1-Лаборатория иши Вариантлар:
1. Берилган сонлар кетма-кетлигидаги максимал ва минимал элемeнтларни ўрнини алмаштиринг.
2. Берилган сонлар кетма-кетлигидаги хар бир элементни ўзи, ўзидан олдинги ва ўзидан кейинги элемент
билан йиғиндисига алмаштиринг.
3. k-даражагача бўлган Фибоначчи сонларидан вектор хосил қилинг.Фибоначчи сонлари қуйидагича
аниқланади.
1 1
1 2 1 2
1 3 3 1 3
1 4 6 4 1 …
1 5 10 10 5 1 k
4. nxn матрицанинг юқори чап учбурчагидаги элементларидан вектор хосил қилинг
5. nxn матрицанинг юқори ўнг учбурчагидаги элементларидан вектор хосил қилинг
6. nxn матрицанинг пастки ўнг учбурчагидаги элементларидан вектор хосил қилинг
7. nxn матрицанинг пастки чап учбурчагидаги элементларидан вектор хосил қилинг
8. Матрицани матрицага кўпайтиринг
9. Жадвал хосил қилинг ва унга маълумотларни киритинг, экранга чиқаринг.
10. Талабалар исм-фамилияси, ёши ва балларидан иборат жадвал яратинг ва талабаларни исм-
фамилиясини алфавит тартибида тартиблаб чиқинг.
11. 10-вариантдаги жадвалдан бали бўйича энг катта ва энг кичик талабаларни ўрнини алмаштиринг.
12. 2та бир хил типдаги жадвал берилган. 2ала жадвални ўзаро солиштиринг ва айнан бир хил бўлган
ёзувларни ўчиринг.
13. Бирлашма типидаги (типда 2 та элемент эълон қилинг) 2 та ўзгарувчини бир-биридан фарқли элементларига қиймат беринг ва уларнинг йиғиндисини 2ала ўзгарувчининг қиймат берилмаган элементларига ўзлаштиринг. Ҳар 2ала ўзгарувчининг барча элементларини экранга чиқаринг ва натижани тушунтиринг.
14. Автомобиль номли класс яратинг ва унда турли ўзгарувчи ва функциялар яратинг. Ушбу классдан фойдаланиб, турли маркали автомобиллар учун ўзгарувчиларни яратиб, улар хақида маълумотлар киритиб, экранга чиқаринг.
15. Берилган матнли файлдан символларни ўқиб, экранг чиқаринг ва рақамларни ажратиб кўрсатинг.
16. Берилган матнли файлда а харфи нечта марта қатнашганини сананг.
17. Берилган матнли файлдаги сатрлар сонини аниқланг.
18. Талабалар исм-фамилияси, ёши ва баллари майдонидан иборат класс яратинг ва талабалар рўйхатини тузинг. Сўралаётган талаба рўйхатда бор йўқлигини аниқланг.
19. Ой номларидан иборат саналадиган тип яратинг. Сўралаётган ой қайси фаслга тегишлилигини аниқланг.
20. Махсулот номларидан иборат элементлар ва уларнинг қиймати сифатида нархлари киритилган саналадиган тип яратинг. Сўралаётган нархда қандай махсулот ёки махсулотлар тўпламини харид қилса бўлади, шуни аниқлаш дастурини тузинг.
21. Киритилган исмнинг харфларини алфавит бўйича тартиблаб беринг.
22. Сатрли типдаги вектор берилган. Бир хил қийматдаги элементларни аниқланг, экранга чиқаринг.
23. Х(N) массив элементлари орасидан М=махX – minX қийматдан катта бўлган элементлар йиғиндисини ҳисобланг.
Иккита массив берилган X(N) ва Y(K). X ва Y массивларининг мусбат элементлардан Z массив шаклантиринг. Z массивнинг максимал қиймтини ва ўрнини аниқланг.
Берилган Z массивнинг манфий элементларнинг йиғинди ва кўпайтмасини ҳисоблаш дастурини тузинг.
U(K) массив берилган. [a,b] интервалга тегишли бўлган элементлар сонини ва бир ҳил қийматли қўшни элементлар сонини топиш дастурини тузинг.
X(N) массивнинг ўрта-арифметик қийматидан катта бўлган элементлар сонини ва ўрта-геометрик қийматидан кичик бўлган элементлар сонини аниқлаш дастурини тузинг.
H(N) массивнинг ўрта-арифметик қийматидан кичик бўлган элементлар кўпайтмасини топиш дастурини тузинг.