180. 120 мл 0,5 М калий перманганат эритмасини кислотали шароитда қайтариш учун неча грамм водород сульфид керак?
A) 5,6 B) 3,4 C) 4,3 D) 5,1 E) 3,1
181. 7,6 г темир(II)сульфат эриган кислотали шароитдаги эритмани оксидлаш учун 1 М ли KMnO4 эритмасидан қанча ҳажм (мл) керак?
A) 10 B) 60 C) 30 D) 40 E) 20
182. Суюлтирилган сульфат кислота иштирокида 2 л 0,1 М ли водород сульфид эритмасини оксидлаш учун 1 л ҳажмда 14,7 г K2Cr2O7 бўлган эритмадан қанча ҳажм керак?
A) 2,36 B) 1,12 C) 1,87 D) 2,24 E) 1,33
183. Кислотали шароит учун олинган 2 л 0,1 М K2Cr2O7 эритмасини тайёрлаш учун неча грамм K2Cr2O7 керак?
A) 58,8 B) 65,6 C) 77,2 D) 68,3 E) 89,8
184. 79 г калий перманганат сульфат кислота иштирокида Na2C2O4 билан реакцияга киришганда, қанча ҳажм (л, 27 оС ва 100 кПа) карбонат ангидрид ҳосил бўлади?
A) 56 B) 60,8 C) 44,8 D) 67,2 E) 62,4
185. Қуйидаги оксидланиш – қайтарилиш реакциясида 2 моль оксидловчи иштирок этганда, қанча ҳажм (л, н.ш.да) кислород ажралиб чиқади? H2O2+PbO2+CH3COOH→ A) 33,6 B) 22,4 C) 67,2 D) 56 E) 44,8
186. Қуйидаги H2C2O4+KMnO4→ оксидланиш – қайтарилиш реакциясини тугалланг ва 1,5 моль қайтарувчини оксидлаш натижасида қанча ҳажм (л, н.ш.да) СО2 ҳосил бўлишини ҳисобланг. A) 56,0 B) 100,8 C) 67,2 D) 33,6 E) 22,4
187. Сульфат кислота иштирокида 200 мл 0,25 М калий дихромат эритмаси билан неча грамм темир(II)сульфат реакцияга киришади?
A) 67,6 B) 72,0 C) 58,2 D) 45,6 E) 48,5
188. Калий хлоратнинг 0,5 М ли 10 мл эритмаси берилган. Шу тузни қайтариш учун масса улуши 6 % бўлган H2O2 эритмасидан неча грамм керак бўлади?
A) 11,19 B) 10,28 C) 8,5 D) 12,86 E) 13,56
189. Нейтрал шароитда калий сульфитнинг 12 г миқдорини калий сульфатгача оксидлаш учун неча грамм калий перманганат талаб этилади?
A) 8 B) 9 C) 10 D) 11 E) 12
190. 5,8 г бутан кислотали шароитда калий перманганат билан оксидланганда, этил ацетат ҳосил бўлади. Реакцияга киришган калий перманганатнинг массасини (г) топинг. A) 18,96 B) 31,6 C) 94,8 D) 79,02 E) 52,6
191. KMnO4 нинг H2O2 билан сульфат кислота иштирокидаги реакцияси натижасида 5,6 л кислород ҳосил бўлди. Шу реакцияда қатнашган миқдордаги водород пероксиднинг KJ билан (H2SO4 иштирокида) ўзаро таъсиридан қанча (г) йод ажралиб чиқади?
A) 31,75 B) 63,5 C) 92,25 D) 127 E) 254
192. Эритманинг 25 мл ҳажмидаги темир(II)сульфатни оксидлаш учун кислотали шароитда калий перманганатнинг 0,02 М ли эритмасидан 19,8 мл сарф бўлган. Қайтарувчининг моляр концентрациясини ҳисобланг.
A) 8,91×10-1 B) 2,97×10-1 C) 5,94×10-2 D) 3,96×10-2 E) 7,92×10-2
Do'stlaringiz bilan baham: |