1.4. Кейинги авлод тармоқларнинг тўрт поғонали модели: абонент кириш поғонаси, транспорт поғонаси, тармоқни бошқариш поғонаси, хизматларни бошқариш поғонаси
Ахборотнинг ҳар хил турлари мавжуд. Нутқ узатиш, видео, маълумотлар узатиш ва ҳоказо. Бу ахборотларни узатиш учун ҳар хил тармоқ турлари мавжуд: Умумфойдаланишдаги телекоммуникация тармоғи PSTN (нутқ узатиш учун); Маълумотлар узатиш тармоғи, Телевидения тармоғи, Мобил алоқа тармоғи ва ҳоказо.
Қурилмаларни ишлаб чиқарувчилар монополиясини йўқотиш учун тармоқ хизматларини алоҳида ажратиб чиқарилган. Шу асосида интеллектуал тармоқ IN ҳосил бўлади. Лекин ҳар бир ахборот ҳар хил кўринилади, ҳар хил тезлик билан ва ҳар хил сифат кўрсаткичлар билан узатилади. Шунинг учун узатиш тезлигини мослаш учун интеграл хизматни рақамли тармоқ ISDN ҳосил қилади. Лекин бу ҳам тўлиқ ҳамма талабларни бажара олмайди. (Масалан узатиш тезлиги жуда катта эмас). Шунга асосланиб ҳамма талабларни ҳисобга олиб NGN (Next generation Network) кейинги авлод алоқа тармоғи яратилади. Бунда нутқ, видео, аудио, графика ва ҳоказо узатиш мумкин. Ахборот пакетли шаклда узатилади.
NGN га хос ҳусусиятлар:
ҳамма турдаги ахборотларни алмашинуви учун пакетли технологияли коммутация ва узатишни ишлатиши;
функционал ориентацияли телефон станциялардан фарқи тақсимланган архитектурали коммутация тизимини қўллаш;
хизматларни қўллаш тегишли функцияларни коммутация ва узатишдан ажратиши;
кенг йўлли ва “tripie-play services” (нутқ, маълумотлар ва видео) кўринишда трафикага мультисервисли хизмат кўрсатиш имкониятини таъминлаши;
web технология ҳисобига эксплуатацияли бошқариш функциясини амалга ошириши
NGN бошқача қилиб айтганда узатиш функциясидан коммутация функциясини, чиқарувчиларни бошқариш функциясидан тармоқ хизматларни бошқариш функциясини ажратади.
NGN архитектураси 4 та даражадан иборат(1.1-расм):
1. Тармоқ хизматларини бошқариши.
2. Тармоқни бошқариш.
3. Транспортировка, яъни коммутация ва узатиш тармоғи.
4. Кириш имкониятини бериш.
1.1 – расм. NGN архитектураси
Биринчи даража тармоқ хизматларини фойдаланувчиларга ягона хизматлар тўпламини беради. PSTN учун IP – телефония учун, мобил тармоғи учун ва ҳоказо. Бунинг учун бу даражада операцион тизим OSS, ҳар хил ирберлар: таклифлар, медиа – ресурслар, фойдаланувчи жойлашган жой ҳақида маълумотлар ва ҳоказо.
Иккинчи даража тармоқни бошқариш даражали бўлиб дастурланган коммутаторлар softsiotich ҳисобланади. У сигнал буйруқларига ишлов беради, буйруқлар яратади, чақирувчи маршрутлайди, оқимларни бошқаради.
Учинчи даражада транспорт даражаси бўлиб, у пакетли коммутация тармоғи ҳисобланади. Бу тармоқ АТМ – тармоқ, IP – тармоқ ёки MPLS тармоқ бўлиши мумкин. Бу даража иккинчи даражадан олган буйруғи асосида боғланишни коммутациясини ва тинч ахборотни узатишни бажаради.
Тўртинчи даража кириш имкониятини берувчи даража бўлиб, NGN тармоғи хизматларига уланиш учун интерфейслар кенг тўпламини беради.
У IAD – интеграллашган кириш қурилмаси, кириш медиа шлюзи, сигнализация шлюзи, транспорт медиа-шлюзи, универсиал медиа-шлюзи, видео ow дан иборат.
Фойдаланувчи олдида аналог телефон аппарати, гуруҳли қурилма ИА, мобил терминал 2 G, 3 G, махсус терминал SIP телефони, Н.323 телефони бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |