2.3. Ғилдирак жуфтликларини техник жиҳатдан қараш ва уларга қўйиладиган асосий талаблар
Ғилдирак жуфтликлари хизмат қилиш муддати даврида уларнинг техник ҳолатини аниқлаш учун техник кўрикдан, оддий ва тўлиқ гувоҳликдан ўтказиладилар.
Ғилдирак жуфтликларининг техник кўриги қуйидаги ҳолларда локомотив остида амалга оширилади:
ТО-1, ТО-2, ТО-3 каби техник хизмат кўрсатишларнинг барчасида, ТР-1, ТР-2 каби жорий таъмирларда ва эксплуатация давомидаги ҳар бир текширишда;
Янги ғилдирак жуфтлигининг тўлиқ гувоҳлик амалга оширилганидан сўнг, орадан икки йил ўтиб улгурмаган бўлса, биринчи синовида;
Ҳалокатлар, авариялар, рельсдан чиқиб кетишлардан сўнг, ғилдирак жуфтлигининг шикастланишлари бўлмаса.
Ғилдирак жуфтлигининг техник кўригида қуйидагилар текширилиши шарт:
яхлит юмалоқланган ғилдиракларнинг бандажлари ва ободларида дарзлар (ўйиқлар), пленлар, пачоқланишлар, эзилишлар, синиқлар, гребеннинг хавфли шакли, бандаж ҳалқасининг бўшашиши, ўткир учли накат йўқлиги;
дисклар, дискли тормоз ступицаларида, ободларда дарзлар, ўқдаги ступицаларнинг бўшашиш ва силжиш аломатлари йўқлиги;
2.1-жадвал. Ғилдирак жуфтликлари элементлари ўлчамлари ва уларнинг чегаравий катталиклари
Шаблон ва ўлчанадиган катталиклар
|
Бандаж профиллари, ўлчамлари, мм
|
ГОСТ 11018-2000 (11018-87) 120 км/соатгача ва ундан юқори
|
ДмеТИ 120 км/соатгача ва ундан юқори
|
Зинюк-Никитский 120 км/соатгача ва ундан юқори
|
ГОСТ 11018-87 гребень 28 МВС
|
Локомотивлар гребенли бандажла-рини ГОСТ 11078-87 бўйича ўлчаш учун мўлжалланган шаблон
Прокат (браклаш)
Гребень қалинлиги
|
|
|
|
|
Гребеннинг вертикал кесилишини ўлчаш учун мўлжалланган шаблон;
вертикал кесик
(чегаравий)
|
|
|
|
|
УТ-1 универсал шаблони
гребень баландлиги
гребень қалинлиги
гребеннинг хавфли шакли (тиклик параметри)
|
|
|
|
|
Яхлит юмалоқланган ғилдирак бандажи ва ободининг қалинлиги ва маҳаллий кенгайишини ўлчаш учун мўлжалланган қалинлик ўлчагич
ВЛ10, ВЛ11, ВЛ80в/м, вл85, вл15, эп1, чс электровозлари бандажининг минимал қалинлиги
|
|
|
|
|
Чуқурлиги 1 мм ли ползун (ўйма) узунлиги
|
|
|
|
|
Локомотивлар, мотор-вагонли ҳаракатланувчи таркиб сирпаниш юзасида 1 мм дан катта ползун (ўйиқ) бўлганида уларнинг поезддан ажратилмаган ҳолда энг яқин станцияга қадар 2.4-жадвалда кўрсатилган тезлик билан ҳаракатланишига йўл қўйилади.
Ползун чуқурлиги бандаж қалинлигини ўлчаш учун мўлжалланган шаблон ёрдамида ўлчанади. Шаблон бўлмаган ҳолда
2.4-жадвал. Ўйиқ(ползун)ларнинг турли катталикларида ЭҲТ (ЭПС) ларнинг йўл қўйиладиган ҳаракатланиш тезликлари
Ғилдирак жуфтлиги
|
Ползун (ўйиқ) чуқурлиги
|
Йўл қўйиладиган ҳаракатланиш тезлиги
|
Локомотив ва МВПС моторли вагони
|
1-2
|
15
|
2-4
|
10
|
4 дан катта
|
Локомотив (вагон)нинг ползунли ғилдирак жуфтликлари билан рельслар бўйлаб сирғалмай ҳаракатланиши
|
МВПС тиркама вагони
|
2-6
|
15
|
6-12
|
10
|
12 дан катта
|
Вагоннинг ползунли ғилдирак жуфтликлари билан рельслар бўйлаб сирғалмай ҳаракатланиши
|
ТО-3, ТР-1, ТР-2 дан чиқишда 0,5 мм дан катта бўлишига йўл қўйилмайди.
Поездларга ғилдирак жуфтликларининг қуйидаги нуқсонларига эга бўлган тортадиган ҳаракатланувчи таркиб қўшиш (бериш) тақиқланади:
сирпаниш юзасида чуқурлиги 3,0 мм дан катта бўлган ўйиқ, раковина (чиғаноқ) ёки пачоқлиги бўлган; локомотив ёки моторли вагонда узунлиги: 10,0 мм дан, тиркама вагонда эса 25,0 мм дан катта бўлган;
гребенининг учида узунлиги 4,0 мм дан катта тешиги ёки пачоқ ери бўлган;
ғилдирак жуфтлигининг чап ва ўнг тарафида прокатларидаги фарқ 2,0 мм дан катта бўлган;
ғилдирак марказида бандажи, ступицасидаги тишли ғилдираги ва ўқдаги ғилдирак маркази бўшашган;
гребенининг УТ-1 универсал шаблони билан ўлчанадиган, 6 мм дан кичик хавфли шаклига (тиклик параметрига) эга бўлган;
гребень чўққисидан 2 мм ва юмалаш айланасидан 13 мм гача масофада гребенининг ўткир учли накатига эга бўлган;
ЧС2, ЧС2Т, ЧС4, ЧС4Т (№263 гача) электровозларининг 2- ва 5-ғилдирак жуфтликлари гребени қалинлиги УТ-1 шаблони билан ўлчаганда 24 мм дан катта ва 19,5 мм дан кичик бўлган;
Ўқ бўйинчалари ва ўқларнинг ступица ости яқинидаги ўткир кўндаланг рискалар ва ғудурлар (задир);
локомотивлар ўқи ўрта қисмида чуқурлиги 4 мм дан, мотор-вагонли ҳаракатланувчи таркиб ўқида эса – 2,5 мм дан чуқурроқ ишқаланган жойи бўлган;
яхлит юмалоқланган ғилдирак бандажи ёки ободининг 6 мм дан кўпроқ маҳаллий ёки умумий катталашиши;
бандаж ҳалқасининг 3 тадан кўпроқ жойида бўшашиши: айланаси бўйлаб умумий узунлиги ҳалқа айланасининг 30%дан кўпроқ – локомотивлар учун ва 20% МВПС учун, шунингдек ҳалқа қулфидан 100 мм дан яқинроқ;
ВЛ10, ВЛ11, ВЛ80в/н, ВЛ15, ВЛ85 электровозлари ғилдирак жуфтликлари бандажи қалинлиги – 45 мм, ВЛ22, ВЛ23, ВЛ8, ВЛ60 электровозлари учун – 40 мм; моторли вагонларга – 35 мм, тиркама вагонларга – 25 мм;
тортув ҳаракатланувчи таркибнинг ободи, диски, ступицаси ва бандажидаги дарз;
гребень асоси яқинида сирпаниш юзасида чуқурлиги 10 мм ва эни 2 мм дан катта ҳалқали едирилмалар;
электровоз, тепловоз секцияси остидаги ғилдирак жуфтликлари ва йўловчи ташиш ҳаракатида электрсекцияси остидаги комплект ғилдирак жуфтликлари бандажлари диаметрларидаги фарқ – 12 мм, юк ташиш ҳаракатида – ўзгарувчан токда ишлайдиган тепловозлар ва электровозларда 20 мм дан катта, доимий токда ишлайдиган электровозларда 16 мм дан катта бўлса.
2.4. Ускуналар ва ўлчаш воситалари
Лабораторияда носозликлари тарировкаланган, қийшиқ тишли узатмали ғилдирак жуфтлиги ўрнатилган.
2.4.1. ВЛ11 электровозларининг ғилдирак жуфтликлари, олдиндан тайёрланган едирилма ва носозликлари билан.
2.4.2. УТ-1 универсал шаблони.
2.4.3. Локомотивлар гребенли бандажларини ўлчаш учун мўлжалланган шаблон, ГОСТ 11018-87 профилли (прокат, гребени қалинлиги ва ўйиқлар).
2.4.4. Бандаж гребенлари вертикал кесигини ўлчаш учун мўлжалланган шаблон.
2.4.5. Параметрларнинг комплекс ўлчагичи (кўчма КИП-01). Ишлаб чиқувчи – УрГУПС, Ахборот датчиклари институти (прокти, қалинлиги ва гребень тиклик параметрлари).
2.4.6. Яхлит юмалоқланган ғилдирак бандажи ва ободи қалинлигини ва маҳаллий кенгайишини ўлчаш учун мўлжалланган қалинлик ўлчагич.
2.4.7. ДО-1 допуск шаблони.
2.4.8. Бандажлар ички қирралари орасидаги масофани ўлчаш учун мўлжалланган штангенциркуль.
2.4.9. Металл чизғич 300 мм.
2.4.10. Вагон остидан чиқармай йўнишда ғилдирак жуфтликлари бандажлари диаметрларини юмалаш айланаси бўйлаб ўлчаш учун скоба.
2.4.11. Лазер ёрдамида ўлчагич.
2.5. Ишлаш тартиби
2.5.1. ВЛ11 электровози ғилдирак жуфтлиги ўқида, ғилдирак марказларида, буксаларида, бандажларида носозликлари бор-йўқлиги жиҳатидан кўздан кечирилсин.
2.5.2. Бандажларнинг ички қирралари орасидаги масофа ўлчансин.
2.5.3. Бандажнинг юмалаш айланаси бўйлаб диаметри ўлчансин ва ғилдирак жуфтлиги бандажлари диаметрларининг фарқи аниқлансин.
2.5.4. Ҳар бир бандаждаги нуқталарда бандаж қалинлиги, гребенлар баландлиги, вертикал кесик, тиклик параметрлари, ўйиқ (ползун) катталиги, бандажларнинг ички қирралари орасидаги масофа, ғилдираклар диаметри ўлчансин.
Прокат аниқлансин.
2.5-жадвал. Ғилдирак жуфтлигини ўлчаш натижалари
Параметрлар
|
Чап ғилдирак
|
Ўнг ғилдирак
|
Яроқсизлаш меъёри
|
Изоҳ
|
Бандажларнинг ички қирралари орасидаги масофа
|
|
|
|
|
Бандажларнинг ички қирралари орасидаги масофа, лазерли ўлчагич билан ўлчанган
|
|
|
|
|
Бандаж диаметри, мм
|
|
|
|
|
Бандаж қалинлиги, мм
|
|
|
|
|
Гребень баландлиги, мм
|
|
|
|
|
Бандаж прокати, мм
|
|
|
|
|
Тиклик параметри, мм
|
|
|
|
|
УТ-1 шаблони ёрдамида ўлчанган гребень қалинлиги
|
|
|
|
|
Гребень қалинлигига киритилган тузатиш, мм
|
|
|
|
|
Гребень қалинлиги, прокат ва тиклигига боғлиқ ҳолда киритилган тузатиш билан бирга, мм
|
|
|
|
|
Гребень кесиги, мм
|
|
|
|
|
Ползун (ўйиқ) узунлиги, мм
|
|
|
|
|
Ползун (ўйиқ) катталиги, мм
|
|
|
|
|
2.6. Назорат саволлари
2.7.1. Ғилдирак жуфтликлари бандажлари профилларининг турлари.
2.7.2. Гребень прокати, кесиги, унинг тиклик параметри, гребень қалинлиги, бандаж қалинлиги, ўйиқ (ползун), улар қандай ўлчаниши керак.
2.7.3. Улар билан электр ҳаракатланувчи таркибни эксплуатацияга чиқариш ва улардан эксплуатация фойдаланиш тақиқланадиган носозликларни санаб ўтинг.
2.7.4. Электровозларнинг эскириши ЭҲТ эксплуатация жиҳатларига ва поездлар нинг ҳаракатланиш хавфсизлигига қандай таъсир кўрсатадилар?
2.7. Фойдаланилган манбалар рўйхати
Do'stlaringiz bilan baham: |