1. лавозим касб фаолиятига боғЛИҚ Қонунчилик соҳаси


АМАЛИЁТДА КЎП УЧРАЙДИГАН МУАММОЛИ ҲОЛАТЛАР (КАЗУСЛАР)



Download 341 Kb.
bet11/12
Sana16.03.2022
Hajmi341 Kb.
#494393
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
savollarroyxatti 27.12.2021

3. АМАЛИЁТДА КЎП УЧРАЙДИГАН МУАММОЛИ ҲОЛАТЛАР (КАЗУСЛАР)

1. Фуқаро А. 2015 йилда вафот этгандан сўнг унга тегишли Тошкент шаҳар, Сергели тумани, А.З. кўчаси, 1-уй ушбу мол-мулкка нисбатан меросхўрлар топилмаганлиги сабабли қаровсиз қолиб кетган. Туман ҳокими фуқаро А.га тегишли бўлган уйни эгасиз мулк деб топиш ҳамда уни давлат ҳисобига ўтказиш ҳақида қарор қабул қилди.


Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.

2. Аризачи “Алишер чорва” фермер хўжалиги номидан иш юритувчи А.О. туман ҳокимининг 2018 йил 27 декабрдаги қарорини бекор қилишни сўраб туман маъмурий судига ариза киритган. Бироқ, суд мазкур ариза фермер хўжалиги раҳбари томонидан шахсан имзоланмаганлиги сабабли иш юритишни тугатган.


Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.

3. Фуқаро И.Э олти ой давомида давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланган. Солиқ органи томонидан бу ҳолат аниқлангач, рўйхатдан ўтиб ўз фаолиятини давом эттирди. Бир йилдан сўнг солиқ органи якка тартибдаги тадбиркор И.Э фаолиятини текширди ва камчиликларни аниқлади. Солиқ инспектори агар И.Э ҳомийликка ва бошқа тадбирларга жалб этиб турилишига рози бўлса, ушбу камчиликларни расмийлаштирмаслигини билдирди.


Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.

4. Фуқаро С.А ўзининг ишдан бўшатилганлигини ғайриқонуний деб ҳисоблаб, ишга тикланиш мақсадида судда ўзи олдин ишлаган ташкилотга нисбатан даъво қўзғатди. Хусусан, фуқаро С.А. 2019 йил 5 сентябрда ташкилот маъмуриятига ўз хоҳиши билан ишдан бўшаши ҳақида ариза ёзган. Бироқ, фуқаро С.А. кейинчалик бу фикридан қайтиб 2019 йил 10 сентябрда аризасини қайтариб олиш мақсадида ташкилот маъмуриятига қайта мурожаат қилганда, маъмурият унинг аризасини олишни рад этиб, 2019 йил 9 сентябрда у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги тўғрисида буйруқ чиқариб юборилганлигини маълум қилган.


Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.

5. Фуқаро Д.Ж. туман адлия бўлимига мурожаат қилиб, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органида тузилган махсус комиссия унга моддий ёрдам тўлашдан бош тортаётганлигини маълум қилган. Аниқланишича, махсус комиссия фуқаро Д.Ж. оиласини ўртача ойлик жами даромад миқдорини аниқлашда мулкий даромадлар, чет элда ишлайдиган ёки тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган оила аъзоларидан пул тушумлари суммаси ҳамда “Ҳар бир оила - тадбиркор” дастури доирасида микрокредит олинган санадан бошлаб охирги 12 ой мобайнида оилавий тадбиркорликни амалга оширишдан олинган даромадларни ҳам оиланинг жами даромадига киритган.


Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.

6. Фуқаро Ш.А. вилоят адлия бошқармасига мурожаат қилиб, чин етим бўлишига қарамасдан вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан Республика ихтисослаштирилган физиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт марказида бепул тиббий хизмат олиш учун ордер берилмаётганлигини билдирди.


Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.

7. Туман ҳокими томонидан “Деҳқон бобо” фермер хўжалиги раҳбари А.Ж.нинг аризасига асосан фуқаро И.Л.га фермер хўжалигининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ўтказиш бўйича тегишли қарори қабул қилинган. Бироқ, орадан кўп ўтмай “Деҳқон бобо” фермер хўжалиги раҳбари А.Ж.нинг ўғли туман адлия бўлимига мурожаат қилиб, “Деҳқон бобо” фермер хўжалиги бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлар фуқаро И.Л.га ўтказилиши ноқонуний бўлганлиги сабабли, туман ҳокимининг қарорини бекор қилишда амалий ёрдам сўраган?


Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.

8. “ОМАД” МЧЖ ўзига қарашли транспорт воситасида жамиятнинг ҳайдовчиси томонидан содир этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги (автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали) юзасидан МЧЖга нисбатан жарима қўлланилганлигидан норози бўлиб адлия органларига мурожаат қилди.


Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.

9. Фуқаролар Рахматов ва Шерматовлар Алижон исмли қўшниси томонидан кичик ариқча унинг ҳовлисидан ўтганлиги сабабли тўсиб қўйилганлиги, бунинг натижасида хонадонларидаги экинларни суғориш имкони йўқлигидан норози бўлиб фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилишди.


Фуқаролар Рахматов ва Шерматовларнинг судга киритган даъвоси юзасидан ҳуқуқий баҳо беринг.

10. Фуқаро “Б” ўзига деҳқончилик қилиш учун ажратилган ер майдонига якка тартибдаги уй-жой қуришга ҳокимият томонидан тўсқинлик бўлаётганлигидан норози бўлиб судга мурожаат қилган.


Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.

11. Фуқаро Юнусобод туман мактабгача таълим бўлимида ишловчи И.Пардаева 2019 йил 8 декабрь куни ҳомиладорлик таътилига чиққан. Ҳомиладорлик даврида икки нафар фарзанд кўрган. Мактабгача таълим мудираси фуқаро И.Пардаевага 56 календарь кун муддати билан туғиш таътили берган. Фуқаро И.Пардаева мазкур ҳолатдан норози бўлиб туман адлия бўлимига мурожаат қилган.


Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.

12. Тадбиркорлик субъекти нодавлат таълим фаолияти хизматларини кўрсатиш учун лицензия олиш мақсадида ваколатли органга мурожаат қилди. Бироқ, ваколатли органнинг масъул ходими мазкур тадбиркор томонидан ҳужжатлар тўғри ва тўлиқ тақдим этилганига қарамасдан, тадбиркор илгари сурган ғоя ва мақсадларни ўрганиб чиқиб, лицензия бериш мақсадга мувофиқ эмаслигини таъкидлаб лицензия беришни рад этди.


Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.

13. 2019 йил октябрь ойида фуқаро Р.Рашидов сайлов участкасига мурожаат қилиб ўзини сайловчилар рўйхатига киритиб қўйишини сўрайди. Участка раиси унга аниқ сайловчилар миқдори бор эканлигини, сайловчилар рўйхатга олинган вақтда у яшаш жойида бўлмаганлиги туфайли киритилмаганлигини таъкидлайди. Ўз навбатида, Р.Рашидов бир кун аввал Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига эга бўлганлигини ва барча фуқаролар каби сайловда иштирок этиш ҳуқуқига эгалигини айтиб ўтди. Сайлов участкаси раиси Р.Рашидов билдирган важларга эътибор қаратмасдан, рўйхатга олиш жараёни якунланганлигини ва рўйхат юқори турувчи комиссияга тақдим этилганлигини маълум қилди. Р.Рашидов юзага келган ҳолат бўйича судга шикоят аризаси билан мурожаат қилди.


Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.
14. “Махсуд” хусусий корхонаси директори Махсуд Амиров бетоблиги туфайли корхона фаолиятини бошқариш имкониятига эга бўлмай қолди. Корхонани вақтинча бошқариш вазифасини буйруқ асосида корхона бош бухгалтери Далибоев Хусанбойга юклади. Аммо корхона юрисконсульти Жамшид Чориев бу ноқонуний эканлиги, хусусий корхонани фақатгина хусусий корхона директорининг ўзи бошқариши лозимлигини, директорнинг юқоридаги буйруғи бош бухгалтер Далибоев Хусанбойнинг корхона директори вазифасини вақтинчалик бажариши учун асос бўла олмаслигини таъкидлади.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.

15. Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишни мақсад қилган фуқаро А.Каримов томонидан 2019 йил январда ягона таъсисчи бўлиб “ФАЙЗ” МЧЖ ташкил этди. Олти ой муддат ўтганидан сўнг, яъни 2019 йил июлда жамиятнинг устав фондини кўпайтириш мақсадида белгиланган тартибда янги икки нафар иштирокчи жамиятга қабул қилинди. Орадан бир йил ўтгач жамиятнинг таъсисчиси бўлган А.Каримов жамият таъсисчилар сафидан чиқмоқчилигини маълум қилди.


Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.

16. Д.Д 2014 йил январь ойидан электр пайвандлаш корхонасида механик бўлиб ишлаб келади. Д.Д ўтган муддат давомида меҳнат шароитлари етарли таъминланмаганлиги сабабли меҳнат шартларини ўзгартириш ҳақидаги корхона раҳбарига мурожаат қилди. Унинг мурожаати эса “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунда назарда тутилган муддатларда кўриб чиқди. Д.Д бундан норози бўлиб, меҳнат инспексиясига мурожаат қилди.


Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.

17. Фуқаро Г.Г пахта тозалаш заводига оператор бўлиб ишга кирди. Иш берувчи билан ходим ўртасида муддатли меҳнат шартномаси тузилди. Муддатли меҳнат шартномаси тугагандан сўнг иш берувчи меҳнат муносабатлари тугалланганлиги тўғрисида ходимни огоҳлантирмади ва меҳнатга оид муносабатлар давом этаверди. Муддатли меҳнат шартномаси тугаган кундан саккиз кундан сўнг иш берувчи меҳнат шартномаси тугаганлигини айтди. Бундан норози бўлган Г.Г судга шикоят қилди.


Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.

18. Фуқаро Д.О ўзининг аризасига асосан иш берувчи билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилди ва иш берувчидан ишдан бўшатиш нафақаси тўланишини талаб қилди. Иш берувчи эса унга нисбатан ишдан бўшатиш нафақаси берилмаслигини ва амалдаги қонунчиликда назарда тутилмаганлигини айтиб ўтди.


Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.

19. “Islom Karimov nomidagi Toshkent xalqaro aeroporti” Давлат унитар корхонаси қурилиш-монтаж ишлари бўлими чилангари Д.Р.га йиллик асосий таътил ўн икки кун берилди. Ходим бу муддат меҳнат қонунчилигига мувофиқ эмаслигини билдирди.


Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.

20. Д.В. ишга қабул қилинганлигига 6 ой бўлмасдан туриб, “ERIELL Corporation s.r.o.” компанияси Қарши минтақавий бошқармасига 5-разрядли электрогаз пайвандчи вазифасидан иш ўрни қисқараётганлиги муносабати билан ишдан бўшатилиши маълум қилинди. Ходим Д.В йиллик асосий таътил сўраб мурожаат қилди ва мурожаати биринчи иш йили учун олти ой ишламаганлиги учун рад этилди.


Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.

21. Ҳакимова умумий ўрта таълим мактабида юқори синф ўқитувчиси бўлиб ишлаб келаётган эди. Маълумоти - ўрта махсус. Янги 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб мактаб директори Ҳакимова билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишини айтди. Директор ўрта махсус маълумотли кадрлар мактабда ўқитувчи бўлиб ишлай олмаслигини, шунинг учун ҳам Ҳакимова билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишини таъкидлади.


Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.

22. Ходим Анваров ўзи ишлаб турган корхонадан бошқа вилоятда жойлашган корхонага хизмат сафарига юборилди. Унинг пластик картасига корхона ҳисобидан 4 миллион сўм хизмат сафари учун харажатлар олдиндан тўлаб берилди. Хизмат сафаридан қайтган ходим ушбу харажатларнинг 3 миллион сўмини асословчи, самолёт билети, меҳмонхона маълумотномаси каби ҳужжатларни топширди. Корхона бухгалтери ундан хизмат сафаридан қайтгач икки ой ўтиб, унинг ойлик иш ҳақидан ходимнинг розилигисиз хизмат сафари учун ажратилган маблағ ва амалдаги харажатлар ўртасидаги фарқни (1 миллион сўмни) ушлаб қолди. Ходимнинг ойлик иш ҳақи эса, 1 миллион 300 минг сўмни ташкил қилади. Бундан норози бўлган Анваров корхона бухгалтери устидан давлат меҳнат инспекторига мурожаат қилди.


Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.

23. Корхона бош бухгалтери билан тузилган меҳнат шартномаси Меҳнат кодексининг 100-моддаси 6-банди бўйича бекор қилинди. Бу лавозимда ишлаган Ж.Э. ўзи билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинишида касаба уюшмаси розилигини олмай туриб бекор қилишга йўл қўйилмаслигини айтиб, судга шикоят қилди.


Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.

24. Қарзни ундириб бериш бўйича суднинг ҳал қилув қарори чиқарилди ва МИБга ижро варақаси жўнатилди. Ижро варақаси МИБга келиб тушгандан сўнг, давлат ижрочиси қарздорга 5 кунлик ихтиёрий ижро муддатини белгилади. Шунда қарздор давлат ижрочисидан норози бўлиб, ихтиёрий ижро муддати 15 кунлигини важ қилиб судга мурожаат қилди.


МИБ ходимининг хатти-ҳаракатлари қонунийми?

25. “Алла” МЧЖ раҳбари Б.А. туман адлияга мурожаат қилиб, унинг фаолияти


2019 йил 10 декабрда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича туман инспекцияси томонидан текширилганлигини, бироқ текшириш тегишли равишда келишилганлиги тўғрисида маълумот берилмаганлиги юзасидан мурожаат қилди.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.

26. Бекобод шаҳар, Б.Марғилоний кўчаси, 56-уйда жойлашган Ипак йигирув фабрикаси Давлат мулк қўмитаси Тошкент вилоят бошқармасининг 1994 йил 3 ноябрдаги буйруғи билан давлат тасарруфидан чиқарилган ҳамда ушбу мулкка нисбатан мулк ҳуқуқини тасдиқловчи “Буюк ипак йўли” ОАЖга 1994 йил 23 ноябрда 4279-сонли давлат ордери берилган. Бироқ, Бекобод шаҳар ҳокимининг 2019 йил 19 сентябрдаги 965-сонли қарори билан аввал хусусийлаштирилган мазкур мулк узоқ йиллар давомида фойдаланилмасдан бўш турганлиги важи билан ҳокимлик захирасига олинган.


Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.

27. “Бобо” МЧЖнинг кредиторлардан 18 миллион сўм қарзи мавжуд ва бу қарзни тўрт ойдан бери тўламай келмоқда. “Бобо” МЧЖга нисбатан кредиторлар иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилишди. Мурожаатда “Бобо” МЧЖни банкрот деб топиш тўғрисидаги важлар кўрсатилган эди. Иқтисодий суд мазкур аризани кўриб чиқиб қарздорни банкрот деб топишни рад этиш тўғрисидаги қарор қабул қилди.


Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.

28. Фуқаро А. Тошкент давлат юридик университетини 2019 йилда тамомлаб, Молия вазирлигига юрисконсульт лавозимига қабул қилинган. Орадан 6 ой ўтиб фуқаро


А. оилавий шароити сабабли ўз аризасига асосан ишдан бўшатилди. Бундан кейин орадан
5 ой ўтиб худди шу ташкилотга ишга қабул қилинганда, иш берувчи томонидан унга
нисбатан 3 ойлик синов муддати белгиланди. Фуқаро А. иш берувчи томонидан дастлабки синовни белгилаш мумкин эмаслигини талаб қилиб, судга мурожаат қилди.
Мазкур ҳолатда иш берувчининг ҳаракатлари қонунийми?

29. Ташкилот ҳайдовчиси маъмурий суд қарорига мувофиқ 1 йил муддатга муайян ҳуқуқдан (автомашинани бошқариш) маҳрум қилинди. Ташкилотда унга тўғри келадиган бошқа иш ўрни мавжуд эмас. Ташкилот раҳбарияти янги ҳайдовчи олиш учун у билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилмоқчи.


Мазкур ҳолатга ҳуқуқий баҳо беринг.

30. Туман Давлат солиқ инспекцияда юридик хизмат ходими штати анча вақтдан буён вакант. Мавжуд вакант иш ўрнини тўлдириш мақсадида туман Давлат солиқ инспекция ёнма-ён жойлашган туман молия бўлимида юрисконсульт лавозимида ишловчи фуқаро Ш.С.ни ўриндошлик асосида (0,5 ставкада) ишга қабул қилмоқчи. Тегишли ҳужжатлар ҳудудий адлия органига тақдим қилинди.


Айтингчи, туман молия бўлимида ишловчи фуқаро Ш.С.ни ўриндошлик асосида туман Давлат солиқ инспекциясида юрисконсульт лавозимида ишга қабул қилиниши қонун ҳужжатларига тўғри келадими?

31. “Д” исмли фуқаро шикоят билан туман адлия бўлимига мурожаат қилди. Мурожаатни кўриб чиқиш жараёнида “Д” исмли фуқаро истиқомат қиладиган маҳалла раиси унинг руҳий касалликлар диспансерида рўйхатда туришини тасдиқловчи маълумотномани тақдим этди.


Мазкур ҳолат юзасидан изоҳ беринг.

32. Мактаб директори жума куни мактаб ҳудудида ўқитувчилар иштирокида ободонлаштириш ишларини амалга ошириш учун ихтиёрий ҳашар ташкил қилди.


Ҳудуддаги бандликка кўмаклашиш маркази меҳнат ҳуқуқ инспектори мазкур ҳолат юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги 349-сон қарорига мувофиқ ҳашарлар фақатгина Президент ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ ўтказилиши лозимлигини асос сифатида кўрсатиб, уни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси (Қонунда назарда тутилган ҳолларни истисно этганда, меҳнатга бирон бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаш) биринчи қисми билан маъмурий жавобгарликка тортиш бўйича қарор қабул қилди.
Мазкур ҳолат юзасидан изоҳ беринг.

33. Фермер хўжалиги раиси А.К.га нисбатан кадастр бўлими томонидан 2019 йил


9 январь куни ер майдонидан хўжасизларча фойдаланилгани учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 65-моддаси билан маъмурий жарима қўлланилди.
Мазкур ҳолат юзасидан изоҳ беринг.

34. “А” исмли фуқаро 2018 йил 20 октябрь куни бир марталик акция доирасида ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини олиш мақсадида оила аъзолари ҳақида ҳамда ер участкасига эгалик қилган муддатлари ва иморат қурилган вақт тўғрисидаги маълумотнома олиш учун МФЙга борганида МФЙ раиси унга Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 октябрдаги 789-сон қарорига асосан маълумотнома берилмаслигини таъкидлади.


Мазкур ҳолат юзасидан изоҳ беринг.
35. “Б” исмли фуқаро 2015 йилда Самарқанд вилоятида мавсумий ишчи бўлиб юрган пайтида Самарқанд вилояти, Пастдорғам қишлоғида ўзбошимчалик билан иморат қурган. “Б” исмли фуқаро Бухоро вилояти, А.Юнусов кўчаси, 101-уйда доимий рўйхатда туради. Фуқаро бир марталик акция доирасида Самарқанд вилояти Пастдорғам тумани давлат хизматлари марказига ўзбошимчалик билан қурилган иморатига мулк ҳуқуқни олиш учун мурожаат қилди. Бироқ, давлат хизматлари маркази ходими фуқаронинг паспортидаги яшаш жойи тўғрисидаги маълумотларига асосан унга Бухоро вилоятида жойлашган давлат хизматлари марказига мурожаат қилишини айтади.
Мазкур ҳолат юзасидан изоҳ беринг.

36. Фуқаролиги бўлмаган “В” исмли шахс бир марталик акция доирасида


2015 йилда қурилган ўзбошимчалик билан қурилган иморати жойлашган ҳудуддаги туман давлат хизматлари марказига ариза билан мурожаат қилади. Бироқ, давлат хизматлари маркази ходими аризани қабул қилишдан бош тортди.
Мазкур ҳолат юзасидан изоҳ беринг.

37. “Г” исмли ходим 2018 йил 1-5 май кунлари ишга сабабсиз келмади. Иш берувчи 2018 йил 6 май куни ундан тушунтириш хати олди. Бироқ, иш берувчи шу куни хизмат сафари билан чет элга кетди. Хизмат сафаридан қайтгандан сўнг “Г” исмли ходимнинг 2018 йил 6 май кунги тушунтириш хатига асосан унга 2018 йил 1 июль куни “хайфсан” интизомий жазо чорасини қўллаш тўғрисида буйруқ чиқарди.


Мазкур ҳолат юзасидан изоҳ беринг.

38. Кадастр бўлими томонидан “Е” исмли фуқарога унинг кам таъминланган оила эканлигини, оилада фақат битта ўзи ишлаётганлигини инобатга олиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 65-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жаримадан кам миқдорда, яъни энг кам иш ҳақининг ярим баравари миқдорида жарима солиш тўғрисида қарор қабул қилди.


Мазкур ҳолат юзасидан изоҳ беринг.

39. “Ж” исмли фуқарога туғма бош мия фалажи касаллиги учун 2012 йилда II гуруҳ ногиронлиги белгиланган.


Касалликда бўладиган ўзгаришлар ва реабилитация дастури ижросини кузатиб бориш мақсадида тиббий-меҳнат эксперт комиссияси “Ж” исмли фуқарони 6 йилдан буён тиббий кўрикдан ўтказиб келмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан изоҳ беринг.

40. Коллеж ўқитувчиси “З” исмли фуқаро ишга 3 ойлик синов муддати билан қабул қилинган. “З” синов муддатини қониқарсиз ўтади. Коллеж кадрлар бўлими томонидан у билан тузилган меҳнат шартномасини Меҳнат кодексининг 100-моддаси иккинчи қисми


2-банди (ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги ёки соғлиғи ҳолатига кўра бажараётган ишига нолойиқ бўлиб қолиши) билан бекор қилиш тўғрисида буйруқ лойиҳаси тайёрланди.
Мазкур ҳолат юзасидан изоҳ беринг.

41. “И” исмли фуқаро бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан 2019 йил 1 март куни корхона раҳбарига ариза мурожат қилиб, у билан тузилган меҳнат шартномасини


2 март кунидан бошлаб бекор қилишни сўради.
Ташкилот раҳбари “И” билан тузилган меҳнат шартномасини ариза берилган кундан кейин икки хафтадан ўтгач бекор қилишини таъкидлади.
Мазкур ҳолат юзасидан изоҳ беринг.

42. Кўп-қаватли уйда жойлашган хонадонда совуқ сув, газ учун ҳисоблагичлар ўрнатилмаган. Коммунал идора вакиллари хонадонда истиқомат қилувчи вояга етмаган


2 ёшдаги болани ҳам ҳисобга олган ҳолда тўловларни ҳисоблашди.
Мазкур ҳолат юзасидан изоҳ беринг.

43. Фуқаролик ишлари бўйича туманларо суди томонидан туман адлия бўлими томонидан киритилган меҳнат низоси билан боғлиқ аризаси Фуқаролик процессуал кодексининг 195-моддаси биринчи қисми 2-банди (манфаатдор шахс номидан берилган ариза иш юритиш ваколатига эга бўлмаган шахс томонидан берилган бўлса) га асосан иш юритувига қабул қилинмасдан қайтарилди.


Мазкур ҳолат юзасидан изоҳ беринг.

44. Фуқаро нотурар жойни турар жойга ўтказиш учун туман давлат хизматлари марказига мурожаат қилди. Давлат хизматлари марказлари ходими нотурар жойни турарга ўтказиш мумкин эмаслигини, балки турар жойни нотурар ўтказиш мумкинлигини таъкидлади.


Мазкур ҳолат юзасидан изоҳ беринг.

45. Эр хотиннинг умумиий мол-мулки ҳисобланган хўжалик жамияти устав фондидаги улушни бўлиш билан боғлиқ низо мавжуд. Тарафнинг адвокати ушбу тоифадаги низолар корпоратив низолар ҳисобланишини асос сифатида кўрсатиб, ҳудуддаги иқтисодий судга мурожаат қилди.


Мазкур ҳолат юзасидан изоҳ беринг.

46. “Коммунал сервис” номли хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати жорий йилнинг 1 январидан бошлаб турар жой эгаларининг мажбурий бадал миқдорларини оширганлигини эълон қилди. Бунга асос сифатида ширкат бошқарувининг мажбурий бадалларни ошириш тўғрисидаги қарорини турар жой мулдорларига тақдим қилди.


Мазкур ҳолат юзасидан изоҳ беринг.

47. Ширкат “А” исмли фуқаро манзилига 3 ой давомида тўланмаган мажбурий бадалларни тўлаш лозимлиги тўғрисида талабнома жўнатди.


“А” исмли фуқаро ширкат хатти-ҳаракатидан норози бўлиб ҳудуддаги адлия бошқармасига мурожаат қилиб, 3 ой давомида хизмат сафарида бўлганлигини, хонадонда ҳеч ким истиқомат қилмаганлигини таъкидлаб, асословчи ҳужжатларни тақдим этди.
Мазкур ҳолат юзасидан изоҳ беринг.

48. Фуқаро ўзбошимчалик билан қурилган иморатга мулк ҳуқуқини эътироф қилиш учун 1 013 650 (энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари) миқдорда бир марталик йиғимни тўлади. Туман ҳокимининг тегишли қарори қабул қилинганидан сўнг фуқаро кадастр идорасига мурожаат қилди. Кадастр идораси унга кадастр йиғмажиди учун тўлов амалга оширилиши лозимлигини таъкидлади. Фуқаро эътироз билдириб, энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари миқдорида тўланган йиғимни квитанциясини кўрсатди.


Мазкур ҳолат юзасидан изоҳ беринг.
49.Ҳудудий адлия бошқармасига вилоят ҳокимлиги томонидан тайёрланган ҳудудда ичимлик суви тарифига 20 сўм миқдорида устама қўшиш хусусидаги қарор лойиҳаси ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тақдим қилинди.
Худудий адлия бошқармаси томонидан ушбу қарор лойиҳаси қабул қилишда асос мавжуд эмаслиги ҳамда ҳокимликларнинг бу борада ваколати йўқлиги асос сифатида келтириб, розилик визаси қўйилмаган ҳолда қайтарилди.
Мазкур ҳолат юзасидан изоҳ беринг.

50. Кўп хонадонли уй-жойнинг биринчи қаватида истиқомат қилувчи фуқаро хонадон атрофидаги ер майдонини темир панжара билан ўраб олди. Мазур ҳолат юзасидан норози бўлган фуқаролар туман (шаҳар) адлия бўлимига мурожаат қилишди.


Мазкур ҳолат юзасидан изоҳ беринг.

51. Фуқаро А. Турмуш ўртоғи номига электрон рақамли имзо (ЭРИ) олиш учун Наманган шаҳар давлат хизматлари марказига мурожаат этди. Ўзи билан турмуш ўртоғини паспорт нусхаси ҳамда никоҳ гувоҳномасини олиб келган.


Шу вазиятда турмуш ўртоғига ЭРИ олиши мумкинми?

52. Фуқаро Ўзининг неварасини мактабгача таълим муассасасига жойлашга ариза топшириш учун давлат хизматлари марказига келди. Ўзи билан боланинг туғилганлик гувоҳномаси, ота онасининг паспорт нусхаси ҳамда ота онанинг никоҳ гувоҳномасини олиб келган.


Ушбу вазиятда фуқаро неварасини МТМга жойлаш учун ариза жўната оладими?

53. Фуқаро Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман давлат хизматлари маркази орқали судланмаганлик тўғрисида маълумот олиш учун ариза жўнатган. Ариза рақами 1603, эртаси куни ушбу фуқаро Наманган шаҳар давлат хизматлари марказига келиб 1603 рақамли аризани марказ ходимига айтиб судланмаганлик тўғрисидаги маълумот жавобини олиши мумкинми?


54. Фуқаро А.Турдиев солиқ ва мажбурий тўловлардан қарздорлиги мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маъмумотнома олиш учун туман давлат солиқ инспекциясига мурожаат қилди. Бироқ давлат солиқ инспекцияси масъул ходими В.Ғаниев фуқаро А.Турдиевга ушбу маълумотнома олиш учун Давлат хизматлари марказига бориш кераклиги ҳамда хозирда маълумотномалар электрон тарзда фуқароларга тақдим этилаётганлигини билдирди.


Ушбу ҳолатда солиқ идораси ходими В.Ғаниевнинг тушунтириши тўғрими?

55. “Ихлос” МЧЖ томонидан алкогол маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш фаолиятига лицензия олиш масаласида Поп туман ҳокимлигига ариза билан мурожаат қилди. Поп туман ҳокимлиги МЧЖнинг ушбу аризасига алкогол маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш фаолиятига лицензия олиш масаласида туман Давлат хизматлари марказига мурожаат қилиши лозимлиги, хозирда ушбу соҳадаги фаолиятни лицензиялаш ваколати Давлат хизматлари марказига ўтказилганлиги тўғрисида жавоб хати юборган.


Мазкур вазиятда Поп туман ҳокимлигининг жавоб хати тўғрими?

56. Фуқаро ўзига тегишли бўлган турар-жойини нотурар тоифасига ўтказиш учун давлат хизматлари марказига мурожаат қилди. Марказ ходими фуқарога мурожаатингиз бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг қарори чиқиши билан сизга хабар берамиз деб фуқарони кетказиб юборди.


Мазкур ҳолат юзасидан изоҳ беринг.

57. Фуқаро А. фарзандини давлат мактабгача таълим муаасасасига жойлаштирмоқчи ва тумандаги мактабгача таълим бўлимига мурожаат қилди. Бўлимдагилар фуқаро А.га туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома, яшаш жойидан маълумотнома олиб келишини ва фарзандига бўлим томонидан йўлланма расмийлаштириб берилиши айтишди.


Мазкур ҳолат юзасидан изоҳ беринг.

58. Фуқаро Б. Учтепа туман Давлат хизматлари марказига судланганлик ҳақида маълумотнома олиш учун мурожаат қилди. Марказ ходими фуқародан тегишли маълумотларни олиб, сўровномани электрон равишда тўлдирди ҳамда ҳужжатларини расмийлаштирди. Шундан сўнг, фуқаро Б. давлат хизмати кўрсатилгани учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғимни банк кассасига тўлади.


Эртаси куни фуқаро Б. марказ ходимига судланганлик ҳақидаги маълумотномани олиш учун зарурият йўқлиги, керак бўлмай қолгани учун туланган йиғимни қайтаришини сўраб мурожаат қилди.
Мазкур ҳолат юзасидан изоҳ беринг.

59. Фуқаро Собиров фарзандининг туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини ўзгартириш киритишни, яъни фарзандига ўзи исмини фамилия қилиб беришни сўраб, Когон тумани ФҲДЁ бўлимига мурожаат қилди.


Когон тумани ФҲДЁ бўлимининг оғзаки рад жавобига асосан фуқаро Собиров бошқа бир фуқаронинг худди шундай тартибда ўзгартириш киритилган далолатнома ёзувини далил сифатида келтирган.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг

60. Тайлоқ туманида 1963 йилда туғилган Т.Зарипов Фориш туман ФҲДЁ бўлимига унинг номига такрорий гувоҳнома бериш масаласида мурожаат қилди. Фориш туман ФҲДЁ бўлими ҳамда вилоят ФҲДЁ архивида фуқаронинг туғилганлик ҳақида далолатнома ёзуви мавжуд эмаслиги аниқланди.


ФҲДЁ бўлимининг ҳаракатини тушунтириб беринг.

61. Асадова содир этган жинояти учун 4 йил озодликдан маҳрум қилинган эри Асадов билан никоҳдан ажратиш тўғрисида ФҲДЁга ариза беради.


Вазиятга тўлиқ ҳуқуқий баҳо беринг.
ФҲДЁ органи ходимининг ҳаракатларини босқичма-босқич тушунтириб беринг.

62. Фуқаро Сидоров ва Бобоевалар 15 йил давомида бирга яшаб, психотипи бир-бирига тўғри келмаслиги сабабли ФҲДЁ органига никоҳни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида мурожаат қилди.


Вазиятга тўлиқ ҳуқуқий баҳо беринг.
ФҲДЁ органи ходими томонидан ушбу мурожаатни кўриб чиқиш бўйича ҳаракатларини босқичма-босқич тушунтириб беринг.

63. Суднинг қарорига асосан фуқаро Алкоев гиёҳвандлик моддалари ва психотроп моддаларни суиистеъмол қилганлиги сабабли диспансерга мажбурий даволаниш учун жойлаштирилди. Диспансердаги фуқаро Алкоев Согласнова билан никоҳни қайд қилиш учун ўзининг доимий яшаш жойидаги ФҲДЁ органига мурожаат қилди.


Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.

64. Фуқаро Фёдоров ва Андреевалар никоҳ қуришади ва бахтли ҳаёт кечираётган бир пайтда, Андрееванинг онаси ФҲДЁ органи томонидан қайд қилинган никоҳ ноқонуний эканлиги, бунга асос сифатида Фёдоров руҳий касал эканлигини айтади.


ФҲДЁ органи ходими фуқарога қандай жавоб бериши лозим? Бу вазиятга батафсил ҳуқуқий тушунтириш беринг.

65. Эр-хотин Тожиевлар никоҳ шартномаси тузишди. Никоҳ шартномасида мол-мулкларининг тақсимоти ва эр Тожиев хотинига қанча таъминот ажратиши билан бирга, болалар тарбияси билан бевосита Салимова шуғулланиши, уй-рўзғор ишларини тўлиқ зиммасига олиши, хотинининг қариндошлари фақат бир маротаба унинг туғилган кунига меҳмонга келиши хусусидаги шартларни ҳам киритишди. Шундан сўнг, мазкур никоҳ шартномаси тасдиқланди.


Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг. Фуқарога қандай тушунтириш бериш лозим.

66. Вояга етмаган фуқаро Малохатова фарзандли бўлди ва ФҲДЁ бўлимига фарзандига туғилганлик ҳақида гувоҳнома беришни сўраб мурожаат қилди. ФҲДЁ бўлими мудираси Малохатованинг ҳали тўла муомала лаёқатига эга эмаслигини инобатга олиб, ота-онасидан набираларининг туғилганлигини қайд қилишга розиликлари ҳамда уни тарбиялашда иштирок этиб, моддий жиҳатдан таъминлашлари хусусида ёзма розилик беришлари кераклигини уқтирди. Малохатованинг ота-онаси бунга эътироз билдиришди.


ФҲДЁ бўлими мудирасининг талаблари тўғрими? Вазиятга тўлиқ ҳуқуқий баҳо беринг.

67. 2008 йил май ойида Йўлдашов ва Хосилова турмуш қурадилар.


Улар 6 йилга яқин муддат давомида бирга яшадилар. Эр Йўлдашов тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш мақсадида чет элга кетди. Орадан 2,5 йилга яқин муддат ўтсада, эридан ҳеч қандай дарак бўлмагач Хосилова ФҲДЁ органига никоҳдан ажратишни сўраб мурожаат қилди.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг. ФҲДЁ органи ходими фуқарога кандай ҳуқуқий тушунтириш бериш керак.

68. Ражапова турмушга чиққунига қадар оғир жарроҳлик операциясини бошидан ўтказади ва шифокорларнинг тиббий хулосасига кўра у келажакда фарзанд кўра олмаслиги аниқланади. Камолов Яшар билан никоҳга кириб, ўзининг фарзанд кўра олмаслигини яширади. Никоҳ қайд этилгандан сўнг, Муратов хотинининг фарзанд кўра олмаслигини билиб қолади ва хотинининг касаллиги ҳақида огоҳлантирмаган деб, ФҲДЁ бўлими устидан шикоят қилади.


Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг. Ушбу никоҳни ҳақиқий эмас деб топиш учун асос борми?

69. Эр-хотин Қосимовлар бир неча йил никоҳда туришди. Қосимов ва кредиторлар ўртасида катта ҳажмдаги мулк олиш бўйича шартнома имзоланди. Қосимова эрига бўлғуси мол-мулкни бўлиш тўғрисида никоҳ шартномасини тузишни таклиф қилди. Эри агар бундай шартномани тузса, у юридик кучга эга бўлмаслигини билдирди.


Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг. Уларга қандай маслаҳат берилиши даркор?

70. Фуқаро Салимова ва Отабоевлар 2005 йилда никоҳ қуришган.


2008 йилда прокурор томонидан уларнинг никоҳини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Чунки Отабоев 2002 йилда фуқаро Ботирова билан никоҳ тузганлиги аниқланди. Отабоевнинг паспортида биринчи никоҳга оид тегишли белги бўлмаган.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.

71. Фуқаро Насимов (21 ёш) ва Ибрагимова (16 ёш) ФҲДЁ органларида шаръий никоҳ билан оила қуришади. Янги келинчакнинг ёшидан хабар топган қўшни Собиров бу ҳакида тегишли идораларга хабар беради. Бундан норози бўлган Ибрагимова уларга нисбатан даъвоси йўқлигини, уни ҳеч ким мажбурламаганини, бирга яшаганлик никоҳ бўлмаганлигини таъкидлайди.


Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.

72. Фуқаро Абдукаримов Толипова 16 ёшда бўлганлиги сабабли никоҳдан ўтмасдан биргилакда яшай бошлайди. Бироқ куёв орадан 4 ой муддат ўтиб, Толипова билан яшай оломаслигини айтиб, келинни ота уйига жўнатиб юборади. Толипова таъминотга муҳтож хотин сифатида эридан алимент ундириш мумкин ёки мумкин эмаслиги ҳақида тушунтириш беришни сўраб ФҲДЁ органига мурожаат қилди?


Вазиятга тўлиқ ҳуқуқий баҳо беринг.
ФҲДЁ органи ходими томонидан ушбу мурожаатни кўриб чиқиш бўйича ҳаракатларини босқичма-босқич тушунтириб беринг.

73. Вояга етмаган фуқаро Каримованинг бобоси 2015 йилда вафот этган. Фуқаро Каримова васийлик ва ҳомийлик органига бориб, у вояга етмаган шахс бўлганлиги сабабли бобосининг ўлимини қайд қилишда амалий ёрдам беришни унинг номидан ФҲДЁ бўлимига мурожаат қилишни сўраган.


Фуқаронинг талаби тўғрими? Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.

74. Тошлоқ тумани ФҲДЁ бўлими ходими Давлатова туғилганлик тўғрисидаги архив далолатнома ёзувларини электрон тизимга киритаётганда, икки ва ундан ортиқ бир хил далолатнома ёзувлари борлиги аниқланди.


Мазкур ҳолатда ФҲДЁ бўлими ходими Давлатова қандай йўл тутиши лозим?

75. Эмансипация ҳолатида бўлган Норова фуқаро Ашуров билан никоҳ тузишни келишиб олади. Лекин қизнинг онаси Норова ҳали вояга етмаганлиги важ қилиб, уларнинг никоҳига розилик бермайди. Шундай бўлса-да, Норова ва Ашуров ФҲДЁ органига мурожаат қилиб, никоҳларини қайд эттиради. Бунга норози бўлган қизнинг онаси судга мурожаат қилиб, қизининг никоҳини ҳақиқий эмас деб топишни сўрайди.


Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.

76. Эрматов ва Бобоевалар ФХДЁ органига никоҳдан ўтиш учун мурожаат қилишади. Бундан хабар топган Миробидова бир неча йилдан Эрматов билан бирга яшаётганлигини, улар ўртасида 5 ёшли ўғиллари борлигини, лекин улар қонуний никоҳда эмасликларини билдиради. Эрматов отаси эканлигини тан олганлигини таъкидлайди.


Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг. ФҲДЁ бўлими мудираси Миробидовага қандай тушунтириш бериши лозим?

77. Фуқаро Зоиров ФҲДЁ бўлимига мурожаат қилиб, 2016 йил 27 август куни уйи олдида ўғил жинсли чақалоқ ташлаб кетилганлигини ва ким томонидан бола ташлаб кетилганлигини билмаслигини маълум қилиб, ушбу боланинг туғилганлигини қайд этишда амалий ёрдам беришни сўраган.


Ушбу ҳолатда ФҲДЁ бўлимининг ҳаракати қандай бўлиши лозим?

78. Она ФҲДЁ бўлимига мурожаат қилиб, 2018 йилда туғруқхонадан ташқари жойда, яъни уй шароитида туғилган фарзанди туғилганлигини қайд этиб беришни сўраган.


Мазкур ҳолатда ФҲДЁ органининг ҳаракатларини босқичма-босқич тушунтириб беринг.

79. Эгизаклар туғилди. Биттасининг туғилиши ФҲДЁ бўлимида қайд этилди. Иккинчиси туғруқхонада даволанмоқда. Иккинчи эгизак вафот этди ва бошқа ҳудуддаги ФҲДЁ органи томонидан ўлими қайд қилинди.


ФҲДЁ органи амалга оширадиган ҳаракатни тушунтиринг.

80. Фуқаро Курамов ФҲДЁ бўлимига мурожаат қилиб фарзандининг туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувига киритилган ота ҳақидаги маълумотларни бекор қилиб беришни сўраган.


Ушбу ҳолатда Сизнинг ҳаракатингиз. Амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги тартибни тўлиқ тушунтириб беринг.

81. Фуқаро З.Эгамова ФҲДЁ бўлимига мурожаат қилиб, унинг тарбиясида бўлган 2019 йилда туғилган набирасини унинг фамилиясига ва она устунида унинг маълумотларини кўрсатиб беришни талаб қилган.


ФҲДЁ бўлимининг ҳаракатларини тушунтириб беринг.

82. Москвада шаҳрида 1963 йилда туғилган Чудин Ўзбекистон туман ФҲДЁ бўлимига унинг номига такрорий гувоҳнома бериш масаласида мурожаат қилди. ФҲДЁ бўлими ҳамда вилоят ФҲДЁ архивида фуқаро номига туғилганлик ҳақида далолатнома ёзуви мавжуд эмаслиги аниқланди. ФҲДЁ органи мудири фуқаро сўраган ҳужжатни курьер хизмати орқали Москвадан олдириш кераклиги ва бундай хизмат тўловли эканлиги ҳақида тушунтириш берди.


ФҲДЁ бўлимининг ҳаракатини тушунтириб беринг.

83. Ахмадов вояга етмаган фуқаро Азизовга васийлик тайинлашда амалий ёрдам сўраб ФҲДЁ органига ёзма мурожаат қилди. ФҲДЁ органи мудири фуқарони чақириб унга халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимининг қарори асосида васийлик белгилаш кераклиги ҳақида оғзаки тушунтириш берди.


Ҳолатга ҳуқуқий баҳо беринг. ФҲДЁ органининг тушунтириши асослими?

84. 15 ёшга кирган Вахидова Севинч ФҲДЁ бўлимига исмини “Севинч”дан “Мухабат”га ўзгартириш масаласида мурожаат қилди. ФҲДЁ бўлими мудираси унга ота-онаси билан мурожаат қилишни тушунтирди.


Сизнинг ҳаракатингиз. Амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги тартибни тўлиқ тушунтириб беринг.

85. 1967 йилда туғилган фуқаро Муминов Тохир Аслидинович ФҲДЁ бўлимига фамилия, исм ва ота исмини “Норбоев Фаррух Ахмедович”га ўзгартириш масаласида мурожаат қилди.


Бу ҳолатда ФҲДЁ бўлими ходимининг ҳаракати қандай бўлади? Вазиятни тўлиқ тушунтириб беринг.

86. Фуқаро Бобурнинг 2006 йилда туғилган фарзандининг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномасида ота-онасининг фуқаролиги ҳақидаги маълумотлар кўрсатилмаган. Бундан норози бўлган фуқаро Бобур фарзандига туғилганлик тўғрисида гувоҳнома берган ФҲДЁ бўлими устидан шикоят қилган.


Бу ҳолатда ФҲДЁ бўлими ходимининг ҳаракати қандай бўлади? Вазиятни тўлиқ тушунтириб беринг.

87. Фуқаро С.нинг вафот этган қизининг фарзандига нисбатан фуқаро


К. туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома олиб, болага ўзининг фамилиясини берган. Бу ҳолатдан норози бўлган Д. унинг набирасига нисбатан фуқаро К. нинг ҳеч қандай алоқаси йўлигини таъкидлаб, гувоҳнома берган ФҲДЁ органи устидан судга шикоят қилган.
Бу ҳолатда ФҲДЁ бўлими ходимининг ҳаракати қандай бўлади? Вазиятни тўлиқ тушунтириб беринг.

88. Россия Федерациясига ишлаш учун борган фуқаро Б. бахтсиз ҳодиса туфайли 2018 йилда вафот этди. Унинг ўлими Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаси томонидан амалга оширилган. Марҳум Б.нинг фарзандлари мерос иш бўйича ўлим тўғрисидаги маълумотнома олиш учун Хоразм вилоят ФҲДЁ архивига мурожаат қилган. Бироқ, ФҲДЁ архивида фуқаро Б.нинг ўлими ҳақидаги далолатнома ёзувлари мавжуд эмаслиги аниқланди.


Ушбу ҳолатда марҳум Б.нинг фарзандларига қандай ёрдам бериш мумкин? Аслида қандай бўлиши керак эди?

89. Опа-сингилнинг болалари А. ва С. ФҲДЁ бўлимига никоҳ тузиш ҳақида мурожаат қилишди. ФҲДЁ бўлими ходими уларга никоҳ ариза берилган кундан бошлаб бир ойдан кейин қайд этилишини тушунтирди ва тиббий кўрикдан ўтиш учун йўлланма берди. А. ва С. тиббий кўрикдан ўтишдан бош тортишди.


Ушбу ҳолатда ФҲДЁ органининг ҳаркатини айтинг.

90. Бола туғилгандан сўнг унга “Алишер”нинг оталиги белгиланди ва туғилганлик ҳақида гувоҳнома берилди, лекин орадан 3-4 ойдан сўнг она бу бола “Алишер”дан эмас, “Тоҳир”дан туғилганлигини маълум қилди. Алишер ва Тохир ҳам бунга рози бўлишди. Энди улар, яъни она, Тоҳир ва Алишер боланинг отасини “Тоҳир” деб ўзгартиришга рози бўлишди ва ФҲДЁ органига келишди.


ФҲДЁ бўлими бундай ҳолатда қандай ҳаракат қилади, нима ҳужжат талаб қилади, уларга қандай тушунтириш беради?

91. Ота-онанинг боласи Россияда туғилади ва туғилиши қайд қилинмасдан улар Андижонга келиб, бир ой яшаб боланинг бувисига ташлаб яна Россияга кетиб қолишади. Мана бир неча йилдирки, боланинг отасидан ҳам, онасидан ҳам дарак йўқ бола бувиси билан яшайди. Боланинг эса туғилиши қайд қилинмаган.


Шундай ҳолатда боланинг туғилишини қайд қилиш тартиби қандай бўлади? Бунда, ташлаб кетилган бола сифатида қайд қилса бўладими?

92. Никоҳни қайд қилиш бўйича ариза берган куёв аввал никоҳга киргани ва ўша никоҳ суд қарори билан 2014 йилда бекор қилингани маълум бўлди. Ушбу суд қарори асосан ФҲДЁ бўлимида никоҳдан ажралганлик ҳақида далолатнома ёзуви қайд қилиниб, фақат хотин томон гувоҳнома олиб кетган. Эр (ҳозирги 2-никоҳга кираётган куёв) томон ўзига тегишли никоҳдан ажралганлик тўғрисида гувоҳнома олмаган, яъни далолатнома ёзувининг эр томони очиқ турибди.


Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.

93. Эрматованинг тасдиқлашича, у 2002 йил февраль ойида Тошматов билан алоқада бўлган. Бу воқеадан 2 ой ўтгандан сўнг Тошматов ҳарбий хизматга чақирилади. 2002 йил декабрь ойида эса Эрматова фарзандли бўлади.


Тошматов боланинг отаси эканлигини тан олмай, уни ўз фамилиясига қайд этилишига қарши бўлади.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.

94. Фуқаро Саломов 1988 йилда Томди туманида туғилган ва туғилганлиги ҳақидаги такрорий гувоҳнома олиш мақсадида Ўзбекистон туман ФҲДЁ бўлимига мурожаат қилган. ФҲДЁ органи мудири томонидан ФҲДЁ архивида ва Агентлик бошқармасининг идоравий ФҲДЁ архивида туғилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзуви мавжуд эмаслиги важи билан фуқарога рад жавобини берган.


ФҲДЁ органи ходимининг ҳаракатларини тушунтириб беринг. Ушбу тартиб амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга асосан қандай бўлиши лозим.

95. Фуқаро Бахромов агар боласи туғилса, унинг туғилишини қайд эттириши учун ўртоғи фуқаро Хусановга ишончнома қолдириб, ўзи хизмат сафари билан Канада давлатига кетди. Фуқаро Бахромов хизмат сафарида бўлган даврида унинг фарзанди Гулистон туманида туғилди ва туғилишини расмийлаштириш учун туман ФҲДЁ бўлимига Хусанов мурожаат қилди. Бироқ, туман ФҲДЁ бўлими мудири ушбу туғилишни қайд этиш учун ота-онанинг ҳар иккаласи томонидан ишончнома талаб қилинишини айтиб, туғилишни қайд этишни рад этди.


ФҲДЁ бўлими мудирининг ҳаракатларига баҳо беринг. Ушбу жараённи тўлиқ очиб беринг.

96. Томди туманида яшаган марҳум фуқаро Хуррамов ва Ғаниеваларнинг ўғил фарзанди уйда туғилган бўлиб, у ҳозирда 17 ёшда. Шу кунга қадар бола назоратсиз қолганлиги туфайли, ушбу болага нисбатан тиббиёт муассасаси томонидан туғилганлик ҳақидаги маълумотнома берилмаган ва туғилиши қайд этилмаган. Боланинг бувиси унинг туғилишини қайд эттириш учун Томди туман ФҲДЁ бўлимига мурожаат қилди. Бироқ, ФҲДЁ бўлими мудири ушбу туғилишни қайд этишни рад этди ва бу ҳақда боланинг бувисига жавоб хати берди.


Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг. ФҲДЁ бўлими мудирининг ҳаракатлари тўғрими? Сиз қандай маслаҳат берардингиз?

97. Фазлиддинов ва Асиловаларнинг никоҳи фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро суди томонидан 2019 йил 25 декабрь куни ҳақиқий эмас деб топилди. Фуқаро Асиловадан 2020 йил 28 апрель куни қиз фарзанд дунёга келди. Боланинг туғилишини қайд эттириш учун боланинг тоғаси Наманган туман ФҲДЁ бўлимига мурожаат қилди. ФҲДЁ бўлими мудири онанинг никоҳи ҳақиқий эмас деб топилганлигини инобатга олиб, боласининг туғилишини ёлғиз онадан туғилган бола сифатида қайд этди.


Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг. ФҲДЁ бўлими мудирининг ҳаракатлари тўғрими?

98. Дилшод 2018 йил 14 июнда фуқаролик ишлари бўйича Тойлоқ туманлараро суди томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилиб, унга васий тайинланди. Дилшоднинг 2015 йил 24 августда туғилган ўғил фарзандига ҳозирги кунга қадар оталик белгиланмаган. Дилшоднинг васийси унинг хотини Зумрад билан биргаликда Тойлоқ туман ФҲДЁ бўлимига ушбу болага нисбатан оталикни белгилаш ҳақида мурожаат қилди. Бироқ, ФҲДЁ бўлими мудири Зумраднинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатида унинг доимий яшаш жойи кўрсатилмаганлиги ҳақидаги важ билан боланинг туғилишини қайд этишни рад этди.


Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг. ФҲДЁ бўлими мудирининг ҳаракатларини тушунтириб беринг?

99. Ўзбекистон фуқароси Шеровнинг Чехия фуқароси Стикова билан тузилган никоҳидан ўғил фарзанд туғилди. Улар фарзандининг туғилиши қайд этиш учун Ўзбекистоннинг Прагадаги консуллик муассасасига мурожаат қилишди. Бироқ, консул Чехиянинг оила қонунчилигига кўра, Чехияда туғилган болаларнинг туғилишини қайд этиш фақат Чехиянинг ваколатли органларида амалга оширилиши белгиланганлиги сабабли боланинг туғилишини қайд эта олмаслигини маълум қилиб, боланинг туғилишини қайд этишни рад этди.


Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.

100. Фуқаро Заиров ва Заировалар 2020 йил 5 январдаги суднинг қарорига асосан никоҳи бекор қилинган. Орадан икки ой ўтгач Заиров бошқа фуқаро билан никоҳи қайд қилинган.


Вазиятга тўлиқ ҳуқуқий баҳо беринг.
ФҲДЁ органи ходими никоҳни қайд қилишда нималарга эътибор бериши лозим. Мудиранинг ҳаракатларини босқичма-босқич тушунтириб беринг.

101. Сайлов куни сайлов участкасида ҳозир бўлган халқаро кузатувчи ушбу сайловлар ва уларда иштирок этаётган номзодлар ҳақида аҳолининг фикрини ўрганишни ўз олдига мақсад қилиб, участка сайлов комиссияси биноси олдида овоз бериб чиқаётган сайловчиларни сўроққа тутиб, улар ушбу сайловлардан қандай натижа кутаётганлари ва қайси номзодни ёқлаб овоз берганликлари ҳақида сўради.


Халқаро кузатувчининг хатти-ҳаракатлари тўғрими? Мазкур ҳолатга ҳуқуқий баҳо беринг.

102. Сайлов куни участка сайлов комиссиясига фуқаролиги бўлмаган шахс келиб, овоз бериши лозимлигини айтиб, комиссия аъзосидан сайлов бюллетенини талаб қила бошлади. Комиссия аъзоси уни раисга мурожаат қилишини айтишди. Участка сайлов комиссиясининг раиси фуқаролиги бўлмаган шахсга сайловда иштирок этиш, яъни сайлаш ҳуқуқи йўқ эканлигини тушунтирди. Лекин фуқаролиги бўлмаган шахс округ сайлов комиссиясига шикоят қилишини айтиб бинони тарк этди. Мазкур ҳолатга ҳуқуқий баҳо беринг.


103. Маҳалла фуқароси П.М. 2020 йил 24 октябрь сайлов куни участка сайлов комиссиясига келиб, ўзининг фуқаролик паспортини 23 октябрь куни кечаси ўзи истиқомат қилаётган хонадонда ёнғин содир бўлганлиги боис сақлаб қола олмаганлигини, лекин ҳайдовчилик гувоҳномаси ўзининг шахсий автомобилида эканлигини маълум қилган ҳолда сайловда иштирок этиб, сайлов бюллетенини олиш учун участка сайлов комиссияси аъзосига ўз ҳайдовчилик гувоҳномасини тақдим этади. Аммо участка сайлов комиссияси аъзоси унга фақатгина фуқаролик паспорти бўлган тақдирдагина сайлов бюллетенини бериши мумкинлигини билдириб, сайлов бюллетенини беришдан бош тортади.


Мазкур ҳолатга ҳуқуқий баҳо беринг.

104. Фуқаро А.Саломов “Мюнхен пиволари” МЧЖни ташкил қилиб, 2019 йил 1 декабрда алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномасини олди ва А.Фаробий кўчасида ўз фаолиятини амалга оширишни бошлади.


Бу орада корхона жойнинг кейинги кўчасида жойлашган мактаб директори А.Бахромов мактаб ва пивохона ўртасидаги масофа 400 мерт ташкил этишини, корхона фаолиятини таълим муассаси фаолиятига салбий таъсир қилаётганлигини, болалар тарбияси бу ҳолатда катта хавф остида қолаётганлигини билдириб, корхонадан ўз фаолиятин бошқа жойда ташкил қилишини ташкил қилишни талаб қилди. А.Саломов эса корхона ва мактаб битта кўчада жойлашмаганлигини, ўртада бир қанча яна битта кўча борлигини, корхона мактаб билан ҳеч қанақасига туташ, бир йўналишда жойлашмаганлигини билдирди. Мактаб директори “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги Қонуннинг 13-моддасига асосан алкоголь ва тамаки маҳсулотларини таълим, спорт муассасалари ва диний муассасалардан беш юз метрдан кам радиусда жойлашган жойда реализация қилиш мумкин эмаслигини билдирди.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.

105. Фарғона вилояти ҳокимлиги Данғара туман Давлат хизматлари маркази биносини қуриш бўйича “Меъёр Қурилиш Стилл” МЧЖ билан давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим имзолади ва Давлат хизматлари маркази биносини қуриш учун корхонага туман марказидан 0,40 гектар ҳажмдаги ерни тўғридан-тўғри ажратиш тўғрисида қарор чиқарди. Бундан хабар топган маҳаллий блогерлар Фарғона вилояти ҳокимлигини Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1023-сон қарорига зид равишда қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкалари (тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун фақат


“E-IJRO AUKSION” савдо майдончасида электрон онлайн-аукцион орқали бериш талабини бузганликда айблашди.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.

106. Фуқаро Д. Жўраев ўзига тегишли бўлган ҳонадонда полиз экинларини етиштирди (помидор, бодринг). Етиштирилган полиз экинларини фуқаро маҳаллаларда уйма-уй юриб сотиб даромад кўрди. Ушбу ҳолатдан хабар топган солиқ органи томонидан фуқаронинг уйига олинган даромаддан солиқ тўланиши кераклиги ҳақида талабнома юборилди.


Мазкур ҳолатга ҳуқуқий баҳо беринг.

107. 2021 йил январь ойида ташкилотнинг молия-хўжалик фаолиятини тафтиш этиш ёки текшириш натижасида ходим Б.нинг 2019 йил декабрь ойида содир этган ножўя хатти-ҳаракати аниқланди ва натижаси бўйича иш берувчи А. ходим Б.нинг ушбу ножўя хатти-ҳаракати учун унга нисбатан “ҳайфсан” интизомий жазо чорасини қўллади.


Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.

108. Шалола МЧЖ тиббий фаолиятни амалга ошириш бўйича лицензия олиш юзасидан Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали Соғлиқни сақлаш вазирлигига мурожаат қилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги лицензиатнинг мурожаатини кўриб чиқиб, унинг ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлиги мавжудлиги сабабли лицензия беришни рад қилди ва бу ҳақида лицензиатга хабарнома юборди. Лицензиат эса унинг ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлиги мавжудлиги лицензия олишга алоқаси йўқлиги сабабли ваколатли орган ҳатти-ҳаракатларидан норози бўлиб судга мурожаат қилди.


Мазкур ҳолат юзасидан изоҳ беринг.

109. Фуқаро К.Акромов 2021 йил 20 январ куни “Шарқ Шароби” МЧЖни ташкил қилиб, алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш фаолиятини амалга оширишни режалаштирди ҳамда шу мақсадда Олмазор туман давлат хизматлари марказига мурожаат қилди. Марказ ходим М.Собиров Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 августдаги ПФ–6044-сон Фармонига асосан 2021 йил 1 январдан бошлаб мазкур фаолиятни амалга оширишда рухсатнома бекор қилиниб, алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилишни бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарнома юбориш тартиби жорий қилинганлигини, мазкур хабарномани “Лицензия” ахборот тизими орқали ваколатли органга юбориши лозимлигини маълум қилди. Фуқаро К.Акромов эса электрон рақамли имзо олган ҳолда “Лицензия” ахборот тизими орқали ваколатли органга алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилишни бошлаганлик ҳақида хабарнома юбормоқчи бўлганда ахборот тизими ишламаётганлиги маълум бўлди. Шунда Фуқаро К.Акромов алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилишни бошлаганлик ҳақида хабарномани ҳудудий солиқ органларига почта орқали хат кўринишида юборди ва фаолиятини амалга оширишни бошлади. Тез орада бундан хабар топган Олмазор туман давлат солиқ инспекцияси тадбиркорга белгиланган тартибда ўз фаолияти ҳақида хабардор қилмаганлиги сабабли унга нисбатан тегишли чора кўрилишини маълум қилди.


Мазкур ҳолат юзасидан изоҳ беринг.

110. Фуқаро А.Илясов 2017 йилда давлат рўйхатидан ўтказилган “Ривож” МЧЖнинг ягона таъсисчиси ҳисобланади. Фуқаро А.Илясовнинг ўртоғи Ф.Бегматов 2018 йилда Давлат хизматлари марказига соҳталаштирилган ҳужжатларни тақдим қилган ҳолда, ўзини ягона таъсисчи қилиб МЧЖни қайта давлат рўйхатидан ўтказди. Бундан хабар топган фуқаро А.Илясов ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилди. Ф.Бегматовнинг ҳужжатларни соҳталаштирганлиги бўйича жиноят иши судда кўрилиб, суд томонидан айбдор деб топилди. Фуқаро А.Илясов суд ҳукмини Давлат хизматлари марказига тақдим қилган ҳолда, МЧЖни ўзининг номига ўтказиб беришни сўради. Бироқ, Давлат хизматлари маркази ушбу суд ҳукмида рўйхатдан ўтказиш масаласида Давлат хизматлари марказига топшириқ йўқлигини сабаб қилиб, қайта рўйхатдан ўтказишни рад қилди.


Мазкур ҳолат юзасидан изоҳ беринг.

111. “Ривож” МЧЖнинг 4 та, яъни “А”, “Б”, “В”, “Г” таъсисчилари мавжуд. Шундан “А” таъсисчи ўзининг улушини жамиятга сотиб, таъсисчилар сафидан чиқаришни сўраб ариза ёзди. Жамиятнинг қолган таъсисчилари умумий йиғилиш қилди ва умумий йиғилиш қарорида “А” таъсисчининг аризасини эълон қилиб, уни таъсисчилар сафидан чиқариш тўғрисида умумий йиғилиш қарорини қабул қилишди ва унга уччаласи имзо қўйишди. 3 кундан сўнг, жамиятда қолган таъсисчилар зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда, жамиятни қайта рўйхатдан ўтказиб беришни сўраб Давлат хизматлари марказига мурожаат қилишди. Давлат хизматлари маркази барча зарур ҳужжатлар борлигини , бироқ умумий йиғилиш қарорида “А” таъсисчининг розилиги мавжуд эмаслигини сабаб қилиб, қайта рўйхатдан ўтказишни рад қилди. Мурожаатчилар эса, “А” таъсисчининг аризаси борлигини, унда унинг ўзи таъсисчилар сафидан чиқаришни сўраганлигини, амалда у таъсисчи эмаслигини, Марказ нотўғри рад қилаётганлигини маълум қилиб, судга шикоят қилишди.


Мазкур ҳолат юзасидан изоҳ беринг.

112. Фуқаро Ш.нинг вафотидан кейин унга тегишли бўлган мол-мулкка нисбатан мерос очиладиган бўлди. Ш.нинг ҳаётлигида унинг хотини А. ундан ҳомиладор эди. Мерос мулки очилган пайтда А. фарзандли бўлди. Бироқ, мерос очилган пайтда меросхўрлар ўртасида янги туғилган чақалоққа мерос қолиш-қолмаслиги хусусида узоқ баҳс-мунозаралар кетди. Мазкур ҳолатда янги туғилган чақалоқ меросхўр бўлиши мумкинми?


Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.

113. Натижа қандай бўлади?



Download 341 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish