Цементошнинг кенгайиши Цемент қоришмасининг қотиш вақтида унинг хажми ўзгаради (кенгаяди) ва бу ўзгариш тутиб қолиш вақтида энг тез равишда кечади. Тузумнинг бундай кенгайиши қисман унинг иссиқликдан кенгайиши билан изоҳланади. Турли ёриклар ва номақбул шакл ўзгаришига йул қўймаслик учун бетон қоришмалари ётқизилганидан сўнг дархол уларга лозим бўлган қотиш шароити яратиш керак.
Цемент тошни мустаҳкамлигига катта таъсир кўрсатувчи факторлардан бири бу ғоваклик. Ғоваклик қанча кам бўлса, мустаҳкамлик кўсаткичлари ва чидамлиликни хам қўшиб хисоблаганда унинг бошка хусуситялари шунча юқори хисобланади. Ғоваклик хосил бўлиши сув цемент нисбатига боғликдир.
Цемент қуйидаги ғовакларга эга бўлади:
а) гел ғоваклари (0,1мкм-дан кичик)
б) капилляр ғоваклар (0,1-Юмкм) - гил зарралари агрегатлари орасида жойлашган бўлади;
в) хаво ғоваклари (50 мкм дан мкм гача) аралаштириш ёки қўшимчалар кўшиш вақтида кириб қолган хаво билан тўла бўлади.
Бу барча ғоваклар коллоид даражадаги заррачалар ҳамда ғовак бўшлиқ билан ажралган уларнинг агрегатларидан ташкил топган цемент гелига боғликдир. Цементнинг таркибига, сувнинг бошлангич миқдори га ва технологияга боғлик равишда ғоваклилик гел хажмининг 28-40% ни ташкил қилади. Гелнинг ғовакли тўзилиши гел ғовакларининг ўзига хос физикавий хусуситяларига боғлиқ равишда цементтошнинг механик хоссаларига, чидамлигига, совуқка чидамлилигига таъсир кўрсатади. Гел ғоваклари цемент тош ва бетоннинг; совуқка чидамлилигига салбий таъсир курсатмайди. Бу ходиса шу билан тушунтириладики, гел ғовакларини Тўлдирган сув қаттиқ фаза билан физикавий - кимёвий боғланишда бўлади, паст хароратларда музламайди ва хатто кучли совуқларда хам яхга айланмайди.
Фовакларга адсорбцияланган сув гел ғоваклари кесмини кичрайтириши туфайли гелнинг сув билан сингдирувчанлиги кичик бўлади. Сувнинг бир қисми гел ғовакларига сиғмайди, ундан ташқарида қолиб, капилляр ғоваклар хосил қилади. Капилляр ғовакларга сув туйинишнинг оддий шароитларида бемалолрок кириб боради. Шу туфайли капилляр ғоваклари кўп бўлган цементтош ва бетон паст совуқка, емирилишга чидамлиликка ва катта сиғдирувчанликка эга бўлади. Цементошнинг ғоваклилиги сувнинг фақатгина бошлангич миқдори га эмас, балки унинг қаттиқ фаза билан боғланиш шаклига хам боғлик бўлади. П. А. Ребиндер классификациясига кура сув боғланишининг уч шакли фарқланади: кимёвий - энг кучли боғланиш хисобланади, киздиришда чиқиб кетади; физик-кимёвий боғланиш - гил ғовакларида мавжуд бўлади, бу боғланиш қуритишда бўзилиб кетади; физик-механик боғланиш -цементошнинг капилляр сувнинг тутиб қолинишига сабаб бўлади.
Цементтош тўлдиргичлар доналарини бириктирувчи минерал елим(клей) бўлиб қолади ва хусусий мустаҳкамликка ва адгезияга эга бўлиши лозим. Унинг бу хусусиятлари янгидан хосил бўлган моддаларнинг сифатига, ғовакларининг хажми ва фазилатига боғлик бўлади. Янгидан хосил бўлган моддаларнинг сифати уларнинг таркиби дисперсионлиги билан белгиланади, миқдори эса цементнинг гидротланиши даражасига туғри пропорционал бўлиб, сон жихатидан цементнинг умумий массаси нисбатига тенг бўлади. Гидротланиш даражаси рентген усулида ёки боғланган сувнинг миқдори буйича аниқланади.
Портландцемент хатто тўлиқ гидротланганида хам сувнинг 25-275 гача миқдори ни кимёвий боғлайди. Одатда узок вақт қотишда гидротланиш даражаси 80-90% дан ошмайди. Шу туфайли цемент қоришмасига киритилган сувнинг 30-50% цемент билан фақат қисман кимёвий таъсирлашади ва қаттиқ фазага киради. 105-110° хароратда қуритилганда чикиб кетмаган сувнинг миқдори бир ойлик қотишдан cўнг 10—15%гача етади.
Назорат саволлар:
1. Цемент сув билан таьсирланиши нимага олиб келади.
2. Сирти актив моддалар хақида маълумот беринг.
3. Цемент неча хил ғовакларга эга бўлади.
4. Шиша цемент аралашмасидан ажралиши.
Фойдаланилган адабиётлар
1. Қосимов И.К. Қурилиш ашёлари. Дарслик. Мехнат. Т., 2004.
2. Махмудова Н.А.Боғловчи моддалар. Ўқув қўлланма. ТАҚИ, Т., 2012.
3. Нуритдинов Х.Н., Қодирова Д.Ш. Боғловчи моддалар ва қурилиш материалларини тадқиқ этиш усуллари. Ўқув қўлланма. ТАҚИ, Т.,2012.
4. Волженский А.В. Минеральные вяжущие вешества. М., Стройиздат. 1979.