1-Laboratoriya Tok yuklanish relesini rostlash stendi orqali tekshirish Ishdan maqsad



Download 3,61 Mb.
bet12/13
Sana01.07.2022
Hajmi3,61 Mb.
#728581
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
ETFT amaliyot

7-лаборатория иши
3.1.1. СА-3 автоилашма қурилмасининг конструкциясини ўрганиш.
3.1.2. Локомотивларнинг жорий таъмири ва уларга 940р ва 873 шаблонлари билан техник хизмат кўрсатишда СА-3 автоилашма қурилмасини ташқи кўрикдан ўтказиш ва ҳолатини текшириш кўникмаларига эга бўлиш.

3.2. Умумий маълумотлар


Автоилашма қурилмасини соз ҳолатда сақлаб туриш учун Темир йўллар ҳаракатланувчи таркиблари автоилашма қурилмасини таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш бўйича йўриқномага мувофиқ (20-21.10.2010 даги баённома) кўрик (кўздан кечириш)ларнинг қуйидаги турлари белгилаб қўйилган:

  • тўлиқ кўрикдан ўтказиш (кўздан кечириш);

  • ташқи кўрикдан ўтказиш (кўздан кечириш);

  • автоилашма қурилмасини унга техник хизмат кўрсатишда текшириш.

  • Автоилашмаларни ташқи кўздан кечириш электр ҳаракатланувчи таркибни комбинацияланган 940р шаблони ёрдамида ТР-1 жорий таъмирлашда амалга оширилади.


3.1-расм. Қулф тугатувчи қисми қалинлигини (а), автоилашма зеви эни (б) ва илашиш контурлари едирилишларини (в,г) 940р шаблони билан текшириш.


ТО-2, ТО-3 техник хизмат кўрсатишларда автоилашмалар 873 шаблони билан текширилади (3.2-расм).



3.2-расм. Автоилашмани 873 шаблони билан текшириш


Поездлар, вагон гуруҳларининг сўнгги вагонларининг, алоҳида турган вагонлар ва локомотивлар автоилашмалари 873 шаблони ёрдамида қуйидаги тартибда текширилади:


а) зев эни назорат қилиниб, у кичик тиш бурчагига қўйилган шаблон ўзининг иккинчи учи билан катта тиш тубига тегмай ўтиб кетмаса, етарли деб ҳисобланади (3.2,а-расм);
б) кичик тиш узунлиги текширилиб, шаблон тишга тўлиқ кийилмаган ҳолида бу узунлик нормал бўлиб ҳисобланади (3.2,б-расм). Текшириш автоилашма бўйлама ўқидан 80 мм дан тепада ва шу масофа пастда амалга оширилади;
в) зевнинг зарбли деворидан катта тишнинг тортув юзасигача бўлган масофа текширилиб, бунда шаблон улар орасидаги бўшилққа кира олмаса, бу масофа нормал деб ҳисобланади (3.2,в-расм). Текшириш катта тишнинг ўрта қисмида унинг марказидан 80 мм пастда ва тепада амалга оширилади;
г) қулф қалинлиги назорат қилиниб, у шаблондаги кесик ана шу қалинликдан кичик бўлса, яъни тирқиш (зазор) мавжуд бўлса, нормал деб ҳисобланади (3,2,генератор-расм);
д) ўз-ўзидан муҳофазалагич ишлашини текшириб, бунинг учун шаблонни автоилашма зевининг зарбли деворига перпендикуляр, у бир учи билан қулф тутгич лапасига, бурчаги (угольниги) билан эса – катта тишнинг тортув юзасига тақаладиган қилиб ўрнатилади (3.2, д-расм). Агар қулфга босилганида автоилашма каллаги “чўнтаги”га кўпи билан 20 мм ва камида 7 мм га кириб кетадиган бўлса, муҳофазалагич яроқли деб ҳисобланади.
Қуйидаги носозликлар мавжуд бўлганида ҳаракатланувчи таркибни эксплуатацияга чиқариб бўлмайди:
а) автоилашма комбинацияланган шаблонлар ёрдамида текшириш талабларига жавоб бермайди;
б) вагоннинг ҳар икки учи бўйлаб автоилашма баландликлари орасидаги фарқ 25 мм дан катта, автоилашма осилмаси – 10 мм;
в) автоилашма қурилмаси деталларининг дарзлари бор;
г) ажратиш юритмаси занжири узунлиги йўл қўйиладиган даражадан катта ёки кичик, бўғинлари пайвандланмаган ва узилган;
д) автоилашма хвостовиги ва зарбли розетка тепаси (шифти) орасидаги тирқиш (зазор) 25 мм дан кам;
е) кичик тишнинг ташқи вертикал қиррасидан 8 мм дан узоқда ёки 1 мм дан яқинда жойлашган автоилашма қулфи, қулф қиаррасидан 16 мм дан яқинроқ жойлашган қулф тутгич лапаси (ётиқ кесикли қулф тутқичларда 3 мм дан яқин);
ж) автоилашма хвостовиги кўприкчаси қалинлиги 48 мм дан кичик;
и) зарб ютувчи аппарат тиргак плитаси орқали таянчларга зич ёпишиб турмайди;
к) тиргак угльниклар, олд ва орқа таянчлар парчинлари бўшашган;
л) тортув хомутини тутиб турадиган планка қалинлиги 14 мм дан кам, ёки 22 мм диаметрли болтлар билан маҳкамланган (диаметри 20 мм ли 10 та болт билан маҳкамлашга ҳам йўл қўйилади);
м) марказлаштирувчи асбобнинг нотўғри қўйилган маятникли осилмалари (кенг каллаклари пастга қараган ҳолда);
н) автоилашманинг чекловчи кронштейни исталган жойида дарз, горизонтал токчаси синиғи ёки унинг 5 мм дан катта букилиши;
п) илашган автоилашмалар ўқлари орасида баландлиги бўйича фарқ 100 мм дан катта (локомотивда ва биринчи юк вагонида – 100 мм).

3.3. Ускуналар ва ўлчаш воситалари


3.3.1. Ўрнатилган автоилашма қурилмали стенд.
3.3.2. 940р, 873 шаблони.
3.3.3. Металл чизғичлар.

3.4. Ишнинг бажарилиш тартиби


3.4.1. Стенд ва ўлчаш асбоблари билан танишиш.
3.4.2. Комбинацияланган 940р шаблон билан қуйидагилар текширилсин:
а) қулф муҳофазалагичининг тўғри ишлаши;
б) тутиб турувчи механизмнинг ажратилган ҳолда ишлаши;
в) қулф муҳофазалагичи автоилашмалар илашишида вақтидан аввал ёқилиш имконияти;
г) автоилашма зевининг эни;
д) кичик тиши эскириши (едирилиши);
е) катта тиш тортув юзасининг едирилиши.
3.4.3. Шаблон 873 (ТО-2 да қўлланади) билан қуйидагилар текширилсин:
а) автоилашма зевининг эни;
б) кичик тишнинг юқоридан ва пастдан 80 мм масофадаги узунлиги;
в) зевнинг зарбли деворидан катта тишнинг тортув юзасигача бўлган масофа;
г) муҳофазалагичнинг ўз-ўзидан ажралиб кетишдан сақлаши. Агар қулф унга босганда автоилашма каллаги “чўнтагига” кириб кетмаса, муҳофазалагич яроқли деб ҳисобланади.
3.4.4. Текшириш натижалари ўлчашларни изоҳловчи эскизли жадвалда келтирилган (3.1-жадвал).



Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish