1. Иқтисодий таҳлилда қўланиладиган усуллар, уларнинг таснифланиши ва мазмуни



Download 12,94 Kb.
Sana22.12.2022
Hajmi12,94 Kb.
#894447
Bog'liq
1 Иқтисодий таҳ 5 вариант


1. Иқтисодий таҳлилда қўланиладиган усуллар, уларнинг таснифланиши ва мазмуни.
Иқтисодий таҳлил жараёнида иқтисодий ахборотларни аналитик қайта ишлашда қатор ўзига хос усул ва услублар қўлланилади. Иқтисодий таҳлилнинг усулларини икки гуруҳга ажратиш мумкин: анъанавий ва математик. Биринчисига шундай усуллар киритиладики, улар иқтисодий таҳлил махсус билимларнинг ихтисослашган тармоғи сифатида, мустақил ўқув курси сифатида юзага келган вақтдан бошлаб қўлланилган. Кўплаб математик усуллар кейинроқ, иқтисодиётда тезкор ЕҲМлардан фойдаланиш йўлга қўйилган вақтдан аналитик ишланмалар доирасига кирган. Иқтисодий таҳлилнинг асосий анъанавий усул ва услублари сирасига мутлақ, нисбий ва ўртача миқдорлардан фойдаланиш, таққослаш, гуруҳлаш, баланс методи, занжирли ўрин алмаштириш усули, мутлақ ва нисбий фарқлар, индекс усулларини киритиш мумкин. У ёки бу кўрсаткичлар, иқтисодий ҳодисалар, жараёнлар ва вазиятлар таҳлили мутлақ миқдорлардан (қиймат бўйича ёки натурал ўлчовларда ишлаб чиқариш ҳажми, товар айланмаси ҳажми, муомала харажатлари ва сарфхаражатлар миқдори, фойда миқдори) фойдаланишдан бошланади. 
Бухгалтерия ҳисоби ва статистикада бўлгани каби таҳлилда ҳам мутлақ миқдорларсиз иш юритиш мумкин емас. Лекин улар бухгалтерия ҳисобида асосий ўлчагичлар ҳисобланса, таҳлилда кўпинча ўртача ва нисбий миқдорларни ҳисоблаш учун база сифатида фойдаланилади. Нисбий миқдорлар аналитиклиги, тузилмавий тартиб кўрсаткичларини ўрганишда ҳам яхши намоён бўлади. Жамининг қисмини жамининг бутун олинганига нисбатини акс еттираркан, улар бутун жамини ҳам, унинг қисмини ҳам яққол тасвирлайди (масалан, ялпи маҳсулотда тайёр маҳсулот, қўшимча маҳсулотлар ва тугалланмаган ишлаб чиқаришнинг улуши).
2. Иқтисодий таҳлил босқичлари.
Иқтисодий таҳлилнинг асосий босқичлари:
Таҳлилнинг мақсадини аниқлаш ва унга ёндошиш йўлларини белгилаш. Бу босқичда корхонани кўрсаткичлари уламинг халқ хўжалиги, тармоқ бўйича миқдорларига, ўтган давр ва режадаги ҳажмларига. Бошқа турдаги корхоналар кўрсаткичларига солиштириш. Таҳлил учун қилинган ахборотлар сифатига баҳо бериш. Бу босқичда ахборотламинг тўғрилигини ҳисоботлардаги кўрсаткичламинг таҳлил талабларига жавоб бера олишлиги текширилади. Таҳлилнинг усулларидан фойдаланган ҳолда таҳлил ўтказиш ва унинг натижаларини расмийлаштириш. Ушбу босқичда бевосита таҳлил ўтказилади ва унда унинг усуллари мажмуасидан фойдаланилади, тегишли хулоса чиқарилади.
Download 12,94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish