Естат + Еқарш = Е = 0.
3,а-расмда Еқарш ва Естат векторлар шартли равишда электролит жойлашган, электродлар орасидаги фазода ўрнатилган, аслида, юқоридаги фикрларга кўра, улар фақатгина электролит ва электродлар орасидаги юпқа қатламларда нолдан фарқли бўладилар. Бу фикрлар 2.3,б-расмдаги потенциаллар тақсимланиши графигида ўз аксини топган.
Ўзининг бир қисми билан ЭЮК манбаси ичидан ўтган берк контур AmBnA бўйлаб Е векторининг чизиқли интегралини тузамиз ва қуйидагини ҳосил қиламиз:
E dl = E dl + E d l= UA –UB , чунки E dl=0.
Иккинчи томондан,
E dl = E статdl + Еқарш d l = е ,
чунки
E статdl = 0, Еқарш d l = Еқарш d l = е.
Демак
e = UA - UB ,
яъни элементнинг электр юритувчи кучи потенциаллар фарқига тенг ёки, ушбу мисолда бир ҳил, ташқи занжир узилгандаги клеммалардаги (занжирда ток бўлмаганда) кучланишга тенг.
Бу фикрлардан кўрамизки, Edl = 0 шарт фақат ЭЮК манбасидан ташқарида бўлган фазо учун тааллуқлидир.
1.6.Бошқармас ва бошқарилувчи кучланиш ва ток манбалари.
Гальваник элементидан ташқари, ЭЮКни ҳосил қилишнинг бирнеча усуллари мавжуд. Булардан бири – контакт ЭЮКларидир. Бунда турли жинсли металлар контакти мавжуд бўлганда бир металлдан иккинчи металлга ўтказувчанлик электронлари ўтиши ва, шу туфайли, бир металлда ортиқча мусбат, иккинчи металлда ортиқча манфий электр зарядлари пайдо бўлади. Электронларнинг бундай ўтиши контакт жойидаги ноэлектрик характердаги ташқи электр майдонининг таъсири сифатида кўрилиши мумкин. Туташган металларда ҳар хил ишорали зарядларнинг пайдо бўлиши натижасида контактлар потенциаллари фарқи бўлишига, токнинг йўқлигида эса контакт ЭЮК деб номланган ЭЮКнинг ҳисил бўлишига олиб келади. Контакт ЭЮК туташувчи металлар турларига ва ҳароратига боғлиқ.
Ушбу ҳолат термоэлементларда ишлатилади. Агар икки турли жинсли ўтказгичлардан берк контур ҳосил қилсак, икки пайвандланган ўтказгичлар контактларидаги ҳар хил t ва t0 ҳароратда уланган жойлардаги контакт ЭЮКлари ҳар хил бўлади ва контур бўйлаб ўзаро компенсацияланмайди. Шу сабабли, берк контурда термоэлектрик юритувчи куч деб номланган натижавий ЭЮК ҳосил бўлади. Термоэлектрик юритувчи кучнинг умумий қиймати таркибига унинг қўшимча ЭЮКлари ҳам киради. Қўшимча ЭЮКлар икки бир жинсли ўтказгичлар бўйлаб, уларнинг бир учи иккинчи учига қараганда юқорироқ ҳароратли муҳитда бўлганлиги сабабли ҳосил бўлади. Бу қўшимча ЭЮКлар бир ҳароратли металлдаги электронларнинг иссиқлик ҳаракати бошқа ҳароратдагидан жадалроқ бўлганлигидан ўтказгич электронларининг ўтиши сабабли ҳосил бўлади. Термоэлементда токнинг оқиши натижасида ЭЮКнинг таъсири иссиқлик энергиясининг электр энергиясига айланиши билан боғлиқ. Аксарият қўлланиладиган термопараларда совуқ ва иссиқ қатламнинг ҳароратлари, мос равишда, 0 ва 100оС бўлганда, ЭЮК қиймати тахминан бирнеча милливольт ёки бирнеча ўн милливольт бўлади. Кейинги бўлимларда магнит майдонининг вақт бўйича ўзгарганидаги индуктивланадиган ЭЮК ни ўрганганимизда, «электр юритувчи куч» тушунчаси кенгайтирилади, шунда бу муҳим ҳодисанинг умумий таърифи келтирилади.
Эътиборни шунга қаратиш зарурки, ЭЮКни таърифлаганда, юқорида келтирилганидек, интеграллаш йўли энергия манбасининг ичида манфий клеммадан мусбат клеммага томон ўтказилади (е= Eташқdl), унинг А ва В клеммаларидаги кучланишни аниқлаганда эса, интеграллаш ташқаридаги йўлдан мусбат клеммадан манфий клеммага томон ўтказилади:
uA = UA - UB = Edl .
Do'stlaringiz bilan baham: |