1-Лаборатория машғулоти



Download 303,75 Kb.
bet1/4
Sana26.02.2022
Hajmi303,75 Kb.
#467708
  1   2   3   4
Bog'liq
1-лаборатория


1-Лаборатория машғулоти: Фармацевтик кимё фани, асосий термин ва тушунчалари, меъёрий ҳужжатлар. Дори моддаларни тасвирланиши ва эрувчанлигини аниқлаш. Дори моддаларини умумий ва хусусий сифат реакциялари.

1.Мавзу юзасидан назорат ўтказиш…10 дақиқа


2. Бажариладиган лаборатория ишларини тушунтириши …………5 дақиқа
3. Тингловчиларнинг лаборатория дарсларини бажаришлари............80 дақиқа
4.Тингловчиларнинг бажарилган лаборатория ишларини баённома дафтарларига расмийлаштиришлари ……………………………………………20 дақиқа
5. Тингловчиларнинг мавзу юзасидан ўзлаштиришларини рейтинг тизими бўйича бахолаш ва уйга вазифа бериш …………….............................................5 дақиқа

Ўқув жараёнини амалга ошириш технологияси (Метод, форма), тингловчиларнинг дарсга тайёргарлик даражаси педагогиc теҳнологиялар бўича аниқланилади.


Восита: тарқатма материал, таблиcалар, дори моддаси, меёрий ҳужжатлар, реактивлар, ускуналар, педагогиc ва информаcион теҳнологияламинг имконият даражасидаги усуллар.
Усул: нутқли, ёзма. Назорат: кузатиш, текшириш (кўриш)
Баҳолаш: ўз-ўзини ва умумий баҳолаш рейтинг тизими асосида.

Aсосий матн


Фармакопея дори воситаларининг сифатли тайёрланишини, сифат ва миқдорий назоратни белгиловчи, номланиши ва сақлаш шароити кўрсатилган давлат стандартлари йигиндисидир. Давлат фармакопеяси фармакопея мақолалари, умумий физикавий – кимёвий, кимёвий ва биологиc таҳлил усуллари, қўлланиладиган реактивлар, титрланган еритмалар, индиқаторлар ва дори воситаларига бўлган умумий талаблар ва меъёрий ҳужжатлар ҳақидаги маълумотлар туплами бўлиб, қонуний макомга ега бўлган ҳужжатдир.





Дори моддаларнинг тасвирланиши деганда униг ранги, ҳиди, мазаси, ҳамда кукун кристалларининг шаклини визуал аниқлаш тушинилади.


ФМ нинг тузилишига мувофиқ дори модданинг тахлили унинг ташқи кўринишини тавсифлаш билан бошланади, бундаунинг агрегат ҳолати кўрсатилади (қаттиқ, суюқ, газ), ранги, ҳиди; аморф кукунлар ёки кристаллик, гигроскопиклик ёки қуруқ ҳавода сувни йўқотиш хоссаси; ёруғлик, ҳаво кислородига чидамлилиги; учувчанлик, ҳаракатчанлик, ёнувчанлик (суюқликлар учун).
Дори воситаларининг кўринишидаги ўзгаришлар турли хил атроф-муҳит омилларининг (ёруғлик, намлик, ҳароратнинг камайиши ёки кўтарилиши, кислород, карбонат ангидриди, қуруқ ҳаво,чанг),таъсири остида содир бўлиши мумкин. Бунда рангнинг ўзгариши, еритмаларда чўкмаларнинг хосил бўлиши кузатилади. Бундай ходисалар кимёвий реакцияларнинг содир бўлишини кўрсатади.
Ранг. Кўпгина дорилар оқ кристаллдир ёки нозик кристалли кукунлардир. Бир қатор дори моддаларининг ранги мавжуд: кўк (мис сулфат), кулранг қора, металл ялтирокли (йод), тўқ ёки қизил-бинафша (калий перманганат).
Препаратнинг рангига қараб уларнинг чинлиги ва тозалиги хақида фикр юритиш мумкин. Мисол учун, мис сулфат - кўк кристалли кукун, ва унинг куриши натижасида юзасида оқ доғлар пайдо бўлади.
Ҳид. Баъзи доривор моддалар ўзига хос ҳидга ега. Уларнинг хидига қараб олдиндан идентификация қилиш мумкин (ментол, фенол,камфора, тимол, тиббий ефир, валидол, метионин, тиамин хлорид ва бромид, формалдегид).
Буюм ойначасига еки шиша пластинка устига дори моддасининг 0,05 г порошогидан солинади. Пластинканиоқ фондаги қоғоз устига қўйилади ва ташқи кўриниши аниқланади: кристаллми еки амор кукунми, агар кристалл бўлса унда кристаллар шакли ва ранги ўрганилади.
Хидини аниқлаш. Синов упаковкани очилиши билан дархол ўтказилади. 1-2 г дори модданинг кукуни буюм ойначасида диаметри 6-8 см катталикда текис жойлаштирилади ва тахминан 2 мин дан сўнг 4-6 см масофада аниқланади
Дори моддаларнинг эрувчанлиги деганда уларнинг Давлат фармакопеяси талабига кўра турли эритувчиларда эриш ҳоссаси тушунилади.

Қайси эритувчида модданинг қай тарзда эриши меъёрий ҳужжатда келтирилади. Одатда модданинг эрувчанлиги маълум даражада унинг тозалигини ҳам белгилайди. Лекин эрувчанлик модданинг тозалиги кўрсаткичи ҳисобланса, фармакопея мақоласида бу ҳақда маҳсус кўрсатилади.



Фармакопеяда модданинг эрувчанлигини белгилаш учун шартли атамалар қабул қилинган бўлиб, улар жадвалда келтирилганн.

Дори моддаларининг эрувчанлиги

1 г модданинг эриши учун керак бўлган эритувчининг ҳажми (мл ҳисобида)

Жуда осон эрийди

1 мл гача

Осон эрийди

1 мл дан 10 мл гача

эрийди

10 мл дан 30 мл гача

Мўтадил эрийди

30 мл дан 100 мл гача

Кам эрийди

100 мл дан 1000 мл гача

Жуда кам эрийди

1000 мл дан 10000 мл гача

Aмалда эримайди

10000 мл дан кўп



Aниқлаш тартиби:
Эритувчининг ўлчаб олинган миқдорига дори моддасининг тортиб олинган миқдори солиниб, 200С ҳароратда 10 минут давомида чайқатилади. Бунда модда дастлаб майдалаб олинган бўлиши ҳам мумкин.
Эриши учун 10 минутдан кўп вақт керак бўладиган, секин эрийдиган моддалар учун 300С гача сув ҳаммомида иситишга йўл қўйилади. Бунда эритмани 20±20С гача совитиб, 1-2 минут чайқатилиб, сўнг кузатилади.
Секин эрийдиган дори моддалар учун эрувчанликни аниқлаш шароити маҳсус мақолада кўрсатилади. Aгар эритмага нурнинг тўғри тушиш ҳолатида оддий кўз билан қаралганда модданинг эримай қолган заррачалари кўринмаса, дори моддаси эриган ҳисобланади.
эритилганда тиниқ бўлмаган эритма ҳосил қилувчи дори моддалар учун меъёрий техник ҳужжатда тегишли кўрсатма берилади.




Download 303,75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish