3. Инновацион лойиҳа яратиш ва амалга оширишнинг асосий босқичлари.
Иқтисодиётга лойиҳаларни бошқаришнинг нисбатан янги контсептсияси (Прожеcт Манагемент) жадал равишда кириб келмоқда. Бу контсептсиянинг асосини лойиҳасига ҳар қандай тизимнинг вақт ва маблағлар сарфланиши билан боғлиқ дастлабки ҳолатини ўлчашга қараш ташкил қилади. Олдиндан ишлаб чиқилган дастурлар бўйича бюджет ва вақтли чегаралашлар доирасида амалга оширилган бу ўзгаришлар жараёни эса – лойиҳаларни бошқаришдир. Ҳозирги вақтга келиб лойиҳаларни бошқариш барча саноати ривожланган ва янги саноатли мамлакатларда инвестицион фаолият методологияси томонидан тан олинган. Мамлакатимиз амалиётида бу контсептсия дастурий – мақсадий дастурлар (ДМД)ни қўлланилишида ўз аксини топган.
“Инновацион лойиҳа” тушунчаси қуйидагича кўриб чиқилиши мумкин:
инновацион фаолиятни мақсадли бошқариш шакли;
инновацияларни амалга ошириш жараёни;
ҳужжатлар мажмуаси.
Инновацион лойиҳа инновацион фаолиятни мақсадли бошқаришни шакли сифатида фан ва техникани устувор йўналтирилган ривожлантиришнинг аниқ мақсадлари (вазифалари)га эришишга қаратилган тадбирларнинг ресурслар, муддатлар ва ижрочилар бўйича ўзаро асосланган ва ўзаро боғланган мураккаб тизимидан иборатдир. Инновацияларни амалга ошириш жараёни сифатида – бу инновацияларга олиб келувчи илмий, технологик, ишлаб чиқариш, ташкилий, молиявий ва тижорат тадбирларини белгиланган изчилликда бажариладиган мажмуасидир.
Шунинг билан бир вақтда инновацион лойиҳа – бу лойиҳа мақсадларини амалга ошириш учун зарур бўлган техник, ташкилий, режавий ва ҳисоблаш – молиявий ҳужжатларнинг йиғиндисидир. Бу учта нуқта назарларни ҳисобга олиш билан, қуйидаги таҳрифни бериш мумкин: инновацион лойиҳа – бу масофа ва вақтда муаммоларни ҳал қилиш, инновацион жараёнларни ташкил қилиш бўйича илмий асосланган мақсадлар ва тадбирларни белгилаб берувчи ҳужжатларининг йиғиндисидир. Мақсадлар ва тадбирларни илмий асосланишига Менежментга илмий ёндашишларга риоя қилиш, замонавий усулларни қўллаш йўли билан эришилади.
Инновацион лойиҳани ишлаб чиқиш ва амалга оширишга раҳбарлик лойиҳа раҳбари (лойиҳа менежери) ва илмий техник кенгаши (ИТК) томонидан амалга оширилади. ИТК таркибига илмий – техник ечимларни танлаш, улар амалга ошириш даражаси, лойиҳавий мақсадларга эришиш учун зарур талбирларнинг тўлиқлиги ва бутлиги учун жавобгарликка эга, ижрочиларни танлов асосида танлаш ва олинган натижаларнинг экспертизасини ташкил қилувчи лойиҳанинг тематик йўналишлари бўйича етакчи мутахассислар кирадилар.
Лойиҳа раҳбари – юридик шахслар, унга буюрмачи лойиҳа: режалаштириш, лойиҳа иштирокчилари ишларини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича ишларга раҳбарлик қилиш ваколатларини топширади. Лойиҳа раҳбари ваколатларининг аниқ таркиби буюртмачи билан шартнома томонидан белгиланади. Лойиҳа жамоаси – лойиҳа раҳбари томонидан бошқариладиган ва лойиҳани амалга ошириш даврида режавий кўрсаткичларга ўз вақтида эришиш мақсадида ташкил қилинадиган ўзига хос ташкилий тузилмадир. Лойиҳа жамоасининг таркиби ва вазифалари лойиҳанинг кўламлари мураккаблиги ва бошқа таҳрифларига боғлиқдир. Ўз вазифаларининг бир қисмини бажариш учун ишлаб чиқувчи ихтисослаштирилган ташкилотларни жалб қилиши мумкин. Лойиҳани қўллаб қувватловчиларга инновацион марказлар, дастурлар ва лойиҳаларни қўллаб қувватловчи фондлар, консалтинг фирмалари, мустақил экспертиза ташкилотлари, патент-лицензия фирмалари, аудиторлик фирмалари, кўргазма марказлари ва ҳ.к кирадилар.
Инновацион лойиҳаларни таснифлаш инновацияларни таснифлашлар асосида амалга оширилади. Масалан, тасдиқлаш, молиялаштириш ва амалга ошириш даражаси бўйича инновацион лойиҳалар, давлатлараро, давлат, минтақавий, соҳавий, алоҳида корхонаникига бўлинишлари мумкин.
Лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш босқичлари.5
Do'stlaringiz bilan baham: |