8.1-расм. Ғиштли биноларнинг шикастланиши сабаблари.
а- ўрта қисмдаги кучсизланган замин; б- ўрта қисмдаги заминнинг
чўкиши; в- сув қувур тармоғининг бузилиши натижасида заминнинг
намланиши; г-бинонинг бир қисмини вертикал ҳолатда чўкиши; д- юқорига
кенгаювчи ёриқ; е-оралиқ деворлардаги ёриқлар; и-бинонинг четки
қисмларида хосил бўлган чўкиш;
Назорат саволлари
1.Биноларнинг деформацияланишига қандай омиллар сабаб бўлади?
2. Биноларда қандай деформациялар содир бўлади?
3. Грунтнинг деформацияланиши қандай оқибатларга олиб келиши
мумкин?
4. Ғиштли биноларнинг шикастланишида қандай омиллар рол
ўйнайди?
9-МАЪРУЗА: Бино ва иншоотларнинг деформациясини аниқлаш.
Маъруза режаси
1.
Бино ва иншоотларнинг деформацияланиши
2.
Бинолардаги нуқсонлар
3.
Бинонинг эксплуатация қилиш қоидаларини бузилиши ва уларнинг
асоратлари.
9.1 Бино ва иншоотларнинг деформацияланиши
Эксплуатациядаги бино конструкциялари ташқи муҳит билан ўзаро
мураккаб таъсирда бўлади.
Авария ҳодисаси
деб иншоот элементларида
бутунлай ёки қисман бузилиш ҳолатлари мавжуд, юк кўтарувчи
конструкциялар бузилиш босқичидаги ҳолатга айтилади;
авария ҳолати
эса
айрим элементлар чегаравий ҳолатда бўлиб, кучланганлик даражаси
материалнинг мустаҳкамлик чегарасидан ошмаган ёки баъзи конструктив
элементларнинг айрим деталлари ишдан чиққан, бироқ бузилиш руй
бермаган ҳолатни назарда тутади.
Нуқсон –
бу конструкциянинг маълум бир параметрларга, меъёрий ёки
лойиҳа талабларига мос келмаслигидир. Масалан, ёпма тўсинида
арматуранинг лойиҳада белгилангандан паст синфининг қўлланилиши
дефект бўлиб, бунинг натижасида тўсиннинг эгилиб, унда дарзлар ҳосил
бўлиши ҳодисаси – шикастланишдир. Демак, одатда конструкциянинг
дефектли ҳолати уни шикастланишга олиб келади ва бу ҳолат охир-оқибат
конструкциянинг бузилиши ёки авария ҳолатига олиб келиши мумкин.
Лойиҳа-қидирув ишларидаги дефектларга қурилиш майдончасининг
нотўғри танланиши, грунтни юк кўтариш ҳолатини нотўғри баҳолаш,
материални, конструкцияни ва кесим юзаларни нотўғри танлаш, ташқи
юкларни аниқлашдаги хатоликлар ва ҳ.к. киради. Баъзи дефектлар
тўғридан-тўғри қурилиш жараёнида лойиҳа чизмаларида ноаниқликлар
мавжудлиги ёки чизманинг тўлиқ эмаслиги, баъзи ишлар бўйича лойиҳада
зарурий кўрсатмаларнинг йўқлиги сабабли қурувчи томонидан ечим қабул
қилиниб, вазиятдан чиқилади.
Аҳамияти (хавфлилиги) бўйича уч турга бўлинади:
•
аварияга
олиб
келувчи
дефектлар.
Бундай
дефектлар
аниқланганда уларни дарҳол бартараф этиш зарур;
•
бузилиш хавфини туғдирмайдиган, бироқ конструкцияни
кучсизланишига олиб келадиган ёки бинонинг эксплуатацион сифатига
таъсир кўрсатадиган дефектлар, шунинг учун улар ҳам бартараф қилиниши
зарур;
•
бузилишга олиб келмайдиган, бироқ бинонинг эксплуатацион
сифатига таъсир кўрсатадиган ва эксплуатация жараёнида қўшимча
ҳаражатлар талаб қиладиган дефектлар.
Дефектларнинг тавсифи бўйича текширув натижасида бевосита кўзга
кўринмайдиган ва кўринадиган турларга бўлинади (9.1-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |