Оқ ва рангли портландцементлар. Оқ портландцемент – таркибида озгина (0,3 – 0,45% гача) темир оксиди бўлган ок клинкерни майда туйишдан ҳосил бўладиган гидравлик боғловчи модда.
Клинкерни туяётганда 15% гача гидравлик ёки 10% гача инерт қўшилмалар қўшишга, шунингдек, тишлашиш муддатларини керагича ўзгартириб туриш учун СO3 га ҳисоблаганда кўпи билан 3% гип солиш рухсат этилади. Гипс ва қўшилма туйилганидан кейин ана шу нав цемент учун белгиланган даражада ок бўлиш и керак.
Портландцемент клинкери минераллари таркибида қандай оксид борлигига қараб хар хил рангда бўлади. Масалан, кальций силикатлари ок, C3С, чунончи, C2С дан окрок. Айниқса уч кальций алюминат оппоклиги билан ажралиб туради. Турт кальций алюмоферрит темир оксидлари туфайли корарок тусда. Шу сабабли одатдаги портландцемент кулранг-яшил тусда бўлади. Демак, клинкерда буёвчи оксидлар, айниқса Фе2O3 бўлмаса, бундай цемент ок рангли бўлади. Шундай қилиб оқ портландцемент ишлаб чиқаришдаги асосий вазифа, таркибида темир оксиди бўлмаган ёки жуда оз микдорда бўлган хом ашёни ишлатишдан иборатдир. Бундай клинкерда С4АФ хам деярли бўлмайди.
Бироқ маълум химиявий таркибли хом ашёни ишлатишнинг ўзи нихоятда ок портландцемент ишлаш учун кифоя килмайди. Буёвчи оксидлар цементга ёқилги кулидан ёки туяётганда шарлардан ё тегирмоннинг пўлат қопламидан утиши мумкин. Шунинг учун клинкерни куйдираётганда кулсиз суюқ ва газсимон ёқилги ишлатилади. Клинкер куйдириб бўлган захотиёк «окланади». Бунинг учун қайтариш мухит таъсирига учратилади. Шунда клинкер таркибида бўлган Фе2O3 кўринишидаги темир оксиди камрак буяйдиган Фе3O4 га айланади ва цемент янада окаради.
Хом ашё аралашмаси ва ок цемент клинкери махсус қаттиқ, кам ейиладиган пўлат ёки чинни плиталар қопланган шар тегирмонларда майдаланади.
Ок портландцемент клинкерини ишлаб чиқариш учун зарур хом ашё тарикасида нихоятда оппок материаллар ишлатилади: соф оҳактош ёки бор ва каолинлар (кўпинча каолин саноати чикиндиларидан фойдаланилади).
Ок портландцемент сувда коргандан кейин камида 30 мин дан сўнг тишлаша бошлаши, кечи билан 12 соатдан кейин тишлашиб бўлиш и лозим (истеъмолчи билан келишилса, тишлашиш мудатлари бошкача белгиланиши хам мумкин).
Цементнинг туйилиш майдалиги 021 номерли элакдан батамом эланиб утишига ва 009 номерли элакда кўпи билан 15% колдик колишига қараб аникланади.
Сиқилишдаги мустаҳкамлик чегараси буйича оқ портландцемент 250; 300 ва 400 маркаларда ишлаб чиқарилади. Клинкерда анча микдорда С3С ва C3A бўлгани учун ок цемент тез мустаҳкамлана боради.