1-маъруза. Асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар ва уларни ҳисоблаш режа


ЯММни ҳаражатлар ва даромадлар бўйича ҳисоблаш



Download 278,42 Kb.
bet2/4
Sana25.06.2022
Hajmi278,42 Kb.
#704994
1   2   3   4
Bog'liq
1 мавзу

2. ЯММни ҳаражатлар ва даромадлар бўйича ҳисоблаш

ЯММни ҳисоблашда икки томонлама ёндашилади. Биринчи ёндашувда ЯММ истеъмолчиларнинг янгидан яратилган якуний маҳсулотларни сотиб олишга кетган барча ҳаражатлари миқдори бўйича аниқланади. Бу усул ЯММни ҳисоблашнинг ҳаражатлар усули дейилади. Иккинчи ёндашувда эса ЯММ товар ва хизматларни ишлаб чиқариш жараёнида яратилган даромадларнинг йиғиндиси миқдори асосида аниқланади. Бу усул ЯММни даромадлар ёрдамида аниқлаш усули дейилади.


ЯММни ишлаб чиқариш ҳаражатлари бўйича ҳисоблашда асосан пировард маҳсулот ва хизматларни яратишга кетган барча ҳаражатлар ҳисобга олинади. Буларга:
Уй хўжалигининг истеъмоли ҳаражатлари (С):
а) узоқ муддат фойдаланиладиган истеъмол буюмлари сотиб олишга;
б) кундалик фойдаланиладиган истеъмол буюмлари сотиб олишга;
в) истеъмол хизматлари тўловига кетадиган ҳаражатлар.
Ялпи ички хусусий инвестиция ҳаражатлари (I):
а) асбоб-ускуналар, машиналарни якуний сотиб олиш ҳаражатлари;
б) корхоналар, иншоотлар, турар жой биноларини қўришга сарфланган ҳаражатлар;
в) товар захиралари ўртасидаги фарқлар ёки захираларнинг ўзгаришларидан иборат бўлади.
Товар ва хизматларининг давлат ҳариди (G) бўйича харажатларга маҳаллий ва марказий бошқарув ҳокимияти идоралари томонидан корхоналарнинг пировард маҳсулотлари ва ресурслари ҳариди (автомобиль йўллари ва почта муассасалари қурилиши, давлат корхоналарида тўланадиган иш ҳақи) ҳаражатлари киритилади. Лекин шу ўринда таъкидлаш лозимки, бу харажатларга давлат трансферт тўловлари киритилмайди.
Соф экспорт (Хп): мамлакатнинг импорт ва экспорт операциялари бўйича ҳаражатлар ўртасидаги фарқ.
Шундай қилиб, ЯММни ҳаражатлар орқали ҳисоблашда асосан юқорида кўрсатиб ўтилган 4 гуруҳ ҳаражатларига асосланади. Буни формула кўринишида қуйидагича тасвирлаш мумкин:

ЯММ = С + I + G + Хп


ЯММни ишлаб чиқарувчиларнинг барча даромадлари йиғиндиси кўринишида ҳисоблашда асосан қуйидаги кўрсаткичлардан фойдаланилади:


– биринчидан, истеъмол қилинган капитал ҳажми (ССА) ёки амортизация (А), яъни, жорий йилдаги ЯММни ишлаб чиқариш жараёнида истеъмол қилинган инвестиция товарларини сотиб олишга мўлжалланган ажратмалар.
– иккинчидан, бизнесга эгри солиқлар (Т) – маҳсулот баҳосини оширувчи, ишлаб чиқаришга боғлиқ бўлмаган ҳаражатлар ҳисобланади. Жумладан, қўшимча қиймат солиш, акцизлар, лицензия тўловлари ва божхона божлари.
учинчидан, ёлланма ишчиларнинг иш ҳақлари (W), яъни хусусий ва давлат компанияларининг иш ҳақи тўлашга сарфлаган умумий ҳаражатлари (иш ҳақи ва ижтимоий суғурта ажратмалари – нафақа, бандлик ва бошқа ижтимоий фондларга).


2-жадвал





Якуний товар ва хизматларни сотиб олишга кдшнган барча харажатлар бўйича ҳисобланган ЯММ

Шартли белгилар

Миқдор

I.

Уй хўжаликларининг истеъмол ҳаражатлари

С

63,0

2.

Ялпи хусусий ички инвестициялар

I

18,0

3.

Товар па хизматларнинг давлат хариди

G

21,0

4.

Соф экспорт

Хп

-2,0




Жами: ЯММ = С + I +G + Хл

Y

100,0




Якуний товарлар ва хизматлар ишлаб чиқаришдан олинган даромадлар кўринишида







1.

Истеъмол қилинган капитал ҳажми

А

9,0

2.

Бизнесга эгри солиқлар

Т

7,0

3.

Ёлланма ишчиларнинг иш ҳақлари ва ижтимоий суғурта ажратмалари

W

61,0

4.

Ижара хақи

R1

1,0

5.

Фоиз даромадлари

R2

7,0

6.

Индивидуал мулкдан олинадиган даромадлар

Р1

6,0

7.

Корпорациялар фойдасига

Р2.1

5,0

8.

Дивидендлар

Р2.2

2,0

9.

Тақсимланмаган фойда

Р2.3

2,0




Жами: HMM=A+T+W+R1+R2+P1+ Р2.1 +Р2.2 +Р2.3

Y

100,0

– тўртинчидан, ижара ҳақи (R1), хусусан, бу иқтисодиётни мулк ресурслари билан таъминловчи уй хўжаликларининг даромадлари (масалан, ижарага берилган тураржойлар, бинолар, асбоб-ускунал ар, ср ва бошқалардан олинадиган даромадлар).


– бешинчидан, фоиз ставкалари ёки фоизли даромадлар (R) - пул капиталини етказиб берувчиларга хусусий бизнес даромадидан пул тўловлари.
– олтинчидан, индивидуал мулкдан келадиган даромад
– еттинчидан, корпорация фойдаси (Р9). Корпорацияларнинг фойдаси қуйидагиларга бўлинади:
а) корпорацияси фойдага солиқ ёки фойда солоти;
б) ҳиссадорлар ўртасида тақсимланадиган дивидендлар;
в) тақсимланмаган фойда.
2.4. Миллий ҳисобчилик тизимидаги бошқа кўрсаткичлар ва улар ўртасидаги нисбат
Мамлакат миллий ҳисобчилик тизимида, ЯММ кўрсаткичидан ташқари, бир-бири билан алоқада бўлган бир нечта кўрсаткичлар мавжуд. Миллий ҳисобчилик тизими тўғрисидаги тушунчаларимизни кенгайтириш учун айнан шу кўрсаткичларнинг ташкил топиш манбаларини билишимиз керак. Бу кўрсаткичлар сирасига ЯИМ, СММ, МД, ихтиёрдаги даромад ва солиқлар тўлангандан кейинги даромадларни ифодаловчи кўрсаткичларни киритишмиз мумкин.
ЯИМ ҳам ЯММ каби моддий ишлаб чиқариш ва хизматлар натижасида ташкил топади.
ЯИМ бирор мамлакат худудида жойлашган корхона ва ташкилотда маълум муддат давомида ишлаб чиқарилган пировард товар ва хизматлар бозор баҳоларининнг умумий йиғиндисидан иборат. ЯИМ ЯММдан муайян мамлакат юридик ва жисмоний шахсларининг хориждан оладиган фойда ва даромадлари ҳамда хорижий инвесторлар шу мамлакатда олган фойда ва даромад ўртасидаги фарқлар бўйича ажралиб туради. Яъни:
ЯММни ҳисоблашда айрим камчиликларга йўл қўйилиши табиий. Чунки ҳисобот йилида ишлаб чиқарилган ялпи маҳсулот миқдорига шу маҳсулотни ишлаб чиқаришда истеъмол қилинган асосий ишлаб чиқариш воситалари қиймати қўшилади. Шунинг учун ҳам миллий ҳисобчилик тизимида СММ кўрсаткичи ҳисобланади. СММнинг ЯММдан фарқи, юқорида айтганимиздек, амортизация ажратмалари миқдорига тенг.


Ялпи миллий маҳсулот 4861
Истеъмол қилинган капиталга ажратма 505
Соф миллий маҳсулот 435

МД – бу, миллий ишлаб чиқаришдан олинган даромад ёки ижтимоий ишлаб чиқаришдаги барча даромад турларининг йиғиндисидир. Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, давлат ўзи оладиган бизнесга эгри соликлар ўрнига ишлаб чиқаришга ҳеч нарса қўимайди. Демак, жорий йилда яратилган ЯММ таркибидан иш ҳақи, рента тўловлари, фоиз ва олинган фойдаларнинг умумий миқдорини аниқлашда СММ таркибидан бизнесга эгри солиқлар миқдорини олиб ташлашимиз лозим. Шундай усулда олинган кўрсаткич миллий даромад (МД) ҳисобланади. Ресурслар билан таъминловчилар нуқтаи назарида МД жорий ишлаб чиқаришда қатнашиш натижасида олган даромадлар миқдорини билдирса, компанилар нуқтаи назаридан ишлаб чиқариш омиллари ёки ресурслар баҳосини билдиради. МД жорий ишлаб чиқаришга кетган иқтисодий ресурсларнинг бозор баҳосини англатади.




СММ 4357
Бизнесга билвосита солшутар - 393
Миллмй даромад 3964

Ишлаб чиқаришда меҳнат қилиш эвазига олинган даромадларнинг бир қисми (ижтимоий суғурта тўловлари, корпорация фойдасига солик ва корпорациянинг тақсимланмаган фойдаси) амалда бевосита уй хўжалиги ихтиёрига тушмайди. Аксинча, яъни уй хўжалиги ҳисобига тўғри келадиган даромадларнинг бир қисми, (масалан, трансферт тўловлари) меҳнат натижаларини билдирмайди.


Миллий даромад кўрсаткичидан фойдаланиб шахсий даромадлар кўрсаткичини ҳисоблаш учун аҳоли томонидан хақиқатда ишланган, аммо олинмаган даромадларни олиб ташлаймиз, шунингдек аҳоли тамонидан олинган, аммо жорий меҳнат фаолияти натижаларини билдирмайдиган даромадларни кўшамиз.


Миллий даромад 3964
Ижтимоий суғурта ажратмалари - 445
Корпорация фойдасига солиқ - 145
Корпорациянинг тақсимланмагам фойдаси - 79
Транссферт туловлари + 768
Шахсий даромадлар 4063

Ихтиёрдаги даромад ҳисобланган шахсий даромаднинг индивидуал солиўтириш тўлангандан кейинги қисмидир. Индивидуал солиқлар, даромад солиғи, хусусий мол-мулкларга ва мерос қолган мулкларга солиқлардан иборат.


Шахсий даромад (солиқларни тўлашдан олдинги даромад) 4063


Индивидуал солиқлар - 590
Солиқларни тўлагандан кейинги даромад (ихтиёрдаги даромад) 3437

МҲТдаги кўрсатиб ўтилган барча кўрсаткичлар ягона услубий базага асосланиб ҳисобланади ва уларни ўзаро таққослаш имконияти мавжуд.





Download 278,42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish