1-маъруза. Кириш. Фан мақсади, вазифаси ва долзарблиги


Янги авлод конвергент тармоқларда бошқарув поғонаси



Download 10,69 Mb.
bet53/170
Sana04.04.2022
Hajmi10,69 Mb.
#528648
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   170
Bog'liq
1 Mажмуа NGN тўлиқ

Янги авлод конвергент тармоқларда бошқарув поғонаси.
Softswitchнинг кўпсатҳли архитектураси
Режа:

9.1. Телекоммуникация тармоқларини бошқариш


9.2. Softswitch нинг эталон архитектураси
9.3. IPCC консорциуми таклиф этган тармоқ конфигурацияси
9.2. Softswitch ва УКС7 ўзароҳамкорлиги
9.4. Транзит станция сифатидаги Softswitch ускунаси
9.5. Коммутациянинг тақсимланган охирги станция сифатидаги Softswitch ускунаси
9.6. Тақсимланган SSP сифатидаги Softswitch ускунаси
9.7. Телематик хизматининг тақсимланган тугуни сифатидаги Softswitch ускунаси


9.1. Телекоммуникация тармоқларини бошқариш

Телекоммуникация тармоқларини бошқариш соҳасидаги асосий моделлардан бири М-3000-М.3100 сериясидаги 1TU-T тавсияларида муфассал тавсифланган. Телекоммуникацияларни бошқариш тармоқлари (Telecommunication Monogmant Network, TMN) модели ҳисобланади.


ITU-T таърифга кўра TMN алоҳида тармоқдан иборат бўлиб, у бир неча туқталарда битта ёки жуда кўп сондаги алоқа тармоқлари бўлган интерфейсларга эса, бу тармоқлар билан ахборот алмашади ва уларнинг фаолият юритишини бошқаради. TMNни алоқа тармоқларидан ажратиш жисмоний ёки мантиқий асосда амалга оширилади. Кейинги ҳолатда TMN бошқарилаётган тармоқнинг инфратузилмасидан қисман фойдаланиши мумкин. TMN спецификацияларида (таснифларида) бошқарилуви ресурслар умумий “тармоқ элементлари” номига эга (Network, Element, NE). Бошқариш вазифалари операцияларни (амалларни) қўллаб қувватлаш тизимлари зиммасига юкланган.
TMN ни ҳар бири телекоммуникация тармоқларини бошқаришнинг ўз жиҳатини ифодалайдиган учта архитектурадан фодйланиб тавсифлаш мумкин.
Учта архитектурадан биринчиси – функционал-архитектура – функционал блоклар деб аталувчи атамаларда ТМК тармоғидаги функционал имкониятларнинг тақсимланишини тавсифлайди. Ҳар бир блок аниқ турдаги тармоқ ресурслари учун аниқланган бошқарувчи функциялар гуруҳини ифодалайди.
TMN аритектурасида функционал блокларнинг беш хил тури тутилган:

  • тармоқ элементлари функциялари (Network, Element Function, NEF); фойдаланувчи ва алоқа тармоғи билан маълумотлар алмашинувини таъминлайдиган таянч телекоммуникацион функциялар (TMN таснифларида аниқлаштирилмайди) ва тармоқ элементига агент сифатида иштирок этишга имкон берувчи бошқарув функциялари;

  • операцияларни қўллаб-қувватлаш тизимлари функциялари (Operation Support Sustem Functions,OSSF) маъмурийлаштириш тадбирларининг инициясини ҳодисалар тўғрисидаги хабарномаларни қабул қилиб олишни, алоқа тармоғи турли хил функцияларини мониторинги ва мувофиқлаштириш мақсадларида, шу жумладан TMNнинг ўзи бажарадиган бошқариш масалаларини хизматчи ахборотга ишлов беришни таъминлайди. “Менежер-агент” бошқарувчи моделида улар менеджернинг ролига мос келади;

  • ишчи станция функциялари (Workstation Functions, WSF) бошқарувчи ахборотни истеъмолчилар учун хусусан тармоқдан фойдаланувчилар учун қулай кўринишда тақдим этиш учун жавоб беради;

  • Q- адаптор функциялари (Q-Adapter Funkctions, QAF) TMN билан функционал нуқтаи назардан тармоқ элементларига эквивалент аммо стандарт TMN уланувчи интерфейсларни қўллаб қувватламайдиган тармоқ ресурслари билан боғлашга имкон беради;

  • воситачилик функциялари (Monition Function, MF): NEF (ёки QAF) ва OSSF нинг (масалан, бошқарувчи ахборотнинг сақланиш ва фильтрланишини таъминлаб) ва NEFнинг (хусусан, шундай ахборотни маҳаллий тасаввурдан стандарт тасаввурга алмаштириб) фунционаллигини кенгайтирадиганларини алоҳида таъкидлаш лозим.

TMN нинг физик архитектурасида қурилиш блокларининг олти тури назарда тутилган:

  • Тармоқ элементи (Network, Element, NE) NEFнинг функцияларини бажаради. У шунингдек функцияларнинг бошқа блокларидан истаган тўпламини ҳам бажариши мумкин.

  • Воситачилик тузилмаси (Mediation Device, MD) операцияларни қўллаб-қувватлаш тизимининг мос ахборот модели интерфейслари ва TMN локал (махаллий) интерфейслар ўртасидаги оралиқ бўғин ҳисобланади. Шунингдек у Q- адаптар, OSS ва ишчи станцияси функцияларининг бир қисмини бажариши мумкин.

  • Q- адаптар (Q-adapter, QА) TMN тармоғининг чегарасида унинг бошқарилувчи тармоқ ёки бошқа бошқариш тизимлари билан уланишида воситачи вазифаларини амалга оширади. МD дан фарқли равишда Q- адаптердан TMN ичида туташтириш учун фойдаланилмайди.

  • Операцияларни қўллб-қувватлаш тизими (Operation Support Sustem, OSS) OSSF гуруҳининг функциялари учун жавоб беради. Шунингдек у воситачилик (MF), туташтириш (QAF) функцияларини ва ишчи станция функцияларини (WSF) бажаради.

  • Ишчи станция (Work station, WS).

  • Маълумотларни узатиш тармоғи (Data Network, PN).

Ахборот архитектураси бошқаруви ахборотни TMNнинг функционал блоклари орасида узатиш алгоритмларини белгилаб, улар Очиқ Тизимлар Ўзаро алоқа Моделидан (Open Sustem interconnection, OSI) икки жуда муҳим элементни мерос қилиб олишган: объектли мўлжал олиш ва “ликсжер-агент” архитектураси.
TMNда назарда тутилган тақсимланган бошқарувчи иловалар вазифаларнинг менежер ва агентга бўлиниш OSIстандартини қўллаб-қувватловчи маъмурийлаштириш тизимларида кенг фойдаланиладиган тамойилини деярли ўзгаришсиз такрорлайди. TMN функционал блоки бир пайтда битта бошқарувчи компонентга (management entity) нисбатан менежер ролида ва бошқасига нисбатан агент тарзида иштирок этиши мумкин.
TMN ахборот архитектурасининг объектли йўналтирилганлиги телекоммуникацион ресурслар бошқаруви объектлар синфлари кўринишида тақдим этилиши билан ифодаланиб, улар TMN интерфейсларидан фойдаланган ҳолда яратилиши ва ўзгартирилиши мумкин. Объектнинг чегаравий интерфейси мазкур объектнинг тавсифлари билан боғлиқ хизматлар тўплами, рухсат этилган операциялар, жавоб хабарлари ва билдиришларни қўллаб-қувватлаши шарт. Ихтиёрий алоқа тармоғини бошқариш учун фойдаланиши мумкин бўлган объектлар тўплами универсал тармоқ ахборот модели (Generic Network Informotion Model, GHIM) номини олди.
TMN ахборот модели телекоммуникацион ресурслар ва бошқарилувчи объектлар ўртасида ўзаро бир қийматли мослик бўлишига, битта ресурсни бир неча объектлар томонидан тапқдим этилиши, мантиқий ресурсларни акслантириш учун қўшимча объектларни кришиш (қўллаб-қувватлаш объектлари деб аталувчи), шунингдек, бошқарилувчи объектларни бир-бирининг ичига киритишга йўл қўяди. Функционал, физик ва ахборот архитектураларидан ташқари TMN концепцияси алоқа тармоқларини бошқаришга тегишли функционал компонентларни ва тадбирларни тақсимлашнинг бошқа принципни ҳоли таклиф этади. Айнан бир хил маъмурий функциялар абстракциянинг турли хил даражаларида амалга оширилиши мумкинлиги факти мантиқий иерорхик архитектурани (Logical Lavered Architecture, LLA) аниқлашга имкон беради. Аслида LLA архитектураси (баъзида TMN- пирамида дейилади, 9.1-расм) маъмурий вазифаларни бажариш учун жавобгарлик иерархиясини акс эттиради.



9.1-расм. TMN пирамидаси


Ҳозирги вақтда LLA архитектурасида бошқаришнинг бешта даражаси кўзда тутилган:


- Тармоқ элементлари даражаси ( Network Element layer, NEL) алоҳида қурилмада жойлашган хизматчи ахборотли маълумотлар базаси (Vanagement Information Base, LUB) ва TMN инфратузилмаси орасида интерфейс вазифасини бажаради. Бу даражага Q-адаптерлар ва хусусан тармоқ элементлари киради.
- элементларни юошқариш даржаси (Element Management Layer, EML) тармоқ элементлари гуруҳи ишини назорат қилувчи операцияларни қўллаб-қувватлаш тизимлари функцияларига мос келади. Бу даражада аниқ ишлаб чиқарувчининг қурилмаси учун хос бўлган бошқарувчи функциялар амалга ошрилади ва бу ўзига хослик юқорида ётувчи даражалардан яширилади. Бундай функцияларга қуйидагилар мисол бўлади: аппарат хатоларини аниқлаш, энергия истеъмол қилиш ва ишчи температурани назорат қилиш, статистик маълумотларни тўплаш, ҳисоблаш ресурсларидан фойдаланиш даражасини ўлчаш, микродастурий воситаларни янгилаш. Мазкур даража ўз ичига воситачилик қурилмаларини қамраб олади (жисмоний жиҳатдан улар янада юқори даражаларга тегишли бўлсалар ҳам).
- Тармоқни бошқариш даражаси (Network Management Layer, NML) одинги даражадаги операцияларни қўллаб-қувватлаш тизимлари томонидан узатиладиган ва у ёки бу шаклдаги маҳсулотнинг хусусиятларига боғланмаган алоҳида тармоқ элементлари тўғрисидаги маълумотларга асосланиб,умумий тармоқни ифода этишни шакллантиради. Бошқача айтганда, бу даражада тармоқ элементлари ўзаро алоқалари устидан назорат амалга оширилади, хусусан, хизмат кўрсатишнинг талаб этилган сифатига эришиш учун четки қурилма орасида маълумотларни узатиш маршрутлари шакллантирилади (Quality of Service, Qos), маршрутлаштириш жадвалларига ўзгаришлар киритилади, айрим каналларнинг ўтказиш қобилиятидан фойдаланиш даражаси кузатилади, тармоқнинг унумдорлиги оптималлаштирилади ва унинг ишлашидаги тўхтаб қолишлар аниқланади.
- Хизматлар бошқариш даражаси (Service Management Layer, SML) фойдаланувчилар бевосита дуч келадиган (абонентлар ёки бошқа сервис-провайдерлар) тармоқнинг фаолият юритиши жиҳатларини қамраб олади.
LLA нинг умумий тамойилларига мувофиқ бу даражада NML даражадан келиб тушган маълумотлардан фойдаланилади. Аммо маршрутизаторларни коммутаторларни бирикмаларни ва ҳ.к.ларни бевосита бошқаришни бу ерда энди амалга ошириб бўлмайди. Хизматларни бошқаришга тегишли бўлган айрим функциялар қуйидагилардир: Qosни ва хизмат кўрсатиш даражаси тўғрисидаги билимлар шартларини назорат қилиш ( Service Lerel Argeement, SLA), қайд қилинуви ёзувларни, хизматлар обуначиларини бошқариш, фойдаланувчиларни қўшиш ёки камайтириш, манзилларни бериш (ўзлаштириш), биллинг, бошқа провайдерлар ва ташкилотларнинг бошқарувчи тизимлари билан ўзаро алоқа.
-Бизнес-бошқариш даражаси (Business Management Layer BML) алоқа таромғини компания-операторнинг умумий бизнес-мақсадлари нуқтаи-назаридан қараб чиқади. У LLAнинг қолган даражалари каби тезкор бошқарувга эмас, балки стратегик ва техник бошқарувга тегишли. Бу ерда гап тармоқни лойиҳалашда ва унинг ривожланишини бизнес вазифаларни ҳисобга олиб режалаштириш, бюджетларни тузиш тўғрисида боради. Шундай қилиб, LLA даражалар тармоқни бошқариш тадбирларининг функционал иерархиясини маъмурий дастурий таъминотни жисмоний сегментациясиз тақдим этадилар. Бу иерархиянинг пайдо бўлиши сабаби – бошқариш функцияларини уларнинг гуруҳлари ва тармоқ бириктиришларига таалуқли функциялардан алоҳида тармоқ элементлари билан мантиқий ажратиш зарурлигидадур. Маъмурий тадбирларнинг уларнинг таъсири йўналтирилган ресурсларга яхшилашиши бошқариш самарадорлигини ошириш тушунарлидир.
Алоқа таромқларини замонавий конвергенциялаш ва интеллектуаллаштириш шароитларида бошқаришга ёндашувларни қайта кўриб чиқиш зарурати юзага келди. Бу зарурилийнинг асосий сабабларини кўриб кўриб чиқамиз.
Бошқариш нуқтаи назаридан янги янги авлод алоқа таромқларининг (Next Generation Networks, NGH) хусусияти шундаки, бу тармоқлар ҳар хил турдаги компонентларнинг катта миқдоридан иборат. Бошқариш тизими турли хизматларни тақдим этувчи ва турли ишлаб чиқарувчиларнинг қурилмаларидан иборат турли хил технологиялар негизида амалга оширилган тармоқларни бошқаришни таъминловчи қарорлар тўпламидан иборат. NGH ни боқариш тизимини объектга йўналтирилган тақсимланган тузилмадан фойдаланиб қуриш мақсадга мувофиқ. Объектга йўналтирилганлик тизимни ҳар бири ўз хусусиятларига (атрибутларига) ва бажариш мумкин бўлган операцияларга эга бўлган объектлар йиғиндиси кўринишида тааввур қилишдан иборат. Мазкур технология мураккаб тизимларни таҳлил қилишда, лойиҳалашда ва дастурлашда фойдаланилади ва унга оид асосий маълумотномалардан бири деб айтиш мумкин.
Бошқарув тизимини ишлаб чиқишда янги модулларни ишлаб чиқишга ва жорий қилишга, мавжуд иловалар билан ишлашга ва тизимнинг ишлаётган моделларини осон замонавийлаштиришга имкон берувчи очиқ модулли архитектура концепциясига амал қилиш зарур.


Download 10,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   170




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish