1-Маъруза: Кириш


Маҳсулот сифатининг курсаткичи



Download 1,35 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/60
Sana21.02.2022
Hajmi1,35 Mb.
#28368
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   60
Bog'liq
metrologiya standartlashtirish va sifat nazorati.

Маҳсулот сифатининг курсаткичи деб, маҳсулот сифатига кирувчи 
битта ѐки бир неча хоссасинияг микдорий тавсифи, унинг яратилиши ва 
ишлатилиши ѐки истеъмолидаги муайян шароитларга кулланилишини 
курилишига айтилади. 
Сифат курсаткичлари қуйидаги асосий талабларга жавоб беришлари 
лозим: 
• турғунлиги; 
• режали асосда ишлаб чиқариш самарадорлигини ошишига ѐрдам 
бериши; 
• фан ва техника ютукларини инобатга олиниши
• муайян вазифасига кура маълум эхтиѐжларни қондиришга 
лаѐкатлилиги. 
Вазифавий 
курсаткичлар 
махсулот 
хоссаларини 
тавсифлайди, уларни асосий вазифалариии белгилайди, махсулотни куллаш 
сохасини аниклайди. Машина ва асбобсозлиқ электротехника ва бошка 
буюмлар учун бу курсаткичлар буюм тарафида бажариладиган фойдали 
ишни тавсифлайди. 
Турли 
хил 
конвейерлар 
учун 
вазифавий 
курсаткичлар, 
унумдорлиқ юк узатиш масофаси ва баландлиги; ўлчаш асбобларида -


аниклик курсаткичлари, ўлчаш чегараси ва шунта ухшашларни ташкил 
этади. 
Таркиб ва тузилиш курсаткичлари махсулотдаги кимѐвий 
злементларни ѐки гурухди тузилишлар микдорини ифодалайди. 
Таркиб ва тузилиш курсаткичларига куйидагиларни мисол килиш 
мумкин: 
• пулатнинг таркибий компонентларини масса улушлари; 
• кислоталардаги турли таркибларнинг концентрацияси; 
• коксдаги олтингугуртнинг, кулнинг масса улуши; 
• озиқ-овқат ва бошка маҳсулотлардаги к.анднинг, тузларнинг масса 
улушлари киради. 
Хом ашѐ, материаллар, ѐқилги ва электр кувватларини тежаб 
фойдалани ҳадиган курсаткичлари буюмнинг хоссаларини тавсифлайди ва 
унинг техникавий такомилланиш даражасиии ѐки улар томонидан истеъмол 
килинаѐтган хом ашѐ, материаллар, ѐқилги ва электр кувватлар меъѐрини 
ифодалайди. 
Буюмларни тайѐрлашда ва ишлатишда шундай курсаткичларга хом 
ашѐ, материаллар, ѐкилги ва электр қувватини асосий турларининг 
солиштирма сарфланиши (сифат курсаткичининг асосий улчови); 
Моддий ресурслардан фойдаланиш коэффициенти, яъни фойдали 
сарфланишни ишлаб чиқаришдаги махсулот бирлигига сарфланишига 
нисбати тушунилади, фойдали иш коэффициенти ва шунга ухшаҳлар 
киради. 
Махсулотнинг мураккаб хоссасини тавсифловчи, унинг эхтиѐжини 
максадли топширикдарга биноан берилган вазифаларини бажаришга 
маҳсудотни функционал лаѐкдтлиги деб аталади. 
Махсулотнинг 
мураккаб 
хоссасини 
тавсифловчи 
берилган 
режимлар ва кулланишда, техникавий хизматда, таъмирлашда, саклашда, 
транспортда 
ташиш 
шароитларида 
маҳсулот 
унинг
функционал 
лаѐқатлилигини саклаш қобилиятига маҳсулотнинг ишончлилиги деб 
аталади. 
Маҳсулотнинг бадиий ифодаланишини, шаклининг тугрилигини
композицияларнинг 
бутунлигини 
тавсифловчи 
мураккаб 
хосса 
маҳсулотнинг эстетиклиги деб аталади. 
Маҳсулотнинг хавфсизлиги • бу унинг мураккаб хоссаси булиб, инсон 
учун зарарли таъсир этиш микдорини белгилайдиган курсаткичидир. 
Малсулотнинг экологиклиги хам унинг мураккаб хоссаларидан бири 
хисобланиб, атроф - мухитга зарарли таъсир этиш микдорини белгилайди. 
Тайѐр махсулот узининг истеъмолдаги баҳоси ва бошкаларига нисбатан 
рақобатдошлиги билан ажралиб туради. 
Истеьмолчи томонидан маҳсулотни олишдаги (сотиш бахоси) хамда 
унинг истеъмол ѐки ишлатилишдаги харажатларнинг йигиндисига 
маҳсулотнинг истеьмод баҳоси деб аталади. 
Маҳсулот, ҳам муайян эҳтиѐжга мос келиш даражаси бўйича, ҳам шу 
эҳтиѐжни 
қаноатлантиришдаги 
харажатлар 
буйича 
рақобатланувчи 


махсулотлардан унинг ажралиб туришини ифодаловчи маҳсулотнинг 
тавсифи унинг рақобатдошлиги деб аталади. 
Маҳсулот бозори деганда, унинг сотилишида эхтиѐж ва таклиф 
орасидаги узаро мувофиклаштириш шароитларидаги тизим тушинилади. 
Узаро 
мувофик лаштириш 
даражаси 
эса 
бозор 
муносабатларининг бошқаришда ва турли хиллигида мезон булиб хизмат 
қилади. 
Маркетинг деганда, маҳсулотнинг хар бир ҳаѐтий даври 
босқичларида амалга ошириладиган \тн[ичг рақобатдошлик қилиб 
яратилишини ва бозорда сотилишини таъминлайдиган фаолият 
тушунилади. 
Сифат ҳалкаси деб аталувчи тушунча маҳсулотнинг бутун хаѐтий 
даврини уз ичига олувчи (тулик) мужассамлашган фаолиятдир (1.1-расм). 
11.1-расм. Маҳсулот сифатини шакллантирувчи ва таъминловчи босқичлар 
(«Сифат халкаси») 


Сифат ҳалкаси эҳтиѐжларни аниклашдан тортиб, то уларнинг 
қаноатлантирилишини баҳолашгача булган турли босқичларда сифатга таъсир 
этадиган, узаро богланган фаолият турларининг назарий тушунчалар 
моделидир. 
Сифат ҳам бошқа тушунчалар сингари узининг тизимига эгадир. 
Сифат тизими деганда, ташкилий тузилиши, маъсулияти, иш тартиби, 
жараѐнлар, 
ресурслар 
йигиндиси 
булиб, 
сифатнинг 
умумий 
бошқаришининг амалга оширилиши тушунилади. 
Белгиланган 
маҳсулотнинг 
сифат 
курсаткичларининг 
номенклатурасини танлаш, бу курсаткичларининг қийматларини аниклаш 
ва уларни асос булувчи кийматлар билан таққослашни уз ичига олувчи 
ишларнинг йигиндиси маҳсулот сифатининг даражасини баҳолаш деб 
аталади. 
Маҳсулот сифатининг даражасини баҳолаш учун маҳсулотлар иккита 
туркумга булинади: 
1. Фойдаланишда сарфланадиган маҳсулот; 
2. Уз ресурсини сарфлайдиган маҳсулот. 
1-туркум маҳсулотлари вазифаси буйича фойдаланиш жараѐнида 
сарфланади. Одатда, қайта ишлаш кайтмас жараѐн хисобланади:(хом ашѐ, 
мзтериаллар, 
яримфабрикатлар), 
ѐқилгининг 
ѐниши, 
озик-овқат 
махсулотларини уялаштирилиши, айрим вақтда қайтарилувчи жараѐн хам 
булиши мумкин (масалан, эритувчиларни рекуперация ва регенерацияси). 
Вазифаси буйича 2-туркум махсулотларидан фойдаланишда, унинг ресурси 
сарфланади. Бу холда маҳсулот техникавий ва маънавий эскириши хисобига 
фойдаланилади. 
Махсулотнинг курсатилган тавсифланишининг кулланиши куйидаги 
амалларни бажаришда бир қатор енгилликлар яратади: 
• муайян гурух махсулотининг биргина курсаткичининг номларини 
танлашда; 
• махсулотдан фойдаланиш сохасини аниқлашда; 
• бир ѐки бир нечта буюмларни асос булувчи намуналар сифатида 
танлаб олишда; 
• маҳсулотнинг 
сифат 
курсаткичлари 
номларига 
давлат 
стандартларининг тизимларини яратишда. 

Download 1,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish