1-расм. Фэйрвью (ЖАР) кони бойитамларини бактериал танлаб эритиш жараёнининг схемаси
2-расм. Фэйрвью (ЖАР) кони бойитамларини бактериал танлаб эритиш жараёнининг аппаратлар занжири схемаси
Танлаб эритиш учун заводда ҳар биттасининг хажми 90 м3 бўлган 10 реактор ўрнатилган. Реакторларнинг умумий фойдали хажми 764 м3 ташкил этади. Танла эритиш 4 сутка давом этилган. Бўтананинг ҳарорати 40 - 450С , рН 1,8 - 1,2 ни ташкил этган. Бўтанадаги кислороднинг қолдиқ миқдори 2 мг/л кўрсатгичисида ушлаб турилади. Танлаб эритишдан сўнг марғимушли эритмаларнинг нейтраллаши оҳак ёки “оҳак сут” билан икки босқичда олиб борилади. Биринчи босқичда pH кўрсатгичиси 5, иккинчи босқичда эса 8 ни ташкил этади. Бунинг натижасида қийин эрувча темир арсенати (FeAsO4)(FeO4)3 ва кальций сульфати ҳосил бўлади. Чўкмага тушган темр арсенати мустаҳкам бирикма ва pH 3-10 ларда эримайди. Чўктиришдан сўнг эритмадаги марғимушнинг миқдори 0,5 мг/л дан ошмайди.
1994 йлда Ашанти шаҳрида (Гана) бактериал танлаб эритишнинг энг йирик ускунаси (1000 т/сут) ишга тушурилган. Фабрикада таркибида 7,7% марғимуш, 17,5% темир ва 11,4% сульфидли олтингугрт мавжуд бўлган арсенопирит-пиритли бойитмалар қайта ишланади.
Арсенопиритнинг миқдори пиритнинг миқдоридан 2 – 2,5 баробар кўпдир, шуниндек бойитмадан 12,9% пирротин мавжуд. Бактериал танлаб эритиш ҳар-бирининг хажми 898 м3 бўлган 25 та реакторда олиб борилади, реакторлар қаторларга ҳар бир қаторда 6 та ректордан ўрнатилган.
1-жадвалда олтинсақловчи руда ва бойитмаларни чанларда танлаб эритиш саноат ускуналар тўғрисида маълумотлар келтирилган.
1-жадвал
Олтинсақловчи руда ва бойитмаларни чанларда танлаб эритиш саноат ускуналар
Фабрика
|
Мамлакат
|
Ишга туширилган йил
|
Қайта ишлаш унумдорлик, т/сут
|
Fairview BIOX
|
ЖАР
|
1986
|
55
|
Austin
|
АҚШ
|
1989
|
50
|
Tonkin Springs
|
АҚШ
|
1990
|
90 (руда)
|
Congress
|
Канада
|
1990
|
250
|
Harbour Lights
|
Австралия
|
1991
|
150
|
Sao Bento
|
Бразилия
|
1991
|
150
|
Wiluna
|
Австралия
|
1993
|
154
|
Ashanti - Sansu
|
Гана
|
1994
|
1500
|
Youanmi
|
Австралия
|
1994
|
120
|
Tamborague
|
Перу
|
1998
|
60
|
Beaconsfild
|
Австралия
|
1999
|
68
|
Pering
|
ЖАР
|
2001
|
22
|
Laizhou
|
Хитой
|
2001
|
100
|
Олимпиада
|
Россия
|
2002
|
400
|
Bogoso
|
Гана
|
-
|
1,4 млн. т руда
|
Salmita(ОПУ)
|
Канада
|
|
10
|
Giant Yellowknife
|
Канада
|
|
10
|
1991 йилдан бошлаб “Harbour” (Австралия) фабрикасида майин дисперсли олтинни сақловчи олтин-марғимушли рудаларни қайта ишловчи бактериал танлаб эритиш ускунаси ишламоқда. Бу ускунада суткасига 40 т бойитма қата ишланади. Бойитманинг таркибида 8% марғимуш мавжуд, асосий олтинсақловчи минераллар пирит ва арсенопирит. Арсенопирит ва пиритни парчалаш натижасида 90% олтин ажаратиб олинади. Танлаб эритиш учун фабрикада ҳар бирининг хажми 163 м3 6 та реактор ўрнатилган.
2-жадвалда турли корхоналарда бактериал танлаб эритиш усулида қайта ишланадига олтин-марғимушли бойитмаларнинг таркиби келтирилган.
2-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |