1 Маъруза Қишлоқ хўжаликда сувдан фойдаланиш фаннинг мақсади ва вазифалари


Маъруза. Мавзу: Қишлоқ хўжалигида сувдан фойдаланиш ва турлари



Download 1,22 Mb.
bet7/15
Sana21.02.2022
Hajmi1,22 Mb.
#60455
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   15
Bog'liq
маъруза

5 Маъруза.
Мавзу: Қишлоқ хўжалигида сувдан фойдаланиш ва турлари
Режа:

  1. Суғориш режими

  2. Тупроқнинг сув физик хоссаси

  3. Суориш маъёри



Таянч сўз ва иборалар: суғориш усуллари, тупроқ намлиги, суғориш сувнинг сифати, минерализация, сув сарфи, сув ресурслари физикавий хосса .

Қишлоқ хўжалик экинлари учун керак бўлган сув режими ўсимликни биологик хусусиятлари, табиий ва хўжалик шарт – шароитларига боѓлиќ ҳолда белгиланадиган суғориш меьёрлари, муддатлари ва сонларини ҳосил ќилувчи суғориш режими билан аниќланади.


Қишлоқ хўжалик экинларини суғоришга кетадиган сув сарфи экинларни барги ва танасидан ва тупроқ юзасидан буѓлантирилган сув сарфи билан белгиланади. Ушбу умумий бугланиш сув истеъмоли ёки эвопотранспирация деб аталади.
Табиий шароитларда қишлоқ хўжалик экинларининг сув истеъмоли тупроқдаги нам заҳираси ва ёѓин ҳисобига ќондирилади, ќурѓоќчил минтаќаларда эса бу нам таќчил бўлганлиги сабабли суғориш майдонига маьлум миќдорда сув ҳажми берилиб суғориш амалга оширилиши керак.
Қишлоқ хўжалик экинларидан мўл ва барќарор ҳосил олиш учун тупроқнинг сув режимини ва у билан боѓлиќ бўлган ҳаво, иссиќлик ва озиќлантириш режимини ҳосил ќилиш ҳамда уларни саќлаб туриш керак. Бу маќсадда тупроқ суньий усулда намлантирилади.
Белгиланган суғориш режими ўсимликнинг ривожланиш фазасида унинг сувга бўлган талабига, тупроқнинг сув, озиќ моддалари, туз ва иссиќлик режимини тартибга солиб туришига, суғориладиган ерларнинг ботќоќланишига, шўрланишига ҳамда тупроқ эрозиясига йўл ќўймасликка риоя ќилиш керак. Ҳар ќандай сувдан қишлоқ хўжалигидаги фойдаланувчи белгиланган суғориш режимга ќатьий амал ќилса суғориладиган экинлардан доимо юќори ҳосил олишга замин яратган бўлади.
Қишлоқ хўжалик экинларининг суғориш режимига таьсир этувчи омилларни асосийлари қуйидагилар ҳисобланади:

  • иқлим шароити: ҳаво ҳарорати, ёғин миқдори ва унинг йил ойлари бўйича тақсимланиши: ҳаво намлиги ва буғланиши: шамолнинг кучи, йўналиши ва такрорийлиги;

  • тупроқ шарт шароити: тупроқнинг механик тартиби, сув – физик хоссалари, шўрланиш хили ва даражаси;

  • гидрогеологик шароитлар: ер ости сувларининг жойлашган чуқурлиги ва минераллашганлик даражаси, режими;

  • иқтисодий–хўжалик шароитлари: агротехника, тупроқ унумдорлиги, экиннинг ҳосилдорлиги;

  • қишлоқ хўжалик экинларининг тури;

  • қишлоқ хўжалик экинларининг биологик хусусияти;

  • суғориш усули ва техникаси.

Қишлоқ хўжалик экинларини суғориш режимини белгилашда юқоридаги барча омиллар ҳисобга олинади. Уларнинг ичида энг муҳимларидан бири ўсимлик истеъмол қиладиган сувни ўзида сақлаб, уни ўсимлик талабига қараб ўзининг сув–физик хоссаларига кўра унга берадиган тупроқ–грунт шарт-шароитлари ҳисобланади.
Тупроқнинг сув шимиши, ўзидан сув ўтказиши, сув ўтказувчанлиги ва нам сиғимлари, сувнинг ундаги ҳаракати, сувни кўтариш кучи (капиллярлар орқали сувнинг кўтарилиш) шунингдек сувни буғлатишлик қобилияти тупроқнинг сув–физик хоссалари дейилади.
Тупроқ қатламининг нам сиғими – тупроқ қатламида маьлум миқдорда намни сақлаб тура олиш хусусиятини ифодаловчи катталикдир.
Бу қиймат тупроқнинг ғоваклигига, ҳароратига, тупроқ таркибидаги эритмаларни таркиби ва концентрацияси, тупроқни ўзлаштирилганлигига ва бошқа омилларга боғлиқ бўлади. Тупроқ ҳароратини ва ундаги ҳаво миқдорини ортиши ундаги нам сиғимини камайтиришга олиб келади. Нам сиғим тупроқ қатламини қиймати ва генетик таркибига қараб ўзгаради.
Тупроқдаги нам сиғим миқдори унинг чегаравий нам сиғими 60- 70% га тушганда тупроқ капилляр йўллари орқали сувнинг ҳаракатида узилиш вужудга келади. Бу намликдан бошлаб ўсимликдаги ўсиш секинлашади. Бундай ҳолат суғориш зуруриятини талаб қила бошлайди.
Қуйидаги 4-жадвалда тупроқнинг механик таркибига боғлиқ бўлган унинг баьзи бир сув – физик қийматлари келтирилган.
Суғориш давридаги тупроқни иссиқлик режимини ўзгариши суғоришдан сўнг майдонни юзасидан бўладиган буғланишни кучайиши шунингдек, суғориш сувини ҳарорати билан белгиланади. Ҳаво ҳарорати баланд бўлганда суғориш тупроқ ҳароратини пасайтиради, ҳаво ҳарорати паст бўлганда сув ҳароратининг ҳисобига тупроқ ҳарорати ҳаво ҳароратига нисбатан ошади. Тупроқ бўшлиқларидаги ҳавони суғориш натижасида сиқиб чиқарилиши тупроқни ҳаво режимини белгилайди. Суғоришдан сўнг ҳаво намлигининг ортиши суғориш майдонида мақбул микроиқлимни ҳосил қилади (15-расм).



Download 1,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish