Media Resource Server (MRS): Медиаресурслар сервери, асосий ва мукаммаллаштирилган хизматларни ташкил этишда узатиш муҳити функцияларини амалга ошириш учун ишлатилади. Мазкур функцияларга қуйидагилар киради: тонал сигналлар хизматларини таъминлаш, конференцалоқа хизматлари, интерфаол товушли жавоб IVR (….), ёзилган ахборотлар ва товушли хизматлар менюси.
Control Point Server (SCP): Хизматларни бошқариш тугуни, интеллектуал тармоқ (IN) нинг асосий тугуни бўлиб, абонент маълумотлари ва хизматлари мантиқини сақлаш учун ишлатилади. Келаётган чақирувларга мувофиқ равишда (булар тўғрисида хизматлар коммутацияси тугунига хабар берилади), хизматларни бошқариш тугуни SSP хизматнинг мос мантиқини ишга туширади, ишга туширилган хизмат мантиқи асосида фойдаланувчининг маълумотлар базаси ва хизматлар маълумотлар базасини излашни амалга оширади, сўнгра SSP тугунини кейинги амалларини бажаришига кўрсатмалар бериш учун мос хизматлар комутақия тугунига чақирувни бошқарувчи зарур буйруқларни юборишни амалга оширади. Шундай қилиб турли интеллектуал чақирувлар ўрнатилиши амалга оширилади.
1.4. NGN архитектурасининг асосий элементлари
1.4.1. Дастурли коммутатор – SOFTSWITCH
Softswitch – чақирувларни назорат қилиш, сигнализация, протоколларнинг ўзаро ишлашини, конвергент тармоқ ичида хизматлар яратилишини амалга оширадиган стандарт дастурий модулларнинг ўзаро ишлаш модулидир. International Packet Communication Consortion (IPCC, олдинги International Softswitch Consortiun) Softswitch технологиясининг тўртта: алоқа агенти, сигнализация шлюзи, иловалар сервери ва охирги ускуналарни бошқариш таянч компонентини ишлаб чиқди.
Алоқа агенти (Session agent)
Сигнализация шлюзи (Singnaling gateway) амалдаги 7-сон УКС УфТТ тармоғининг амалдаги сигнализацияси билан интеграцияси учун ва Softswitch негизидаги тармоқда Интеллектуал Тармоқ (IN) имкониятларини қувватлаш учун қурилма ҳисобланади.
Иловалар сервери (Application servers) Softswitch технологиясига IP технологияси негизидаги унификацияланган почтани, конференцияларни таъминлаш ва IP centrex хизматларини кўрсатиб, айрим кўп қирраликни қўшади. Ушбу серверлар SIP протоколи ёки бошқа протоколлар ёрдамида Softswitch чақирувларни назорат қилиш элементлари билан ўзаро ишлайди.
Ўзаро ҳисоб-китобни бошқариш сервери (Back-end servers) ҳисобларни юритиш, авторизациялаш ва солиқ солиш, биллингни қувватлаш ва шу каби функцияларни амалга оширади. Асосий имкониятлар чақирувларни детализация қилиш, ўзаро ҳисоблар ва IP-телефониянинг иловаларини Web-браузеридан бошқариш марказининг провайдери каби ташкил этувчиларнинг ўз вазифалари бўйича қарама-қарши функцияси ҳисобланади. Улар IP тармоқларда «crank bank» каби маълум бўлган вақтинчалик бузилган ҳолатларда УфТТ тармоғига чақирувлар қайта адресланади.
Softswitch модели телефон хизматларини яратишда Интернет стилига олиб келадиган тармоқ эгаларига имкон берадиган тузилманинг муҳим элементи ҳисобланган ҳолда кира олиш ва транспорт технологияларининг хизматларига бўлинади. 1.2-расмда дастурий коммутатор схемаси келтирилган.
1.2-расм. Дастурли коммутаторнинг аппарат-дастурий таркиби
Do'stlaringiz bilan baham: |