Частоталар йўлагини кенгайтириш. Нутқ сигналини рақамли кўринишга келтиришда частоталар йўлагини кенгайтириш зарурияти туғилади, кенгайтириш бевосита ишлатилаётган код ёки модуляция турига боғлиқ. Модуляция (демодуляция) ускунасини катта даражада мураккаблашишига йўл қўйиб берилган частоталар йўлагининг кенглигида, иккилик символларни узатишни катта тезлигини таъминлаш мумкин. Бироқ узатишни чекланган қувватида қабул қилгичда дискрет сигналлар даражалари орасидаги масофа жуда камайиб кетади. Шундай қилиб узатилаётган сигнал шовқинларга ва бошқа халақит берувчи таъсирларга турғунлигини йўқотади, чунки энди у паст ахборот зичликка эга.
Аналог – рақамли ўзгартириш. Рақамли тизимда бажариладиган ўзгартиришлар нархи рақамли тизимнинг электрон ускунасининг умумий нархининг сезиларли қисмини ташкил этади, шуни таъкидлаш лозимки, ҳозирги вақтда эксплуатация қилинаётган рақамли тизимлар, кўп ҳолларда аналог тизимлар билан ўралган. Шунинг учун ўзгартиришларга сарфланган харажатлар бошқа ускунани ишлатганда иқтисод қилинадиган харажатлардан кўп бўлиб чиқди. Алоқа тармоғини рақамли тармоққа ўзгартирган сари нутқни ўзгартиришга бўлган эҳтиёж камая боради, шу билан бирга аналог – рақамли ўзгартиришга кетадиган харажатлар ҳам камаяди.
Вақт бўйича синхронлаш зарурияти.Битта трактдан иккинчисига рақамли ахборотни узатишда синхронлашга зарурият туғилади ёки узатиш жараёнини бошқариш учун вақт бўйича мослашувчанликни таъминлаш лозим бўлади. Синхронлаш сигналнинг қандай қиймати узатилганлигини хал қилиш учун, келаётган сигнални санаб чиқиш керак бўлган вақт онларини аниқлайди. Қайд қилишнинг оптимал онларни олиш одатда узатилаётган импульсларнинг ўртасига туғри келади.
Мавжуд аналог қурилмаларга мослашмаслиги.Хусусий телефон тармоқларида ёки умумий фойдаланиш тармоқларида ишлатилаётган рақамли ускуна, албатта, тармоқнинг қолган қисми билан стандарт аналог туташувни таъминлайди. Баъзида бундай туташувларга рақамли тизимчага кетадиган асосий харажатлар тўғри келади. Энг аввал бундай вазият рақамли четки станцияларда юз беради.
Гуруҳ ташкил этишнинг топологик чекланишлари. Гуруҳ ташкил этишнинг энг яққол ишлатиш бу радио эшиттириш ва телевидениядир. Бундай тизимларда узатувчи муҳитни эшиттириш каналларини частотали ажратиш йўли билан биргаликда ишлатиш амалга оширилади. Бундай тизимларни қўллаш узатгич ва қабул қилгичларнинг географик жойлашиши билан боғлиқ бўлган бирон бир функционал чекланишларга боглиқ эмас. Вақт бўйича ажратишда узатувчи ва қабул қилувчи қурилмаларнинг жойлашиши узатиш функциясига таъсир кўрсатади, шунинг учун каналларни вақт оралиқлари ўртасида ҳимоя вақт оралиқларини киритиш зарур, уларнинг узунлиги узатгичлар ўртасидаги масофага боғлиқ. Шу сабабга кўра КВА барча ахборот манбалари жойлашган ҳудудга жойлаштирилади.