1-маъруза Бозор шароитида қурилиш моддий–техника таъминоти



Download 23,65 Kb.
bet1/4
Sana29.04.2022
Hajmi23,65 Kb.
#589957
  1   2   3   4
Bog'liq
25-тема-1


25-тема. ҚУРИЛИШ МОДДИЙ – ТЕХНИКА ТАЪМИНОТИ
1-маъруза
1. Бозор шароитида қурилиш моддий–техника таъминоти
Бозор шароитларида қурилиш моддий – техника таъминоти тизими саноат ва қурилиш индустрияси, транспорт ва энергетика ташкилотлари, илмий – текшириш, лойиҳа, ўқув ва бошқа муассасалар, хўжаликларнинг тармоқларига қаратилган бўлади. У қурилиш комплексини зарур бўлган моддий – техника ресурслари билан таъминлашга йўналтирилган.
Қурилиш материалларининг товарлар бозоридаги вазиятини умумий ҳолда баҳолаш билан шундай тўхтамга келиш мумкинки, корхоналар ва ташкилотлар қонунда кўрсатилган етарли даражадаги эркин тадбиркорлик фаолиятини тавсифлайдиган шароитларда ишлайдилар: улар бошқариш ва давлат ҳокимияти тузилмаларига нисбатан зарур бўлган хўжалик мустақиллигига эгадирлар, амалда барча ресурсларга эркин ҳолатда ёндашиш имкониятларига эга бўлиб, савдо-сотиқ ва хўжалик юритишда амалга ошириладиган операцияларда контрагентларни танлашда мутлақо эркиндирлар, олинадиган даромадни мустақил равишда тақсимлашлари ва ишлатишлари мумкин (ўзининг манфаатларидан келиб чиққан ҳолда), максимал фойда олиш мақсадида ўзининг фаолият йўналишларини эркин тарзда танлайдилар. Мавжуд бўлган ишлаб чиқариш қуввати ва қурилиш материалларини ишлаб чиқариш ҳажми умуман олганда бу бозордаги талаб –эҳтиёжларни тўлиқ қондиради. Хўжалик юритишнинг янги тизимига ўтиш туфайли қурилиш тармоғи учун материаллар танқислиги ўтмишда қолиб кетди.
Қурилиш моддий – техника ресурслари ишлаб чиқариш, ноишлаб чиқариш ва табиий ресурсларга бўлинади:

  • қурилиш ишлаб чиқаришини талаб этилган сифат ва сонда зарур бўлган ресур турлари билан ўз вақтида таъминлаш;

  • ресурслардан фойдаланиш даражасини яхшилаш: меҳнат унумдорлиги ва фонд қайтармаси ошириш, қурилиш жараёни ритмийлигини таъминлаш, айланма маблағлар айланиш вақтини қисқартириш, иккиламчи ресурслардан тўлиқ фойдаланиш, инвестиция ва бошқа кўрсаткичлар самарадорлигини ошириш;

  • ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ҳамда бино ва иншоотлар рақобатбардошлигини ошириш бўйича таклиф-тавсиялар ишлаб чиқиш учун ўз ташкилотида ва рақобатчи ташкилотлардаги қурилиш ишлаб чиқаришининг ташкилий – техник ҳолатини ва қурилиш – монтаж ишлари (хизматлари)нинг сифатини таҳлил қилиш.

Қурилиш ташкилотида юқорида кўрсатилган мақсадларга эришиш учун қуйида кўрсатилган ишларни доимий равишда бажариш талаб этилади:
1. Бозорда қурилиш материаллари, конструкциялари, буюмлари, яримфабрикатлар ва бошқа маҳсулотларни етказиб берувчилар (хизматлар) бўйича маркетинг изланишларини олиб бориш. Етказиб берувчиларни танлаш қуйидаги талаблардан келиб чиққан ҳолда тавсия этилади: етказиб берувчининг лицензия ва ушбу соҳада етарлича тажрибага эга эканлигини аниқлаш, ишлаб чиқаришнинг юқори ташкилий – техник ҳолатдалиги, ишнинг ишончлилиги ва фойда келтирувчанлиги, ишлаб чиқарилаётган қурилиш материалларининг рақобатбардошлигини ошириш, улар нархларининг ҳаммабоплиги, уларни етказиб бериш схемасининг соддалиги ва турғунлиги;
2. Конкрет моддий-техника ресурсларига бўлган эҳтиёжларни
меъёрлаштириш;
3. Моддий – техник ресурслар сарфи меъёрлари ва меъёрий ҳужжатларини камайтириш бўйича ташкилий-техник тадбирлар ишлаб чиқиш.
4. Қурилиш ишлаб чиқаришини моддий-техник жиҳатдан таъминлаш каналлари ва шаклларини излаб топиш.
5. Моддий материаллар балансини (мувозанат, турғунлик ҳолатини) ишлаб чиқиш.
6. Қурилиш ишлаб чиқариши моддий – техника таъминотини режалаштириш.
7. Иш жойларини қурилиш материаллари, конструкциялари, буюмлари, яримфабрикатлар ва бошқа материаллар билан таъминлашни ташкил этиш.
8. Моддий – техник ресурслардан фойдаланишни ҳисоблаш ва назорат қилиш.
9. Қурилиш ишлаб чиқаришидаги чиқиндиларни йиғиш ва уларни қайта ишлашни ташкил этиш.
10. Моддий – техника ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини таҳлил қилиш.
11. Моддий – техника ресурсларидан фойдаланишни яхшилаш бўйича олиб бориладиган ишларни рағбатлантириш.
Бу функцияларга боғлиқ равишда қурилиш ишлаб чиқариши моддий – техника таъминоти (МТТ)нинг тегишли хизмат кўрсатиш бўлимлари аниқланган.
Уларга қуйидагилар тегишлидир:

  • моддий – техника таъминоти хизмати, бу хизмат ишлаб чиқариш жараёни учун хом-ашё, яримфабрикатлар, бутловчи деталларни ўз вақтида етказишни таъминлаш ва тартибга солиш билан шуғулланади. Бундан ташқари таъминот ва сотиш бўлимлари хўжалик шартномалари асосида ўрнатилган хизматларни номенклатура ва ўз муддатида ҳамда белгиланган ҳажмда бажарилшини ҳам таъминлайди;

  • материаллар, ёқилғи, хом-ашё ва тайёр маҳсулотларни жойлаштириш ва сақлаш хизмати, бу хизмат омборхона билан таъминланган бўлиб, таъминот ва сотиш тизими моддий – техника базаси деб ҳисобланади;

  • тайёр маҳсулотларни комплектлаштириш бўйича ишлаб чиқариш – технологик хизмат айниқса муҳим аҳамият касб этади, чунки бино ва иншоотларни тиклаш йиғма элементларни календар график бўйича қатъий равишда етказиб беришни талаб этади. Шунинг учун ишлаб чиқариш - технологик комплектлаштириш хизмати қурилиш ташкилоти билан келишилган буюмлар ва конструкцияларни қаътий равишда суткали ва соатли график бўйича белгиланган муддатларда маълум миқдорда, номенклатура бўйича етказишни таъминлайди;

  • асбоб – ускуна хўжалиги ва технологик жиҳозлар таъминоти хизмати. Бу хизмат бўлими ишлаб чиқаришни асбоб –ускуна, мосламалар, технологик жиҳозлар, юқори сифатли қолиплар билан таъминлайди. Юқорида кўрсатилганлар билан таъминланганлик илғор технологияни, кўп меҳнат талаб қиладиган ишларни механизациялашни муваффақиятли тадбиқ этишни олдиндан аниқлаб беради.

  • таъмирлаш – механик ишлаб чиқариш хизмати, бу хизмат вазифаси катта ва мураккаб парк жиҳозлари, машиналар ишчи ҳолатини таъмирлаш ва модернизациялаш орқали таъминлашдан иборат. Қурилиш ташкилоти иши натижалари бу хизмат бўлимининг пухта ишлаши билан кенг маънода аниқланади;

  • транспорт жараёнлари хизмати, бу бўлим қурилиш майдони ичида ва унинг атрофидаги ташқи майдонда ишлаб чиқариш жараёнининг бир маъромда олиб борилиши учун зарур бўлган катта массали юкларни кўчиришни таъминлайди. Айниқса алоҳида жараёнларни ягона ишлаб чиқариш тизимига боғловчи технологик транспорт аниқ ва ритмик ишни талаб этади.




Download 23,65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish