1. Жамият социал структурасига доир дастлабки талқинлар. Фуқаролик жамияти инсоний тараққиёт учун зарурият сифатида 3



Download 233 Kb.
bet3/9
Sana21.02.2022
Hajmi233 Kb.
#79164
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
6-fuarolik zhamiyatining izhtimoij tuzi

«Ижтимоий» тушунчаси лотинча (socialis) «социал» маъносини билдириб, у одамларнинг жамиятдаги ўзаро муносабатлари ва ҳаёт кечириш тарзи туфайли бир-бирларига боғлиқ эканлигини англатади.Жамият кенг маънода – бу умумий манфаатлар, қадриятлар ва мақсадларга эга бўлган одамларнинг бирлашиш шаклидир. Инсоний жамият инсонлараро муносабатлар (социал муносабатлар) модели (жамият субъектлари ўзаро муносабатлари йиғиндиси) сифатида тавсифланади.
Бу тушунчалар ўзаро бирлаштирилганида, “жамиятнинг социал структураси” маъносини беради. Бу тушунча жамиятнинг (бирликнинг, гуруҳларнинг) ички тузилишини ифодалайди; бу - тартибга солинган социал бирликлар, социал институтлар ва уларнинг ўзаро алоқалари йиғиндиси демакдир. Социал структура тор маънода функционал жиҳатлардан ўзаро боғланган социал мақомлар ва ролларнинг йиғиндисидир. Социал структура жамиятнинг яхлитлиги ва барқарорлигини таъминлаб туради. Социал структурани таҳлил этишда одатда қуйидаги социал ҳодисалар кўриб чиқилади: социал мақом, социал рол, социал дифференциация, социал стратификация, социал нотенглик, социал мобиллик, социал маргиналлик, социал институтлар ва бошқалар.
Умуман, жамиятнинг социал структураси барча жамиятлар учун хос бўлиб, уларнинг шакллари, функциялари, таъсири натижалари турли жамиятларда фуқароларнинг миллий қадриятлари, тарихий ривожланиш тажрибаси, сиёсий ва ҳуқуқий маданиятга боғлик ҳолда турлича бўлиши мумкин.
3. Фуқаролик жамияти - инсоний тараққиёт учун зарурият сифатида. “Фуқаролик жамияти” тушунчасининг илдизи (civil society) қадимги грек файласуфлари ва бошлаб Цицерон ёзган асарларда кузатилади. Лекин, грек файласуфлари фуқаролик жамияти ҳақида фикрлаганида асосан давлатни кўзда тутган эдилар. Фуқаролик жамияти ҳақидаги тасаввурлар XVIII аср охирида бир вақтнинг ўзида шотланд ва континентал Маърифатпарварлиги томонидан туғилди. Томас Пейн ва Георг Гегель каби назариётчилар фуқаролик жамиятини давлатга яқин, лекин, шу билан бирга ундан ажралган соҳа, қайсики, бу каби жамиятда фуқаролар ўз хоҳишлари ва манфаатларига боғлиқ ҳолда бирлашадилар, деб талқин этдилар. Бу янги талқинларда иқтисодий воқеликларни ўзгаришлари ифодаланган эди: хусусий мулк, бозор рақобати ва буржуазиянинг пайдо бўлиши. У тобора ўсиб бораётган эркинлик сари даъват этиш чақириқларидан пайдо бўлган эди.
XIX асрнинг ўртасида жамиятшунослар ва файласуфлар саноат инқилобининг ижтимоий ва сиёсий оқибатларига ўз эътиборларини қаратганларида эса фуқаролик жамияти тушунчаси истеъмолдан тушиб қолди. Фақат иккинчи жаҳон урушида кейинги даврда Антонио Грамши фуқаролик жамиятига тирания билан курашишнинг муҳим соҳаси ва мустақил сиёсий фаолиятнинг ўзига хос отланиш нуқтаси сифатида қараб, униқайтадан тиклади ва бу жамият яна русумга кирди. Грамши ўнг оқим диктатурани тадқиқ этганлиги учун унинг ғоялари Шарқий Европа, шунингдек, Лотин Америкасидаги диссидентлар ва ҳуқуқ ҳимоячиларига кучли таъсир қилди. Чех, венгр, поляк фаоллари доимо фуқаролик жамияти тушунчасига мурожаат этишар эди. Айниқса, 1989 йилда Берлин девори қулаган пайтларда у жасурлик тушунчасининг синоними сифатида ишлатила бошланди.
ХХ асрнинг 90-йилларида фуқаролик жамияти жозибадор формуланинг сўнгги натижасига айланди. Улкан демократлаштиришнинг дунёвий тамойиллари унинг олдида янги уфқларни очди. АҚШ ва Ғарбий Европада унинг жамиятни янгилашнинг ҳаракатлантирувчи кучи сифатидаги ўрнига нисбатан қизиқишлар кучайди, шунингдек, давлат ва ҳукуматтаъсирлари камайиб бораётган ривожланаётган мамлакатлар ичида ҳам у кенг тарқала бошлади.
Тарихий тараққиёт тажрибасидан маълумки, инсон жамият томонидан олий ижтимоий қадрият манбалари сифатида намоён бўлиши энг ечимини топиш энг қийин муаммолардан биридир. Чунки, бу каби шароитларда инсонни мансабдорлар ва уларнинг аппаратини иродаси асосида фаолият юритишдан бошқа чораси қолмайди, инсон давлат машинасининг бир мурватига айлана бошлайди. Шахс ўзининг турмушини ўзгартириш қобилиятига эга бўлмасдан, у халқаро муносабатларда “инсон ҳуқуқлари манбаси” деб аталадиган ўз инсоний қадр-қимматини эъзозлайдиган эркинлик меъёрларидан баҳра ололмайди.
Шунинг учун ҳам фуқаролик жамиятини халқаро тажрибалар ва миллий анъаналар асосида шакллантириш инсон эркинлиги ва ҳуқуқларини таъминлашнинг асосий кафолати сифатида шакллантириш инсон тараққиёти учун энг зарурий омилдир. Ҳозирги даврда жамиятга доир замонавий назарияларда фуқаролик жамиятининг қуйидаги асосий учта таркибий қисмлари қуйидагича таърифланади:

  • ижтимоий аҳамиятга молик функцияларни сезиларли қисмини амалга оширадиган жамоат бирлашмаларини ривожланганлиги; “шаффоф” ҳукумат ва парламентнинг мавжудлиги; унинг “шаффоф”лиги жамият назорати остида ва фуқароларнинг баҳолашлари билан боғлиқ эканлиги билан ифодаланади;

  • ҳукумат ва нодавлат ташкилотлар ўртасида “де-юре” талаблари доирасидаги мулоқотларнинг мавжудлиги, ёки, бошқача айтганда, ижроия ҳокимияти тизилмалари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш ва сиёсий қарорлар қабул қилиш жараёнига таъсир эта олишнинг легитим усулларини шаклланганлиги.

Шу билан бирга, жамиятни қонунлар асосида бошқарилиши ҳам объектив зарурият ҳисобланади. Лекин, бошқарув тизимида баъзи мансабдорларнинг бюджетни ижро этиши ва турли ресурсларни тақсимлаш ва бошқарув фаолиятида қонунлар билан белгиланмаган турли руҳсатномалар бериш, тадбиркорликни назорат қилиш каби турли бюрократик воситалар пайдо бўладики, улар доимо жамиятни ривожланишига тўсиқ бўлиб келган. Шунингдек, бу каби ҳолатлар объектив зарурат ҳисобланмайди. Уларнинг барчаси бошқарув анъаналаридан чиқариб ташланиши зарур.
Умуман, фуқаролик жамиятининг яшаши ва ривожланиши учун давлат органлари қуйидагиларга амал қилишига зарурат туғилади:
-қарорлар қабул қилишва уларни ижросини амалга оширишда у ёки бу ижтимоий тизилмалар билан келишиб фаолият кўрсатиши шарт эканлиги;
-давлат органлари ваколатларини бир қисмини нодавлат ташкилотларга ўтказиш.
Шунингдек, давлат аппарати функцияларини нодавлат ташкилотларга ўтказиб бориш билан бошқарув тизими ҳам демократиялашиб боради. Масалан, Буюк Британияда давлат органлари фақат нодавлат ташкилотлари бажара олмайдиган ёки бажаришни истамайдиган функцияларни бажаради (яъни қолдиқ принципига амал қилади).
Ривожланган мамлакатлар тажрибаси асосида шундай хулоса чиқариш мумкин: вертикал иерархия асосида бошқариш манбаи инсонлардан иборат бўлганзарурий қадриятларни шаклланинишини издан чиқариб туради. Шунинг учун ҳам бошқарувда давлат ва жамиятнинг ролини мувозанатлаштириш бошқарувни модернизациялашнинг устувор йўналиши ҳисобланмоқда.
Шунинг учун ҳам давлат бошқарувига доир (маъмурий) ислоҳотларни амалга оширишнингкафолати фуқаролик жамияти институтларини шакллантириш билан узвий равишда боғлиқдир. Чунки, инсон тараққиётининг асосий компонентларидан бири, бу – инсон тақдирини ҳал этиш, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминланишига доир бошқарув жараёнида унинг ўзи бош манфаатдор сифатида иштирок этиши тақозо этилади.






Download 233 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish