9.6. Коммутациянинг тақсимланган охирги станцияси сифатидаги Softswitch ускунаси
Softswitch ускунаси абонент кириш тармоғини ёки охирги (фойдаланувчи) ускунасини улаш учун ишлатилиши мумкин. Қоидага кўра, аналог телефон-ларни, ISDN-телефонларни, SIP/H.323-телефонларни улаш имкониятини тамин-ланади. Кўпгина ишлаб чиқарувчиларнинг Softswitch ускунаси V5 интерфейси бўйича уланишни таъминлашга йўл беради.
Чақирувни бошқариш бўйича функциялар –сигнал ахборотини қабул қилиш ва ишлов бериш, тўловларни ҳисобни олиб бориш, статистикани йиғиш — шлюзларни бошқариш контроллери томонидан таъминланади. Фойдаланув-чилар уланиши коммутацияси бўйича функциялар кириш шлюзлари томонидан ёки SIP/H.323-телефонлар бўлган ҳолда IP-концентраторлар томонидан таъминланади.
Маҳаллий тармоқ охирги коммутация станциялари оптик кириш тармоғи билан алмаштирилиши мумкин, бу IP базасида хизматларни ривожлантириш имкониятини беради.
Softswitch ускунаси базасида тақсимланган охирги станциясини ва пакет-лар коммутацияси технологиясини ташкил қилишнинг асосий афзалликларига қуйидагиларни киритса бўлади:
берилаётган қўшимча алоқа хизматларининг рўйхатини кенгайтириш, жумладан IP-Centrex, Parlay шлюзлари ва/ёки иловалар сервери базасида амалга оширилган конвергация қилинган алоқа хизматларини бериш имконияти ҳисобига;
ускунани чиқаришни яратиш имконияти, улар фақатгина абонент линияларини концентрациясини, балки Интернетга юқори тезликли киришни ҳам ва Parlay шлюзлари ва/ёки иловалар сервери базасида амалга оширилган ҳар хил қўшимча ва интеллектуал алоқа хизматларини беришни ҳам таъминлайди;
иш билармон сектор фойдаланувчиларига VoIP ёки VoATM технология-ларидан фойдаланган ҳолда овозли ахборотни узатиш хизматларини бериш имконияти. Бу технологиялар корпоратив тармоқларни ташкил қилишда ишлатилиши мумкин ва шлюзларда нутқни компрессия алгоритмларини амалга ошириш ҳисобига талаб қилинган ўтказиш полосасини ишлатилаётган кодек туридан боғлиқ равишда 1,5-4 марта камайтиришга йўл беради;
иш билармон сектор фойдаланувчиларига VPN хизматларини бериш имконияти;
ўзароҳамкорлик қилаётган операторлар телефон тармоқларини бирлаштириш учун, қўшимча шлюзлар ўрнатиш йўли билан, бирлаштириш нуқталарнинг керак бўлган миқдоргача кўпайтириш;
эгилувчан тариф сиёсатини амалга оширишни соддалаштириш. Softswitch ускунаси улашни ўрнатиш/узиш марказлаштирилган бошқаришга асосланганлиги сабабли, битта нуқтадан, Softswitch ускунаси базасида қурилган тармоқнинг ҳамма абонентларига нисбатан эгилувчан тариф режаларини қўллашни таъминлаш имконияти мавжуд.
Do'stlaringiz bilan baham: |