1. Иқтисодиёт ва унинг бош масаласи. Иқтисодиёт назариясининг фан сифатида шаклланиши


Макроиқтисодий ва микроиқтисодий таҳлилни қўшиб олиб бориш



Download 83,85 Kb.
bet10/10
Sana21.02.2022
Hajmi83,85 Kb.
#49245
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
1 mavzu

Макроиқтисодий ва микроиқтисодий таҳлилни қўшиб олиб бориш. Микроиқтисодий таҳлилда иқтисодиётнинг бошланғич бўғини бўлмиш корхона ва фирмаларнинг ички жараёнларини алоҳида иқтисодий субъектларнинг хатти-ҳаракати, хулқи тадқиққилинади. Бу таҳлилда алоҳида олинган товарларнинг харажатлари, капитал ва бошқа ресурслардан фойдаланишнинг, нархташкил топишининг, иш ҳақи тўлашнинг, талаб ва таклиф таркиб топишининг шакл ва механизмларини ўрганиш марказий ўрин тутади.
Макроиқтисодий таҳлил макромутаносибликни таъминлаш асосида миллий иқтисодиётнинг тўлалигича фаолият қилиши тадқиқоти билан шуғулланади. Миллий маҳсулот, баҳонинг умумий даражаси, инфляция, ишчи кучининг иш билан бандлиги масалалари бу таҳлил объекти бўлиб ҳисобланади. Микроиқтисодиёт ва макроиқтисодиёт ўзаро боғланган ва бир-бири билан ўзаро таъсирда бўлади.
Индукция ва дедукция бирига қарама-қарши бўлган, аммо ўзаро боғлиқликдаги фикрлаш усулидир. Фикрнинг хусусий фактлардан умумий фактларга қараб ҳаракати индукция, аксинча, умумий фактлардан хусусий фактларга томон ҳаракати дедукция деб аталади.
Иқтисодий жарарёнларни ўрганиш ва таҳлил қилишда икки томонлама ёндашув усули. Бунда барча иқтисодий жараёнлар қиймат ва нафлилик нуқтаи назаридан таҳлилқилинади ва хулоса чиқарилади. Акс ҳолда бир томонламаликка йўл қўйилиб, янглиш тасаввурга ва нотўғри хулосаларга олиб келиши мумкин.5
Иқтисодий жараёнларни миқдорий жиҳатдан таҳлил қилишда таққослаш, статистик, математик ва график усулларидан кенг фойдаланилади. Айниқса, ҳозирги даврда график усулни кенг ўзлаштириш ва қўллаш зарурдир. Графиклар назария моделларини ифодалашда воситачи бўлиб хизмат қилади. Аниқроққилиб айтганда, график усул ўзгарувчи миқдорлар ўртасидаги боғлиқликни кўргазмали қилиб тасвирлайди.
Бу усуллар ёрдамида иқтисодий жараёнлар ва ҳодисаларнинг мазмунини, улардаги ўзгаришларни, келиб чиқиш сабаб-оқибатларини билиш мумкин бўлади.

1Зубко Н.М. Экономическая теория. - Минск: НТЦ АПИ, 1998. 61-б.

2 А.Раззоқов., Ш.Тошматов., Н.Ўрмонов. Иқтисодий таълимотлар тарихи. Т.: «Молия». 2002, 42-бет.

3 А.Раззоқов., Ш.Тошматов., Н.Ўрмонов. Иқтисодий таълимотлар тарихи. Т.: «Молия». 2002., 89-90-бет.

4 А.Раззоқов., Ш.Тошматов., Н.Ўрмонов. Иқтисодий таълимотлар тарихи. Т.: «Молия». 2002, 147-149-бет.



5 Бу усулнинг назарий ва амалий аҳамияти проф.Ш.Шодмонов, доц. Г.Баубекова томонидан чиқарилган «Инновационные методы в преподавании экономической теории» китобида батафсил баён этилган.


Download 83,85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish