2 топшириқ. Сатрлар устида амаллар бажариш Сонли рақам, кирилл ёки лотин ҳарф C белги берилган. Агар C белги сонли рақам бўлса «digit», агар лотин ҳарф – «lotin», агар кирилл харф – «kiril» сўзларни экранга чиқариш дастурини тузинг.
Сатр берилган. Сатрни тескари тартибда экранга чиқариш дастурини тузинг.
S, S0 иккита сатр ва C-белги берилган. После каждого вхождения символа C в строку S сатрда барча С-белгидан сўнг S0 сатрни қўшиш дастрини тузинг.
S0 сатр ва S1 сўз берилган. Фақат биринчи сўзни сатрдан ўчириш дастурини тузинг, агар сўз учрамаса сатр ўзгартиришсиз қолдирилсин.
S сатр, S1 ва S2 сўзлар берилган. Сатрда барча учрашган S1 сўзларни S2 сўзларга алмаштириш дастурини тузинг.
Сатр берилган. Унда битта ёки бир нечта пробел ёрдамида сўзлар ажратилган. Сўзларнинг сонини аниқловчи дастур тузинг.
Пробел билан ажратилган ўзбекча сўзлардан иборат сатр бериган. Сатрдаги энг узун сўз узунлигини аниқловчи программа тузилсин.
Пробел билан ажратилган ўзбекча сўзлардан иборат сатр бериган. Сатрдаги энг қисқа сўз узунлигини аниқловчи дастур тузинг.
Пробел билан ажратилган ва фақат катта ҳарфлар билан терилган ўзбекча сўзлардан иборат сатр берилган. Сатрдаги камида битта 'A' ҳарфи бор сўзлар сонини аниқловчи дастур тузинг.
Сатр берилган. Сатрдаги хамма бош ҳарфларини кичкинага, кичкиналарни эса бош ҳарфларга алмаштирувчи дастур тузинг.
Сатр берилган. Сатрдаги кичик лотин ва кирилл ҳарфларининг умумий сонини аниқловчи дастур тузинг.
Сатр берилган. Сатрдаги бош лотин ва кирилл ҳарфларининг умумий сонини аниқловчи дастур тузинг.