1. Корхоналарда инновацион фаолият ва инновация Корхоналарда инновацион фаолиятни ташкил қилиш


Корхоналарда инновацион фаолият ва



Download 0,58 Mb.
bet2/7
Sana26.02.2022
Hajmi0,58 Mb.
#468642
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Innovatsiyalarni tashkil etish

1. Корхоналарда инновацион фаолият ва инновация. 
Инновация ибораси инглизча «инноватион» сўзидан олиниб, янги илмий –техник ютуқни ифодалаб, янги маҳсулотни амалда қўлланилиш жараёнини билдиради.
Инновациялар ўзида том маънода янгилик маъносини бериб, у микромиқёсдан то макромиқёсгача амал килади, яъни унда корхона ишлаб чиқариш механизмига нисбатан унинг смарадорлигини ошириш мақсадида маълум бир ўзгаришлар киритиш ёки мамлакатнинг иқтисодий сиёсатида янги юналишларни жорий қилиниши тушунилади. Инновациянинг турли таҳрифлари таҳлилидан келиб чиқиб, Австриялик олим Й. Шумпетер унинг 5 та алохида тавсифларини ажратиб берди:
- янги техника ва технологик жараёнлардан фойдаланиш ёки янги бозорларни ишлаб чиқарилган маҳсулотлар билан таъминлаш;
- янги хусусиятларга эга маҳсулотларни ишлаб чиқаришга жорий қилиш;
-янги хомашё турларидан фойдаланиш;
- ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва унинг моддий –техник базасини таъминлашдаги ижобий ўзгаришлар;
-янги сотиш бозорларини юзага келтириш.
Инновацияларнинг асосий турлари :
- масулотлар инновацияси;
- техника – технология инновацияси;
- ташкилий бошқарув инновацияси.
Маҳсулотлар инновацияси – энг кенг тарқалган бўлиб, жуда кўп корхоналарда мавжуд. Бунда бир корхонадан бошқа корхонага утиш характери фаркланади. Айримлар учун анҳанавий профилга кирувчи маҳсулотлар ассортиментини алмаштириш ёки маҳсулотлар сонини сезиларли даражада ошириш, бошқалар учун истеъмол талабларини инобатга олган холда анҳанавий маҳсулотнинг истеъмол сифатини оширишдир.
Техника – технология инновацияси – бу инновациянинг етакчи мотиви бўлиб, бозор талабини кондирувчи янги мхсулотлар ишлаб чиқариш ҳисобланади.
Ташкилий – бошқарув инновацияси – кўпрок фирманинг барча даражаларида, бўлимлар, булинма ва хизматларда ишни қайта ташкил этиш оркали тавсифланади. Инновацион жараён - бу ташкилотда янгиликларни яратиш, ўзлаштириш ва тарқатиш билан боғлиқ фаолиятдир.
Инновацион жараёнлар асосан уй хўжаликлари, фирма, компаниялар, корпоратсиялар миқёсида руй бериб вужудга келади, аста-секин тўлиқ хўжалик тизимига, макроиқтисодиёт тармоқларига сингиб боради.
Инновацион жараёнлар мақсадини қуйидагиларда кўриш мумкин:
-масаланинг янги техник ечимини топишни ихтиро қилиш;
- илмий –тадқиқот ва тажриба – конструкторлик ишларини ташкил этиш;
- янги маҳсулотни ишлаб чиқаришни ташкил этиш;
- маҳсулотга бўлган талабни аниқлаш;
- маҳсулотни сериялаб ишлаб чиқариш;
- янги маҳсулотни бозорга олиб кириш;
- маҳсулотни рақобатбардошлигини, сифатини ошириш йўли билан янги бозорга ўрнашиб олиш.
Инновацион жараён субъектларини қуйидагиларга бўлиш мумкин:
1. Новаторлар – илмий – теник билимлар генератори ҳисобланади. Булар каторига кка тартибдаги ихтирочилар, тадқиқот ташкилотлари кириши мумкин. Улар ихтиролардан фойдаланишда келадиган даромадларнинг бир қисмини олишга муваффақ бўладилар.
2. Дастлабки ретсипиентлар – янгиликни биринчи бўлиб ўзлаштирган тадбикорлар ҳисобланади. Улар янгиликларни бозорга тезлик билан чиқариш йўли билан қўшимча даромад олишга интиладилар. Улар «кашшоф» номини олганлар.
3. Дастлабки кўпчилик – киритиладиган янгиликларни ишлаб чиқаришга биринчиларан бўлиб жорий этган фирмлар сифатида намоён бўлади. Бу уларга қўшимча даромад таъминлайди.
4. Орқада қолувчилар – киритиладиган янгиликлардан кечга қолиб, маънавий эскирган маҳсулотларни ишлаб чиқаришга олиб келувчи вазият билан юзма – юз тўқнашувчилар сифатида намоён бўладилар.
Новаторлардан ташқари бошқа барча гуруҳлар имитаторлар ҳисобланади.
Инновацион жараённи 3 та мантиқий шакли фарқланади:

  • Оддий ички ташкилий (табиий)

  • Оддий ташкилий оралиқ (товар)

  • Кенгайтирилган

Оддий ички ташкилий инновацион жараён – бу янгиликни бир корхонада киритилиши ва фойдаланишидир. Бу холда янгилик товар характерига эга бўлмайди.
Оддий ташкилий оралиқ инновацион жараёнда янгилик олди – сотди предмети ҳисобланади. Бу инновацион жараён шакли янгиликни яратувчи билан ишлаб чиқарувчининг функтсиясини унинг истеъмолчи функтсиясидан фарқини кўрсатади.
Кенгайтирилган инновацион жараён – бу янгиланиш, янги ишлаб чиқарувчилар куринишида намоён бўлади. Ишлаб чиқарувчининг монопол характери бўзилади, томонлар орасидаги боғлиқлик рақобат оркали ишлаб чиқарилаётган товарларни истеъмол хусусияти такомиллаштириб боради. Товар инновацион жараёни шароитида энг камида иккита хўжалик субъекти харакат килади - ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчи. Агар янгилик – технологик жараён бўлса, у ерда ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчи битта хўжалик юритувчи субъект бўлиши мумкин.3
Инновацион жараённинг еттита таркибий элементлари мавжуд бўлиб, уларнинг бирлашуви инновацион жараён структурасини ташкил қилади. Бу элементлар қуйидагилар:
- инновация ташаббуси
- инновация маркетинги
- инновацияни ишлаб чиқиш
- инновацияни амалга оширилиши
- инновацияни жорий қилиш
- инновациянинг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш
- инновация диффузияси (тарқалиши).
Инновацион жараённинг бошланиши бўлиб ташаббус ҳисобланади. Ташаббус – бу инновация мақсадини белгилашдан, инновация оркали бажариладиган ишни ташкил этишдан, инновация ғояларини қидиришдан хамда уни техник – иқтисодий асослаш ва ғояларни моддийлаштиришдан ташкил топган фаолиятдир. Ғояларни моддийлаштириш – ғояни товарга айланишини билдиради.
Янги маҳсулот асослангандан кейин киритилаётган инновациянинг маркетинг тадқиқоти олиб борилади. Бунда янги маҳсулотга булган талаб ўрганилади, маҳсулот ишлаб чиқариш хажми аниқланади, инновация киритилиши керак булган бозорга чиқаётган товар истеъмол хусусиятлари ва товар характеристикаси аниқланади.
Кейин эса инновация амалга оширилади, яъни бу инновациянинг катта бўлмаган партиясини бозорда пайдо булиши, уни таркалиши, самарадорлик баҳоси ва диффузияда намоён бўлади. Инновациянинг тарқалиши инновацияни реализатсия қилишга каратилган комплекс чора – тадбирларни ўз ичига олади. Инновацияни амалга ошириш ва уни таркалишига кетган харажатларни статистик таҳлил қилиш асосида инновациянинг иқтисодий самарадорлиги ҳисобланади. Инновацион жараён инновация диффузияси билан якунланади. Инновация диффузияси аввалдан эгаллаб келинган, янги минтақа, янги бозорларда инновациянинг тарқалишини назарда тутади.
Умумлаштириб айтиш мумкинки, инновацион фаолият – бугунги кунда мамлакатимиз иқтисодиётини модернизатсиялашда асосий дастаклардан биридир ва шу сабабли иқтисодий тизимнинг барча поғоналарида инновацион фаолликни ошириш зарур.

Download 0,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish