15-маъруза: Портландцемент турлари. Тез қотувчи, сульфатга бардошли цементлар
Режа: 1. Маҳсус портландцемент.
2. Сульфатга чидамли цементлар.
Махсус портландцементлар одатдагисидан якколрок намоён бўладиган ёки ўзига хос айрим хоссалари билан фарк қилади. Масалан, сульфатга чидамли портландцемент сульфатли сув таъсирига жуда чидамли бўлади, пластификациялаштирилгани нисбатан анча пластик бетонбоп қоришма ҳосил қилади, оки нихоятда оклиги билан ажралиб туради ва х.к. Бу хил цементлар махсус хоссаларига яраша алохида максадларда ишлатилади.
Махсус портландцементларнинг тури кўп. Баъзилари (гидрофоб ва пластификациялаштирилган, сульфатга чидамли, тез котадиган, магнезиал, йулбоп, ок ва рангли портландцементлар) қурилишда жуда кенг кулланилади.
Шуни назарда тутиш керакки, махсус цементлар мухим хоссаларидан яхши фойдаланиш мумкин бўлган холлардагина ишлатилади.
Сульфатга чидамли портландцемент.
Бундай гидравлик боғловчи модда (цементни) сульфатли сувга нихоятда чидамли қиладиган муайян минералогик таркибдаги портландцемент клинкерини майда туйиш натижасида ҳосил бўлади.
Цементнинг тишлашиш муддатларини керагича ўзгартириб туриш учун туяётганда цементга СO3 миқдори нинг 3% дан ошмайдиган қисмича гипс қўшишга йул қуйилади, сувга чидамлилигини ошириш учун 15% гача гидравлик қўшилмалар солинади.
Юқорида айтиб ўтилганидек, одатдаги портландцементнинг сульфатли сувда коррозияланишига асосий сабаб уч кальцийли гидроалюминатнинг сувда эриган гипс билан ўзаро таъсир этишишидадир. Натижада кальций гидросульфоалюминати («цемент бацилла») ҳосил бўлади. У цемент тош ғовакларида кристалланиб, тошни бўзиб юборишга интилади. Демак, клинкерда C3A минерал йук бўлса, цемент сульфат агрессиясига бардош бера олади. Лекин клинкерда бутунлай С3А бўлмаслиги хам мумкин эмас, чунки бу холда, юқори да айтилганидек, цементнинг қотиши нихоятда секинлашиб кетади. Шунинг учун хам сульфатга чидамли портландцемент клинкерида оз бўлсада, лекин С3А албатта бўлади. Аммо 5% дан ошмаслиги лозим. Клинкерда С3А дан маълум даражадагина бўлганида гил - тупрок модул
Aл2O3 /Фе2O3 миқдори камида 0,7 бўлиш и лозим.
Сульфатга чидамли портландцемент ишлаб чиқариш схемаси одатдагисиникидек бўлади. Фақат хом ашёнинг химиявий таркиби ва клинкер минералогик таркибини текшириб туришга нисбатан кучлирок талаблар қуйилади.
Сульфатга чидамли портландцемент 300; 400 ва 500 маркаларда ишлаб чиқарилади.
Сульфатга чидамли портландцемент сульфатли сувларга нихоятда чидамли бўлиш и билан бирга совуқка жуда яхши чидайдиган ва дам намланиб, дам куриб туриш шароитларига яхши бардош бера оладиган бетон ишлашга имкон тугдиради. Шунинг учун хам у такрор-такрор намланиб-куриб ёки музлаб-эриб туриш вақтида сульфатли сувлар таъсирида бўладиган бетон ва темирбетон конструкциялар ишлаб чиқаришда кулланиб келинмокда.
Бетон нихоятда совуқка ва коррозияга чидамли бўлиш и талаб килинган холларда йигма бетон ва темирбетон конструкциялар ишлаб чиқаришда сульфатга чидамли портланцемент ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |