мажбурийдир. Улар стандартлаштирувчи махсулотни ишлаб чиқаришда
етакчи бўлган вазирлик томонидан тасдиқланади.
Корхона стандартлари фақат маълум
бир корхона учун мажбурий
бўлиб, унинг раҳбари томонидан тасдиқланади.
Мажбурий сертификатлаштирилиши лозим бўлган маҳсулотни
стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар сертификатлаштиришни
амалга оширишда риоя этиладиган талабларни, шунингдек ушбу талаблар
мувофиқлигини назорат қилиш ва синаш усулларини ўз ичига олиши лозим.
Мустақил
Давлатлар
Ҳамдўстлиги
(МДҲ)
доирасидаги
стандартлаштириш. МДҲ
доирасидаги стандартлаштириш, метрология
ва сертификатлаштириш фаолияти 1992 йилдан бери амалдаги
давлатлараро
ҳисобланувчи
"Стандартлаштириш,
метрология
ва
сертификатлаштириш
соҳалари
келишилган
сиѐсатни
юритиш
тўғрисидаги битимга мувофиқ олиб борилади. Бу борада МДҲ
қатнашчилари учун Давлатлараро Кенгаш (МГС - Межгосударственнўй
совет) тузилган бўлиб, унда аъзо давлатларнинг стандартлаштириш бўйича
миллий ташкилотлари иштирок этадилар. МГС давлатлараро стандартларни
қабул қилади. 1995 йил ИСОнинг кенгаши МГСни
стандартлаштириш
бўйича МДҲ давлатларининг минтақавий ташкилоти сифатида тан олди.
Стандартлаштириш бўйича ишлар
миллий ташкилотлардан келиб
тушган таклифларнинг умумлашуви асосида тузилган дастурларга
мувофиқ, амалга оширилади. Ҳозиргача МГС томонидан давлатлараро
тоифадаги стандартлар қабул килинган. Биргина 1996 йилнинг охиригача
2000дан зиѐд стандартлар қайта кўриб чиқилди ва қабул қилинди.
Ташкилий масалалар ГОСТ 1.0-92 "Давлатлараро стандартлаштириш
бўйича ишларни бажариш тартиблари
АС
осий қоидалар"га мувофиқ ҳал
этилади. Бу ҳа
M
давлар стандарт ҳисобланади. Унга қўшимча равишда
"Давларлараро стандартлаштириш коидалари", "Стандартлаштириш бўйича
Давлатлараро меъѐрий ҳужжатларни нашрга тайѐрлаш ва рўйхатга олиш
тартиби" бошқа асосий саналувчи меъѐрий ҳужжатлар ҳам қабул
қилинган.
Сертификатлаштириш соҳасида маҳсулот ва хизматларнинг
алоҳида саналган гуруҳларини сертификатлаштириш бўйича ягона
тартибларни белгиловчи меъѐрий давлатлараро ҳужжатларнинг рўйхати
қабул қилинган. Унинг таркибига озиқ-овқат маҳсулотлари, озуқа ҳом
ашѐлари, ўйинчоқлар, ошхона анжомлари, тамаки, чой, алоқа воситалари ва
ҳоказоларни сертификатлаштириш бўйича 21та ҳужжат киритилган.
Бундан ташқари ушбу рўйхатга туризм, техник хизмат кўрсатиш ва
автотранспорт
воситаларини таъмирлаш, меҳмонхона сервиси ва шу
каби хизматлар бўйича ҳужжатлар ҳам киритилган.
МДҲ доирасида "Сертификатлаштириш натижаларини ў
заро тан
олиш тўғрисидаги битим" амал қилади. Лекин бу соҳада кўп сонли
маҳкамавий сертификатлаштириш тизимлари коидаларининг орасидаги
тафовутлар туфайли келиб чиқаѐтган муайян муаммолар ҳам мавжуд.
Метрология соҳасида ҳам бир нечта йўналиш бўйича
ҳамкорликдаги ишларнинг дастурлари амалга оширилмоқда.
Бу
йўналишларга қуйидагилар киради:
катталикларнинг бирлик ўлчамларини узатиш;
метрология бўйича асосий ҳисобланган давлатлараро меъѐрий
ҳужжатларни яратиш ва қайта кўриб чиқиш;
модда ва материаллар хосса ва
таркибларининг стандарт
намуналарини яратиш ва қўллаш;
путур етказмайдиган назорат усуллари.
МГСнинг биринчи навбатдаги турган истиқболдаги масалалари:
ИСО, МЭК, СЕН ва бошқа стандартлаштириш, метрология ва
сертификатлаштириш бўйича халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан
ҳамкорликни ривожлантириш;
МГС доирасида синов лабораторияларини аккредитация бўйича
Европа-Осиѐ минтақавий ташкилотини таъсис этиш;
стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича
мутахассислар тайѐрлаш учун зарур ўқув фанларини унификациялашдаги
мавжуд муаммоларни ҳал этиш.
Муҳим масалалар қаторига МГСнинг ишларига ва фаолиятига МДҲ
аъзолари бўлмаган бошқа давлатларнинг стандартлаштириш бўйича миллий
ташкилотларини ҳам жалб қилиш киритилган. Бу доирага собиқ СЭВ
қатнашчилари ҳам қизиқиш билдирмоқдалар.
Do'stlaringiz bilan baham: