1 м а ъ р у з а: Кириш. Фаннинг мақсади ва вазифалари


 Маҳаллий бузилиш усуллари



Download 1,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/86
Sana08.06.2022
Hajmi1,98 Mb.
#645738
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   86
Bog'liq
маъруза БИСТР

10.4 Маҳаллий бузилиш усуллари 
Маҳаллий бузилиш усуллари энг ишончли ҳисобланиб, ўта 
масҳулиятли биноларнинг бетон ва темир бетон тузилмаларининг 
мустаҳкамлигини аниқлашда самарали ишлатилади. Бу усулларда бетон 
тузилмасига олдиндан ўрнатилган анкер тортиб олинади ёки темирбетон 
тузилманинг чети ушатилади. Анкерни суғуриб олишга ёки тузилма четини 
ушатишга кетадиган куч қиймати орқали бетон мустаҳкамлиги аниқланади. 
Синовда стандарт анкерлар ва ушатувчи мосламалар ишлатилади. 
Анкерни суғуриш усулида уч турдаги анкерлар қўлланилади. Биринчи 
тур анкерлар тузилмага бетон ётқизмасдан олдин ўрнатилади, иккинчи ва 


учинчи турдаги анкерлар суғурувчи куч таъсирида ўзини анкерловчи 
мосламага эга ва бетонда пармаланган жойга ўрнатилади. 
Анкерни бетондан суғуриб олиш учун ГПНВ-5 ва ГПНС-4 русумидаги 
қўл гидравлик пресс-сўрғичлар қўлланилади (10.8-расм).
50 

100 
150 
200 
250 









198 
223 
230
109
10.8-расм. ГПНВ-5 русумидаги гидравлик пресс-сўрғичнинг тузилиш 
схемаси: I-II-турдаги анкер тузилмаси, 2-маҳкамлагич, 3-ишчи стерженp 
штоги, 4-ишчи стерженp, 5-манометр, 6-даста, 7-сўрғич, 8-суюқлик ўтказгич, 
9-ҳаракатланувчи оёқча. 
Улар ёрдамида 40-55 кН миқдорида суғурувчи куч ҳосил қилиш 
мумкин. Бетоннинг мустаҳкамлиги қуйидаги формула орқали аниқланади: 
R=К

m

Р, 
бу ерда: К-анкер турига боғлиқ коэффициент; m – бетон таркибидаги 
тўлдирувчи (чақиртош) катталигига боғлиқ коэффициент, агар тўлдирувчи 
ўлчами 40 мм дан ортиқ бўлса - 1,1 га тенг, акс ҳолда 1 га тенг; Р - тортиб 
олувчи куч миқдори, кН. 
Мустаҳкамлиги 10 МПа дан юқори бўлган оғир бетон, мустаҳкамлиги 
5-40 МПа бўлган енгил бетон учун К коэффициентнинг қиймати асбоб 
паспортига илова қилинадиган жадвалдан олинади (10.1-жадвал). 
Анкерни суғуриш усулида бетон мустаҳкамлигини аниқлаш учун К 
мутаносиблик коэффициенти 
10.1-жадвал 
Бетоннинг 
қотиш 
шароити 
Анкер-
нинг 
тури 
Мустаҳ-
камлик 
чегараси, 
МПа 
Анкернинг 
ўрнатилиш 
чуқурлиги, мм 
К 
коэффициентнинг 
қиймати 
Оғир бетон 
учун 
Енгил 
бетон 
учун 
Табиий 

< 50 
>50 
48 
35 

2,3 
1,1 

II 
< 50 
>50 
48 
30 
0,85 
2,4 
0,95 

III 
< 50 
35 
1,4 



Иссиқлик 
таъсирида 

< 50 
>50 
48 
35 
1,2 
2,5 
1,1 

II 
< 50 
>50 
48 
30 

2,6 
0,95 

III 
< 50 
35 
1,7 

Ультратовуш ва бошқа акустик асбоблар ёрдамида қурилиш
тузилмаларининг физик-механик хоссаларини аниқлаш 
Ультратовуш импульси усули бетон мустаҳкамлигини назорат қилиш 
ва темирбетон тузилмаларни дефектоскопия қилишда кенг қўлланиладиган 
синов усулларидан ҳисобланади. Товуш - бу эластик тўлқин бўлиб, муҳит 
(ҳаво, қаттиқ жисм, суюқлик) зарраларини сиқилиши ва чўзилишининг 
алмашинуви натижасида тарқалади. Товуш такрорийлиги сиқилиш ва 
чўзилишлар сони билан ўлчанади, ҳар бир сиқилиш ва чўзилиш жараёни 
битта тўлиқ тебранишни ташкил қилади. Такрорийлиги 16 Гц дан 20 кГц гача 
бўлган товушни инсон эшита олади. Такрорийлиги 16 Гц гача бўлган 
товушлар инфратовуш, такрорийлиги 20 кГц дан катта бўлган товушлар 
ультратовуш дейилади. Инсоннинг қулоғи инфратовуш ва ультратовушларни 
эшитмайди. 
Ультратовуш тўлқинларнинг қаттиқ жисмда (масалан бетонда) 
тарқалишида кичик эластик деформациялар ҳосил бўлади. Муҳит 
хусусиятлари ва ультратовуш импульсларини узатиш шароитига кўра, улар 
бўйлама ва кўндаланг тўлқинларга бўлинади. Бўйлама ультратовуш 
тўлқинларда муҳит зарраларининг кўчиш йўналиши билан тўлқин йўналиши 
мос ёки унга қарама-қарши бўлади. Кўндаланг тўлқинларда муҳит 
зарраларининг ҳаракати тўлқиннинг ҳаракат йўналишига перпендикуляр 
йўналишда бўлади.
Ультратовуш тезлиги билан бетон мустаҳкамлиги орасида корреляцион 
боғланиш мавжуд бўлиб, унга ҳар хил омиллар таъсир кўрсатади: бетон 
намлиги, сув-цемент нисбати ва тўлдирувчи тури, бетонни зичлаш шароити 
ва уни сақлаш, қўлланилган тўлдирувчи ва қўшимчалар турлари. Шунинг 
учун бетон мустаҳкамлигини ультратовуш усулида аниқлаш учун ҳар бир
муайян бетон тури учун бўйлама ультратовуш тўлқини тезлиги билан 
мустаҳкамликнинг 
боғланиш 
графигини 
қуриш 
керак. 
Бетон 
мустаҳкамлигини аниқлашда асосан бўйлама ультратовуш тўлқинлар тезлиги 
аниқланади. Ультратовуш тезлиги v (м/с) ни ўлчаш учун узунлиги l (мм) 
бўлган соҳада ультратовушнинг тарқалиш вақти t (мкс) ни билишимиз лозим: 
V = (l/t) x 1000. 
Ультратовушнинг бетондан ўтиш тезлиги 2500-4500 м/с оралиғида 
бўлади. Шунинг учун синовлар микросекундларда ўлчанадиган жуда кичик 
вақт оралиқларида ўтказилади. Ультратовуш тўлқинларни ҳосил қилиш ва 
унинг бетонда тарқалиш вақтини ўлчаш учун импульсли ультратовуш 
асбоблари қўлланилади (13.20-расм). 








10.9-расм. Бетондаги ультратовуш тезлигини аниқлаш схемаси. 
1-генератор; 2 -ультратовуш тарқатгич; 3-бетон; 4-ультратовуш қабул 
қилгич; 5-кучайтиргич (усилителp). 6 – қайт этувчи асбоб (регистатор) 



а) 
б) 
в) 






10.10-расм. Бетондан товуш ўтиши схемаси: а) текис, б) диагонал, в) юзавий; 
1; 2 - алмаштигичларнинг ўрнатиш нуқталари; L- товуш узатиш базаси 
Асбоб таркибига кирувчи электрон генератор 1 даврий равишда 
тарқатгич 2 га юқори такрорийликли электр импульсларни жўнатади. 
Тарқатгич сегнет тузи кристалларидан ташкил топган ва электр 
импульсларни механик ультратовуш тўлқинларга айлантириб берувчи 
пpезобатарея билан жиҳозланган. Ультратовуш тўлқинлар ўрганилаётган 
элемент, яҳни бетон 3 дан ўтиб, ультратовуш қабул қилгич 4 га тушади ва 
яна электр импульсга айлантирилади. Қабул қилгичдан электр импульслар 
кучайтиргич 5 га, ундан эса регистратор 6 электрон-нур карнайига (ЭНК) 
тушади. 
Ҳозирги пайтда ишлаб-чиқарилаётган ультратовуш асбоблар, масалан, 
УК-14П асбоби ЭНК ўрнига электрон табло билан жиҳозланган бўлиб, у 
тезликни кўрсатиб туради. Асбоб таркибига цилиндрик тарқатгичлар ва улаш 
cимлари киради. 
Синов ўтказиш учун ультратовушли тарқатгич 1 ва қабул қилгич 2 
маҳсулотнинг қарама-қарши томонларига бир ўқ бўйича ўрнатилади (10.11-
расм, а). Агар уларни битта ўқ бўйича жойлаштириш мумкин бўлмаса, 
диагонал товуш узатиш усули қўлланилади (10.10-расм, б).
Текис товуш узатиш конструкциянинг бутун кесими бўйича бетон 
ҳолати тўғрисида маҳлумот беради. Аммо бу усул кўп меҳнат талаб қилади, 
сабаби ҳар бир кузатилаётган нуқтада товуш узатиш базаси L ни аниқ ўлчаш 
керак. Амалда эса L ни аниқлаш ҳамма вақт ҳам мумкин бўлмайди, бу 
ҳолатни, масалан, девор ёки ораёпма тузилмаси синалганда кузатиш мумкин. 
Бундай ҳолларда ультратовуш тезлиги бетоннинг юзага яқин қисми бўйича 
аниқланади (10.10-расм,в). Ионли нурланиш, магнит, электрик ва 
электромагнит усулларида радиацион нурланиш, электромагнит тўлқинлари 
манбаларидан фойдаланилади. Шунингдек, ўта сингувчан рентген, гамма ва 


нейтронли нурланиш воситалари кенг қўлланилмоқда (10.11-расм). Бундай 
нурларни тузилманинг кўндаланг кесими, пайванд чоклари орқали ўтказиш, 
ўтиш вақтини қайд этиш ва ҳатто нуқсонлар тасвирини экран ёки фото 
тасмада ҳосил қилиш мумкин. Ўта масҳулиятли иншоотларнинг пўлат, бетон 
ва темирбетон тузилмаларидаги ички нуқсонларни аниқлашда бу усуллар 
жуда қўл келади.
Маҳлумки, барча жисмлар, жумладан, қурилиш тузилмалари ҳам 
магнит ва электр таъсирларига муносабати билан бир-биридан фарқланади. 
Бу фарқ уларнинг қаттиқлик, мустаҳкамлик, ёриқбардошлик каби физик-
механик хоссалари билан муайян қонуниятлар асосида боғланган бўлади. 
Шунингдек, магнит ва электромагнит майдонининг параметрларини 
темирбетон конструкция таркибидаги арматура диаметри ва жойлашиш 
чуқурлиги ҳам ўзгартиради. Шунга асосланиб, бино ва иншоотларни 
бузмасдан 
текширишда 
электромагнит 
асбоблар 
ҳам 
самарали 
фойдаланилмоқда. 
10.11-расм. Чоклар мустаҳкамлиги ва ички нуқсонларни ионли нурланиш ва 
элекромагнит усуллар ёрдамида текшириш: 1 - нурлатгич; 2 – қабул 
қилувчи; 3 – нурланиш трассаси 

Download 1,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish