1-маъруза. Кириш. Катталик эталонлари ва бирликлар ўлчамларини узатиш тўғрисида умумий маълумотлар 1.1. Катталик бирликлари ҳақиди умумий маълумотлари
XX ва XXI асрларда жаҳонда атроф-муҳитни муҳофазалаш, инсонлар соғлиғини сақлаш, халқаро савдони ривожланиши шароитларида малдаги тўсиқлар таъсирини камайтириш зарурияти ва глобаллашув жараёнларига жавоб берувчи ўлчашлар бирлигини таъминлаш усуллари ва тартиби кескин ўзгариб бормоқда.
1999 йил 14 октябрда Миллий метрологик институтлар директори имзолаган “Метрология институтлари бераётган ўлчашлар ва калибрлар сертификатлари ва миллий ўлчаш эталонлари ўзаро танолиш тўғрисидаги келишув” (MRA) халқаро ўлчашлар тизими ривожланишини кескин ўзгариш юзага келтирди.
Холисоналик асосида ўлчашлар ва калибрлаш сертификатларини тан олиниши учун миллий эталаонларни солиштириш натижалари муҳим бўлиб ҳисобланмоқда.
Бошланғич эталонларни ҳалқаро солиштириш ўлчашлар бирлигини таъминлаш масалалрини ҳал этишда ва физик катталиклар бирлиги ифодалаш ва баҳолаш аниқлигини тўғрилигин текширишнинг самарали йўли бўлиб ҳисобланади. MRA имзоланиши ўлчашлар имкониятлари ва калибрлашни тасдиқлаш ҳамда уларнинг эквивалентлигини миллий эталонлар даражаси билан тавсифини ўрнатиш, миллий эталонларни солиштириш ва уларни солиштириш даражасига сифатли таъсир этади.
Ўлчовлар ва тарозилар бўйича Халқаро Комитет (CIPM KC), миллий эталонларни солиштириш жараёнида маслаҳат бериши давомида эталонлар эквивалентлигини ўрнатишга таалуқли солиштириш қийматларини аниқлади.
Ўлчашларни бирлигини таъминлаш, ўлчаш натижалари ва калибрлаш ишларидаги масалаларни ҳал этиш давлат ўлчашлар тизими мустақиллиги ва маҳаллий маҳсулотларнинг рақобатбардошлиги, шуниндек иқтисодий самарадорликка эришиш учун ҳалқаро ҳамкорликлар олиб борилишини таъминлайди.
Давлатимиз Эталон базаси халқаро миқиёсда метролигик мустақиллигини таъминлаш мақсадида ташкил қилинган. Шу каби метрологик сиёсатлар натижасида 9 та миллий бошланғич эталонга эга бўлган ва шу ўринда ўзининг функционал имкониятларидан ягона бўлган илмий – тадқиқот институти даражасидаги эталон база ташкил қилинган.
Мамлакат эталон базасининг даражаси охир оқибатда шу давлат маҳсулотларининг дунё бозорида рақобатбардошлигини, фан ривожини ва ҳаттоки давлат мавқеини белгилайди. Эталонларни халқаро даражада солишитириш ва катталик бирликларини узатишни таъминлаш саноатда маҳсулот ишлаб чиқариш ва технологик жараёнлирини бошқаришда муҳим ўрин тутуди.
Ушбу масалаларни ҳисобга олиб танланган малакавий битирув иши яъни миллий бошланғич эталонларини халқаро солиштиришга тайёрлаш ҳозирги кунда долзарб масалалардан бири бўлиб ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |