а) ўкув предметлари ва фанлар туркуми доирасидаги мазмунни
интеграциялаб ўрганиш;
б) турли ўқув предметларидан таҳсил берувчи шахсларнинг
фаолиятларини интеграциялаш;
в) таълим-тарбия ишини ташкил этиш шаклларини интеграциялаш ва
шу кабилар.
Бу йўналишларнинг ҳар бирининг аниқ ўз мақсади бўлиб, уни амалга ошириш учун мос шакл, метод, восита ва шарт-шароитларни талаб этади. Амалиётда улардан уйғун ҳолда фойдаланилгандагина кўзланган мақсадга эришиш мумкинлигини ҳам шу ўринда эслатиб ўтиш лозим.
Педагогика фанида XX асрнинг 80- йилларидан бошлаб интеграция, "ўзаро алоқадорлик", “ўзаро таъсир", "синтез" каби тушунчалар қўлланилган илмий ишлар пайдо бўлиб, таълим-тарбия ишида интеграция муаммосининг долзарблиги сезила бошланган. Ҳозирги пайтга келиб таълим-тарбия ишига интегратив ёндашув ғояси хусусий фанлар доирасида чегараланиб қолмасдан, умумпедагогик аҳамиятга эга масалага айланди.
Интеграция (лот. Integeration – тиклаш, тўлдириш, бирлаштириш. Integer –яхлит) синтезлаб бир бутун қилиб бирлаштирмоқ, мантиқий яхлит ҳолга келтирмоқ маъносида тушунилади. Таълим мазмунини интеграциялаш деганда ўзаро узвий алоқадор, бир-бирини тақозо этадиган, кенгайтирадиган, чуқурлаштирадиган ўқув предметлари мазмунини синтезлаш, яъни мантиқий бирлаштириб бир бутун (яхлит) ҳолга келтиришни тушунамиз.
Интеграция (мужассамлаштириш) ва дифференциация
(табақалаштириш) бир-биридан ажралган ҳолда мавжуд бўлмайди, бири иккинчисидан келиб ҳам чиқмайди, балки улар ҳар доим бир вақтни ўзида ўрганилаётган объектнинг икки томони сифатида намоён булади. Илмий билишда улардан бири вақтинчалик маълум устунликка эга бўлиши ҳам мумкин. Масалани икки томонини фан-техника тараққиёти натижасида қишлоқ хўжалигини ишлаб чиқаришида турли касбларнинг пайдо бўлиши, яъни табақаланишини, механизация, автоматизация ва яна қўшма касблар ёки кенг ихтисосли мутахассисларнинг диалектик ривожланиши эканлигини кўрсатиш мумкин.
Интеграциялаштириш жараёнлари ҳозирги замон илмий билимларининг ўзаро таъсиридан фарқли ўлароқ қуйидаги йўналишларда кечиши мумкин:
— алоҳида олинган фан доирасида ички илмий ривожланиш сифатида;
— фанлараро ўзаро алоқадорлик доирасида, яъни бир ёки бир неча соҳалар доирасида;
— махсус яхлит илмий билимлар доирасида кабилар.
Юқорида кўрсатиб ўтилган йўналишлар уйғунлигини интегратив ёндашув сифатида тасаввур этиш мумкин. Икки ва ундан ортиқ нисбатан мустақил қисмларда кечаётган жараёнларни бирлаштириш интеграциялаштиришнинг натижаси бўлиши мумкин.
Яхлит тизимни тузишда интеграцияланувчи алоқадорлик муҳим аҳамиятга эга бўлиб, уларни ички илмий алоқадорлик ҳам деб аталади.
Тизимлаштиришдан кўзланган асосий мақсад ички илмий алоқадорликни тартибга келтириш йўли билан яхлитликни юзага келтиришдан иборатдир. Бу жараёнда ҳосил бўладиган яхлитлик янги сифат кўрсатгичларига эга бўлади. Интеграциялаштиришнинг моҳияти, назарий синтез воситаси сифатида янги даражадаги билиш натижаларига эришишдир.
Мутахассисликка оид фанларни интеграциялаб ўрганиш қуйидаги масалаларни ҳал этишга қаратилган:
Do'stlaringiz bilan baham: |