1-лаборатория ишини бажаришда керак бўладиган Electronics Workbench дастурининг компонентлари



Download 6,2 Mb.
bet18/27
Sana26.02.2022
Hajmi6,2 Mb.
#472206
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   27
Bog'liq
1-лаб (1)

9.3.Ишни бажариш тартиби

9.1. Electronics Workbench дастурини ишга туширинг



    1. Стабилитрон вольт-ампер характеристикасининг тўғри тармоғини олиш учун 9.2-расмда кўрсатилган схемани йиғинг.




9.2-расм. Стабилитрон вольт-ампер характеристикасининг тўғри тармоғини олиш учун схема



    1. Схемани ишга тушириш учун Electronics Workbench дастурининг ўнг юқори бурчагидаги ишга тушириш-тўхтатиш кнопкасини босинг.

    2. Таъминлаш манбасининг кучланишини 0 дан бошлаб 0,1 В қадам билан 1,1 В гача ўзгартириб стабилитрондаги кучланиш ва токни вольметр ва амперметрларнинг кўрсатишлари бўйича ёзиб олинг. Олинган натижаларни 9.1-жадвалда келтиринг (амперметр микроамперларни кўрсатганда миллиамперларга айнтириб олишни унутманг).

9.1-жадвал.



Кучланиш Uтўғри, В

0,1

0,2

0,3

0,4

0,5

0,6

0,7

0,8

0,9

1,0

1,1

Ток Iтўғри, мА





































    1. Олинган натижаларга асосан стабилитрон вольт-ампер характеристикасининг тўғри тармоғини қуринг.

    2. Стабилитрон вольт-ампер характеристикасининг тескари тармоғини қуриш олиш учун 9.3-расмда кўрсатилган схемаларни йиғинг ва расмда кўрсатилган схема элементларининг параметрларини ўрнатинг.




9.3-расм. Стабилитрон вольт-ампер характеристикасининг тескари тармоғини олиш учун схема.

9.7. Shift клавишаси юосилган ҳолда R клавишасини босиш йўли билан таъминлаш манбасининг кучланишини 0 дан бошлаб 1 В қадам билан 12 В гача ўзгартириб, стабилитрондаги кучланиш ва токни вольметр PV ва амперметр PA ларнинг кўрсатишлари бўйича ёзиб олинг. Олинган натижаларни 9.2-жадвалда келтиринг .


9.2-жадвал.

Кучланиш Uтескари, В

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

Ток Iтескари, мА





































9.8. Олинган натижаларга асосан стабилитрон вольт-ампер характеристикасининг тескари тармоғини қуринг.


9.9. Таъминлаш манбасининг кучланишини 0 дан бошлаб 1 В қадам билан 12 В гача ўзгартириб, манбадаги ва стабилитрондаги кучланишларни PV1 ва PV вольметрларнинг кўрсатишлари бўйича ёзиб олинг. Олинган натижаларни 3-жадвалда келтиринг.
9.3-жадвал.

Манба кучланиши, Е1, В

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

Кучланиш Uтескари, В





































9.10. Олинган натижаларга асосан стабилитрондаги кучланиш ва манба кучланишлари орасидаги боғланишнинг графигини қуринг.


9.11. Стабилитрондаги кучланиш ва манба кучланишлари орасидаги боғланишнинг графигини R қаршиликнинг қиймати 10 кОм ва 100 кОм бўлган ҳоллар учун қуринг. Қаршиликнинг ўзгариши стабилитроннинг ишлашига қандай таъсир кўрсатишига эътибор беринг.


9.4.Бажарилган иш бўйича ҳисобот

Ҳисоботда қуйидагилар келтирилади.


1. Ишни бажаришдан мақсад.
2. Тажрибалар схемалари.
3. Олинган натижалар жадваллар ва графиклар кўринишида.
4. Бажарилган иш бўйича хулосалар.


10-ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ
Оптронни тадқиқ этиш.
Ишнинг мақсади: Оптронлар ишлашини ва параметрларини ўлчаш услубларини ўрганиш.
10.1. Лаборатория ишини бажаришга тайёргарлик кўриш:
Оптронлар – функтсионал электроникаанинг замонавий йўналишларидан бири – оптоелектрониканинг асосий структура элементи ҳисобланади.
Енг содда диодли оптрон (10.1 – расм) учта элементдан ташкил топган: фотонурлатгич 1, нур ўтказгич 2 ва фото қабул қилгич 3 бўлиб, ёруғлик нури тушмайдиган герметик корпусга жойлаштирилган. Киришга электр сигнали берилса фотонурлатгич қўзғотилади. Ёруғлик нури нур ўтказгич орқали фото қабул қилгичга тушади ва унда чиқиш электр сигнали юзага келади. Оптроннинг асосий хусусияти шундаки, ундаги элементлар ўзаро нур орқали боғланган бўлиб, кириш билан чиқишлар эса электр жиҳатдан бир – биридан ажратилган. Шу хусусиятидан келиб чиққан ҳолда, юқори кучланишли ва паст кучланишли занжирлар бир – бири билан осон мувофиқлаштирилади. Диодли оптроннинг шартли белгиси 10.2 – расмда, унинг конструктсияси эса 10.3 – расмда келтирилган.

10.1-расм 10.2-расм

10.3-расм
1,2 – фотодиоднинг п ва н соҳалари; 3,4 – ёруғлик диодининг н ва п соҳалари; 5 – селен шиша асосидаги нур ўтказгич; 6,7 – ёруғлик диоди контактлари; 8,9 – фотодиод контактлари.
Ёруғлик сигналларини электр сигналига айлантиришда асосан фотодиодлар қўлланилади (худди шундай фоторезисторлар, фототранзисторлар ва фототиристорлар ҳам).
Фотодиод оддий н-п ўтиш бўлиб, кўп холларда кремний ёки германийдан ясалади. Ундаги тескари ток ёруғлик нури тушиши натижасида юзага келаётган заряд ташувчилар генератсияси тезлиги билан аниқланади. Бу ҳодиса ички фотоеффект деб юритилади.
Фотодиодни қўллаш бўйича иккита режим мавжуд: ташқи манбасиз – вентилли ёки фотоволтаик ва ташқи манбали – фотодиодили режим. Ташқи манбасиз ёруғлик нурини электр энергиясига айлантирувчи фотодиодлар вентилли фотоелементлар деб аталади. Фото электр юритувчи куч УФ нинг юзага келиши ёруғлик билан генератсияланган электрон – ковак жуфтларининг н-п ўтиш орқали ажратилиши билан боғлиқ. Фото эЮК УФ катталиги оптик сигнал даражаси РФ ва юклама қаршилиги қийматига боғлиқ бўлади. Вентилли фотоелементнинг чиқиш характеристикаси 10.4 – расмда келтирилган.



10.4-расм 10.5-расм
Фотодиод режимида ташқи кучланиш манбаи ҳисобига фототок ИФ вентил элементнинг қисқа туташув токига тахминан тенг бўлади, фототок ҳисобига бирор юклама қаршилигида содир бўладиган кучланиш пасайиши УФ эса катта бўлади. Бир хил юклама қаршилиги қийматида сигнал кучланиши УФ нинг фотодиод (1) ва вентил элемент (2) учун оптик нурланиш қуввати РФ га боғлиқликлари 10.5 – расмда келтирилган. Фотоелектр ўзгартишлар самарадорлиги волт – ватт СУФФ ҳамда ампер – ватт СИФФ (сезгирлик) билан ифодаланади.
Фотодиодларнинг афзаллиги яна шундаки, ёруғлик характеристикалари ИФ, УФ=ф(РФ) чизиқли кўринишга эга, бу эса уларни оптик алоқа линияларида қўллаш имкониятини яратади. Вентил элементлар асосан энергия ўзгартгичлар (қуёш батареялари) сифатида ишлатилади.
Ёруғлик нури орқали токни бошқаришни биполяр транзисторлар ёрдамида ҳам амалга ошириш мумкин. Уларда база токининг кучайиши туфайли, фотодиодларга нисбатан сезгирлик юқори бўлади. Фототранзистор базасидаги заряд ташувчиларнинг оптик генератсияси базага ташқи манбадан заряд ташувчилар киритилишига эквивалентдир. Натижада, транзистор фототоки фотодиодга нисбатан β мартага кучайтирилади. Бу эрда β -фотортранзистор база токининг статик кучайтириш коеффитсиенти.

10.6-расм
Оптрон инертсионлиги ёруғлик диоди ва нур қабул қилгичдаги жараёнлар билан боғлиқ бўлиб, ёрдамида аниқланади (10.6 - расм).
Диодли оптроннинг қуйидаги асосий параметрларини кўрсатиш мумкин:
максимал кириш токи - ИКИР мах;
максимал кириш кучланиши Укир мах;
максимал чиқиш тескари кучланиш УЧИҚ.теск. мах;
берилган токка мос келувчи ўзгармас кириш кучланиши УКИР;
чиқишдаги тескари қоронғулик токи ИЧИКҚтеск. Қ;
чиқиш сигналининг ортиб бориш торт. ва камайиб бориш ткам. вақтлари (берилган диодли оптрон чиқишидаги сигнал ўзининг максимал қийматидан 0.1-0.9 ва 0.9-0.1 оралиқларда ўзгаради) (10.6 - расм);
ток бўйича узатиш коеффитсиенти КИ – чиқиш токи ўзгаришининг кириш токига нисбати КИ = (ИЧИҚЧИҚ.теск.Қ.)/ИКИР.
Лабораторияда ўлчанадиган диодли оптрон чегаравий қийматлари ва чиқишларининг жойлашиши иловада келтирилган.

Download 6,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish