1. Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]



Download 38,4 Kb.
Sana23.12.2022
Hajmi38,4 Kb.
#895215
Bog'liq
173 12.04.2022




[ОКОЗ:

1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.13.00 Аварияга қарши кураш. Йўл ҳаракати хавфсизлиги. Техник кўрик (шунингдек, 16.04.02.00га қаранг)]

[ТСЗ:

1.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар органлари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 8 февралдаги ПҚ-118-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш, йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатларида юзага келиши мумкин бўлган баҳсли ва зиддиятли ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қарори билан тасдиқланган Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П. Бобожонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 12 апрель,
173-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги 173-сон қарорига
ИЛОВА
Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. 2-банднинг еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«махсус мосламалар — махсус автоматлаштирилган аудио, фото ва видео қайд этиш техника воситалари ёки кўчма фоторадар ва мобил комплекслар, алкотестер, планшет ҳамда транспорт воситалари ойналари ёруғлик ўтказувчанлигини ўлчовчи (тауметр) махсус техник воситалар».
2. 8-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«8. ЙПХ ходими томонидан транспорт воситаси ҳайдовчининг ҳужжатларини текшириш учун тўхтатилганда, транспорт воситаси ҳужжатларини текшириш жараёнида аниқланган барча қоида бузилишлари бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда чора кўрилади».
3. 9-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. 12-банднинг ўнинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«жиноят содир этганликда гумон қилинаётган шахсларни, транспорт воситасида ҳуқуқбузарлик содир этиб ҳодиса жойидан яширинган, ЙПХ ходимининг қонуний талабига бўйсунмаган, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси (кейинги ўринларда — МЖТК) 291-моддаси биринчи қисмининг «а» бандига кўра транспорт воситасининг ҳайдовчиси ушбу Кодекс 54-моддасининг иккинчи қисмида (транспорт воситаларининг ҳаракатланишига чекловлар бузилиши қисмида), 901-моддасида, 125-моддасининг учинчи, бешинчи ва олтинчи қисмларида, 1251-моддасининг иккинчи қисмида, 126-моддасида, 127-моддасининг иккинчи қисмида, 1286-моддасида (агар транспорт воситасининг ҳайдовчиси бўлмаса ва тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларининг бузилиши йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаракатланишига халақит берса), 131-моддасида, 135-моддасида (транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси, ҳайдовчиларнинг малака оширишдан ўтганлиги тўғрисидаги сертификати ёнида мавжуд бўлмаганлиги ҳоллари бундан мустасно), 136-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 137-моддасида, 194-моддасида (ички ишлар органи ходимининг транспорт воситасини тўхтатиш тўғрисидаги қонуний талабини бажармаслик қисмида) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этганда, шу билан бирга, қонун ҳужжатларида тўғридан-тўғри назарда тутилган бошқа ҳолатларда транспорт воситаларини ушлаб туриш».
5. 14-бандда:
учинчи хатбошидаги «ҳамда» сўзи «ёки» сўзи билан алмаштирилсин;
ўн еттинчи хатбошидаги «белгиланган ҳаракатланиш тезлигини ошириб,» сўзлари чиқариб ташлансин.
6. 18-бандда:
ўн иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
ўн учинчи — ўн еттинчи хатбошилар тегишлича ўн иккинчи — ўн олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
ўн иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«эътирозлар мавжуд бўлса, ҳуқуқбузарлик тўғрисида маъмурий баённома расмийлаштирилгандан сўнг тегишли ДЙҲХХ саф бўлими (бўлинмаси)га мурожаат этиб, ўзи тўхтатилган ҳудудда ЙПХ ходими хизмат олиб бориши мумкинлиги тўғрисидаги дислокация ҳақида ёзма маълумот беришни талаб қилиш».
7. 6-боб қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6-боб. Йўл-патруль хизмати ходимлари томонидан хизмат вазифаларини бажаришда махсус мосламалардан фойдаланиш тартиби
25. Йўл ҳаракати қатнашчиларининг қоидаларга риоя этишини назорат қилиш мақсадида махсус мосламалардан фойдаланилади.
26. ЙПХ ходимлари томонидан йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаракатини назорат қилишда фойдаланиладиган махсус мосламалар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текширувдан ўтган бўлиши лозим.
27. Қоидалар бузилишининг олдини олиш учун ЙПХ ходими патруль автомобили, махсус мосламаларни имитация қилувчи қурилмалар (макетлар, манекенлар) ёрдамидан фойдаланиши мумкин.
28. Рухсат этилмаган, сертификатга эга бўлмаган, сертификатнинг амал қилиш муддати тугаган ёки белгиланган тартибда ички ишлар органлари ҳисобида мавжуд бўлмаган махсус мосламалардан фойдаланиш тақиқланади.
Бунда рухсат этилмаган, сертификатга эга бўлмаган, сертификатнинг амал қилиш муддати тугаган ёки белгиланган тартибда ички ишлар органлари ҳисобида мавжуд бўлмаган тезликни ўлчаш воситалари асосида расмийлаштирилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар юридик кучга эга бўлмайди ва ҳуқуқий оқибатлар келтириб чиқармайди.
29. Транспорт воситасининг ҳайдовчиси махсус мослама қайд этган кўрсаткичдан норози бўлган тақдирда, ҳолат тегишли равишда холислар иштирокида расмийлаштирилади.
1-§. Кўчма фоторадар ва мобил комплекслардан фойдаланиш тартиби
30. Транспорт воситаларининг оқими ва йўл шароитини ҳисобга олган ҳолда, кўчма фоторадар ва мобил комплекслар бириктирилган ЙПХ ходимлари томонидан уларнинг кунлик дислокацияси белгиланган ва махсус мосламалардан тегишли тартибда фойдаланиш чоралари кўрилган бўлиши лозим.
31. Кўчма фоторадар ва мобиль комплекслардан фойдаланганда, ЙПХ ходими мосламанинг кўрсаткичлари билан ҳаракат тезлигини ошириб, қоидаларни бузган ҳайдовчини таништириши, унинг талаби билан мосламанинг сертификати (нусхаси)ни кўрсатиши лозим.
32. ЙПХ ходимларининг патруль автомобилларида фойдаланиш белгилаб қўйилган тезликни ўлчаш мосламаларини ўзбошимчалик билан ечиб олиши ва хизматга алоқаси бўлмаган бошқа шахсларнинг (жисмоний ёки юридик) транспорт воситаларига ўрнатиши ҳамда хизматни ўташга алоқадор бўлмаган фуқароларни жалб қилиши қатъиян тақиқланади.
Мазкур талабга риоя этилмаган ҳолда расмийлаштирилган баённомалар юридик кучга эга бўлмайди ва ҳуқуқий оқибатлар келтириб чиқармайди.
33. Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлашнинг автоматлаштирилган (компьютерлаштирилган) бошқарув тизими (кейинги ўринларда — АБТ деб аталади) таркибидаги йўл ҳаракатини назорат қилиш ҳамда видео кузатиш техник воситаларининг жойлашуви ва иш тартиби Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари томонидан тасдиқланадиган дислокация билан белгиланади.
34. Кўчма фоторадар ва мобил комплексларни қўллаш жойи ва вақти ДЙҲХХ саф бўлими (бўлинмаси) бошлиғи томонидан тасдиқланган дислокацияга мувофиқ белгиланади.
35. Дислокацияга асосан тезликни ўлчаш воситаси билан хизматга жалб этилган ЙПХ ходими ҳудудий йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлимлари масъул ходимидан тезликни ўлчаш воситасини (мобил комплекслар бундан мустасно) ва унга тегишли сертификатни (ёки унинг нусхасини) қабул қилиб олади ва унинг бутлиги, созлиги, белгиланган тартибда ишлатилишига масъул ҳисобланади.
36. ЙПХ ходими дислокацияга асосан бириктирилган ҳудудга етиб бориб, хизматни бошлашидан олдин тезлик ўлчаш мосламасини фойдаланиш учун тайёрлайди, мослама хотирасига унинг ўрнатилган жойи, ҳаракат йўналиши тўғрисидаги маълумотларни киритиб, хизматга киришади.
2-§. Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг алкоголли ичимликлар таъсиридан маст ҳолатда эканлигини аниқлаш учун махсус мосламадан фойдаланиш тартиби
361. Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг алкоголли ичимликлар таъсиридан маст ҳолатда эканлигини аниқлаш ЙПХ ходими томонидан махсус мослама (алкотестер) ёрдамида қоидабузарлик юз берган жойнинг ўзида амалга оширилиши мумкин.
362. Текширув олдидан ЙПХ ходими ҳайдовчини махсус мослама (алкотестер)нинг ишлаш тартиби билан таништиради, унинг талабига асосан мосламанинг сертификати (нусхаси)ни кўрсатади.
363. Текширув камида икки нафар холис иштирокида амалга оширилади, ЙПХ ходими томонидан кузатув камераси (body camera)дан фойдаланган ҳолда амалга ошириладиган текширувлар бундан мустасно. Кузатув камераси (body camera)дан фойдаланган ҳолда амалга оширилган текширув жараёни акс этган видеотасвир иш материалларига илова қилиниши лозим.
364. Текширув жараёнида ЙПХ ходими санитария-гигиена қоидаларига қатъи риоя этиши лозим.
365. Текширув ЙПХ ходими томонидан махсус мослама (алкотестер) ёрдамида белгиланган тартибда транспорт воситаси ҳайдовчисининг оғиз бўшлиғидан чиқарилган ҳаводаги этанол буғлар концентрацияси миқдорини аниқлаш орқали ўтказилади.
366. Транспорт воситаси ҳайдовчисининг оғиз бўшлиғидан чиқарилган ҳаводаги этанол буғлар концентрацияси кўрсаткичи 0,135 миллиграмм ва ундан юқори бўлган ҳолларда, ЙПХ ходими ҳайдовчига нисбатан алкоголли ичимлик истеъмол қилганлиги ҳолати юзасидан МЖТКнинг 131-моддасига мувофиқ маъмурий баённома расмийлаштиради.
367. Транспорт воситаси ҳайдовчиси махсус мослама (алкотестер) ёрдамида текширувдан ўтишдан бош тортган ёхуд унда алкотестер орқали текширув натижаларига эътироз мавжуд бўлган ҳолларда, ЙПХ ходими транспорт воситасини бошқараётган шахснинг маст ҳолатда эканлигини аниқлаш мақсадида тиббий текширувдан ўтказиш учун туман (шаҳар) даволаш-профилактика муассасаларига олиб боради.
368. Транспорт воситаси ҳайдовчиси текширувдан ўтишдан бўйин товлаган тақдирда, ЙПХ ходими унга нисбатан МЖТКнинг 136-моддасига мувофиқ маъмурий баённома расмийлаштиради.
3-§. Транспорт воситалари ойналарининг ёруғлик ўтказувчанлигини ўлчовчи мосламадан фойдаланиш тартиби
369. Транспорт воситаларининг туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойналари белгиланган меъёрларга жавоб беришига аниқлик киритиш учун транспорт воситалари ойналарининг ёруғлик ўтказувчанлигини ўлчовчи мослама (тауметр)дан фойдаланилади.
3610. Транспорт воситалари ойналарининг ёруғлик ўтказувчанлигини аниқлаш РШХ ходими томонидан махсус мослама (тауметр) ёрдамида қоидабузарлик содир бўлган жойнинг ўзида амалга оширилади.
3611. Текширув олдидан ЙПХ ходими транспорт воситаси ҳайдовчисини махсус мослама (тауметр)нинг ишлаш тартиби билан таништиради ва унинг талаби асосида мосламанинг сертификати (нусхаси)ни кўрсатади.
3612. Ёруғлик ўтказувчанлиги текширилаётган транспорт воситасининг ойнаси белгиланган стандартларга мос, тоза ва қуруқ бўлиши лозим.
3613. Ёруғлик ўтказувчанлиги белгиланган меъёрларга мувофиқ бўлмаган автотранспорт воситаси ҳайдовчисига нисбатан МЖТКнинг 126-моддасига мувофиқ маъмурий баённома расмийлаштирилади».


(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2022 й., 09/22/173/0298-сон)

Download 38,4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish