[
ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.07.00 Кичик саноат зоналари]
[
ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Саноат]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Кичик саноат зоналари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 21 июндаги ПҚ-4363-сон қарорига асосан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Кичик саноат зоналари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Белгилансинки, кичик саноат зоналари ҳудудида ер участкаларини бериш қонунчиликда белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион орқали амалга оширилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сонли Фармонига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик
маълумотлари миллий базаси, 09.06.2021 й., 06/21/6243/0540-сон)
2. Вазирлар Маҳқамасининг «Кичик саноат зоналарини барпо этиш ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 2014 йил 31 декабрдаги 378-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва саноат вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг саноат ва кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Б.А. Хўжаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.
АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 9 март,
134-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 мартдаги 134-сон қарорига
ИЛОВА
[
ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.07.00 Кичик саноат зоналари]
Кичик саноат зоналари тўғрисидаги
Низом
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом кичик саноат зоналарининг ташкил
этилиши ва фаолият юритиши,
шунингдек, уларнинг ҳудудларида тадбиркорлик субъектларини танлов асосида танлаб олиш ва жойлаштириш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
кичик саноат зонаси (кейинги ўринларда КСЗ деб аталади) — ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш учун мўлжалланган, аҳоли пункти ҳудудининг ёки аҳоли пунктлариаро ҳудуднинг қонунчилик ҳужжатлари билан муайян мақом берилган ҳамда ҳудуди доирасида хизмат кўрсатувчи инфратузилмага эга бўлган ишлаб чиқариш майдонлари жойлашадиган ва чегаралари аниқ белгиланган қисми;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)