1-МАЪРУЗА .АСОСИЙ МАКРОИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАР ВА УЛАРНИ ҲИСОБЛАШ
РЕЖА
1.Ялпи ички маҳсулот кўрсаткичи моҳияти.
2. ЯММни ҳаражатлар ва даромадлар бўйича ҳисоблаш
3. Номинал ва реал ЯММ
1. Макроиқтисодий ҳолатни акс эттирувчи асосий кўрсаткичлар
Мамлакатни макроиқтисодий таҳлил қилиш, миллий иқтисодиёт ривожланишидаги муаммоларни англаш ҳамда уни янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқариш учун Миллий ҳисобчилик тизимида ҳисобланадиган бир катор кўрсаткичлардан фойдаланилади. Бу кўрсаткичларнинг асосийларидан бири бўлиб ялпи миллий маҳсулот (ЯММ) ёки унинг модификация бўлган ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳисобланади.
ЯММни ҳисоблаш усулларини ўрганишдан олдин макроиқтисодий ҳолатни акс эттирувчи асосий кўрсаткичларга тўхталиб ўтамиз. Бу кўрсаткичларга қуйидагилар киради:
• ЯММ, ЯИМ, соф миллий маҳсулот (СММ), миллий даромад (МД), шахсий даромад (ШД), ихтиёрдаги даромад (ИД);
• давлат бюджети тақчиллиги, дефлятор, истеъмол баҳолари индекси, инфляциянинг ўсиш суръатлари;
• ишсизлик даражаси ва ишсизлар сони, аҳолининг иш билан бандлик даражаси;
• ахолининг моддий неъматлар ва хизматлар истеъмоли ҳажми, уларнинг жамғармалари, иш ҳақининг қуйи миқдори ва бошқалар киради.
Бу кўрсаткичлар иқтисодий тизимнинг умумий ҳолатини турли томондан ифодалаб, ижтимоий ишлаб чиқаришда барча қатнашувчилар (корхона, тармоқ, минтақа, давлат) ва уй хўжалиги фаолиятлари натижалари асосида аникланади.
ЯММ мамлакат резидентлари томонидан маълум муддат (бир чорак, бир йил) давомида ишлаб чиқарилган якуний товар ва хизматлар умумий ҳажмининг бозор баҳоси йиғиндиси орқали аниқланади.
ЯММни ҳисоблашда қуйидаги шартларга амал қилинади:
Биринчидан. ЯММ йил давомида ишлаб чиқарилган барча якуний товарлар ва хизматлар бозор қийматини, улар сотилган ва сотилмаганига қарамасдан ўз ичига олади. Биламизки, ҳисобот йилида ишлаб чиқарилган барча маҳсулотлар ҳам сотилмайди. Сотилмай қолган товарлар захираларни тўлдиради. Захираларни тўлдиришга кетган ҳар кандай маҳсулот ЯММни ҳисоблашда ҳисобга олиниши лозим.
Иккинчидан, ЯММ товарлар ва хизматларининг бозор қиймати орқали ўлчанади ва климат (пул) кўрсаткичи ҳисобланади.
Иқтисодиётда яратилаётган минглаб хил товарлар ва хизматлар турли натурал ўлчов бирликларига эга (газ – м3; нефть – тонна; газлама – м2) бўлгани учун ҳам улар умумий ҳажмини фақат қилишда жамлаш мумкин. Шунингдек, ЯММни ҳисоблашда омил баҳолари эмас, балки сотиш (бозор) баҳоси (омил баҳоси + билвосита солиштириш) асос бўлади.
Учинчидан, ЯММ якуний товарлар ва хизматлариниг бозор баҳосинп ўз ичига олади.
Ишлаб чиқарнш ҳажмини тўғри ҳисоблаш учун жорий йилда ишлаб чиқарилган товар ва кўрсатилган хизматлар ҳажми бир марта ҳисобга олиниш керак. Кўпгина маҳсулотлар бозорга боргунча бир нечта ишлаб чиқариш босқичини ўтайди. Шу сабабли ЯММда айрим маҳсулотларни икки ва ундан кўп марта ҳисобга олмаслик учун, фақат пировард маҳсулотнинг бозор қиймати ҳисобга олинади, оралиқ маҳсулотлар эса ҳисобга олинмайди.
Пировард маҳсулот якуний истеъмол учун сотиб олинадиган тугал маҳсулот (товар ва хизмат)лардир.
Оралиқ маҳсулот деганда эса қайта ишлаш ёки сотиш учун сотиб олинган товар ва хизматлар тушунилади. ЯММда маҳсулотлариниг оҳирги сотиш қиймати ҳисобга олинади, оралиқ қиймат эса ҳисобга олинмайди. Чункн, оралиқ қиймат ЯММ таркибига киритилса, айрим маҳсулотлар қиймати кўп марта ҳисобга олинган буларэди. ЯММнн ҳисоблашда икки бор ҳисобга олмаслик учун ишлаб чиқарилган маҳсулотларнн ҳар томонлама урганиб чиқиш ва фақат, хар бир ишлаб чиқариш босқичида яратилган қўшилган қийматни ҳисобга олиш зарур. Қўшилган қиймат товар ва хизматларининг сотиш баҳосидан уларни ишлаб чиқариш учун сотиб олинган хом ашё ва материаллар қиймати айириб ташланиб топилади. ЯММни қўшнлган қийматлар кўринишида аниқлаш усулига ишлаб чиқариш усули дейилади. Буни 1-жадвал ёрдамида кўрамиз.
Тўртинчидан, ЯММга ноишлаб чиқариш битимлари бўйича тушумлар қўшилмайди. Ноишлаб чиқариш битимларига соф молиявий битимлар ва ишлатилган товарларни сотиш киради.
Молиявий битимлар, ўз навбатида, учта асосий турга бўлинади: давлат бюджетидан трансферт тўловлари, хусусий трансферт тўловлар ва қимматли қоғозларни сотиш бўйича битимлар.
Давлат бюджетидан трансферт тўловларига ижтимоий суғурта бўйича тўловлар. Ишсизларга ва нафақахўрларга, ногиронларга ва кам даромадли оилаларга бериладиган нафақалар, талабаларга бериладиган степендиялар киради. Давлат трансферт тўловларининг асосий хусусияти шундаки, трансферт эвазига уни олувчилар давлатга ҳеч нарса бермайди.
1 жадвал
Беш босқичли ишлаб чиқариш жараёнида қўшилган қиймат кўринишида ЯММни ҳисоблаш усули
Ишлаб чиқариш босқичи
|
Маҳсулот тури
|
Маҳсулотларни сотиш баҳоси, сўм
|
Келишилган қиймат, сўм
|
Фирма А. Кўйчилик фермаси
|
Жун
|
60
|
60(60-0)
|
Фирма В. Жунни қайта ишлаш корхонаси
|
жун (мато)
|
100
|
40(100-60)
|
Фирма 15. Костюм ишлаб чиқариш фирмаси
|
Костюм
|
125
|
25(125-100)
|
Фирма Г. Буюмларни улгуржи сотувчи корхона
|
Костюм
|
175
|
50(175-125)
|
Фирма Д. Буюмларни чакана сотувчи корхона
|
Костюм
|
250
|
75(250-175)
|
Умумий сотиш ҳажми
|
|
710
|
-
|
Кутилган қиймат
|
|
|
250
|
Хусусий трансферт тўловларига талабаларга ота-онаси берадиган пул ва бой қариндош-уруғлари берадиган бир марталик тўловлар мисол бўлади.
Қимматли қоғозлар (акция ва облигациялар) сотилганда иқтисодиётда товарлар ва хизматлар ҳажми кўпаймайди ва аксинча мулк эгаси ўзгаради. Ишлатилган товарларни сотиш ҳам ЯММ таркибига киритилмайди, чунки, бундай товарлар ва умуман илгари мавжуд бўлган товарлар ишлаб чиқарилган вақтда бир марта ҳисобга олиб бўлинган.
Do'stlaringiz bilan baham: |