1. Иқтисодиёт / Нархлар ва нархларнинг ҳосил бўлиши]


§ 7. Домен номини Рўйхатдан ўтказиш



Download 164,2 Kb.
bet8/11
Sana08.07.2022
Hajmi164,2 Kb.
#756852
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
1830 23.06.2008


§ 7. Домен номини Рўйхатдан ўтказиш
51. Ҳар қандай жисмоний ва юридик шахс миллати ва яшаш жойидан қатъи назар, «UZ» доменидаги домен номини рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқига эга.
52. Домен номларини рўйхатдан ўтказиш Рўйхатдан ўтказувчи билан ариза берувчи ўртасидаги шартнома асосида амалга оширилади.
53. Ариза берувчи домен номини мустақил танлайди ва домен номини танлаш ҳамда домен номини рўйхатдан ўтказиш ва ундан фойдаланиш билан боғлиқ ҳолда учинчи шахс ҳуқуқларининг мумкин бўлган бузилишлари учун, шунингдек бундай бузилишлар билан боғлиқ зарарлар хавфи учун жавобгар бўлади.
54. Домен номи биттадан кўп символ ва қуйидаги белги ёки уларнинг комбинациясидан иборат бўлиши керак:
ҳарфлар a, b, c, d, e, f, g, h, i, j, k, l, m, n, o, p, q, r, s, t, u, v, w, x, y, z;
cонлар 0, 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9;
дефис («-» белгиси).
Домен номи дефис билан бошланиши ёки тугалланиши мумкин эмас (масалан, -domain.uz ёки domain-.uz).
55. Рўйхатдан ўтказувчи домен номларини рўйхатдан ўтказиш тартиби ва процедуралари ҳамда уларни рўйхатдан ўтказиш нархи тўғрисидаги ахборотни манфаатдор шахсларга етказишга мажбурдир.
56. «UZ» домени зонасидаги домен номларини рўйхатдан ўтказиш учун ариза Рўйхатдан ўтказувчининг веб-серверларидан фойдаланган ҳолда, Рўйхатдан ўтказувчига электрон хат кўринишида ёки қоғоз кўринишидаги ёзма ариза бўйича жўнатилиши керак.
57. Ариза берувчи ўз аризасида тўлиқ ва ишончли ахборот тўғрисида хабар беришга мажбурдир. Рўйхатдан ўтказувчи аризани текширишда ариза берувчидан тақдим этилган маълумотлар ҳаққонийлиги тасдиғини сўрашга ҳақлидир.
58. Рўйхатдан ўтказувчи домен номларини рўйхатдан ўтказишга ариза берганлар ва аввал рўйхатга олинганларнинг ушбу Низом талабларига мувофиқлигининг дастлабки текширувини ўтказишга мажбурдир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
59. Аризалар Рўйхатдан ўтказувчи томонидан уларнинг келиб тушиш кетма-кетлигига мувофиқ кўриб чиқилади.
(59-банд Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 2014 йил 30 декабрдаги 94мҳ-сонли қарори (рўйхат рақами 1830-1, 05.02.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 5-сон, 61-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
60. Қуйидаги ҳолларда домен номини рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги ариза рад этилиши мумкин:
домен номи ушбу Низомнинг 54-банди талабларига мос келмаганда;
домен номи рўйхатга олинган ва асосий Реестрда бўлганда;
домен номи «UZ» домени Маъмури томонидан белгиланадиган захираланган домен номлари рўйхатига кирганда;
домен номини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқишни тўхтатиб қўйиш сабаблари белгиланган муддатда ариза берувчи томонидан бартараф этилмаганда.
(60-банд Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 2014 йил 30 декабрдаги 94мҳ-сонли қарори (рўйхат рақами 1830-1, 05.02.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 5-сон, 61-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
61. Рўйхатдан ўтказувчи аризани қабул қилган вақтдан бошлаб ўн кун ичида аризачига домен номининг рўйхатдан ўтказганлиги, рўйхатдан ўтказиш рад этилганлиги ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш тўхтатиб қўйилганлиги тўғрисида ариза берувчига хабар бериши керак. Агар ариза ушбу Низомнинг 1 ва 2-иловаларида келтирилган талабларга жавоб бермаса, Рўйхатдан ўтказувчи аризани кўриб чиқишни тўхтатиб қўйиши лозим. Аризани кўриб чиқишни тўхтатиб қўйиш муддати Рўйхатдан ўтказувчи томонидан белгиланади ва уч кундан ошмаслиги зарур.
(61-банд Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 2014 йил 30 декабрдаги 94мҳ-сонли қарори (рўйхат рақами 1830-1, 05.02.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 5-сон, 61-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
62. Рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун асослар йўқлиги аниқлангандан сўнг, Рўйхатдан ўтказувчи асосий реестрга ушбу Низомга асосан маълумот киритишни амалга оширади. Асосий реестрга маълумот киритилган кундан бошлаб етти кун ичида Рўйхатдан ўтказувчи ва домен номининг Маъмури ўртасида домен номини рўйхатдан ўтказиш бўйича шартнома тузилади.
(62-банд Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 2014 йил 30 декабрдаги 94мҳ-сонли қарори (рўйхат рақами 1830-1, 05.02.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 5-сон, 61-модда)
63. Рўйхатдан ўтказувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
домен номларини рўйхатдан ўтказиш ва рўйхатдан ўтказишнинг амал қилиш муддатини узайтириш бўйича хизматлар тўлови миқдори ва тартибини мустақил белгилаш, агар бу ушбу Низомга, шунингдек Рўйхатдан ўтказувчи ва «UZ» домени Маъмури ўртасидаги шартномада белгиланган шартларга зид келмаса;
ариза берувчидан домен номларини рўйхатдан ўтказиш ва рўйхатдан ўтказишнинг амал қилиш муддатини узайтириш учун тақдим этилган аризанинг тасдиқланиши, шунингдек домен номи тўғрисидаги маълумотларнинг ўзгарганлиги тўғрисидаги ахборотни сўраш;
ушбу Низомда белгиланган шартлар ва талаблар домен номининг Маъмури томонидан бажарилганда унинг аризаси бўйича домен номини активация қилиш учун бериш.
64. Рўйхатдан ўтказувчи қуйидагиларга мажбурдир:
ариза берувчилар учун ушбу ҳужжатга мувофиқ аризаларни бериш ва расмийлаштиришнинг қулай тартибини белгилаш;
домен номи Маъмурининг талаби бўйича ушбу домен номи Маъмурига тегишли бўлган, асосий Реестрда сақланаётган домен номи тўғрисидаги ахборотни унга тақдим этиш;
рўйхатдан ўтказишнинг бутун муддати давомида асосий Реестрдаги ахборотнинг домен номи Маъмурининг аризасида кўрсатилган ахборот билан мос келишини таъминлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(64-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 2014 йил 30 декабрдаги 94мҳ-сонли қарорига (рўйхат рақами 1830-1, 05.02.2015 й.) асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 5-сон, 61-модда)
домен номи Маъмуридан билдиришнома олинган вақтдан бошлаб икки иш куни ичида Рўйхатдан ўтказувчини ўзгартириш тўғрисидаги домен номи Маъмурининг талаби бўйича ўз мажбуриятларини янги Рўйхатдан ўтказувчига топшириш учун зарур хатти-ҳаракатларни бажариш.
65. Рўйхатдан ўтказувчи асосий Реестрни олиб боришда маълумотлардан рухсатсиз фойдаланишнинг олдини олиш бўйича зарур чораларни таъминлашга мажбурдир.
66. Рўйхатдан ўтказувчи «whois» хизматлари ишлаши учун домен номи Маъмуридан ахборот олгандан кейин уч кундан кечиктирмасдан «UZ» домени Маъмури базасига маълумотларни киритишни таъминлашга мажбурдир.
67. Рўйхатдан ўтказувчи домен номини излаш ва рўйхатдан ўтказишнинг ўзига тегишли тизими ёки «whois» хизматлари орқали олинган ахборотдан ноҳалол рақобат учун ёки домен номини излаган шахс манфаатларига қарши ғаразли мақсадларда фойдаланиш ҳуқуқига эга эмас.
68. Рўйхатдан ўтказувчи ахборотни асосий Реестрга киритиш мақсадларидан ташқари, ариза берувчидан олинган ахборотни ошкор этиш ёки ундан ҳар қандай тарзда фойдаланиш ҳуқуқига эга эмас, агар ушбу Низомда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса.
Олдинги таҳрирга қаранг.
69. Домен номи активация қилинган пайтдан бошлаб рўйхатга олинган ҳисобланади. Домен номини рўйхатдан ўтказишнинг амал қилиш муддати Рўйхатдан ўтказувчи ва домен номи Маъмури ўртасидаги домен номини рўйхатдан ўтказиш учун тузилган шартномада белгиланади ва бир йилдан кам бўлмаслиги керак.
Рўйхатдан ўтказиш муддати тугаганидан кейин домен номи деактивация қилинади ва етти кун давомида жорий домен номининг Маъмурига тегишли деб ҳисобланади.
(69-банд Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 2014 йил 30 декабрдаги 94мҳ-сонли қарори (рўйхат рақами 1830-1, 05.02.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 5-сон, 61-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
70. Домен номи Маъмурининг домен номини рўйхатдан ўтказиш учун берган аризаси Рўйхатдан ўтказувчи томонидан «UZ» домени Маъмурига активация қилиш учун юборилади.
(70-банд Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 2014 йил 30 декабрдаги 94мҳ-сонли қарори (рўйхат рақами 1830-1, 05.02.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 5-сон, 61-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
71. Домен номининг Маъмури тўғрисидаги тўлиқ боғланиш маълумотларининг мавжудлиги ва халқаро стандартлар талабларига мувофиқлиги домен номини активация қилиш шарти ҳисобланади.
(71-банд Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 2014 йил 30 декабрдаги 94мҳ-сонли қарори (рўйхат рақами 1830-1, 05.02.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 5-сон, 61-модда)
72. «UZ» домени Маъмури Рўйхатдан ўтказувчидан домен номини рўйхатдан ўтказиш учун аризани олгандан кейин уч кун давомида домен номини активация қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
73. Агар домен номи ушбу Низомнинг 71-банди талабларига жавоб бермаса ёки домен номи «UZ» домени Маъмури томонидан номақбул домен номи деб топилса, «UZ» домени Маъмури активация қилишни рад этади.
Агар рад этишни бартараф этиш имкони бўлмаса, активация қилишни рад этиш ҳолларида домен номи Маъмури Рўйхатдан ўтказувчидан рўйхатдан ўтказиш учун тўловларни тўлиқ ҳажмда қайтариб беришни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
«UZ» домени Маъмурининг домен номининг номақбуллиги сабабли уни активация қилишни рад этиши юзасидан судга мурожаат қилиш мумкин.
(73-банд Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 2014 йил 30 декабрдаги 94мҳ-сонли қарори (рўйхат рақами 1830-1, 05.02.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 5-сон, 61-модда)
74. Рўйхатга олинган домен номи домен номи Маъмурининг шахсий мулки ҳисобланмайди. Домен номининг Маъмури домен номидан фойдаланиш ҳуқуқига эга. Домен номининг Маъмури домен номидан фойдаланиш ҳуқуқини шартнома бўйича бошқа шахсга бериш ҳуқуқига эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
75. Домен номидан фойдаланиш қуйидаги ҳолларда тақиқланади:
(75-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 2014 йил 30 декабрдаги 94мҳ-сонли қарори (рўйхат рақами 1830-1, 05.02.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 5-сон, 61-модда)
киберсквоттинг, яъни учинчи шахс ҳуқуқларини бузган ҳолда фойда ёки бошқа турдаги афзалликларга эга бўлиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасида бошқа шахс номига рўйхатдан ўтказилган ёки рўйхатдан ўтказиш сўраб талабнома берилган, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ рўйхатдан ўтказилмай ҳам муҳофаза қилинадиган ёки анча илгарироқ устуворликка эга бўлган домен номлари, товар келиб чиққан жой номи бўлган домен номлари, фирма номлари (муҳофаза қилинмайдиган қисм сифатида киритилган ҳоллар бундан мустасно) билан адаштириб юбориш даражасида бир хил ёки уларга айнан ўхшаш бўлган домен номини рўйхатдан ўтказиш;
(75-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 2014 йил 30 декабрдаги 94мҳ-сонли қарори (рўйхат рақами 1830-1, 05.02.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 5-сон, 61-модда)
домен греббинг, яъни асосий тушунчаларни ифодаловчи ёки асосий тушунчалардан иборат кўп сонли домен номларининг бир шахс томонидан домен номини рўйхатдан ўтказишда ва фойдаланишда сарф этилган ҳақиқий харажатлардан анча юқори нархда потенциал манфаатдор шахсларга уларни қайта сотиш ёки потенциал рақобатчилар олдида устуворликка эга бўлиш ёхуд потенциал рақобатчиларнинг товарлар ва хизматлар бозоридан фойдаланишини чеклаш ёхуд рақобатчи хўжалик юритувчи субъектларнинг тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилиш мақсадларида олдиндан рўйхатга олиниши;
фақат маълум учинчи шахсга бериш учун, агар ушбу хатти-ҳаракат фойда олишга қаратилган, учинчи шахснинг потенциал манфаатлари ёки бошқа потенциал манфаатдор шахсни ҳисобга олган ариза берувчининг ғаразли мақсадини амалга ошириш назарда тутилганда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(76-банд Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 2014 йил 30 декабрдаги 94мҳ-сонли қарорига (рўйхат рақами 1830-1, 05.02.2015 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 5-сон, 61-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
77. Захираланган домен номлари рўйхатига кирмайдиган ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатлари ва халқаро шартномалари талабларини бузмайдиган домен номини рўйхатдан ўтказиш ва ундан фойдаланишнинг устувор ҳуқуқи домен номини рўйхатдан ўтказиш учун биринчи бўлиб ариза берган шахсга тегишлидир.
(77-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Download 164,2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish