1 Mамлакатимизда корпоратив бошқарув соҳасида таниқли олимлардан бири Д



Download 31,46 Kb.
Sana22.03.2022
Hajmi31,46 Kb.
#505815
Bog'liq
korporativ boshqaruv


1 Mамлакатимизда корпоратив бошқарув соҳасида таниқли олимлардан бири Д.Суюновнинг фикрича, корпоратив бошқарув механизми корпоратив мулк шаклига кирувчи субъектларнинг белгиланган мақсадига эришиш учун зарур бўлган ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ва ташкилий муносабатларни ҳаракатга келтирувчи элементлар мажмуидир. Корпоратив бошқарув механизми мулк мулкдорларнинг бевосита назоратидан узоқлаштирилиши оибатида юзага келган муаммоларни ҳал қилишга қаратилган барча қонунлар, меъёрлар, низомлар, тадбир ва тартибларни ўз ичига олувчи, корхона фаолияти самарадорлигини таъминлаш ва мулкдорлар ҳамда бошқа манфаатдор шахслар (ходимлар, кредиторлар, ҳамкор корхоналар) манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича корхона менежерлари ва эгалари (акциядорлар) ўртасидаги ўзаро муносабатларни белгилаб берувчи тизимни ўз ичига олади.
Мамлакатимиздан яна бир бошқа муаллиф Ш.Курбаниязов корпоратив бошқарувнинг ташкилий-иқтисодий механизмини таърифлашга уринган бўлиб, унинг фикрича, мазкур механизм комплекс элементлардан таркиб топиб, бошқарув муносабатлари самарадорлигини оширишга қаратилган фаолиятдир. Бироқ, фикримизча, ушбу таъриф корпоратив бошқарув ташкилий-иқтисодий механизмининг мазмун-моҳиятини тўла акс эттирмайди, чунки, биринчидан, унда механизм қандай элементлардан таркиб топиши кўрсатилмаган, иккинчидан, у бошқарувнинг иқтисодий механизми самарадорлигини ошириш нуқтаи-назаридан талқин этилмаган.
Россиялик муаллифлардан бири И.Шиткина корпоратив бошқарув механизмларини, моҳиятига кўра, корпоратив назоратни ўрнатиш воситалари, деб талқин этган.
Яна бир россиялик олим Т.Почекайло корпоратив бошқарув механизмини икки жиҳатдан тушунади: иқтисодий ва ҳуқуқий жиҳатлардан. Иқтисодий жиҳатдан, корпоратив бошқарув механизми - бошқарув тамойиллари, усуллари ва шакллари мажмуи бўлиб, унинг ёрдамида корпорация раҳбарияти унинг инвестиция жозибадорлигини ошириш, қийматини капитализация қилиш, акциядорлик капиталини самарали қўллаш мақсадида иқтисодий қонунлардан фойдаланади. Ҳуқуқий жиҳатдан эса, корпоратив бошқарув механизми - меъёр, чеклов ва стандартлар мажмуи бўлиб, улар корпоратив бошқарув мақсадларига эришиш, чунончи корпоратив муносабатлар иштирокчилари (авваламбор, акциядорлар ва раҳбарият)нинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш, назорат (эгалик қилиш) функциясини бошқариш функциясидан ажратиш муаммосини мақбул ҳал этиш имкониятини олдиндан белгилаб беради.
Хорижлик олимлардан Д.Денис ва Ж.Мак Коннелл ҳам корпоратив бошқарув механизмларини ички ва ташқига бўлиб, корпоратив бошқарувнинг ички механизмлари директорлар кенгаши ва мулкчилик структураси орқали ишлайди, унинг ташқи механизмлари эса корпоратив назоратнинг ташқи бозори (қўшилиш ва бирлашишлар бозори) ва мамлакат ҳуқуқий тизими билан боғлиқ, деб таъкидлайди.
Муаллифлар А. Нандельcтад ва М.Розенберг ўз ишларида корпоратив бошқарувнинг ички механизмлари акциядорларнинг умумий йиғилиши, директорлар кенгаши, ижрочи раҳбариятдан, шунингдек ташқи механизмлари капитал бозори, давлат сектори, қонунчилик ва меҳнат бозоридан иборатлигини кўрсатадилар ва уларнинг компания самарадорлиги билан боғлиқлигини аниқлаб берадилар. Радыгин ва бошқаларнинг кўпгина тадқиқотларида корпоратив бошқарувнинг ташқи механизмлари сифатида молиявий бозорлар, корпоратив назорат бозори, банкротлик ҳамда ички механизмлари сифатида директорлар кенгаши, дивиденд сиёсати, давлатнинг корпоратив бошқарувда иштироки бўйича баъзи амалий муаммолар ўрганилган.
2 Г. Субраманиан, “Корпоратиб бошқарув 2.0” концепциясини кўриб чиқар экан, директорлар кенгаши аъзолари сайланадиган муддатни узайтириш, директорлар кенгашининг сифатли, мувозанатлашган, хилма-хил таркибини таъминлаш, тизимли қарорлар қабул қилиш жараёнига акциядорларни жалб қилишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди “Корпоратив бошқарув 2.0” бир томондан, турли-туман фуқаролик манфаатларини ҳисобга олган ҳолда корпоратив қарорлар қабул қилиш жараёни борасидаги замонавий қарашларни намоён этса, иккинчи томондан, иқтисодий фаолиятнинг “рақамлаштирилиши”, корпорацияларни бошқаришда ахборотлашув шароитида эътиборга олиниши зарур бўлган технологик жиҳатларни қамраб олади.
4 Япон модели мазмунига кўра америка моделига ҳам, германия моделига ҳам ўхшамайди, бироқ иккала моделнинг айрим хусусиятларини ўз ичига олган: - директорлар кенгаши таркибида мустақил директорлар бўлмасдан, Кенгашнинг барча аъзолари юқори бошқарув органи вакиллари ёки эски бошқарувчилардир; - акциядорлик сармоясини асосан йирик инвесторлар ташкил қилиб, ягона саноат гуруҳига аъзо бўлган компанияларнинг ўзаро акцияларига эгалик қилиш ҳолати муҳим ўрин тутади. - шахслараро муносабатлар кучли муҳим аҳамиятга эга; - инсайдерларнинг етакчилиги.
Корпоратив бошқарувнинг америка тизими хусусиятлари АҚШда акциядорлик мулкчиликнинг хусусиятларига бевосита боғлиқдир. Хусусан, Директорлар кенгаши (президент билан бирга) Президент Президент қарорларни тасдиқлайди МАСЛА ҲАТ БЕРАДИ Ижроия маъмурияти Маслаҳатлашади Компания Бошқаради Акциядорлар Тайинлайди Асосий банк Қарз беради Бошқарувни таъминлайди Назоратни амалга оширади Эгалик қилади 45 америка корпорацияларига бошқа инвесторлардан кўра ўз таъсирини кучлироқ ўтказа оладиган йирик инвесторларнинг йўқлиги хосдир.
Немис моделининг АҚШ моделидан фарқли ўлароқ, акциядорлик капиталининг катта қисми бошқа компаниялар эгалигида туради: умумий капиталининг ярмидан кўпини бир - бирининг акцияларига эгалик қилиш тизими ўз ичига олади. Шахсий инвесторлар немис моделида иккинчи йирик инвесторлар гуруҳини ташкил қилса ҳам (немис компаниялари умумий акцияларнинг тахминан 16% ига эгалик қилади) улар акцияларининг кўп қисми тақдим этувчига сертификати кўринишига эга бўлиб, бу сертификатлар уларнинг эгалари топшириғига кўра, хусусий акциядорлар акцияларининг жуда катта қисми жамланган банклар томонидан бошқарилади. Шунинг учун, Германия компанияларини эркин сотувда бўлган акцияларининг жуда катта улуши (90%дан ортиғи) ташкилотинвесторлар томонидан бошқарилади. (ўзлари акция эгалари бўлмаса ҳам).
5 Корпоратив бошқарувнинг асосий тамойилларига қуйидагиларни киритишимиз мумкин: Адолатлилик - бошқарув қоидалари адолатли бўлиб, ҳалол рақобатчилик шароитида компанияга муваффақиятли ҳаракат қилишга имконият бериши ва шу билан бирга барча қатнашчиларнинг, шу жумладан миноритар акциядорларнинг ҳам ҳуқуқларини таъминлаш лозим. Равшанлилик - компанияга алоқадор барча муҳим ахборотларнинг, шу жумладан мулкчилик шакли, молиявий ҳолати, фаолият натижаларини ўз вақтида ва аниқ ошкора қилинишини керак. Ҳиссадорлик — барча бошқарув органларининг вазифалари ва ваколатларини аниқ ажратиб беришни, Ижроия органининг Кузатув кенгаши ва акциядорларга ҳисоб бериш мажбуриятини юклайди. Жавобгарлик - акциядорлар ва бошқа манфаатдор шахслар олдида маъмуриятнинг ва компания фаолиятига боғлиқ қарорларни қабул қилувчи шахсларнинг жавобгарлиги. Акциядорлик жамиятининг бошқарув тизими корпоратив бошқарув тамойилларининг амалга ошишини таъминлаши зарур.
6 Ўзбекистонда корпоратив бошқарувнинг ривожланиши билан боғлиқ вазиятни таҳлил қилиб, қуйидаги замонавий тенденцияларни ажратиб кўрсатиш мумкин:
 «назорат қилувчи акциядорлар» ва «менежерлар»нинг бирлашуви;
 яқин йилларда ташқи акциядорлик молиялаштириши эҳтимолининг пастлиги самарали корпоратив бошқарувнинг принципиал иқтисодий негизи сифатида;
 акциядорлик капиталининг бир жойга тўпланиши ва назоратни бирлаштириш;
 акциядорларнинг ўз ҳуқуқлари учун курашининг кучайиши ва ўз ролини англаши. Бунда компаниялар корпоратив бошқарув тизимида қуйидаги асосий муаммоларни ажратиб кўрсатиш мумкин:
 ахборот жиҳатидан ёпиқлик, айниқса, компаниянинг ҳақиқий эгалари ва мулк структураси ҳақидаги ахборот борасида;  корпоратив низоларни ҳал қилишда маъмурий ресурсни қўллаган ҳолда буюртма бўйича ҳуқуқларни қўллаш;
Ўзбекистонда корпоратив бошқарув миллий моделини ривожлантиришнинг асосий хусусиятлари сифатида қуйидагиларни алоҳида кўрсатиш зарур:
 корпорацияларда мулкни қайта тақсимлаш узлуксиз жараёни;
 кўплаб инсайдерларнинг (менежерлар ва йирик акциядорлар) корпорация активларини «чиқариш» ва молиявий оқимлар назорати билан боғлиқ ўзига хос мотивациялари; корпоратив бошқарув анъанавий «ташқи» механизмлари суст ёки ғайриодатий роли (қимматли қоғозлар бозори, банкрот, корпоратив назорат бозори);
 акциядорлик капиталида давлат улушининг катталиги ҳамда бошқарув ва назоратнинг келиб чиқадиган маммолари;
 самарасиз ёки танланма (сиёсийлаштирилган) давлат инфорсменти (акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида қонунчилик нисбатан ривожланган ҳолатда). Шу билан бирга корпоратив бошқарув миллий моделининг ривожланишини қийинлаштирадиган концептуал характерли қатор муаммолар мавжуд:
Download 31,46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish