1-маъруза кириш. Геология фанининг мақсади, вазифаси



Download 229,23 Kb.
Sana18.10.2022
Hajmi229,23 Kb.
#853782
Bog'liq
1-маъруза

1-МАЪРУЗА Кириш. ГЕОЛОГИЯ ФАНИНИНГ МАҚСАДИ, ВАЗИФАСИ


Геология-грекча сўз бўлиб, гео-ер, логос–сўз, илм,фан деган маъноларни билдириб, ер хақидаги умумий фандир.
Геология - табиий фанлар туркумига кириб, фан сифатида XVIII асрда шакилланди. Геологияга буюк рус олими М.В.Ломоносов асос солди. У ўзининг «О слоях земных»(«Ер қатламлари ҳақида», 1763) асарини тоғ жинслари, минераллар, тоғ системалари, водийлар ҳамда ер ости сувларининг пайдо бўлиши ва ривожланиш қонуниятлари масаласига бағишлаган.Геология фанининг ривожланишида чет эл олимларидан Д Геттон, Ч.Лайель, Э.Зюсе , А.Гейм ва бошқалар ўзларининг салмоқли хиссаларини қўшдилар.
Геология фани ернинг пайдо бўлишини, тузилишини, таркибини ва унда содир бўладиган ички ва ташқи геологик жараёнларни ўрганади, ҳамда қазилма бойликларни қидириб топиш ва улардан халқ хўжалигида тўлиқ фойдаланиш каби вазифаларни бажаради. Инсоният ривожланиб, табиатни ўрганиш, ундаги табиий бойликлардан кўпроқ фойдаланиш эҳтиёжи ошган сари, геология фани ҳам ривожланиб борди. Ҳозирги даврда геология фани ўзининг қуйидаги тармоқларига эга бўлди.
Геология
Гидрогеология
Умумий геология
Минералогия
Кристаллография
Тарихий геология
Петрография
Тектоника
Геофизика
геоморфология
Туртламчи давр геологияси
Инженерлик геологияси
Умумий геология - ернинг ички ва ташқи қисмида содир бўлган ва бўлаётган геологик жараёнларнинг ривожланиш ва сўниш қонуниятларини,
бундан келиб чиқадиган оқибатларни ўрганади.
Минералогия - минераллар хақидаги фан бўлиб, минералларнинг пайдо бўлишини, тарқалиш қонуниятларини, таркибини, хосса, хусусиятларини ва халк хўжалигида фойдаланиш йўлларини ўрганади.
Кристолография - моддаларнинг кристал ҳолатини ва кристал панжарасининг тузилишини ўрганади. Бу фан табиий ва суньий йўл билан олинган минералларнинг ички фазовий панжарасини, бу панжарани ҳосил қилувчи зарралар-ион, атом ва молекулаларнинг бир-бирига қанча куч билан торитлиб туришини ва уларнинг қандай химиявий элементлардан таркиб топганлигини ўрганади.
Тарихий геология - Ернинг узоқ тарихий ўтмишини, унда бўлиб ўтган ўзгаришларни ва ер қобиғини ташкил қилиб турган тоғ жинсларини ўрганади.
Петрография - грекча “петрос” -тош “графус”- ёзаман, чизаман деган маънони билдириб, петрография тоғ жинслари хақидаги фандир. У тоғ жинсларини пайдо бўлиш шароитини, тарқалиш қонуниятларини табиий шароитда ётиш шароитини, таркибини, тузилишини, хосса ва хусусиятини ўрганади.
Минералогия, петрография ва кристаллография фанларининг ривожланишида қуйидаги олимларнинг хиссаси каттадир: В.М.Севергин, А.П. Карпинский, Е.С.Феодоров, Ф.Ю.Левинсон, А.П.Заваринский, Д.С.Белянкин, А.Е.Ферсман ва бошқалар.
Тектоника - грекча сўздан олинган бўлиб, “тузилиш” деган маънони билдиради, яъни ер юзасини тузилишини ўзгартирадиган кучлар тектоник харакатлар деб аталади.
Тектоника тоғ жинслари дастлабки ётиш ҳолатларининг ўзгаришини, уларда ёриқлар ҳосил бўлишини, бурмали ва узилмали дислокациялар шакилларини ўрганади
Геофизика - ер қобиғидаги тоғ жинсларнинг физик хусусиятларини (сейсмик тўлқинларнинг тарқалиш тезлиги, электр токи ўтказувчанлиги ва қаршилигининг ўзгариши, радиоактивлиги, магнитли хусусиятлари) ўрганадиган фан.
Геоморфология - грекча гео–ер, морфо–шакл, логос – илм, фан деган маънони билдириб, Ер юзасининг шакли, яъни унинг рельефи ҳақидаги фандир. Ернинг устки қисмидаги релъеф шакилларини, уларнинг пайдо бўлишини, ўзгаришини ва ривожланиш тараққиётини ўрганади.
Тўртламчи давр геологияси - шу даврда ҳосил бўлган ётқизиқ ва тоғ жинсларини ўрганади.
Гидрогеология - ер ости сувлари ҳақидаги фан бўлиб, ер ости сувларининг пайдо бўлишини, тарқалиш ва ҳаракат қонунларини физикавий хоссалари ва химиявий таркибини, халқ хўжалигида фойдаланишни ўрганади.
Ернинг асосий ўлчамлари:
1. Экватор радиуси – 6371,221км.
2. Мердиан радиуси- 6356, 9 км.
3. Мердиан узунлиги - 40 009 км.
4. Экватор узунлиги - 40 076 км.
5. Хажми - 1 080 000 км3
6. Ер юзаси - 510 млн. км2
7. Зичлиги - 5,62 г/см3
8. Ернинг массаси - 5,078 1027т.
Download 229,23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish