Қидирувларни камериал даврида, қидирув ишлари тайёргарлик ишларидан бошланади (камериальный пероид), ушбу вақтда сув оқими узани ўтадиган районда гидрологик материаллар ўрганилиб, картографик ва геологик материалларини ўрганиш натижаларига асосан мақсадга мувофиқ ўтиш жойи белгиланади, олдиндан вариантлар бўйича утиш жойлари трассировка қилинади,дала қидирув ишларини текшириш учун, қидирув ишлари хажми аниқланади,дала шароитида техник қидирув ишларини тўлиқ бажариш учун қидирув партиясини тайёрлаш,қидирув партияси тўлиқ жамланади ва жихозланади.
Олдиндан материалларни йиғиш ва тахлил этиш, характерли сув оқими ўтиш жойларини мумкин бўлган вариантларини, геология,топография, ўтиш районини геологиси бўйича мавжуд материалларни ва адабиёт манбалари бўйича ўрганиш, кемаларни сузиб ўтиш жойларини ва оқиб ўтувчи материаллари бўйича йиғилган маълумотларини умумлаштириш, кесиб ўтувчи дарё устига қурилган кўприклар тўғрисидаги маълумотлар ва бошқаларни урганиш.
Қўшимча равишда гидрологик материаллар тўғрисидаги маълумотларни етакчи лойиҳа-қидирув ишларини олиб борувчи корхоналар архивидан олиш мумкин.
Турли хил масштабдаги топогрфик харита материалларини геодезия ва картография бош бошқармаларидан олиш мумкин.
Сув оқимини утиш жойлари тўғрисидаги маълумотларни адабиёт манбаларидан ва утган йиллар лойиха материалларидан олиш мумкин.
Кўприкли утиш жойлари барча мақсадли вариантлари тақосланиб,энг мақсадли вариант танланади.
Дарё кесишиш жойни белгилаш ва танлаш, уша ердан ўтган йўлда ташилаётган юклар хажмига ёки йўлдаги харакат жадаллигига катта таъсир қилади. Яъни йўл орқали юк ташиш хажми қанча кўп бўлса, юк ташишини экпулатация харажатлари хам кўпайиб боради. Вариантларни тақослашни хисобга олганда, қурилиш ишлари қиммат бўлса ҳам қисқа йўл варианти қўлай ва тежамли ҳисобланади.
Кўприкли ўтиш жойларидаги дала ишлари;
Қидирувларни камериал ишлари тугаши билан кетма-кет равишда кўприкли ўтиш иншоотини дала қидирув ишлари олиб борилади.
-Топографик тасвири (Топографические съемки) жараёнида иншоотни жойлаштириш бўйича рельфини ўргниш, дарё узуни бўйлаб ишлар хажми, кўприкли ўтиш иншоотини лойихалаш учун асосли варинтини танлаш.Топографик тасвири таркибига асосий иккита тасвирга олиш режаси киради:
- Ситуацияли режа (Ситуацинный план) қўйидаги холатда яъни камериал ишларни бажариш даврида картографик материаллари етарли даражада бўлмаган тақдирда ёки эскирганда бажарилади.
Ситуацияли режа қўйидаги масштабларда бажарилади, яъни катта дарёларни узанини кенглиги 1000 метрдан кам бўлганда 1:25000 ва бошқа дарёлар учун 1:10000 масштаби қабул қилинади.Ситуацияли режа тсвири теодолит ва тахеометр ёрдамида олинади.Тасвирга олиш учун ва режага тушириш учун махкамланган майдон (замкнутый полигон) хизмат қилади.(26.1 расм).
Майдон ичида (внутри полигона) диагональ йўл (юриш) (ход) жойлаштирилиб, шунингдек дарё узани қирғоқларини икки томонидан хам ва осувчи йўли билан жойлар холатини тасвирга олиш учун, асосий майдонни ва диагонал йўлини тасвирга олишни қамқараб ололмаганда.
Дарё узунини холати режада аниқ тасвирланган бўлиши керак, шунингдек гидрометрик ишлар давомида дарё узани бўйлаб кўплаб улчов ишлари бажарилади, дарё қирғоғидаги таянч тармоқларига боғлаган холда, дарё узанини тасвирга олишда тез-тез микротриангуляция қулланилади. (26.1 расм).
Триангуляция базиси очиқ ва текис жойда жойлаштирилади. Базис узунлиги дарё узани кенглигидан кам бўлмаслиги керак. Базис пулать лента билан икки мартаба ўлчанади. Учбурчаклар учи дарё соҳилига,қўлай жойларга жойлаштирилади, қаердаки дарё чуқурлигини улчаш учун қўлай бўлган жойларда, шундай хисоб билан олиш кераки учбурчакларни бурчаклари 30-40 градусдан кам бўлмаслиги керак.Хамма бурчаклар бир минутли ва 30-секундли теодолит билан улчанади.Триангуляция сеткаларини режада жойлаштиришда учбурчакларни бурчаклари бир-бири билан боғланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |