Тармоқ иловалари. Тармоқ иловалари деганда – фойдаланувчиларга, компьютер тармоғи томонидан кўрсатилиши мумкин бўлган турли хил хизматларни амалга оширувчи дастурлар тушунилади. Одатда тармоқ операцион тизими, ўзининг фойдаланувчиларига кўрсатилиши мумкин бўлган хизматларнинг бир-нечтасини амалга ошириш имкониятига эга бўлади. Бундай хизматлар сирасига – тармоққа уланган фойдаланувчиларга, ундаги файлларда биргаликда фойдалана олиш хизмати (файловый сервис), хужжатларни босмага чиқариш сервиси (сервис печати), электрон почта сервиси, узоқдан туриб уланиш сервиси (сервис удаленного доступа) ва бошқа шуларга ўхшаш хизматларни киритиш мумкин. - Тармоқларда кўрсатиладиган хизматларни амалга оширувчи дастурлар – тақсимланган дастурлар синфига мануб ҳисобланади. Тақсимланган дастур деганда – алоҳида-алоҳида олинган компьютерларда ўзаро биргаликда ишловчи бир нечта қисмлардан иборат дастур тушунилади. Масалан мижозлари ва сервер бўлган тармоқда, мижоз ва сервер компьютерларда бажариладиган ишларни амалга оширувчи тақсимланган дастур - илова, ўзаро биргаликда ишловчи иккита қисмдан иборат бўлади (7-расм).
- Компьютер тармоқларида фойдаланувчиларнинг иловаларини амалга оширувчи дастурлар ҳам бажарилади. Фойдаланувчининг иловалари деганда – маълум бир амалий масалани ечиш учун мўллжалланган дастур тушунилади. Бундай дастурлар ҳам тақсимланган дастурлар синфига мансуб бўлади. Фойдаланувчининг иловаларига мисол қилиб – маълум бир корхона учун ишлаб чиқилган маълумотлар базасини бошқариш тизимини (МББТ), бухгалтерия ҳисобларини бошқаришда қўлланиладиган 1С-тизимини, электрон таълим жараёнини амалга оширишда, курсларни бошқариш учун қўлланиладиган - Moodle, LMS тизимларини ва бошқа шуларга ўхшаш тизимларни келтириш мумкин.
- Компьютер тармоқлари протоколлари. Протокол тушунчасини 8-расмда келтирилган, иккита компьютернинг ўзаро ишлаш жараёни кўрсатувчи чизма асосида тушунтирамиз.
- Бу чизмада, очиқ тизимларнинг ўзаро биргаликда ишлаш модели ҳисобланган, OSI-модели асосида, компьютер тармоқларида маълумотларни алмашиниш жараёнини қандай кечишини кўриб чиқиш мумкин. Иккита компьютернинг ўзаро ишлаш жараёни маълум бир қоидалар тўплами асосида амалга оширилади, бу қоидалар тўплами протокол ёки интерфейс деб аталади. OSI-моделининг бир номдаги сатҳига тегишли ташкил этувчилари ўртасида ахборот алмашиниш қоидалари протоколлар, ўзаро қўшни сатҳлар ўртасида ахборот алмашиниш қоидалари эса интерфейслар деб аталади.
- Фойдаланувчи, яъни бирор-бир компьютер сўров билан мурожаат қилганда, амалий (еттинчи) сатҳнинг дастурий таъминоти стандарт шаклдаги хабарни (message) ҳосил қилади. Одатда бу хабар – сарлавҳа, маълумотлар қисми ва тугатувчи қисмлардан иборат бўлади. Хабар сарлавҳаси, хабар юборилган машинанинг амалий сатҳига, узатилаётган маълумотлар устида нима вазифани бажариш кераклиги ҳақида ахборотдан иборат бўлади (9-расм).
-
- Тармоқ орқали юборилган хабар, компьютернинг физик сатҳи томонидан қабул қилиб олинади ва кетма-кет равишда сатҳма-сатҳ юқорига, биринчи сатҳдан еттинчи сатҳга узатилади. Ҳар бир сатҳ ўзига тегишли бўлган сарлавҳани таҳлил қилади ва ишлаб чиқади, сўнгра эса бу сарлавҳани олиб ташлаб, хабарнинг қолган қисмини юқорида турган сатҳга узатади. Канал сатҳига тегишли хабарда, маълумотлар етиб бориши керак бўлган компьютернинг – MAC адреси, тармоқ сатҳига тегишли хабарда эса компьютернинг IP-адреси кўрсатилган бўлади.
- Ахборот алмашиниш жараёнида маълумотлар бирлигини ифодалаш учун хабар термини билан бирга бошқа иборалар ҳам қўлланилади. ISO стандартларида ҳар-хил сатҳлар протоколлари учун мўлжалланган маълумотлар бирлигини ифодалаш учун, протоколга тегишли маълумотлар блоки - Protocol Data Unit (PDU) деган умумий ном қўлланилади. Маълум бир сатҳга тегишли маълумот¬лар блокини ифодалаш учун кўпинча махсус номлардан фойдаланилган, булар қуйидагилардир: кадр (frame), пакет (packet), дейтаграмма (datagram) ва сегмент (segment).
- OSI моделида икки хил турдаги протоколлар бор:
- 1.Аввал алоқа чизиғини ҳосил қилиб ишлайдиган протоколлар. Телефон орқали алоқа қилиб гаплашишга ўхшаб ишлайдиган протоколлар.
- 2.Алоқа чизиғини аввалдан ҳосил қилмай туриб ишлайдиган протоколлар ёки дейтаграммали протоколлар. Бу эса почта орқали хабар юборишга ўхшаб ишлайдиган протоколлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |