1-маъруза. Кириш. Фан мақсади, вазифаси ва долзарблиги


Gigabit Ethernet IEEE 802.3z/ab (34-42 синфлар) GMII



Download 10,69 Mb.
bet30/170
Sana04.04.2022
Hajmi10,69 Mb.
#528648
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   170
Bog'liq
1 Mажмуа NGN тўлиқ

Gigabit Ethernet IEEE 802.3z/ab (34-42 синфлар) GMII

1000BASE-ZX

Иккита 8-10 мкм SMF, 1310 нм

F

8B/10B

NRZ

416

80 км

1000BASE-LX

Иккита 8-10 мкм SMF, 1310 нм

F

8B/10B

NRZ

416

5 км

1000BASE-LX

Иккита 50/125 мкм MMF, 1310 нм

F

8B/10B

NRZ

416

550/2000 м

1000BASE-LX

Иккита 62.5/125 мкм MMF, 1310 нм

F

8B/10B

NRZ

416

550/1000 м

1000BASE-SX

Иккита 50/125 мкм MMF, 850 нм

F

8B/10B

NRZ

416

500/750 м

3.2-жадвал давоми



1000BASE-SX

Иккита 62.5/125 мкм MMF, 850 нм

F

8B/10B

NRZ

416

220/400 м

1000BASE-CX

Иккита 150 ом STP (twinax)

F

8B/10B

NRZ

416

25 м

1000BASE-Т

Тўртта UTP 5 жуфтлик (ёки яхшироқ)

H/F

4D-PAM5

PAM5

520

<100 м

Fast Ethernet IEEE 802.3u (21-29 синфлар) МII

100BASE-Fx

Иккита 50/125 мкм SMF

F

4B/5B

NRZI

64

40 км

100BASE-Fx

Иккита 62.5/125 мкм МMF

F

4B/5B

NRZI

64

2 км

100BASE-Tx

STP кабелининг икки жуфтлиги

F

4B/5B

MLT3

64

200 м

100BASE-Tx

Иккита UTP 5 (ёки яхшироқ)

H/F

4B/5B

MLT3

64

<100 м

100BASE-T4

Тўртта UTP 3 жуфтлиги (ёки яхшироқ)

H

8B/6T

MLT3

64

<100 м

100BASE-T2

Иккита UTP 3 (ёки яхшироқ)

H/F

PAM5×5

PAM5

64

<100 м

Ethernet IEEE 802.3a-t (1-20 синфлар) AUI

100BASE-FB

Иккита синхрон хабли 62.5/125 мкм МMF

H

4B/5B

Man-chester

64

<2000 м

100BASE-FP

Иккита оптик 62.5/125 мкм МMF пассив хаб

H

4B/5B

Man-chester

64

<1000 м

100BASE-FP

Иккита оптик 62.5/125 мкм МMF пассив хаб

H

4B/5B

Man-chester

64

<1000 м

100BASE-FL

Иккита оптик 62.5/125 мкм МMF асинхрон хаб

F

4B/5B

Man-chester

64

2000 м

100BASE-T

Иккита “витая пара UTP 3 (ёки яхшироқ)

H/F

4B/5B

Man-chester

64

<100 м

10Broad36

Битта 75 Ом коаксиал (CATV)

H

4B/5B

Man-chester

64

<3600 м

10BASE-2

Битта 50 Ом ингичка коаксиал кабел

H

4B/5B

Man-chester

64

<185 м

10BASE-5

Битта 50 Ом ингичка коаксиал кабел

H

4B/5B

Man-chester

64

<500 м

*H/F: ярим дуплексли (Н) ва тўлиқ дуплексли (F) узатиш режими; MFS – кадрнинг байтлардаги минимал ўлчами; N/A – фойдаланилмайди.

Ҳар қандай кириш технологияси каби Ethernet ҳам ўз афзаллик ва камчиликларига эга. Ethernet технологиясининг асосий афзаллиги унинг масштабланувчанлиши, шунингдек, Ethernet уй тармоқларини яратиш бизнес-моделининг янигилигидир. Анъанавий алоқа операторлари инвестицион моделлардан фойдаланишди ва PON (янги қурилиш) ва DSL (тармоқларни модернизация қилиш) технологиясига мўлжал олиб, транспорт тармоқлар томонидан NGN га “юқоридан” ҳаракат қилишни бошладилар. Ethernet уй тармоқларининг ёш ва катта бўлмаган операторлари “бизнесни катталаштириш” моделидан фойдаланиб, NGN фойдаланувчилари томонидан “пастдан” ҳаракат қилдилар. Янги бизнес-моделни қўллаш уй тармоқлари операторларига инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш самарасиз деб тан олинган катта бўлмаган шаҳарлар бозорини тезлик билан эгаллаш имконини берди. Хатто шаҳар туридаги баъзи қишлоқларда локал Ethernet тармоқлари мавжуд.


Ҳозирги вақтда Ethernet операторларининг шиддатли ҳаракатлари йирик операторларни Россия бизнесининг юқори даражаларига кўтарди. Бу Matrix, IMSYS, MSM ва бошқалар каби операторлар абонент базаси ҳажмига кўра минтақавий ва шаҳар NGN операторлари билан бемалол рақобатлаша оладилар. Бундан ташқари, охирги бир неча йиллар мобайнида йирик шаҳар ва хатто миллий Ethernet тармоқларини шакллантириш учун Ethernet уй тармоқларини сотиб олаётган молиявий структуралар ҳам пайдо бўлди.
Ethernet уй тармоғининг камчилиги янги бизнес-моделда салбий натижага эга бўлган - ягона техник сиёсатнинг йўқлигидир. Кириш тармоқларини шароитларга қараб ривожлантириб, қурилмаларни доимий равишда модернизациялаб, топологияни қайта қуриб, Ethernet операторлари йирик ишловчи тармоқларни ярата олмадилар. Бу технологияни энг арзон қурилмалар, содда тарификация схемалари, контентнинг бирданига ўсиши асосида қуриб, бундай операторлар, кўп ҳолларда, тармоқ ривожланишининг тўхтаб қолиши билан тўқнашдилар. Ethernet тармоғида алоқа хизматлари сифати ҳозирча паст даражада қолмоқда. Кичик тармоқ чегараларидан чиқа олган операторлар охир оқибатда тармоқни бутунлай бошқатдан қуриш заруриятига дуч келдилар.
Бундан ташқари Ethernet технологиясининг ривожланиши кўплаб маъмурий режадаги муаммолар билан боғлиқдир. Улардан энг аҳамиятлиси лицензия бериш, коммунал органлар билан бўладиган келишмовчиликлардир. Буларнинг барчаси Ethernet технологияси операторларининг фаолиятини мураккаблаштиради ва Ethernet технологиясининг кириш тармоқлари бозоридаги рақобатбардошлигига салбий таъсир кўрсатади. Шу билан бирга ушбу технология асосий ролга эга бўлиб, Ethernet орқали NGN га уланган абонентлар сони ўсиб бормоқда.
NGN кириш сатҳида асосий рол ўйнайдиган яна бир технологиялар гуруҳи – радиокириш технологиялари ёки симсиз абонент линияларидир (WLL).
Юқорида симли кириш технологиялари ҳақида маълумотлар келтирилди. Улардан ҳар бири ўз афзалликларига эга:

  • DSL оиласи технологияси телефония операторларининг мавжуд кабел тармоқ инфраструктурасидан фойдаланади;

  • PON технологияси ўтказиш полосасида катта резервни таъминлайди;

  • Ethernet технологияси маълумотларни ўзгартиришни масштаблаштирилган ечимлардан фойдаланиш ҳисобига максимал равишда соддалаштириш имконини беради.

Радиокириш технологиялари симли тармоқларга нисбатан қатор стратегик афзалликларига эга бўлиб, улар кенг полосали кириш хизматларини тақдим қилиш учун радиоэфирдан фойдаланиш билан боғлиқдир:

  • Қурилиш ҳаражатлари минималдир, чунки радиокириш тизимларини жорий этиш учун кабел тизими талаб қилинмайди;

  • Кенг полосали кириш хизматларидан радиокириш тармоқларининг хизмат доирасида жойлашган барча абонентлар фойдаланишлари мумкин;

  • Радиокириш тармоқлари нафақат муқим, балки ҳаракатдаги абонентларга ҳам хизмат кўрсатади.

Ушбу афзалликлар радиокириш тизимларининг рақобатбардошлигини таъминлайди. 2.1 мисолида кўрсатилганидек, радиокириш технологияси NGN трафигини симли кенг полосали кириш тизимлари ўрнатилгунча йиғиш имкониятига эга. Шу сабабли бутун дунёда радиокириш технологиясидан фойдаланиш кенг полосали хизматлар бозорини эгаллаш стратегияси сифатида кўрилмоқда.
Шу билан бирга радиоэфирдан сигналларни узатиш муҳити сифатида фойдаланиш қатор камчиликларга эга:

  • Электромагнит халақитларнинг таъсири, сигналларни базавий станциялардан экранлаш ва бошқа факторлар сабабли радиокириш тармоқларида хизматлар сифати симли тармоқларга нисбатан пастроқдир.

  • Кенг полосали сигналларни узатиш учун радиэфир ресурслари чегараланган. Натижада радиокириш тармоқларининг барча стандартларида ҳозирги вақтда Triple Play концепциясига ўтиш ва абонентга 20 Мбит/с дан юқори тезликни тақдим қилиш билан боғлиқ муаммолар мавжуд;

  • Радиокириш хизматларидан бутун хизмат кўрсатиш ҳудудида фойдалана олишлик тармоқ абонентларини авторизация, идентификация ва тарификациялаш заруриятини биринчи ўринга қўяди (ғарб техник матбуотида ушбу вазифалар комплекси ААА қисмартмасини олган). Бунга тармоқ ресурсларидан ноқонуний фойдаланишни бартараф қилиш чора-тадбирларини ўз ичига олувчи тармоқ хавфсизлиги соҳасидаги ечимлар комплекси тааллуқлидир.

Радиоэфир ресурсининг чегараланганлиги битта абонентга тўғри келадиган тезликнинг пасайиши ёки хизмат кўрсатиш доирасидаги абонентлар сонининг камайишига олиб келади. Иккала омил ҳам янги ресурс ва ечимларни қидириш заруриятига олиб келади. Натижада охирги ўн йиллик мобайнида ўнлаб радиокириш технологиялари пайдо бўлди ва бу жараён динамик тарзда давом этмоқда.
Замонавий радиокириш тизимлари 30 МГц дан 60 ГГц гача диапазонда ишлаб, турли модуляция ва кодлаш усулларидан фойдаланади ва абонентларга турли мобиллик талаблари билан хизмат кўрсатмоқда (муқим абонентлардан мобил станцияларгача 150 км/с тезликда ҳаракатланиш билан). Шу тарзда радиокириш технологиясига битта технология сифатида қараб бўлмайди, бу ўз принцип ва қонунларига эга бўлган бутун бир дунёдир.
Тарихдан радиокириш тармоқлари аналог телефон радиоузайтиргичлардан тортиб маълумотларни узатиш тезлиги 100 Мбит/с ва ундан юқори бўлган ўта кенг полосали рақамли тизимлар (UWB) гача бўлган эволюция босқичларидан ўтиб келди. Радиокириш тизимларини шартли равишда беш авлодга ажратиш мумкин:

  1. Аналог АТС ларга киришнинг аналог воситалари (1960-й);

  2. Рақамли ва аналог АТС ларга ва маълумотларни узатиш тугунларига киришнинг тор полосали рақамли тизимлари (1980-й). Бу ерда биринчи бўлиб симсиз локал тармоқлар стандартлари (WLAN), Radio Ethernet, IEEE 802.11, 802.15 ва бошқа стандартлар ишлаб чиқилди;

  3. IP пакетли узатиш асосида рақамли радиокириш тизимлари, бу ерга MMDS, LMDS технологиялари кирган;

  4. 10 дан 70 Мбит/с гача маълумотлар узатиш тезлигига эга бўлган IEEE 802.11/802.16 стандартлари асосидаги кенг полосали кириш тизимлари, бунга ҳозирги кунда етакчи ўринларни эгаллаб келаётган Wi-Fi ва WiMAX технологиялари киради;

  5. 100 Мбит/с ва ундан юқори маълумотлар узатиш тезлигига эга бўлган ўта кенг полосали кириш тизимлари (UWB).

NGN тармоқларини ривожлантириш учун фақат 4-5 авлод технологиялари тўғри келади. 2-3 авлод тизимлари талабчан бўлмаган абонентлар учун кириш воситаси сифатида қўлланилиши мумкин.
Радиокириш тизимларининг умумлаштирилган структураси 3.15-расмда келтирилган. Кенг полосали кириш абонентлари радиотармоққа абонент қурилмалари (радиомодемлар) дан фойдаланган ҳолда кириб, уларнинг киришига абонент маълумотлари узатилади, чиқишда эса абонент радиосигнали шакллантирилади. Абонент қурилмалари PCMCIA видеокарта ёки ташқи қурилмалар кўринишида реализация қилиниши мумкин. Радиосигнал радиокириш тизимининг базавий станциясига узатилади ва у ерда яна фойдаланувчи маълумотларига ўзгартирилади. Радиокириш тизимларининг базавий станциялари симли тармоқ каналлари орқали бирлаштирилиб, коммутация, маршрутизация, фойдаланувчиларни авторизация қилиш, биллинг ва бошқа масалалар ҳал қилинадиган таянч тармоқни шакллантиради.


Download 10,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   170




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish