40. Калий сульфид эритмаси билан хлор ўзаро таъсирлашганда, қайси элемент атоми қайтарилади? A) калий B)олтингугурт C) водород D) кислород E)хлор
41. Қайси гуруҳдаги элементларда қайтарувчилик хоссаси энг кучли? A) ишқорий металларда B) ишқорий ер металларида
C) галогенларда D) III гуруҳнинг асосий гуруҳчаси элементларида E) III гуруҳнинг ёнаки гуруҳчаси элементларида 42. Қайси гуруҳдаги элементларда оксидловчилик хоссаси энг кучли? A) ишқорий металларда B) ишқорий ер металларида
C) галогенларда D) лантаноидларда
E) актиноидларда
43. Энг кучли оксидловчини аниқланг. 1.водород иони; 2.хлор иони; 3.калий иони; 4.дихромат кислота аниони; 5.перманганат иони;
A) 1,2 B) 2,3 C) 3,4 D) 4,5 E) 2,4
44. Қуйидаги реакция схемасининг биринчи ярмидаги қайтарувчи элементни ва моддани аниқланг. KMnO4+H2SO4+KNO2→ 1.калий; 2.марганец(II) иони; 3.калий перманганат; 4.оксидланиш даражаси +3 бўлган азот; 5.сульфат иони; 6.калий нитрит; A) 1,2 B) 2,3 C) 3,4 D) 5,6 E) 4,6
45. Метафосфат кислота рух билан реакциясида қайси модда қайтарувчи бўлади?
A) водород B) фосфор C) рух D) кислород E) қайтарувчи йўқ
46. Доломитнинг парчаланишиди қайси элемент оксидланади? A) кальций B) магний C) углерод D) кислород E) ҳеч қайси 47. Қандай бирикмалардаги марганец ҳам оксидловчи, ҳам қайтарувчи вазифасини бажара олади?
1.MnO2; 2.Mn3O4; 3.Mn; 4.MnO; 5.K2MnO4; 6.KMnO4
A) 1,2,4,5 B) 1,2,5,6 C) 2,3,4,5 D) 1,2,3,5 E) 2,3,4,6
48.. Қуйидаги келтирилган моддалардан қайсилари оксидловчилик хоссаларини намоён қилади (катионлар хоссаларини ҳисобга олманг)? 1) K2Cr2O7; 2) H2O2; 3) KMnO4; 4) HCl; 5) HNO3(суюл);
6) FeSO4; 7) Cl2; 8) SO2;
A) 2,4,6 B) 6,7,8 C) 2,3,4 D) 1,3,5 E) 2,4,8
49. Қуйидаги келтирилган моддалардан қайсилари фақат қайтарувчилик хоссаларини намоён қилади (катионлар хоссаларини ҳисобга олманг)?
1) KNO3; 2) PbO2; 3) H2S; 4) Zn; 5) NH3; 6) H2O2; 7) Cl2; 8) HI;
A) 3.4.5.8 B) 2.3.6.7 C) 1.2.6.7 D) 1.2.3.6 E) 1.2.6.8 50. Қайси модда шароитга кўра оксидловчи ёки қайтарувчи бўлиши мумкин?
A) калий дихромат B) калий пермангана C) марганец сульфат
D) темир E) калий перхлорат
51. Метанолга калий перманганат ва сульфат кислота қўшилди. Шу реакцияда қайси модда қайтарувчи бўлади?
A) сульфат кислдота B) калий перманганат C) метанол
D) метанол ва сульфат кислота E) калий перманганат ва сульфат 52. Электрон формула асосида энг кучли оксидловчи элементлар жуфтини белгиланг.
A) 1s22s22p1; 1s22s22p2 B) 1s22s22p4; 1s22s22p3
C) 1s22s22p6; 1s22s22p4 D) 1s22s22p5; 1s22s22p4
E) 1s22s22p5; 1s22s22p6
53. Мураккаб моддалардан фақат оксидловчилик хусусиятига эга бўлганлар қаторини аниқланг. 1) бром; 2) кислород; 3) калий перманганат; 4) зар суви; 5) калий хромат; 6) водород сульфид; 7) темир; 8) натрий гипохлорит; A) 3,4,5 B) 1,2,7 C) 4,6,7 D) 3,5,7 E) 5,7,8
54. Оксидланиш – қайтарилиш реакцияси тенгламасида қайтарувчини кўрсатинг. KBrO3+3SbCl3+6HCl KBr+3SbCl5+3H2O
A) калий B) бром C) сурма D) хлор E) водород
Do'stlaringiz bilan baham: |