1.2. Асосий тушунча ва атамалар
«TSt-45.025:2000 Метрология. Атамалар ва таърифлар» да ўлчаш техникасига оид бўлган қуйидаги таърифлар берилган.
Ўлчовшунослик – ўлчаш, усул ва воситаларнинг бирликларнинг бирлигини ва талаб қилинган аниқликка эришиш йўлларини таъминлайдиган фан.
Бир қийматли ўлчовлар бир хил ўлчамли физик катталикни қайта ўлчайди. Масалан: ўзгармас сиғимли конденсаторлар, қадоқ тошлар.
Бир қийматли ўлчовлардан тўпламлар ва магазинлар ташкил топади. Кўп қийматли ўлчовларга бўлинмали чизғичлар, индуктивлик вариометр ива ўзгарувчан сиғимли конденсатор мисол бўлади.
Ўлчовлар тўплами деб, махсус танланган, фақат алоҳидагина эмас, балки турли бирикмалардан турли бирикмаларда турли ўлчамли қатор бир номли катталикларни қайта ўлчаш мақсадида қўлланиладиган ўлчовлар мажмуига айтилади.
Ўлчаш асбоби деб, кузатувчи идрок қилиш учун қулай шаклдаги ўлчов информатсияси сигналини ишлаб чиқишга хизмат қиладиган ўлчаш воситасига айтилади.
Ўлчаш асбобида кузатувчи ўлчанаётган катталикнинг сщт қийматини ўқиши ёки санаши мумкин. Ўлчаш асбоблари аналог (кўрсатувчи) ёки рақамли бўлиши мумкин. Анолог ўлчаш асбобларида асбобнинг кўрсатиши ўлчанаётган катталик ўзгаришининг узлуксиз функсиясидан иборат бўлади, рақамли ўлчаш асбобларида эса кўрсатишлар ўлчов информатсияси сигналини дискрет ўзгартириш натижасидан иборат бўлган рақамли шаклда ифодаланган бўлади.
Ўлчаш асбоблари кўрсатувчи; қайд қилувчи; комбинатсияланган; интегралловчи ва жамловчи асбобларга бўлинади. Кўрсатувчи асбобларда рақамли қийматлар шкала ёки рақамли таблодан ўқилади.
Қайд қилувчи асбобларда кўрсатувлар диаграмма қоғозига ёзиб олинади ёки рақамли тарзда чоп этилади. Комбинатсияланган асбоблар ўлчанаётган катталикни бир вақтнинг ўзида кўрсатади хамда қайд қилади.
Интегралловчи асбобларда ўлчанаётган катталик вақт бўйича ёки бошқа аркли ўзгарувчи бўйича қайд қилади.
Намуна ўлчаш воситалари иш ўлчаш асбобларини текшириш ва уларни ўзлари бўйича даражалашга хизмат қилади.
Эталон деб, фан ва техниканинг энг юксак савиясида аниқлик билан ишланган намунавий ўлчовларга айтилади.
Ўлчов бирлиги ўлчаш натижаси кўрсатилган бирликда ифодаланган ва ўлчаш хатолиги берилган эхтимолликда маълум бўлган ўлчаш холатидир.
Ўлчаш аниқлиги ўлчаш катталигининг хақиқий қийматларига ўлчаш натижаларининг яқинлигини акс эттирувчи ўлчаш сифатидир.
Ўлчаш хатолиги ўлчаш натижасининг ўлчанаётган катталикнинг асл қийматидан фарқланишидир.
Физикавий катталикнинг асл қиймати хатоликлардан холи бўлган қийматдир.
Физикавий катталикнинг хақиқий қиймати тажриба йўли билан топилади ва у катталикнинг асл қийматига яқин бўлаган сон қийматига эга.
Ўлчанаётган катталикнинг хақиқий қиймати йўл қўйилган хатоликлар таъсирида олинган натижалар қийматидир.
Ўлчанаётган объекти ёки бу физик катталикдир.
Ўлчанаётган катталик у билан физикавий жихатдан бир жинсли бўлган маълум ўлчамли катталик билан таққосланади.
Таққослаш натижасини миқдоран келтириш учун ўлчов бирликларидан фойдаланилади.
Таққослаш натижасини қуйидаги ифода кўринишида ёзиш мумкин:
Q /[q]= a (1)
Бу ерда Q-ўлчанаётган катталик; [q]-ўлчов бирлиги; а-ўлчанаётган катталикнинг қабул қилинган бирликдаги сон қиймати.
Қуйидаги ифода ўлчашнинг асосий тенгламаси дейилади:
Q = a[q] (2)
Масалан: I = 0,1А;
Информатцион-ўлчаш тизимлари-улар кўплаб нуқталарда автоматик ўлчашни амалга оширишни таъминлаб қолмай (ўлчаш каналларининг сони минг-минглаб бўлиши мумкин), балки ўлчаш натижаларини берилган алгоритмлар бўйича зарурий қайта ишлашни ҳам бажаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |