Глобал компьютер тармоқлари технологияларига мисол қилиб - X.25, Frame Relay, SMDS, ATM ва TCP/IP технологияларини келтириш мумкин. Ушбу технологиялар ҳам, локал компьютер тармоғи технологиялари каби, маълум йиллар давомида қўлланиб ва такомиллаштирилиб келинмоқда. Хозирги пайтда эса, асосан ATM ва TCP/IP технологияларидан кенг фойдаланилмоқда. Физик сатҳ технологияларига мисол қилиб, телекоммуникацион тармоқ технологиялари ҳисобланган - PDH, SONET/SDH ва DWDM тармоқлар технологияларини келтириш мумкин. Ушбу технологиялар ёрдамида катта-катта ҳажмлардаги маълумотларни узоқ-узоқ масофаларга узатиш амалга оширилмоқда. Тармоқ иловалари. Тармоқ иловалари деганда – фойдаланувчиларга, компьютер тармоғи томонидан кўрсатилиши мумкин бўлган турли хил хизматларни амалга оширувчи дастурлар тушунилади. Одатда тармоқ операцион тизими, ўзининг фойдаланувчиларига кўрсатилиши мумкин бўлган хизматларнинг бир-нечтасини амалга ошириш имкониятига эга бўлади. Бундай хизматлар сирасига – тармоққа уланган фойдаланувчиларга, ундаги файлларда биргаликда фойдалана олиш хизмати (файловый сервис), хужжатларни босмага чиқариш сервиси (сервис печати), электрон почта сервиси, узоқдан туриб уланиш сервиси (сервис удаленного доступа) ва бошқа шуларга ўхшаш хизматларни киритиш мумкин. Тармоқ иловалари. Тармоқ иловалари деганда – фойдаланувчиларга, компьютер тармоғи томонидан кўрсатилиши мумкин бўлган турли хил хизматларни амалга оширувчи дастурлар тушунилади. Одатда тармоқ операцион тизими, ўзининг фойдаланувчиларига кўрсатилиши мумкин бўлган хизматларнинг бир-нечтасини амалга ошириш имкониятига эга бўлади. Бундай хизматлар сирасига – тармоққа уланган фойдаланувчиларга, ундаги файлларда биргаликда фойдалана олиш хизмати (файловый сервис), хужжатларни босмага чиқариш сервиси (сервис печати), электрон почта сервиси, узоқдан туриб уланиш сервиси (сервис удаленного доступа) ва бошқа шуларга ўхшаш хизматларни киритиш мумкин. Тармоқларда кўрсатиладиган хизматларни амалга оширувчи дастурлар – тақсимланган дастурлар синфига мануб ҳисобланади. Тақсимланган дастур деганда – алоҳида-алоҳида олинган компьютерларда ўзаро биргаликда ишловчи бир нечта қисмлардан иборат дастур тушунилади. Масалан мижозлари ва сервер бўлган тармоқда, мижоз ва сервер компьютерларда бажариладиган ишларни амалга оширувчи тақсимланган дастур - илова, ўзаро биргаликда ишловчи иккита қисмдан иборат бўлади (7-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |