1-жорий назорат Ўктамжонова Гулноза



Download 47,5 Kb.
Sana21.02.2022
Hajmi47,5 Kb.
#57904
Bog'liq
1-жорий назорат миллий ғоя


1-жорий назорат
Ўктамжонова Гулноза

  1. Миллий истиқлол мафкурасининг бош ғояси нима?.

  2. Миллий ғояларимиз сони 7 та, санаб беринг.

  3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5938-сонли фармони.

1. Миллий истиқлол мафкурасининг бош ғояси нима?.


Миллий истиқлол мафкурасининг олий мақсади – Ватанимиз равнақи, юртимиз тинчлиги ва халқ фаровонлиги ғояларига таянган ҳолда халқимизни мустақилликни мустаҳкамлаш, Ўзбекситоннинг буюк келажагини яратишга сафарбар этишдир.
Истиқлол ғоясининг халқимиз қалбига йўл топиши, мамлакатдаги мавжуд буюк интелектуал салоҳиятни Ватан равнақи, юрт тинчлиги ва халқ фаровонлигига эришиш учун сафарбаар этиш миллий мафкура олдига қўйиладиган асосий мақсаддир. Шуни ҳам инобатга олиш зарурки, халқни фақат олийжаноб ва илғор ғояларгина эмас, балки Ватан мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини хавф отида қолдирадиган турли кўринишлардаги мафкуравий тазйиқларга қаршилик кўрсатиш зарурияти ҳам жипслаштиради. Миллий истиқлол мафкураси, бир томондан, Ўзбекистон заминида келажаги буюк, фаровон жамият барпо этиш учун халқимиз куч-қувватини жипслаштиришни, халқ иродасини бунёдкорлик ишларига сафарбар этишни, иккинчи томондан эса, миллий мустақиллигимизни жиддий хавф солаётган фкуравий таҳдидларга зарба бера оладиган мард, жасур, ватанпарвар авлодни тарбиялашни кўзда тутади.
Гап шундаки, мамлакатимизнинг бундай кейинги ривожланиш истиқболларни кўп жиҳатдан халқимиз иродасини миллий мафкура атрофида нечоғли жипслаштиришга, халқимизнинг ватанпарварлик, инсонпарварлик, тараққиёпарварлик фазилатларини янада ривожлантиришга боғлиқ. Жаҳонни мафкуравий жиҳатдан бўлиб олиш учун тинимсиз ҳаракат қилинаётган ҳозирги шароитла фақат кучли миллий мафкурагина жамиятни ана шундай тазйиқлардан муҳофаза қила олади.
Ҳозирги пайтда кимнинг ғояси кучли, фикри тиниқ, мафкураси ҳаётий бўлса – ўша ғалаба қозонади. Бу – инсониятнинг ХХ аср тарихидан келиб чиқадиган муҳим хулосалардан биридир. Миллий истиқлол мафкураси халқнинг туб манфаатлари ва мақсадларини ўзида ифода этади, жамият аъзоларини шу мақсад атрофида жипслаштиради.
Ўзбекистон халқининг туб манфаатлари: мамлакат мустақиллиги, юрт тинчлиги, миллатлараро тотувлик, фуқаролар ўртасида ўзаро ҳамкорлик, мамлакат аҳолиси ва ҳар бир оила, маҳалла-кўйнинг фароовнлигини таъминлашдан иборатдир.
Миллий мафкурада халқимизнинг умумий манфаатлари, орзу-умидлари мақсад ва интилишлари ўз аксини топади. Биринчи Президентимиз Ислом Каримов миллий истиқлол мафкурасининг бош мақсадини шундай белгилайди: “Халқни буюк келажак ва улуғвор мақсадлар сари бирлаштириш, мамлакатимизда яшайдиган, миллати, тили ва динидан қатъий назар, ҳар бир фуқаро ягона Ватан бахт-саодати учун доимл маъсулият сезиб яшашга чорлаш, аждодларимизнинг бебаҳо мероси, миллий қадрият ва анъаналаримизнинг бебаҳо мероси, миллий қадрият ва анъаналаримизга муносиб бўлишга эришиш, юксак фазилатли ва комил инсонларни тарбиялаш, уларни яратувчанлик ишларига даъват қилиш, шу муқаддас замин учун фидойиликни ҳёт мезонига айлантириш – миллий истиқлол мафкурасининг бош мақсадидир. Шу билан бирга мен миллий истиқлол ғояси бугунги тез суръатлар билан ўзгараётган таҳликали дунёда ўзлигимизни англаш, бизнинг кимлигимизни, қандай буюк аждодларнинг меросгиа, неча минг йиллик тарих, бетакрор маданият ва қадриятларга эга эканлигимизни ҳис этиб яшашга, бу бойликни асраб-авайлаб, демократик қадриятлар, бутун жаҳон тараққиёти ютуқлари билан озиқлантириб, янги ўсиб келаётган авлодга етказишга хизмат қилмоғи зарур, деб биламан” Миллий ғоянинг асосий вазифалари. Унда бош мақсадга эришишнинг восита ва усуллари, йўллари аниқланади.
Шу маънода, одамларимизда мустақил дунёқараш ва эркин тафаккурни шакллантири – миллий истиқлол мафкурасиннг асоосий вазифаларидан биридир. Миллий мустақиллик – буюк неъмат, яъни ўз тақдирингни ўзинг белгилаш, ўз юртингга эгалик қилиш, аждодлар анъанасини давом эттириш, жаҳон ҳамжамиятида ўзингга муносиб ўрин эгаллаш учун ноёб имкониятдир. Мустабид тузум халқларнинг миллий мустақилликка, эркин фикрлашга бўлган интилишини бўғар эли, уни мутелик, итоаткорликда ушлаб туришга зўр берар эди. У моҳиятан ғайриинсоний ва инсон табиатига зид эди. Шу боисдан ҳам унинг мафкураси муқаррар равишда инқирозга юз тутди. Миллий мустақиллик йилларида Президент Ислом Каримов ташаббуси била миллий қадриятларимизни тиклаш, тарихмиз чуқурроқ ўрганиш, ундан сабоқ олишга алоҳида эътибор берилиши бежиз эмас. Чунки мустақилликнинг қадр-қимматини теран ҳис этиш учун, аввало, тарихни билмоқ, халқимиз бошига тушган синовларни, мустамлакалик асоратларини, хўрликларини юракдан ҳис этмоқ, озодлик учун кураш йўлидаги улуғ аждодларимиз жасоратидан воқиф бўлмоқ зарур. Зеро, “Тарихни билмай туриб, мафкуранинг фалсафий негизларини англаб бўлмайди. Чунки мафкуранинг фалсафий асослари ўз даврида тарихий ҳақиқат туфайли туғилган” Миллий мафкура ўзининг туб моҳиятига кўра Ватанимиз озодлиги ва мустақиллигини мутаҳкамлашни, Ватан равнақи, эл-юрт тинчлиги, халқ фаолвонлигини таъминлашни кўзда тутади. Бундай улуғвор вазифани бажариш ҳар бир фуқародан эркин фикрлаш, Ватан тақдири, истиқболи учун маъсулликни ҳис қилишн талаб этади. Эркинлик бўлмаган жойда маъсулиятсизлик, лоқайдлик вужудга келади. Миллий мустақилилк халқимизга ана шундай эркин фикрлаш имконини берди. Эркин тафаккурсиз миллий истиқлол мафкурасининг шаклланишини хатто тасаввур ҳам этиб бўлмайди. Истиқлол мафкураси эркин тафаккурга таянади, у демократик жаият ҳаётининг муҳим қонунияти, миллий мафкурани яратиш, ҳимоя қилиш ва такомиллаштиришнинг зарур шартидир. Эркин тафаккур шахс фаоллигини оширади, уни бунёдкорлик ишларига илҳомлаштиради.
Мафкура жамиятимизда илғор ғоялар устуворлик қиладиган соғлом ижтимоий муҳитни яратишга ёрдам беради. Демократик қадриятларнинг кенг ривожланиши қарашлар хилма-хиллиги ва фикрлар арнг-баранглиги (плюрализм)нинг қарор топишига олиб келади. Кишилар руҳан юксакликка, яна ҳам бахтли ва фаровонроқ ҳаёт кечиришига интиладилар. Бундай ҳаётга эришишнинг турли восита ва йўллари мавжуд бўлиб, у турли ғояларда ўз ифодасини топади. Ғоялар илмий-назарий ёки диний асосга эга бўлади. Демократик жамият ақл ва тафаккур пойдевори устида қад кўтаради, дунёвий илм-фан ва техника жамият тараққиётининг асоси ҳисобланади. Ижтимоий ҳаёт тобора интеллектуаллашиб бораётган, илмий тафаккур инсонит маънавиятининг устувор йўналишига айланаётган ҳозирги шароитда кўпроқ илмий-назарий асосга эга бўлган илғор ғоялар устунлик қилади.
Янгича фикрлайдиган, мутелик туйғусидан холи бўлган маънавий баркамол авлодни тарбиялаш истиқлол мафкурасининг муҳим вазифасидир. Ижтимоий ҳаёт ўртага қўяётган муаммолар ижодий фикрлайдиган, ташаббускор ва юксак маънавиятли инсон шахсий шакллантиришни талаб этаяпти. Миллий мафкура давр талаблари ва хусусиятларини яққол ифода этгани учун ҳам кишилар қалбига тез етиб боради ва ҳаёт дастури бўлиб хизмат қилади.
Миллий мафкура ўзида халқимизнинг эзгу орзу-умидлари ва ҳаётий манфаатларни ифода этар экан, бу мақсадларга эришишнинг зарур шарти сифатида баркамол инсон шахсини шакллантиришга алоҳида эътибор беради. Чунки маънавий баркамол кишиларгина шахсий ва умуммиллий манфаатлар уйғунлигини теран англайди. Ватан озод бўлмаса, ашхс озод бўла олмаслигини тушунади.
Мамлакатимиз таълим-тарбия соҳасида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар баркамол инсон шахисни шакллантиришга қаратилган бўлиб, халқимизнинг миллий манфаатларига, эзгу мақсадларига тўла мос келади.
Милилй мафкура биринчи навбатда ҳаётга эндигина қадам қўятган ёш авлоднинг ҳаётига янгича маъно ва мазмун бахш этишга, унда фаол ҳаётий позицияни ашкллантиришга қаратилгандир. Чунки ёшлар фақат миллий ғоя тимсолидагина қаратилгандир. Чунки ёшлар фақат миллий ғоя тимсолидагина мамлаат тараққиёти, юрт тинчлиги ва халқ фаровонлигини таъминлашнинг муҳим воситасини кўрадилар. Ёшлар табиатан турли ғояларга қизиқувчан ва уларга тез берилувчвн бўладилар. Миллий истиқлол мафкураси ҳали турмушнинг аччиқ-чучклигини татиб кўрмаган, ҳаётий тажрибага эга бўлмаган ана шу авлодни миллий манфаат ва тараққиётимизга ёт бўлган сохта ва бузғунчи ғоялар тажовузидан ҳимоя қилади, фуқароларда мафкуравий иммунитетни шакллантиради.
Ғоя сафарбар этувчи улуғвор фикр бўлса, мафкура эса мана шундай улуғвор ғояларни бир бутун яхлит куч қилиб бирлаштирувчи, уюштирувчи ҳаракатга келтирувчи, бошқарувчи ғоялр тизимидир.
Шундай экан, миллат жамиятнинг пароканда бўлиб кетишига йўл қўйиб бўлмайди. Акс ҳолда, сиёсий, ҳуқуқий, иқтисоий ислоҳотлар ўз аҳамитини йўқотади, мустақиллик йўлида ғов бўлади.
Мамлакатимиза олиб борилаётган оқилона сиёсат туфайли бизда ана шундай бўлинишларнинг олди олинди. Бугунги кунда ана шу натижаларни мустаҳкамлаш, иқтисодий ва сиёсий барқарорлигини, фуқаролар ва миллатлараро тотувликни сақлаб қолиш ҳам фарз, ҳам қарздир. Бунинг йўли эса битта, у ҳам бўлса жамиятнинг барча қатламлари, ҳар бир аъзоси учун бирдай қадрли бўлган миллий ғоя ва мафкурани ишлаб чиқишдир.


  1. Миллий ғояларимиз сони 7 та, санаб беринг.

Тафаккурнинг маҳсули сифатида ғоя теварак оламни ўрганиш, билиг жараёнида вужудга келади. Ижтимоий онгнинг барча шакллар –илм – фан, дин, фалсафа, санъат ва бадий адабиёт, ахлоқ, сиёсат ва ҳуқуқ – муайян бир ғояларни яратади, уларга таянади ва уларни ривожлантиради. Маълум маънода айтиш мумкинки, ҳар бир онг соҳасининг ўз ғоялари мавжуд бўлади.
Мазмуни ва намоён бўлиш шаклига қараб, ғояларни бир қанча турларга ажратиш мумкин.
- Илмий ғоялар;
- Фалсафий ғоялар;
- Диний ғоялар;
- Бадиий ғоялар;
- Ижтимоий – сиёсий ғоялар;
- Миллий ғоялар;
- Умуминсоний ғоялар ва ҳоказо.


  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5938-сонли фармони

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ташкил этилди.
Download 47,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish