1 - ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ
Мавзу: Оптик теодолитда горизантал бурчак ўлчаш.
Лаборатория машғулотиинг мазмуни ва мақсади: Машғулот давомида
2Т30 ва 2Т30П русумдаги теодолитларни иш ҳолатига келтириш ва
горизантал бурчак ўлчаш усулини ўрганиш.
Машғулотда фойдаланиладиган асбоблар ва жиҳозлар: Теодолит
штативи билан, геодезик рейка, бурчак ўлчаш журнали.
Мавзу бўйича умумий назарий маълумотлар
Теодолитда горизантал бурчак ўлчаш орқали обьектнинг координаталари
аниқланади. Горизонтал бурчак ўлчашда уч хил усуллардан бири
қўлланилиши мумкин:
а)доиравий қабуллар усули;
б)лимб ва алидаданинг “нолларини” туташтириш усули;
в)такрорлаш усули;
Доиравий қабуллар усули билан бурчак ўлчаш
Геодезияда, одатда йўналиш бўйича ўнг бурчак ўлчанади. Мисол учун, А
нуқтадан С ва F йўналиши бўйича йўл бўлсин.
Горизонтал бурчак ўлчаш
Бунда, C нуқта орқадаги ва B нукта олдинги деб белгиланади. Бу
йўналишда CB орасидаги бурчакни ўлчаш учун лимб қотирилиб, алидада
ҳаракатлантирилиб, кўриш трубасининг тўрлар маркази аввал кейинги A
нуқтага қаратилиб лимбдан микроскоп орқали a саноғи, сўнгра олдинги
ишорат қозиғига қаратилиб B нуқтадан b саноғи олинади. Ўлчанган амаллар
натижасида бурчак қуйидагича ҳисобланади.
β=а–b
Агар а саноғи в саноғидан кичик бўлса, бу саноққа 360° қўшиб, айириш
ишлари бажарилади.
Бу усулда бурчак бир маротаба ўлчов билан чегараланмай, кўриш трубаси
ўз зенит ўқида айлантирилиб, ўлчаш ишлари қайтарилади. Ҳар бир
алохидаўлчаш ишлари ярим прием ва иккита ўлчов натижалари эса тўлиқ
прием деб юритилади ўлчаш натижаларининг фарқи асбоб аниқлигининг
икиланганидан ошмаслиги шарт. Мисол учун Т30 теодолитида бу фарк-1'
минутни ташкил қилади. Агар фарқ шартни бажарса, у ҳолда иккита ўлчаш
натижаларининг ўртачаси олинади. Барча ўлчаш натижалари махсус
горизонтал бурчак ўлчаш журналига кайд қилинади.
Лимб ва алидаданинг “нолларини” туташтириш усули
Бу усулда лимбнинг алидада “ноллари” туташтирилиб ва лимб
ҳаракатлантириб, турлар марказини олдинги нуқтага тугирланади ва лимб
қотирилиб, алидада бўшатилиб теодолит айлантирилиб кўриш нуқтаси
кейинги нуқтага визирланади. Микроскопдан саноқ ўлчанаётган бурчак катталиги
аниқланади.
Шкалали микроскопдан саноқ олиш (горизонтал бурчак: 125°11')
Такрорлаш усули билан бурчак ўлчаш
Лимбда ўлчанаётган бурчак катталигини n-Т (30°, 60°, 90°, 120° ва ҳ.к.)
маротаба кетма кет қўйиш бу усулнинг асосини ташкил қилади. Бунинг учун визир
ўқини олдинги нуқтага қаратиб, лимбдан в саноги олинади, сўнгра алидада
бўшатилиб, кўриш трубаси кейинги нуқтага қаратилади, сўнгра эса лимб бўшатилиб,
яна олдинги нуқтага қаралади. Алидада бўшатилиб, труба кейинги нуқтага
қаратилади шу билан бирга лимбда иккинчи марта ўлчанаётган бурчак катталлигига
қўйилади. Бундай ўлчаш ишлари бир неча марта такрорланади. Шундай
такрорлашда b саноғини лимбдан олдинги нуқтага қараб олинган катталик, a
саноғини эса кейинги нуқтадан олинган катталик десак, у ҳолда ўлчанаётган бурчак
b қуйидаги ифода билан ҳисобланади.
𝛽 =
𝑎 − 𝑏
𝑛
Далада доиравий қабуллар усулида горизонтал бурчак ўлчаш жадвали
Асбоб
турган
нуқта
Кузатилаётган
нуқта
Лимбдан олинган
саноқлар
Бурчакнинг ярим
қабулдаги
қиймати
Бурчакнинг
ўртача қиймати
°
'
°
'
°
'
ДЎ (доира ўнг)
ДЧ (доира чап)
ДЎ (доира ўнг)
ДЧ (доира чап)
Лаборатория машғулоти бўйича билимларни мустаҳкамлаш учун
назорат саволлари
1.
Теодолитни иш ҳолатига қандай тартибда келтирилади?
2.
Горизантал бурчак ўлчаш ишдарини санаб ўтинг.
3.
Қайси усул амалиётда қандай ҳолатлада қўлланилишини тушунтиринг.
4.
Микроскопдан саноқ олиш қандай бажарилади?
Do'stlaringiz bilan baham: |