1 Лабаратория иши. I. Хароратни ўлчаш қурилмаларини ишлаш усулларини ўрганиш



Download 372,65 Kb.
bet2/7
Sana22.05.2023
Hajmi372,65 Kb.
#942461
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1-2-Лаборатория

1.2. Манометрик термометрлар. Манометрик термометр-ларнинг ишлаши шу асбоб ичига солинган суюқликнинг босимини ўзгартиришига асосланган (1.2-расм).
Ичида ишчи жисмни тўлдирилишига асосланиб манометрик термометрлар газли ва суюқликли бўлиши мумкин. Манометрик термометр манометр 2, капилляр 3 ва термобаллондан 1 иборат.
Термобалон ҳарорати ўлчанмоқчи бўлган муҳитга қўйилиши натижасида унинг ичидаги газнинг босими ва ҳажми ўзгариб боради. Бу эса унинг найчасига таъсир этиб стрелкани харакатга келтиради.



1.2-расм

1.3. Қаршилик термометрлари. Қаршилик термо-метрларини ишлаши эса ҳарорат ўзгаришида қаршиликни ўзгаришига асосланган. Амалда мисли ва платинали қаршилик термометрлари кенг кўламда ишлатилади (1.3-расм).
Мисдан ишланган қаршилик термометрлари учун ҳароратга боғлиқлик қуйидагича ифодаланди:
Rt = R0 ( 1+0,00428 t ) ,
бу ерда : Rt – t 0С ҳароратидаги қаршилик, Ом ;
R0 - 0 0С даги қаршилик, Ом ;
0,00428 – Ҳарорат коэффициенти, град-1.
Платинадан ишланган қаршилик термометрлари учун ҳароратга боғлиқлик қуйидаги ифодаланади:
Rt = R0 ( 1 + А t + В t2 ) ,
бу ерда: А ва В - ўзгармас катталиклар ( А = 3,94∙ 10-3 ;
В = - 5,8 ∙ 10-7 ) .



1.3-расм

1.4. Термопара (терможуфт). Термопара 2 хил металл котишмасидан ишланган А ва В электродларнинг кавшарланган занжиридан иборат, Ҳароратни ўлчаш учун унинг бир учи (иссиқ учи) ўлчаниши керак бўлган жисмга уланади, иккинчи (совук) учи эса муз солинган Дьюар идишига солинади (яъни 0 0С да бўлади). Иссик ва совуқ учларининг орасида ЭЮК (электр юритувчи кучи) ҳосил бўлади. Қуйидаги (1.4-расм) да терможуфтни ташкил қилган констуриктив қисмларни келтирилган.



1.4-расм
1 - изолятция; 2,3 - штуцер; 4 – бош қисм; 5 - прокладка; 6 - қопқоқ; 7 - улаш клеммаси; 8 – кабелларни мустахкам туташтирувчи қисм; 9 - компаунд; 10 - термоэлектрод; 11 – химоя қобиғи; 12 – иссиқ туташган учлар; 13 – сополли қобиқ.

Термопарада электр юритувчи кучни потенциометр ёки милливольтметр билан ўлчанади ва ЭЮК қийматини жадвал ёки график ёрдамида 0С га айлантирилади. Агар термопаранинг совук учи 00 С га эга бўлмай, хона ҳароратига эга бўлса ЭЮК ни 0С га айлантиришда хонани ҳароратини қўшиш керак. Термопаралар хром (никел билан хром қотишмаси)-копел (никел билан мис қотишмаси) хром-алюмель (никел билан алюминий қотишмаси) ва бошқалар бўлиши мумкин. Термопара 35000С гача бўлган ҳароратни ўлчайди.

Download 372,65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish