1. лавозим касб фаолиятига боғЛИҚ Қонунчилик соҳаси


Юрисконсульт соҳасига оид саволлар



Download 341 Kb.
bet4/12
Sana16.03.2022
Hajmi341 Kb.
#494393
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
savollarroyxatti 27.12.2021

1.4. Юрисконсульт соҳасига оид саволлар
1. Юридик хизмат соҳасини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни санаб беринг?
2. Ташкилотларнинг юридик хизматлари ходимлари қанча муддатда аттестациядан ўтишлари шарт?
3. Ташкилотларнинг юридик хизматлари ходимларининг аттестацияси қаерда ўтказилади?
4. Юридик хизматлар ходимлари улар ишлаётган ташкилотлар томонидан аттестациядан ўтказилиши мумкинми?
5. Юридик хизмат ходими лавозимига қабул қилинган кундан бошлб қанча муддатда аттестациядан ўтказилиши керак?
6. Юридик хизмат ходимларининг қайси ходимлари аттестациядан ўтказилмайди?
7. Қайси ташкилотларнинг юридик хизмати ходимларини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан аттестациядан ўтказилади?
8. Қайси ташкилотларнинг юридик хизмати ходимларини ҳудудий адлия органларидан аттестациядан ўтказилади?
9. Юридик хизмат ходимига аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома қанча муддатга берилади?
10. Юридик хизмат ходимлари малакасини ошириш қанча муддат давомида амалга оширилади?
11. Юридик хизматлари фаолиятининг асосий йўналишларини санаб беринг?
12. Юридик хизмат ходимлари судгача ва суд тартибида давлат органи ва ташкилоти фойдасига ҳал қилинган низолар юзасидан қанча миқдорда мукофотланади?
13. Юридик хизмат ходимларининг махсус унвонлари - мартаба даражаларини санаб беринг?
14. Мукофот пулини тўлашда юридик хизмат ходимлари томонидан ундирилган қайси маблағлар ҳисобга олинади?
15. Мукофот пулини тўлаш ҳақида буйруқ (фармойиш) чиқарилишига қандай ҳужжатлар асос бўлади?
16. Хўжалик шартномаси тушунчасини айтиб беринг?
17. Кимлар хўжалик шартномаларининг субъектлари бўлиши мумкин?
18. Хўжалик шартномасига нисбатан қандай талаблар қўйилади?
19. Хўжалик шартномаси қандай тартибда тузилади?
20. Хўжалик шартномаси субъектларига кимлар томонидан юридик хизмат кўрсатилиши мумкин?
21. Товарлар белгиланган муддатда етказиб берилмаса қандай жавобгарлик белгиланган?
22. Юридик хизмат ходимларининг маълумотлар базалари қайси орган томонидан юритилади?
23. Юридик хизмат ходими лавозимига биринчи марта тайинлангандан сўнг қанча муддатда стажировка ўтиши лозим?
24. Битта штатдан иборат бош юрисконсульт, етакчи юрисконсульт, катта юрисконсульт ёки юрисконсульт учун қандай зарур шарт-шароитлар яратилиши лозим?
25. Юридик хизмат ходими лавозимига суҳбатдан уч маротаба ўта олмаган номзодлар лавозимга қайта тавсия этилиши мумкинми?
26. Қачондан бошлаб қарздорнинг банкротлик аломатлари юзага келади?
27. Кимлар қарздорни банкрот деб топиш тўғрисида иқтисодий судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга?
28. Якка тартибдаги тадбиркор фаолиятини тўхтатса кредиторлар олдидаги мажбуриятдан озод бўладими?
29. Давлат хизматлари марказининг тадбиркорлик субъектларини қайта рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги қарорини юқори турувчи органнинг қарори ёки прокурор протести билан бекор қилса бўладими?
30. Якка тартибдаги тадбиркорнинг фаолияти вақтинчалик тўхтатилиши мумкинми?
31. Якка тартибдаги тадбиркор солиқ базасини ҳисоблаб чиқаришнинг соддалаштирилган тартибини танлаши мумкинми?
32. Ҳужжатларга апостиль қайси органлар томонидан қўйилади?
33. Корхона ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри қайси орган томонидан юритилади?
34. Бўш турган ер участкаларини тадбиркорлик субъектларига ажратиш тартибини тушунтириб берсангиз?
35. Қурилиши тугалланмаган бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш мумкинми?
36. Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ва қайта рўйхатдан ўтказганлик учун қанча миқдорда давлат божи ундирилади?
37. Тадбиркорлик субъекти уставида кўрсатилмаган фаолият тури билан шуғулланиши мумкинми?
38. Тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатдан ўтмасдан тадбиркорлик билан шуғулланганлик учун жавобгарлик белгиланганми?
39. Суғурталовчи ташкилотларнинг устав фонди миқдори ҳақида тушунтириш берсангиз?
40. Хусусий тадбиркор тадбиркорлик фаолиятида ходим ёллаши мумкинми?
41. Давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг мансабдор шахслари тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши мумкинми?
42. Хусусий тадбиркорга ёлланган ходимни ҳисобга қўйиш учун давлат солиқ инспекциясида қандай ҳужжатлар тақдим этилади?
43. Қандай турдаги корхоналар хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар ҳисобланади?
44. Биржалар қандай ташкилий-ҳуқуқий шаклларда ташкил этилиши мумкин?
45. Инвестиция фондини таъсис этишда устав фондининг камида неча фоизи пул шаклида тўланади?
46. Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматлари қачондан бошлаб Республика миқёсида кўрсатилади?
47. Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларини кўрсатишда қайси ваколатли органлари иштирок этади?
48. Қандай ҳолларда иуғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматлари кўрсатилмайди?
49. Қандай ҳолларда туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини расмийлаштириш рад қилиниши мумкин?
50. Қандай ҳолларда бир марталик нафақани олиш учун мурожаат қилган шахсга бир марталик нафақани тўлаш рад этилади?



Download 341 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish