1. Иқтисодиёт / Ҳисобга олиш, статистика ва ҳисобот]



Download 127,57 Kb.
Sana21.02.2022
Hajmi127,57 Kb.
#62899
Bog'liq
106 12.10.1994




[ОКОЗ:

1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.07.00 Ҳисоб. Ҳисобот. Статистика (шунингдек, 07.29.00.00 га қаранг);

2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.05.00 Молиявий ҳисобот]

[ТСЗ:

1.Иқтисодиёт / Ҳисобга олиш, статистика ва ҳисобот]

«ТАСДИҚЛАЙМАН»
Ўзбекистон Республикаси Молия
вазирининг муовини
А.М. АБДУҚОДИРОВ
24.10.1994 й. № 110
КОРХОНАЛАРНИНГ ЧОРАКЛИК ВА ЙИЛЛИК БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБОТИ ШАКЛЛАРИНИ ТЎЛҒАЗИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
Йўриқнома
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1994 йил 12 октябрда 106-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
 LexUZ шарҳи
Мазкур Йўриқнома 1999 йил 11 ноябрда ўз кучини йўқотган ва давлат реестридан чиқарилган.
1. УМУМИЙ КЎРСАТКИЧЛАР
1.1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 27 октябрь 1993 йил «Корхона ва ташкилотларнинг йиллик бухгалтерия ҳисоботи ҳажми ва шакллари» тўғрисидаги 76-сонли хати билан тасдиқланган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 15 ноябрь 1993 йил «Корхоналарнинг йиллик бухгалтерия ҳисоботининг шаклларини тўлғазиш тартиби» тўғрисидаги Йўриқномани тасдиқлаш бўйича 155-сонли буйруқ билан тасдиқланган тартибда мулкчилик шаклларидан қатъи назар, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган ташкилотлар, корхоналар (шунингдек чет эл инвестициялари билан фаолият кўрсатаётган корхоналарда) ишлаб чиқариш бирлашмалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги бўйича юридик шахс ҳисобланган корхоналар йиллик ҳисобот тузадилар.
Йиллик ҳисоботни тузиш чоғида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 26 мартдаги 164-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тўғрисидаги» Низомга, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1992 йил 13 августдаги 09-03-21/377-сонли хати билан республикада жорий қилинган корхоналар молиявий хўжалик фаолиятининг счётлар режаси ва уни жорий этиш бўйича Йўриқномасидан, шунингдек амалдаги кўрсатмалардан фойдаланиш лозим.
Йиллик ҳисобот кўрсаткичлари тузилаётганда корхона эгасининг шу жумладан давлатнинг манфаатларига мумкин қадар риоя этган ҳолда инвесторлар, кредиторлар, акционерлар каби сиртқи фойдаланувчилар, солиқ нозирликлари, банк муассасалари қўйилаётган талаблар, шунингдек ана шу масалалар юзасидан халқаро стандартлар қўядиган талаблар назарда тутилади.
1993 йилги бухгалтерия ҳисоботи таркибида 4 та шакл назарда тутилган:
корхонанинг йиллик баланси (1-шакл);
молиявий натижалар ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисобот (2-шакл);
корхонанинг балансига илова (5-шакл);
ҳамда Ўзбекистон Республикасининг чет эл давлатларида бўлган ва барпо этилаётган мулки тўғрисидаги ҳисобот.
1.2. Бухгалтерия ҳисоботи шаклларида кўзда тутилган барча кўрсаткичлар келтирилади. Корхонанинг тегишли активлари, пассивлари жараёнлари бўлмаганлиги сабабли у ёки бу модда (қаторлар, бандлар) тўлдирилмай қолган ҳолларда, ушбу модда (қатор, банд) ларга чизиқ тортиб қўйилади.
1.3. Шаклларнинг муқова қисми қуйидаги тартибда тўлдирилади: «Корхона» қисмида корхонанинг (белгиланган тартибда рўйхатга олинган таъсис ҳужжатларга мувофиқ) тўлиқ номи кўрсатилади:
«Тармоқ» (фаолият тури) қисмида халқ хўжалиги тармоқларини умумиттифоқ туркумланишига (ОКОНХ) мувофиқ фаолият тури кўрсатилади;
«Давлат мулкини бошқариш органи» қисмида давлат ёки хусусий (агар шундай корхона мавжуд бўлса) корхона устидан бошқарув ҳуқуқига эга бўлган ва бухгалтерлик ҳисоботи юбориладиган органнинг номи кўрсатилади;
«Манзилгоҳ» қисмида корхонанинг алоқа учун манзилгоҳи кўрсатилади;
«Назоратдаги сумма» қисми корхона томонидан тўлғазилмайди.
1.4. Корхона, ишлаб чиқариш бирлашмаси ва ташкилот ўзининг барча бўлинмаларининг фаолияти кўрсаткичини маълумотларига киритиши шарт.
1.5. Тугатилган ёки қайта ташкил қилинган, мулкчиликнинг давлат шаклини жамоа мулкига ўзгартирган корхона ҳисобот даврида чорак бошланганидан то тугатилган (қайта ташкил қилинган) давригача чораклик ҳисобот беришнинг амалдаги шакллари бўйича ҳисобот топширади.
1.6. Молия, солиқ органлари ва муассасалари билан ҳисоб-китоб бўйича баланс моддалари суммаси улар билан келишилган ва айнан бир хил бўлиши лозим. Ушбу ҳисоб-китоблар бўйича ноаниқ суммаларни балансда қолдиришга йўл қўйилмайди.
1.7. Корхона ҳисоботида услубиёт ўзгарганлиги ҳисобга олинган ҳолда, тегишли ўтган чорак ҳисоботи маълумотлари билан жорий ҳисобот маьлумотлари таққосланган бўлиши керак.
1.8. Бухгалтерия ҳисоби ва балансда бирорта ўчириш ёки бузиб тўғрилаш бўлмаслиги керак. Улар шундай ҳолларга йўл қўйилса, хато тузатилган сана кўрсатилган ҳолда ҳисобот ва балансга имзо чекиб тасдиқланган шахсларнинг тегишли изоҳлари бўлиши шарт.
1.9. Ўтган чорак ҳисоботи (у тасдиқлангандан сўнг) ёки жорий ҳисобот маълумотларининг нотўғрилиги эътироф этилса, бу нарса жорий ҳисоботда (хатога қайси даврида йўл қўйилган бўлса ўша давр ҳисобига) тўғриланади. Қўшиб ёзиш ёки маълумотлар бузиб кўрсатилган давр аниқланмаса, бундай ҳолда навбатдаги биринчи ҳисоботда улар тўғриланади. Мана шу кўрсатилган ҳисобот маълумотларидаги хатоларни тўғрилаш тартиби корхона томонидан, қайта саноқдан ўтқазишда (инвентаризацияда) аниқланган маълумотлар нотўғрилигини тўғрилашга ҳам тегишлидир.
Йиллик бухгалтерия ҳисоботини текшириш мобайнида ишлаб чиқариш харажатларига, унга борлиқ бўлмаган харажатларни қўшиш натижасида даромад яширилганлиги ёки молиявий натижани камайтирилганлиги аниқланган ҳолларда ўтган чорак ҳисоботида ўзгартириш киритилмасдан, балки ҳисобот даврида аниқланган ўтган йиллар фойдаси кўринишида хатоликка йўл қўйилган счётлар корреспонденциясида жорий ҳисоботда акс эттирилади. Хом ашё материалларининг ҳақиқий таннархини уларнинг ҳисобдаги (режадаги) таннархидан (транспорт, тайёрлов харажатлари) фарқини тақсимланишида ёки харажатларнинг ўз вақтида (ортиқча) акс эттирилмаганлиги натижасида ишлаб чиқариш харажатларини ҳисоблашда йўл қўйилган хато фойда ва зарарлар счёти билан боғланган ҳолда, тааллуқли счёт дебетларида ёзувлар қайд қилиш йўли билан тўғриланади.
Амалдаги қонунчилик асосида корхона ҳисобида қоладиган фойда ҳисобига олиб борилиши лозим сарфларнинг ишлаб чиқариш харажатларига қўшилган ҳолатларида ёки амортизация ажратмалари ортиқча ҳисобланганда, аниқланган харажатлар (ажратмалар) суммасига ўзига тааллуқли манбаларни «фойда ва зарарлар» счётининг кредити билан корреспонденцияланган ҳолда камайтириш йўли билан тўғриланади.
2. КОРХОНА БАЛАНСИ (1-ШАКЛ)
2.1. «Номоддий активлар» моддасида корхона ўз фаолияти давомида узоқ давр мобайнида фойдаланадиган ва даромад келтирадиган номоддий объектлар бўйича қилган харажатларини кўрсатади.
Номоддий объектлар қуйидагилар бўлиши мумкин:
ер майдонларидан бино ва иншоотларидан, табиий ресурсларидан фойдаланиш ҳуқуқлари патентлар, лицензиялар, ноу-хау, программа маҳсулотлар, устунлик ва якка ҳокимлик ҳуқуқлари (айрим фаолият турларида бошқа мулкий ҳуқуқлар лицензиялари қўшилган ҳолда) шу жумладан корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказиш брокерлик ўринлари ва шунга ўхшаш тўловлар қўшилган ҳолда янги мулкчиликни ташкил этиш харажатлари (савдо маркаси, товар белгиси ва бошқалар).
Номоддий активлар таъсис этувчилар (мулкдорлар) томонидан корхона устав фондига ҳисса тарзда қўшилган бўлиши ёки корхона ўз фаолияти давомида сотиб олган бўлиши мумкин.
Ушбу модда бўйича номоддий активлар бошланғич ва қолдиқ қийматларида алоҳида-алоҳида, шунингдек ҳисобланган эскириш суммалари ҳам келтирилади. Номоддий активларни эскириши корхона томонидан уларнинг бошланғич қиймати ва улардан фойдаланиш муддатларидан келиб чиққан ҳолда (лекин корхонанинг фаолият кўрсатиш муддатидан ошмаган ҳолда) ҳисобланган ойлик нормалари бўйича ҳисобланиб ойма-ой маҳсулот (иш, хизмат) лар таннархига олиб борилади. Хизмат қилиш муддатларини аниқлаб бўлмайдиган номоддий активлар бўйича эскириш нормаси беш йилга, (лекин корхонанинг фаолият кўрсатиш муддатидан ошмаган ҳолда) ҳисобланган ҳолда белгиланади.
2.2. «Асосий воситалар» моддасида ҳаракатдаги ва захирадаги асосий воситалар тўғрисида маълумотлар кўрсатилади.
Шунингдек, бу моддада ер унумдорлигини оширишга (мелиорациялаш, уларнинг захини ювиш, ирригацион ва бошқа ишлар) қилинган капитал қўйилмалар ва ижарага олинган бинолар, иншоотлар, жиҳозлар ва асосий воситаларга кирувчи бошқа объектлар ҳам акс эттириладиган ҳамда бу моддада корхона амалдаги Қонунчиликка биноан, ер участкаларини сотиб олишга ҳақиқатда қилинган харажатлар ҳам кўрсатилади. Ижарачи ва ижарадор ўртасида тузилган ижара шартномаси (ёки қўшимча аҳдлашув) га биноан ижарага олинган асосий восита ижара муддатининг тугаши билан ёки шартномага мувофиқ сотиб олиш баҳосини ўтказиб бериш билан «Ижарага олинган асосий воситалар» счётида ҳисоб олинувчи узоқ муддатли ижарага олинган асосий воситалар ҳам кўрсатилади. Ушбу моддада корхонанинг 01 «Асосий воситалар» ва 03 «Узоқ муддатли ижарага олинган асосий воситалар» счётларида ҳисобга олинган асосий воситалар бўйича ҳисобланган эскириш суммалари алоҳида кўрсатилади. Асосий воситаларга эскириш ҳисоблашда, асосий фондларни тўлиқ қайта тиклашда белгиланган ягона амортизация ажратмалари нормаларидан фойдаланиш керак бўлади.
2.3. «Ўрнатиладиган асбоб ускуналар» моддасида ўрнатилиши керак бўлган, корхона омборидаги ва йўлдаги асбоб ускуналар захираси ҳақиқий қийматларида акс эттирилади.
2.4. «Тугалланмаган капитал қўйилмалар» моддасида хўжалик ва пудрат усулларида олиб борилаётган, тугалланмаган қурилишлар қиймати буюртмачи томонидан акс эттирилади.
Асосий воситани ташкил этиш, геология қидирув ишлари бўйича харажатлар, шунингдек шу мақсадларда вақтинчалик фойдаланиш учун корхоналар томонидан аванс тарзида берилган қўйилмалар ҳисоби амалдаги норматив ҳужжатлар ва капитал қўйилмаларни ҳисобга олиш бўйича асосий Низом асосида юритилади.
2.5. «Узоқ муддатли молиявий қўйилмалар» моддасида корхона томонидан бошқа корхоналарнинг даромад активларидаги (акция, қимматбаҳо қоғозлар, облигациялар, узоқ муддатли инвестициялар), Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташкил қилинган бошқа корхоналарнинг устав фондларига қўйилган узоқ муддатли инвестициялар, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқари корхоналар капиталига қўйилган узоқ муддатли инвестициялар, шунингдек корхоналар томонидан бошқа корхоналарга берилган узоқ муддатли қарзлар кўрсатилади.
2.6. «Таъсисчилар билан ҳисоб китоблар» моддасида корхона таъсисчиларининг корхона Устав фондига қўшиши керак бўлган улуши бўйича қарзи кўрсатилади.
2.7. «Бошқа оборотдан ташқари активлар» моддасида биринчи бўлимда акс эттирилмаган бошқа маблағ ва қўйилмалар акс эттирилади. Кўпчилик ҳолатларда бу моддада ижарадор корхоналар 09 «Ижара мажбуриятлари тушуми» счётида ҳисобга олинган узоқ муддатли ижарага берилган асосий воситалар бўйича қарзлар қолдиғини кўрсатади.
2.8. «Ишлаб чиқариш захиралари» моддасида 10 «Материаллар» счётида ҳисобга олинган захирадаги хом ашёлар, асосий ва ёрдамчи материаллар, ёқилғи, сотиб олинган ярим тайёр маҳсулот ва бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар, идишлар ва бошқа моддий қийматликларнинг ҳақиқий таннархи кўрсатилади.
2.9. «Кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар» моддасида кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар, шу жумладан махсус иш қуроллари ва махсус кийим бош, махсус оёқ кийимлар ва ётоқ жиҳозлари, уларнинг бошланғич ва қолдиқ қийматларида акс эттирилади. «Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тўғрисида»ги Низомга мувофиқ бу буюмлар бўйича корхона томонидан ҳисобланган эскириш суммаси ҳам шу моддада алоҳида келтирилади.
Ишлаб чиқариш захираларини ҳамда кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмларни ҳисобга олиш учун ишлатилган 15 «Материалларни тайёрлаш ва сотиб олиш» ва 16 «Материаллар қийматидаги фарқлар» счётларида кўрсатилган қиймат «Ишлаб чиқариш захиралари» ва «Кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар» моддаларида ҳисобга олиш баҳосида акс эттирилади.
2.10. «Тугалланмаган ишлаб чиқариш» моддасида бухгалтерия ҳисоби счётлар режасининг «Ишлаб чиқариш харажатлари» бўлими счётларида ҳисобга олинадиган, тугалланмаган ишлаб чиқариш Ўзбекистон Республикасида «Маҳсулот (иш, хизмат) ишлаб чиқариш ва реализацияси бўйича қилинган ҳамда маҳсулот (иш, хизмат) таннархига кирадиган харажатлар таркиби тўғрисида»ги Низомга ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 1992 йил 31 декабрда 601-сонли қарори билан тасдиқланган, даромаддан олинадиган солиқни ҳисоблашда эътиборга олинадиган молиявий натижаларни ташкил топишини тартибга олиш, режалаштириш, ҳисобга олиш ва маҳсулот (иш, хизмат) таннархини калькуляциялаш бўйича услубий тавсияномаларга мувофиқ ҳисобланган баҳода акс эттирилади.
Корхоналар (қурилиш,илмий, қидирув билан шуғулланувчи) жорий йилда буюртмачилар билан тузилган шартнома асосида алоҳида моҳиятга эга бўлган тугалланган иш этаплари учун ҳисоб-китоб қилади ва уни «Тугалланмаган ишлаб чиқариш бўйича бажарилган этаплар» счётида ҳисобга олади. Бунда буюртмачи балансига фақатгина тўлиқ тайёр маҳсулотларнигина қўшади.
Бухгалтерия ҳисобида белгиланган тартибга тўланган этаплар ёки счётлар (банк томонидан тўловга қабул қилинган ҳақиқатда харажатлар суммасида) 20 «Асосий ишлаб чиқариш» счетидан 46 «Маҳсулот (иш, хизмат) лар сотиш (реализация) счётининг дебетига чиқим қилинади. Бир вақтнинг ўзида тўланган ёки тўловга қабул қилинган счётлар суммасига 36-дебети билан корреспонденцияланган ҳолда 46-счёт кредитланади. Буюртмачилардан тугалланган ва Қабул қилинган этаплар учун тўланган маблағлар суммаси 51 «Ҳисоб-китоб» счёти дебетида ва 64 «Олинган аванслар бўйича ҳисоблашувлар» счётининг кредитида акс эттирилади. Ҳамма ишлар бутунлай тугатилиши билан 36-счетда ҳисобга олинган буюртмачи томонидан ҳақ тўланган этаплар қиймати 62 «Харидор ва буюртмачилар билан ҳисоблашувлар» счётининг дебетига ёзилади.
62-счётда ҳисобга олинган тўлиқ тугатилган ишлар қиймати олинган аванс ҳисобига (64-счёт дебети ва 62-счёт кредитлари бўйича ёзув қилинади) ва буюртмачидан охирги ҳисоб-китобга кўра олинган сумма ҳисобига (51-счёт дебет ва 62-счёт кредити) ёпилади. Шунингдек ушбу моддада қишлоқ хўжалигининг тугалланмаган ишлаб чиқариш харажатлари ҳам кўрсатилади.Улар ишлаб чиқариш қиймати айрилган ҳолда акс эттирилади. Ҳисобот даврининг охирида тугалланмаган, асосий воситалари таъминлаш ишлари бўйича харажатлар кўрсатилади.
2.11. «Келгуси давр харажатлари» моддасида ҳисобот даврида қилинган, лекин келгуси ҳисобот даврларида ишлаб чиқариш харажатларига ёки сарфларига қўшиш йўли билан, яъни вақт оралиғида узилиши лозим бўлган суммаси кўрсатилади.
Бу харажатларга хусусан бир меъёрда бажарилмайдиган асосий воситаларни таъмирлаш (ремонт фонди ташкил этилмайдиган корхоналар бўйича) харажатлари олдиндан тўланган ижара ҳақи суммалари ва шу кабилар акс эттирилади.
2.12. «Тайёр маҳсулот» моддасида буюртмачилар билан тузилган шартнома асосида ва тегишли техник шартлар ҳамда стандартларга биноан барча қисмлар билан бутланган синовдан ва қабулдан ўтказилган, тўлиқ ишлаб чиқарилган маҳсулотлар қолдиғи ҳақиқий ишлаб чиқариш таннархида кўрсатилади.
Ишлаб чиқаришда харажатларни ҳисобга олиш учун 37 «Чиқарилган маҳсулот (иш, хизмат)» счётида тайёр маҳсулот ушбу моддада норматив (режа) таннархида акс эттирилади.
2.13. «Товарлар» моддасида ўз Низомига кўра савдо ва умумий овқатланиш фаолиятини амалга оширувчи корхоналар сотиб олинган товарлар қийматининг қолдиғини кўрсатади.
Умумий овқатланиш корхоналарида бу моддада ошхона ва омборларда қолган хом ашёларни, шунингдек емакхоналардаги товарларнинг қолдиғини ҳам кўрсатади.
Саноат ва бошқа ишлаб чиқариш корхоналари бу моддада сотиб олиш учун келтириладиган маҳсулотларни, материалларни, буюмларни, шунингдек саноат корхоналаридаги маҳсулотларни келтирилган, лекин чиқарилаётган маҳсулот таннархига қўшилмайдиган, яъни харидор томонидан алоҳида ҳақ тўланадиган тайёр буюмлар қийматини ҳам кўрсатади.
Ушбу моддада товарлар қиймати сотиш ва сотиб олиш баҳоларида алоҳида, шунингдек мол етказиб берувчилар томонидан бериладиган чегирмалар ва товарларга қўйилган устама баҳо суммалари алоҳида келтирилади.
2.14. «Товарлар қолдиғига тегишли муомала харажатлари» моддасида таъсис ҳужжатлари асосида савдо фаолиятини акс эттирувчи корхоналар реализация қилинмаган товарлар қолдиғига тегишли муомала транспорт харажатлари суммасини кўрсатади. Умумий овқатланиш корхоналарида реализация қилинмаган ва хом ашёлар қолдиғига тегишли муомала харажатлари «Товарлар» моддасида акс эттирилади.
2.15. 175-моддада 19 «Сотиб олинган материаллар бўйича қўшимча қиймат солиғи» счётининг: 19.1 «Сотиб олинган моддий ресурслар бўйича қўшимча қиймат солиғи», 19.2 «Сотиб олинган арзон баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар бўйича қўшимча қиймат солиғи», 19.3 «Ишлаб чиқариш характердаги (ишлар, хизматлар) бўйича қўшимча қиймат солиғи», 19.4 «Капитал қўйилмаларни амалга оширишдаги қўшимча қиймат солиғи» субсчетларида ҳисобга олинган тўланган қўшимча қиймат солиғининг қолдиғи кўрсатилади.
2.16. Ҳисоблашувларни акс эттирадиган бухгалтерия ҳисобини счетлари бўйича қолдиқлари балансда ёйиқ ҳолда келтирилади: дебет қолдиққа эга бўлган аналитик счетларининг суммаси активда, кредит қолдиққа эга бўлганлари эса пассивда кўрсатилади.
2.17. «Дебиторлар билан маҳсулот (иш, хизмат) лар учун ҳисоб-китоблар» моддасида жўнатилган товарлар, буюртмачиларга (харидорларга) топшириладиган ишлар, тўлиқ ҳақиқий таннархида жўнатиладиган маҳсулотлар бўйича молиявий натижани аниқлашда эса чиқариш ёки счет қийматларида корхона ҳисоб-китоб ёки бошқа счётларга келиб тушгунга қадар ёки ўзаро тўлов талабномаларида ҳисобга олинганга қадар кўрсатилади,
2.18. «Олинган векселлар» моддасида 62-счетда ҳисобга олинган жўнатилган маҳсулотлар (товарлар), бажарилган иш кўрсатилган хизматлар (олинган векселлар билан таъминланганда) харидорларнинг, буюртмачиларнинг ва бошқа дебиторларнинг кўрсатилади.
2.19. Корхона балансининг актив пассив томонларида «Шўъба корхоналари билан ҳисоблашувлар» моддаси бўйича, шўъба корхоналари билан бўлган жорий операциялар (баланслараро ҳисоблашувлар) бўйича маълумотлар акс эттирилади. Бунда шўъба корхонаси тимсолида юридик шахс ҳисобланувчи ҳамда инвестицион ва молиявий фаолиятини белгилаш ҳуқуқи асосий корхонага доимий равишда берилган корхоналар тушунилади. Асосий корхона ва унинг шўъба корхонаси бўйича маълумотлар жамланиши лозим. Эркин кўрсатилган моддада жамланади.
2.20. «Бюджет билан ҳисоблашувлар» моддасида солиқ ва молия муассаларига бўлган қарзлари, яъни солиқлар бўйича кўп тўланганлик ҳолатлари қўшилган ҳолда бюджетга бўлган йиғма ва бошқа тўловлар кўрсатилади.
2.21. «Ходимлар билан бошқа операциялар бўйича ҳисоблашувлар» моддасида корхона ишчиларининг банк ёки ҳисобига олган ссуда ва қарзлари бўйича, корхонага келтирилган моддий зарарни қоплаш бўйича ва шу кабилар бўйича кооператив ва шахсий уй-жой қурилишига ёки дала ҳовли ва боғ участкалари яшаш шароитларини яхшилаш учун ёки уй жой хўжаликларини йўлга қўйиш учун ва бошқа мақсадлар учун берилган фоизсиз ссудалар акс эттирилади.
Ишчиларга ссуда беришга ишлатилган банк кредитлари баланснинг пассив қисмида Ш-бўлимнинг «Корхона хизматчилари учун банк кредитлари» моддасида кўрсатилади.
2.22. «Бошқа кредиторлар билан ҳисоблашувлар» моддасида ҳисобдор шахсларнинг қарзлари, қабул қилишда аниқланган товар моддий бойликларининг камомади бўйича, мол етказиб берувчилар билан ҳисоблашувлар бўйича қарзлар кўрсатилади. Шунингдек, бу моддада хўжалик фаолияти натижаларига олиб борилган суд арбитраж ёки бошқа маъмурий органлар қарорига кўра ундириб олинган ёки қарздорлар тан олган жарималар, пеня, товонлар ҳам акс эттирилади.
2.23. «Мол етказиб берувчиларга ва пудратчиларга берилган аванслар» моддасида кейинги бўладиган ҳисоб-китоблар бўйича бошқа корхоналарга тўланган аванслар суммаси кўрсатилади.
2.24. «Қисқа муддатли молиявий қўйилмалар» моддасида корхоналардаги қисқа муддатли (бир йилдан узоқ бўлмаган муддатли) қўйилмалар (инвестициялар), яъни бошқа корхоналарнинг қимматбаҳо қоғозлари, фоизли облигациялар, давлат маҳаллий заёмлари ва шунга ўхшаш нарсалар, шунингдек корхона томонидан корхонага берган қарзлари кўрсатилади.
2.25. 50 «Ғазна», 51 «Ҳисоблашув счёти» ва 52 «Валюта счёти» моддаларида корхонанинг ғазнасидаги, банклардаги ҳисоблашув ва счётларидаги пул маблағлари қолдиғи кўрсатилади. «Бошқа пул маблағлари» моддасида корхона томонидан 55 «Банклардаги бошқа счётлар», 56 «Бошқа пул маблағлари» ва 57 «Йўлдаги ўтказилган пул маблағлари» счётларида ҳисобга олинган суммалар кўрсатилади.
2.26. «Бошқа оборот активлари» моддасида баланс актив қисмининг III-бўлим моддаларида ўз аксини топмаган бошқа оборот активларининг суммалари кўрсатилади.
2.27. «Ўтган йиллардаги зарар» моддасида корхонанинг белгиланган тартибда қоплаши лозим бўлган ўтган йиллардаги зарарлари суммаси кўрсатилади.
Корхонанинг ҳисобот йилидаги зарари «Ҳисобот йилидаги зарар» моддасида декабрь ойида 87 «Тақсимланмаган фойда» (қопланмаган зарар) счётига 80 «фойда ва зарарлар» счёти билан корреспонденцияланган ҳолда тугалловчи оборотлар чиқим қилингандан сўнг кўрсатилади, йил давомида эса «Ҳисобот йилдаги зарар» моддаси бўйича ҳисобот даври учун олинган баланс бўйича зарар суммаси акс эттирилади.
2.28. «Устав фонди» моддасида таъсис ҳужжатлари асосида унинг қатнашчиларининг қўшган ҳиссаларидан ташкил топган корхона устав фонди кўрсатилади. Устав фондининг кўпайиши ёки камайиши корхона фаолиятининг ўтган йилги натижаларини қараб чиқиш асосида, белгиланган тартибда, корхонанинг таъсис ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритилгандан сўнг амалга оширилади.
Давлат корхоналари ва муниципал корхоналар бу моддада 1993 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисобининг янги счётлари режасининг жорий этилиши оқибатида 1992 йил учун бўлган йиллик бухгалтерия ҳисоботидаги Устав фонди ҳажми ўзгартиришлар киритиладиган ҳолга келтирилади, яъни 1993 йил 2 январдаги ҳолат бўйича ўтказилган товар моддий бойликларни қайта баҳолаш натижасида ҳисобга олинади.
Балансда уй-жой фондига эга бўлган корхоналар, уларнинг қолдиқ қийматини 85 «Устав фонди» счётидан 88 «Махсус мақсадларга мўлжалланган фондлар» субсчётларининг кредитига ўтказилиши лозим. Бу асосий воситалар бўйича эскириш суммаси белгиланган ҳисоботда уларни сақлаш бўйича харажатлар ҳисоби счётларини дебетлаш ва 02 «Асосий воситаларнинг эскириши» счётини кредитлаш йўли билан ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 1992 йил 3 сентябрдаги 08-03-21/403-сонли хатининг «б» пунктини бажаришда 1992 йил балансида ҳисобга олинмаган капитал қўйилмаларни молиялаштириш счетидаги маблағлар қолдиғи қуйидаги бухгалтерия устав фонди асосида балансга киритилади ва 85 счётига йўналтирилади:
Дебет 55 Кредит 93;
Дебет 93 Кредит 85;
Бу ҳолда баланснинг йил бошидаги қолдиғи суммаси ўзгаради.
2.29. «Резерв фонди» моддасида корхонада амалдаги қонунчилик асосида ташкил этилган резерв фонди қолдиғи кўрсатилади.
2.30. «Махсус мақсадларга мўлжалланган фондлар» моддасида корхона ихтиёрида қолган фойда ҳисобига, таъсис ҳужжатлари асосида корхонада ташкил этилган жамғарма ва истеъмол фондлари кўрсатилади.
Шунингдек, бу моддада корхонанинг бошқа юридик ва жисмоний шахслардан текинга олган моддий ва бошқа моддий бойликлари (мулк кўриниши) қийматида акс эттирилади.
2.31. «Мақсадли молиялаштириш ва тушумлар» моддасида бюджетдан, махсус мақсадларга мўлжалланган тармоқ ва тармоқлараро фондлардан олинган, шунингдек махсус мақсадли тадбирлар ўтказиши учун бошқа корхона ва жисмоний шахслардан олинган маблағлар қолдиғи кўрсатилади.
2.32. «Ижарадаги мажбуриятлари» моддасида ижарачи ижарадор билан, ундан узоқ муддатли ижара олган ва 03 «Узоқ муддатли ижарага олинган асосий воситалар» счетида ҳисобга олинган асосий воситалар бўйича ҳисоблашув ҳолатини акс эттиради.
2.33. «Ўтган йиллар тақсимланмаган фойдаси» моддасида ўтган ҳисобот йилларида тақсимланмаган фойдалар қолдиғи кўрсатилади. Ўтган йиллар тақсимланмаган фойдалари қолдиғининг ҳисобот йили давомидаги ҳаракати корхона балансининг (2-шакл) иловасида батафсил акс эттирилади.
2.34. «Фойда» моддасида корхонанинг ҳамма операциялари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 26 мартдаги 164-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тўғрисидаги» Низом асосида баланс моддаларини баҳолаш асосида аниқланган охирги молиявий натижа (фойда) кўрсатилади.
Корхонанинг ҳисобот йили учун фойдаси умумий (брутто) суммасида 89 «Ҳисобот йили фойдаси» моддасида алоҳида ва соф (нетто) суммаларида (ҳисобот йили тақсимланмаган фойдаси моддасида) алоҳида кўрсатилади.
«Фойданинг ишлатилиши» моддасида корхоналар ҳисобот йили давомида корхона ихтиёрида қолган соф фойданинг аниқ тадбирлар ўтказишга, ҳисоб-китоб бўйича бюджетга солиқлар ва бошқа тўловларни тўлашга йўналтирилган қисмлари акс эттирилади.
81 «Фойданинг ишлатилиши» счётининг дебетида ҳисобга олинган фойданинг ишлатилиши «Молиявий натижалар ва уларнинг ишлатилиши тўғрисидаги ҳисобот» 2-шаклда батафсил акс эттирилади.
Йил тугалланиши билан фойданинг ишлатилган суммасига фойда камайтирилади (81 счёт кредитига, 80 «фойда ва зарарлар» счети дебети билан корреспонденцияланган бухгалтерия ёзуви қилинади) ва тақсимланган фойда қисми эса 80 счётдан 87 «Тақсимланмаган фойда» (қопланмаган зарар) счётининг кредити билан корреспонденциялашган ҳолда чиқарилади ёки зарар қисми 87 счёт дебети билан корреспонденциялашган ҳолда чиқарилади.
2.35. «Узоқ муддатли банк кредитлари» моддасида банк билан келишилган, улардан олинган узоқ муддатли (қайтариш муддати бир йилдан узоқ бўлган) кредитлар бўйича қарз суммалари кўрсатилади.
2.36. «Узоқ муддатли қарзлар» моддасида бошқа корхона ва муассасалардан (банкдан ташқари) олинган узоқ муддатли (қайтариш муддати бир йилдан узоқ бўлган) қарзлар бўйича қарзлар суммаси кўрсатилади.
2.37. «Қисқа муддатли банк кредитлари» моддасида банк билан келишилган, улардан олинган қисқа муддатли (қайтариш муддати бир йилгача бўлган) кредитлар бўйича қарзлар суммаси кўрсатилади.
2.38. «Корхона хизматчилари учун банк кредитлари» моддасида корхоналар ўз ишчиларига якка тартибда уй-жой қурилишлари учун, дала ҳовли қурилишлари учун ва бошқа мақсадлар учун, шунингдек савдо корхоналарига улар томонидан кредитга сотилган товарлар суммаларини қоплаш учун ссудалар беришга банклардан олинган кредитлар бўйича қарзлар суммаси кўрсатилади.
2.39. «Қисқа муддатли қарзлар» моддасида бошқа корхона ва муассасалардан (банкдан ташқари) олинган қисқа муддатли (қайтариш муддати бир йилгача бўлган) қарзлари суммаси кўрсатилади.
2.40. «Кредиторлар билан товарлар (ишлар, хизматлар) учун ҳисоблашувлар» моддасида корхонанинг келтирилган моддий бойликлари учун, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлари учун мол етказиб берувчиларга ва пудратчиларга бўлган қарзи суммалари кўрсатилади. Шунингдек бу моддада мол етказиб берувчиларнинг ҳужжатлаштирилмаган, лекин улардан олинган мол бўйича қарзлари акс эттирилади.
2.41. «Берилган векселлар бўйича» моддасида мол етказиб берувчиларга, пудратчиларга ва бошқа кредиторларга бўлган қарзлар суммасини, яъни корхона уларнинг етказиб берган молларини, ишларини таъминлаш мақсадида берган векселларини (60 «Мол етказиб берувчи ва пудратчилар билан ҳисоблашувлар» счётида ҳисобга олинган) кўрсатади.
2.42. «Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ҳисоблашувлар» моддасида ҳисобланган, лекин ҳали тўланмаган меҳнат ҳақлари кўрсатилади.
«Ижтимоий суғурта ва таъминот бўйича ҳисоблашувлар» моддасида корхона ишчиларининг нафақа таъминотига ва тиббий суғуртасига, шунингдек давлат ижтимоий суғуртасига ажратмалар бўйича қарзлар суммаси акс эттирилади.
2.43. «Кредиторлар билан мулкий ва шахсий суғурталар бўйича ҳисоблашувлар» моддасида корхона ишчиларини ва мулкини мажбурий ва ихтиёрий суғурталар ва бошқа турдаги суғурталар бўйича қарзлари кўрсатилади (уларда корхона суғурта қилдирувчи ҳисобланади).
2.44. Меҳнатга ҳақ тўлаш ва суғурта ҳисоблашувларини акс эттирувчи счётлар бўйича дебет қолдиқлари «Бошқа дебиторлар билан ҳисоблашувлар» моддасида кўрсатилади.
2.45. «Кредиторлар билан бюджетдан ташқари тўловлар бўйича ҳисоблашувлар» моддасида корхонанинг белгиланган қонунчилик тартиби асосида, давлат органларига ўтказиладиган бюджетдан ташқари ва бошқа фондларга ажратмалар бўйича давлат бошқарув органларига қарзи кўрсатилади.
2.46. Баланс пассивида «Бюджет билан ҳисоб-китоблар» корхона ходимларидан олинадиган солиқлар ҳам қўшилган ҳолда корхонанинг бюджетга барча турдаги тўловлари бўйича қарзи акс эттирилади.
2.47. «Бошқа кредиторлар билан ҳисоб-китоблар» моддасида «Кредиторлар билан ҳисоб-китоблар» гуруҳидаги моддаларда ўз аксини топмаган, корхонанинг ҳисоблашувлар бўйича қарзи кўрсатилади.
2.48. «Харидор ва буюртмачилардан олинган аванслар» моддасида бошқа ташкилотлар билан келгусида бўладиган ҳисоб-китоблар бўйича олинган аванслари кўрсатилади.
2.49. «Келгуси давр даромадлари» моддасида ҳисобот даврида олинган, лекин ҳисобот даврларига тегишли бўлган маблағлар (ижара ҳақлари ва шу кабилар), шунингдек амалдаги тартибга биноан 83 «Келгуси давр даромадлари» счетида ҳисобга олинадиган бошқа суммалар кўрсатилади.
2.50. «Келгусидаги харажатлар ва тўловлар резерви» моддасида корхоналар ишлаб чиқариш харажатлари ва сарфларнинг ўзаро бир хил бўлишини таъминлаш мақсадида, яъни маҳсулот таннархини бир хилда бўлишини таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 26 мартдаги 164-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тўғрисида»ги Низом асосида ишчилар таътилига ҳақ тўлашга, ҳар йилги тақдимлаш тўловларига, яъни қатор йилларидаги хизмати учун мукофот тўловларига, асосий воситалар таъмири (ремонти) га ва шунга ўхшаш мақсадлари учун резервланган маблағлар қолдиғи кўрсатилади.
2.51. «Даргумон қарзлари бўйича резервлар» моддасида корхоналар ўтказилган дебитор қарзларни инвентаризацияси асосида бошқа корхоналар, ташкилотлар, шунингдек алоҳида жисмоний шахслар билан ҳисоблашувлар бўйича ҳисобот йилининг охирида, хўжалик фаолияти натижалари ҳисобига ташкил этилган даргумон қарзлар резерви акс эттирилади.
2.52. «Бошқа қисқа муддатли пассивлар» моддасида баланснинг пассив қисмининг III-бўлимидаги бошқа моддаларда ўз аксини топмаган қисқа муддатли пассивлар суммаси кўрсатилади.
3. МОЛИЯВИЙ НАТИЖАЛАР ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ТЎҒРИСИДА ҲИСОБОТ (2-ШАКЛ)
3.1. «Маҳсулот (иш, хизмат) лар реализациясидан тушган пул (ялпи даромад)» моддасида қуйидагилар кўрсатилади:
ишлаб чиқариш корхоналари, маҳсулот (иш, хизмат) реализациясидан тушган пулни, кўрсатилган пул маҳсулот реализациясидан, яъни уларнинг жўнатилиши (бажарилиши) ва ҳисоб ҳужжатларининг харидорига тақдим этилиши бўйича ёки улар учун тўланган пул корхона ҳисоблашув ёки бошқа счётига келиб тушиши (амалдаги қонунчилик асосида) бўйича, шунингдек улар учун корхона ғазнасига пул тўланиши бўйича ҳисобланади;
савдо ва умумий овқатланиш тармоғида фаолият кўрсатувчи корхоналар товарлар реализациясидан тушган ялпи даромадни, яъни реализация қилинган товарларни сотиб олиш баҳоси ўртасидаги фарқни: ёзиладиган 101-сатр бўйича бу корхоналар реализацияси қилинган товарни сотиш баҳосидаги ҳақиқатдаги ҳажми тўғрисидаги маълумотларни кўрсатади;
хўжалик ҳисобида бўлмаган, лекин хўжалик ёки бошқа тижорат фаолиятидан даромад олувчи корхоналар ушбу фаолиятдан олган даромадларини кўрсатади;
010-сатр бўйича корхоналар айрим товар, иш ва хизматларнинг чет эл валютасида экспорт қилинишидан тушган тушумнинг мажбурий сотиш қисмидан келиб тушган сўм банк муассаси тасдиқланган ҳолда акс эттирилади.
3.2. 015 ва 355-сатрларни тўлдиришда, яъни қўшилган қийматдан олинадиган солиқ бўйича бюджет билан ҳисоблашув маълумотларини кўрсатишда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланган 1993 йил 15 январдаги 9-16-сонли «Қўшилган қийматдан олинадиган солиқни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисида» ги йўриқномасидан фойдаланиши лозим.
015-сатр бўйича реализация счётида тушум таркибида ҳисобга олинган солиқ суммаси, яъни мол етказиб берувчида (пудратчида) 68 «Бюджет билан ҳисоблашувлар» счёти кредити билан корреспонденциялашган ҳолда 46 «Маҳсулот (иш, хизмат) лар реализацияси» счётининг дебетида акс эттирилган солиқлар суммаси акс эттирилади.
68-счёт дебети бўйича ва 51 «Ҳисоблашув счёти» кредити бўйича кўрсатилган, яъни бюджетга ўтказилган, шунингдек ҳисоблашув бўйича бюджетга ўтказилиши лозим бўлган қўшимча қийматдан олинадиган солиқ суммаси 355-сатрда акс эттирилади.
3.3. 020-сатр бўйича акциз тўловчи корхоналар реализация счёти бўйича тушум таркибида ҳисобга олинган, ҳамда 46-счёт дебети ва 68-счёт кредитида кўрсатилган акциз суммаси акс эттирилади. Акцизларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ Қўмитасининг 1993 йил 15 январдаги 6 ва 13-сонли Йўриқномалар билан белгиланган.
3.4. 030 ва 370-сатрларни тўлдиришда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 1993 йил 13 январдаги 11-сонли «Маҳсулот ва хом ашёларни республикадан ташқарига олиб чиқиб кетиш тартиби тўғрисида»ги йўриқномадан фойдаланиши лозим.
3.5. Бўш қолдирилган 033-сатр бўйича реализация натижасини аниқлашда умумий тушумдан белгиланган тартиб асосида чиқариб ташланадиган харажат ва ажратмалар акс эттирилади.
Кўпчилик ҳолатларда уларга қуйидагилар киради:
франко-вагон-станция баҳосида реализация қилинган маҳсулотларни, агар бу маҳсулот бўйича ҳисоблашув бевосита мол етказиб берувчи билан харидор ўртасида (тайёрлов ташкилотининг иштирокисиз) бўлиб ўтса, етказиб бериш бўйича харажатлар;
бюджет даромадига олиб бориладиган телевизор ва радио приёмниклар чакана баҳосига белгиланган фоиз устамалари;
экспорт пошлинлари.
3.6. Реализация қилинган маҳсулот (иш, хизмат) ларни ишлаб чиқариш учун қилинган харажатлар моддасидаги 040-сатр бўйича қуйидагилар кўрсатилади:
ишлаб чиқариш корхоналари реализация қилинган маҳсулот (иш, хизмат) ларни ишлаб чиқариш учун қилинган харажатларини;
савдо ва умумий овқатланиш тармоқларида фаолият кўрсатувчи корхоналар реализация қилинган ва жўнатилган товарлар, маҳсулотлар, ишлар ва хизматларга тўғри келган муомала харажатлари;
хўжалик ҳисобида бўлмаган, лекин хўжалик ва бошқа тижорат фаолиятидан даромад олувчи ташкилотлар бу бўйича ишлаб чиқариш харажатларини.
3.7. «Реализация натижаси» моддасининг 050-сатр бўйича маҳсулотлар, товарлар, иш реализациясининг молиявий натижаси, шунингдек ёрдамчи хўжалик ва хизмат кўрсатувчи ишлаб чиқаришнинг маҳсулотнинг томонларга қилинган реализациясини, хўжалик ҳисобида бўлмаган, лекин хўжалик ёки бошқа тижорат фаолиятидан даромад (фойда) олувчи корхоналар олган даромадларнинг қилган харажатларидан ошган қисмини кўрсатади.
Молиявий натижа, реализациядан тушган тушум (ялпи даромад) суммаси (010-сатр) билан реализация қилинган маҳсулот (товар, иш, хизмат) ларни ишлаб чиқариш учун қилинган харажатлар (сарфлар) суммаси (040-сатр), қўшимча қийматдан олинадиган с (015-сатр), четга чиқариладиган моллардан олинадиган (030-сатр) ва акцизлар (020-сатр), шунингдек 035-сатр бўйича кўрсатилган бошқа суммалар ўртасидаги фарқ кўринишида аниқланади.
3.8. «Бошқа реализациялар натижаси» моддасида 47 «Асосий воситаларнинг реализацияси ва чиқарилиши» ва 48 «Бошқа активлар реализацияси» счётларида акс эттирилган операциялар бўйича натижа кўрсатилади.
3.9. «Реализациядан ташқари операциялардан олинган даромад ва харажатлар» моддасида олинган ва тўланган жарималар, пенялар, товонлар ва бошқа иқтисодий санкцияларнинг (қонунчилик асосида бюджетга ўтказиб бериладиган санкциялардан ташқари) умумий суммаси:
корхона счётида турган маблағлар суммаси бўйича олинган фоизлар;
валюта счетлари ва чет эл валюталарида қилинган операциялар бўйича курс фарқлари;
ҳисобот йилида аниқланган ўтган йилдаги фойда ва зарарлар; табиат офатларидан кўрилган зарарлар;
дебитор қарзларни ҳисобдан чиқариш эвазига бўлган йўқотиш;
илгари даргумон қарз сифатида чиқим қилинган қарзларни келиб тушиши;
амалдаги қонунчилик асосида фойда ва зарарлар ҳисобига олиб бориладиган бошқа даромадлар, йўқотишлар ва харажатларнинг умумий суммаси кўрсатилади.
Реализациядан ташқари операциялардан олинган даромад харажатлар моддаси маълумотларидан бошқа корхоналар фаолиятига қатнашишдан олинган улуш даромадларини (Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида олинган даромадлардан ташқари) ва акциялар, облигациялар, шунингдек корхонага тегишли бўлган бошқа қимматбаҳо қоғозлар бўйича олинган даромадлар (дивидендлар, фоизлар) суммаси алоҳида сатр бўйича ажратиб кўрсатилади.
3.10. Реализация қилинган маҳсулот (иш, хизмат)ларнинг таннархини аниқлашда, корхоналар реализациядан ташқари олинган даромад ва харажатларни «Маҳсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқиш ва реализация қилиш бўйича, маҳсулот (иш, хизмат)лар таннархига қўшиладиган харажатлар таркиби ва даромаддан солиқ олишда ҳисобга олинадиган молиявий натижаларни ташкил топиш таркиби тўғрисида» ги Низомга асосан саноатда, қурилишда, қишлоқ хўжалигида, фанда маҳсулот (иш, хизмат)лар таннархини режалаштириш, ҳисобга олиш ва калькуляциялаш бўйича услубий қўлланмалардан, шунингдек маҳсулот (иш.хизмат)лар таннархини режалаштириш, ҳисобга олиш ва калькуляциялаш бўйича тармоқ йўриқномаларидан фойдаланишлари лозим.
3.11. «Фойда ва зарарларнинг жами» моддасининг кўрсаткичлари фойда ва зарарлар бўйича алоҳида-алоҳида ҳисобланиб, 050-070-сатрлар суммаси йиғиндисидан иборат.
3.12. «Фойда ёки зарарлар» моддасида корхоналар ҳисобот даврида олган фойда ёки зарарларнинг охирги қолдиғини кўрсатади ва 80-сатр бўйича 3 ва 4-устун маълумотлари орасидаги фарқ кўринишида аниқланади.
3.13. «Даромадлар» моддаси бўйича корхоналар ҳисобот даврида олган даромадлари кўрсатилади ва у «Меҳнатга ҳақ тўлаш фонди» (041-сатр) йиғиндисидан иборат бўлади.
3.14. «Фойданинг ишлатилиши» деб номланган II- бўлимда фойдани ишлатиш асосий йўналишлари бўйича ёритилади, чунончи:
фойда ҳисобидан бюджетга тўланадиган даромад солиғи ва бошқа тўловлар суммаси;
резерв жамғармаси ва истеъмол фондларини ташкил этишга ажратилган ажратмалар;
хайр-эҳсон мақсадларига ажратмалар;
«фойда» ишлатилган бошқа ҳоллар, яъни амалдаги қонунчиликка асосан жарима санкциялари ва келтирилган зарар учун бюджетга тўланмалар (атроф-муҳитни ифлослантиришдан ва бошқа зарарли харажатлардан сақлаш талабларига риоя қилмаслик натижасида);
табиат ресурсларидан белгиланган меъёрдан кўп фойдаланганлик натижасида;
санитария қонун қоидаларига риоя қилмаслик натижасида;
маҳсулот (иш, хизмат)лар баҳосини ошириб кўрсатиб асоссиз фойда олиш натижасида;
фойдани ёки бошқа солиқ солинадиган объектларни яширганлик (камайтирганлик) натижасида;
бюджетга ўтказилиши лозим бўлган бошқа турдаги санкцияларини тўлаш натижаси бўйича харажатлар.
210, 220 ва 230-сатрлар бўйича таъсис ҳужжатларида ташкил этиш назарда тутилган фондларга ажратилган ажратмалар кўрсатилади. Акс ҳолда корхоналар 220 ва 230-сатрлар бўйича соф фойда ҳисобидан қилинган тегишли харажатлар ва чиқимларнинг соф фойда ҳажми (даромаддан олинадиган солиқ бўйича бюджет билан ҳисоблашув ўтказилгандан сўнг корхона ихтиёрида қоладиган фойда)дан кўп бўлмаган қисми акс эттирилади.
Бунда корхонанинг соф фойдадан фойдаланиш йўналишларини, агар корхона Низомида кўрсатилмаган бўлса, Қонунчилик асосида ўзлари аниқлашларини кўзда тутишлари лозим.
Иккинчи бўлим маълумотномасида давлат корхоналари ва уларнинг таркибий бўлимларининг мулкларини ижарага олиш асосида яратилган ижарачи корхоналар ижара ташкилотлари суммасини унинг таркибига кирадиган асосий воситаларни тўла қайта тиклаш учун амортизация ажратмаларини чиқариб ташланган ҳолда кўрсатади.
Жамғарма ва истеъмол фондларини ҳисобда тўғри акс эттириш мақсадида фондлар қуйидаги тартибда таклиф қилинади:
Жамғарма фонди:
мулк индексацияси фонди;
ўз айланма маблағларини тўлдириш фонди; (йил охирида 88-счёт дебетланган, 85 «Устав фонди» счёти кредитланган ҳолда ёпилади);
ижтимоий соҳадаги маблағлар фонди (мазкур Йўриқноманинг 2.29-пункти 3-абзацига қаралсин);
бошқа жамғарма фондлар (маҳсулотнинг янги турини жорий қилиш харажатлари, кадрларни тайёрлашга сарфланган харажатлар, акциялар сотиб олишга, узоқ муддатли олинган кредит фоизларини тўлашга инвестиция бирлашмалари тузиш учун аъзолик бадалларини тўлашга, ассоциациясига кириш учун йиллик бадалларини тўлашга кетган бошқа харажатлар);
Истеъмол фонди:
моддий ёрдамга;
мукофотлашга;
ижтимоий ривожлантиришга (коммунал хўжаликлар фаолиятидан, иссиқ сув таъминотидан, ижтимоий-маданий-маиший объектларни сақлашдан, болалар уйларини ва қариялар уйларини ва бошқаларни сақлашдан кўриладиган зарарларни қоплашга бериладиган дотациялар);
бошқа истеъмол фондларига (олий, ўрта ва ишлаб чиқариш техник ўқув юртларини сақлаш учун хўжалик харажатлари, соғлиқни сақлаш объектларини сақлаш харажатлари, овқатланишга дотациялар, дала ҳовлилари ва уй-жой қурилишига, корхона, ташкилот, муассасалар умум йиғилишида тасдиқланган харажатлар сметасида кўзда тутилган бошқа жорий харажатларга ишлатиш учун мўлжалланган фондлар).
3.15. «Бюджетга тўланмалар» деб номланган III-бўлимда корхоналар ўз манбалари ҳисобидан, қуйидаги Йўриқномалар асосида ҳисобланган бюджетга тўланмаларни кўрсатади; 300-сатрдаги «Мулкдан олинадиган солиқ» Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ Қўмитасининг 1992 йил 25 мартдаги 4-1-2-сонли «Корхоналар мулкидан олинадиган солиқни ҳисоблаш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида» ги Йўриқномага ва 1993 йил 13 январдаги 3-03/21-сонли «Корхона мулкидан олинадиган солиқни ҳисоблаш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида»ги Йўриқномасига ўзгариш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги хатига асосан:
310-сатрдаги «Даромаддан олинадиган солиқ» Ўзбекистон Peспубликаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ Қўмитасининг 1992 йил 25 мартдаги 4-1-1-сонли «Корхоналар даромадидан олинадиган солиқни ҳисоблаш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида» ги Йўриқномага ва 1993 йил 15 январдаги 5-08/1-1-сонли «Корхоналар даромадидан олинадиган солиқни ҳисоблаш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида»ги Йўриқномага ўзгариш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги хатига асосан;
340-сатрдаги «Табиат ресурсларидан фойдалангани ва ташқи муҳитни ифлослантирадиган чиқиндиларни чиқаргани учун тўланма» Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29 июнь 1992 йилдаги 303-сонли қарорига асосан, лекин бунда шуни ҳисоблаш керакки, ташқи муҳитни ифлослантирадиган чиқиндиларни чиқаргани учун тўланманинг белгиланган нормадагиси ишлаб чиқариш муомала харажатлари (сарфларига) олиб борилади, белгиланган нормадан юқориси эса корхонанинг ўз ихтиёрида қоладиган фойдаси ҳисобидан тўланади;
350-сатрдаги «Ер солиғи» Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, ҳамда Давлат солиқ Қўмитасининг 1993 йил 30 январдаги 16/89-сонли «Ер солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисида вақтинчалик» Йўриқномаси асосида;
355-сатрдаги «Қўшилган қийматдан олинадиган солиқ» Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат Қўмитасининг 1993 йил 15 январдаги 9 ва 16-сонли «Қўшилган қийматдан олинадиган солиқни ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги Йўриқномаси асосида;
356-сатрдаги «Акциз» Ўзбекистон Республика Молия вазирлиги ва Давлат солиқ Қўмитасининг 1993 йил 15 январдаги 6-13-сонли «Акцизларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги Йўриқномаси асосида;
360-сатрдаги «Экспорт бож пошлиналари» Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 21 октябрдаги «Экспорт ва импорт қилинаётган алоҳида товарларга бож пошлиналарини ҳисоблаш ва олиш тартиби тўғрисида»ги қарори асосида;
365-сатрдаги «Импорт бож пошлиналари» Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 21 октябрдаги 485-сонли «Экспорт ва импорт қилинаётган алоҳида товарларга бож пошлиналарини ҳисоблаш ва олиш тартиби тўғрисидаги»ги қарори асосида;
370-сатрдаги «Четга чиқариладиган моллардан олинадиган солиқ» амал қилаётган қонунчиликда «Четга чиқарилган моллардан олинадиган солиқни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги Йўриқнома асосида;
375-сатрдаги «Транспорт эгаларидан олинадиган солиқ» Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ Қўмитасининг 1993 йил 13 январдаги 2-10-сонли «Транспорт воситалари ва бошқа ўзи юрар машина ва механизмлар эгаларидан олинадиган солиқни ҳисоблаш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида» ги Йўриқномаси асосида, ҳамда 1994 йил 7/83-сонли «1994-йилда солиқ солиш тартибидаги айрим ўзгаришлар тўғрисида» ги Йўриқномадан фойдалансин. Шу йўриқномадан 300, 310, 340, 350, 355, 375-сатрларни тўлдиришда фойдалансин;
380-сатрдаги «Даромад солиғи» Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 15 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан, ажнабий фуқаролардан ва фуқаролиги бўлмаган шахслардан олинадиган даромад солиғи тўғрисида»ги Қонуни асосида;
386-сатрдаги «Бошқа солиқлар» Ўзбекистон Республикасининг «Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқлар тўғрисида»ги ва «Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан ва фуқаролиги бўлмаган шахслардан олинадиган даромад тўғрисида»ги қонунлари асосида белгиланган бошқа ҳамма турдаги бошқа солиқлар кўрсатилади, шу жумладан 387-сатр бўйича 20 фоизлик амортизация ажратмалари кўрсатилади;
390-сатрдаги «Иқтисодий санкциялар» Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида (Ўзбекистон Республикасининг «Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқ тўғрисида»ги ва «Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан, ажнабий фуқароларидан ва фуқаролиги бўлмаган шахслардан олинадиган даромад солиғи тўғрисида»ги қонунлари, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Нархларни эркинлаштириш тўғрисида»ги қарори ва бошқалар асосида корхоналарнинг ўз ихтиёрида қоладиган фойдалари ҳисобидан бюджетга ўтказиб берилган санкциялар суммаси) кўрсатилади.
3.16. «Даромаддан олинадиган солиқ бўйича бериладиган имтиёзларни ҳисоблашда инобатга олинадиган сарф ва харажатлар» деб жамланган IV бўлимда корхоналар Ўзбекистон Республикасининг «Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқлар тўғрисида»ги Қонуни ва 1992 йил 25 январдаги 41-1-сонли Йўриқнома, ҳамда 1993 йил 15 январдаги 5-сонли унга қўшимчалар киритиш тўғрисидаги хатлар асосида соф фойда ҳисобидан қилинадиган солиқ бўйича бериладиган имтиёзларни ҳисоблашда инобатга олинадиган сарф ва харажатлар суммаси кўрсатилади.
Капитал қўйилмалардаги инвестициялар имтиёзлари бўйича маълумотларни тўлдиришда 08 «Капитал қўйилмалар» счёти бўйича қилинган харажатлар ҳисобот даврида 02 «Асосий воситаларнинг эскириши» счети бўйича қолдиғининг ўсиши айрилган ҳолда ҳисобга олинади.
Вазирликлар ва идораларга ўз тармоқ хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда йиллик ҳисоботларни тўлғазиш бўйича кўрсатмалар (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан) ишлаб чиқиш юклатилсин.
КОРХОНАЛАР БАЛАНСИГА ИЛОВА (5 ШАКЛ)
4.1. «Фондларнинг ҳаракати» бўлимида корхоналар таъсис ҳужжатлари асосида ташкил этилган, шунингдек мақсадли молиялаштириш ва тушумлар маблағлари ҳисобига ташкил этилган резерв ва бошқа фондлар ҳаракати эттирилади.
4.1.1. «Резерв фонди» моддасида қонунчилик ва таъсис ҳужжатлари асосида ташкил этилган резерв фонди ҳаракати акс эттирилади. Бунда акционерлик жамиятлари ва чет эл инвестицияси билан биргаликда фаолият кўрсатувчи корхоналар қонунчилик асосида кўрсатилган фондга бюджет билан ҳисоблашувдан олдин ажратма ажратиш мумкин.
4.1.2. «Жамғарма фондлари» ва «Истеъмол фондлари» моддаларида корхоналарда таъсис ҳужжатлари асосида ўз ихтиёрида қолган фойда ҳисобидан ташкил этилган истеъмол ва жамғарма фондлари кўрсатилади.
030-сатр ҳисобидан 034-сатр бўйича корхонанинг бошқа корхоналардан ва жисмоний шахслардан бепул олинган (88-счётининг «Бепул олинган қийматликлар» субсчетида ҳисобга олинган) мулкларнинг ҳаракати ажратиб кўрсатилади.
035-сатр бўйича корхоналар асосий воситаларни тўлиқ тиклашга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Давлат солиқ қўмитасининг 1994 йил 19 январдаги 7\83-сонли «1994 йилда солиқ солиш тартибидаги айрим ўзгартиришлар тўғрисида» ги Йўриқномаси билан белгиланган тартибда ажратиладиган амортизация ажратмалари кўрсатилади.
4.1.3. «Бюджетдан мақсадли молиялаштириш» ва «Тармоқ ва тармоқлараро фондлардан мақсадли молиялаштириш» моддалари бўйича корхоналарнинг бюджетдан тармоқ ва тармоқлараро фондлардан капитал қўйилмаларни илмий ишларни молиялаштиришга, конвеция бўйича зарарларни қоплашга ва бошқа эҳтиёжларни қоплашга олинган (уларнинг ҳисоби 96 «Мақсадли молиялаштириш ва тушумлар» счётида юритилади) маблағлари ҳаракати кўрсатилади.
110-150-сатрлар бўйича олинган суммалар ва йўналишлари бўйича ишлатилганлиги кенгайтирилган ҳолда акс эттирилади. Ушбу маълумотнома билан бир қаторда корхоналар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг алоҳида кўрсатмалари билан белгиланган шакллар бўйича маблағлар харажатларининг кенгайтирилган ҳисобот маълумотларини ҳам тақдим этишлари лозим.
4.1.4. 70-сатр бўйича корхоналар бошқа моддаларда эслатилмаган бошқа тушумлар ва фондлар ҳаракатини акс эттиради.
4.2. «Қарзга олинган маблағларнинг ҳаракати» бўлимида корхоналар банк муассасаларидан, шунингдек бошқа корхоналардан кредитлар кўринишида олган маблағларнинг мавжудлигини ва ҳаракатини кўрсатади. «Шу жумладан муддатида камайтирилмагани» сатрдаги бўйича қайтариш кечиктирилган ва ўтиб кетган қарз маблағлари акс эттирилади.
4.3. «Дебитор ва кредитор Қарзлар» бўлимида вексел ва аванслар қўшилган ҳолда ҳисоблашув счётларида ҳисобга олинадиган дебитор ва кредитор қарзлари ҳолати акс эттирилади. Бу ҳолатда қайтариш муддати бир йилгача бўлган қарзлар қисқа муддатли қарзлар эса узоқ муддатли қарзлар деб ҳисобланади.
Марказлашган давлат капитал қўйилмалари ҳисобидан қурилиш ишларини олиб бораётган корхоналар 330 ва 340-сатрлар ҳисобидан янгидан ёзиладиган 361 «Марказлашган давлат капитал қўйилмалари бўйича муддати ўтган кредитор қарзлар» сатрига ажратиб кўрсатилади.
4.4. «Номоддий активларни йил охиридаги таркиби» бўлимида йил охирида корхона ихтиёридаги номоддий активлар кенгайтирилган ҳолда акс эттирилади. Маълумотлар бошланғич қиймат бўйича кўрсатилади.
4.4.1. «Кашфиёт ва шунга ўхшаш интеллектуал (саноат объектлари мулкига бўлган ҳуқуқлар» моддасида кашфиёт, саноат намуналари, техник, ташкилий ва тижорат ахборотлар, ишлаб чиқариш сирлари (фактлар, лицензиялар, ноу-хау, программа маҳсулотлари ва бошқалар), якка ҳокимлик ва устунлик ҳуқуқлари алоҳида-алоҳида фаолият турларига бериладиган лицензиялар қўшилган ҳолда бошқа мулкий ҳуқуқлар қийматлари кўрсатилади.
4.4.2. «Табиат ресурсларидан фойдаланиш ҳуқуқлари» моддасида ер участкаларидан, табиий ресурслар (сув, ер ости ва усти бойликлари ва бошқалар) дан, бино ва иншоотлардан фойдаланиш ҳуқуқий қийматлари кўрсатилади.
4.4.3. «Ташкилий харажатлар» моддасида таъсис ҳужжатлари асосида қатнашчиларнинг улушлари ҳисобига устав фонди ташкил этилиб корхона деб тан олинган корхонанинг ташкил этиш харажатлари, корхонани давлат рўйхатидан ўтказиш учун тўловлар, брокерлик ўринларидан фойдаланиш ҳуқуқи, савдо маркалари, товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгилари учун тўловлар қўшилган ҳолда кўрсатилади.
4.4.1 ва 4.4.2-пунктларида санаб ўтилган ҳуқуқлар, шунингдек брокерлик ўринларидан фойдаланиш ҳуқуқлари қийматлари «Ўзбекистон Республикасида «Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тўғрисида»ги Низом асосида белгиланган нормалар бўйича ишлаб чиқариш ёки муомала харажатларига олиб борилади.
4.4.5. «Мавжуд асосий воситалар ва уларнинг ҳаракати» бўлимининг I-«Асосий воситалар» бўлинмасида корхоналар мавжуд асосий воситалар қийматини ва уларнинг ҳаракатини собиқ СССР Иттифоқи давлат стандартининг 17.09.1987 йилдаги 182-сонли қарорида тасдиқланган асосий фондларининг умумиттифоқ классификацияси асосида турлари бўйича кўрсатилади.
Бўлинмада ижарага берилган, бепул тақдим этилган ёки ҳаракатсиз (концервацияда, захирада ва бошқаларда бўлган) алоҳида турдаги асосий воситалар ҳам қўшилган ҳолда корхона балансида ҳисобга олинган жами асосий воситалар қиймати бўйича акс эттирилади. Маълумотлар бошланғич қийматлар бўйича кўрсатилади.
Бўлинманинг 4-устунида қуйидагилар қўшилган ҳолда ҳамма манбалар бўйича ҳисобот йилида келиб тушган асосий воситалар қиймати акс эттирилади: қайта баҳолашдаги фарқ олдин олинмаган, тўлов ҳисобига сотиб олинган айланма маблағлардан асосий воситаларга ўтказилган, бошқа корхона ва ташкилотлардан бепул келиб тушган (қуриш баланси ўзгармаган ҳолдагина), шунингдек молиялаштириш манбаларининг ҳаммаси бўйича ҳисобот йилда ишлаб чиқаришга киритилган воситалар ҳам қўшилган ҳолда.
Бўлинманинг 5-устунида қуйидаги ҳоллар қўшилган ҳолда ҳисобот йилида чиқиб кетган барча асосий воситалар акс эттирилади: қайта баҳолашдаги қайта камайиш фарқи фойдаланилмаётган ва ортиқча мулк реализацияси тартибида тўлов эвазига сотилган, бошқа корхона ва ташкилотларга бепул берилган, шунингдек ҳисобот йилида эскирганлиги ва яроқсиз аҳволга келганлиги сабабли табиий офатлар ва бахтсиз ҳодисалар туфайли, қайта таъмирлаш янги қурилиш ишларига ва бошқа сабабларга боғлиқ ҳолда тугатилган асосий воситаларнинг тўлиқ қиймати (эскириш суммаси айрилмаган ҳолда).
«Асосий воситаларнинг жами» моддаси ҳисобидан ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқаришдаги асосий воситалар ҳаракати алоҳида-алоҳида сатрлар бўйича кўрсатилади.
Ишлаб чиқаришдаги асосий воситаларга саноат маҳсулотини ишлаб чиқариш билан, қурилиш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлов ва моддий ишлаб чиқариш соҳасига кирувчи бошқа турдаги фаолият билан боғлиқ бўлган воситалар киради.
Ноишлаб чиқаришдаги асосий воситаларга уй-жой ва коммунал хўжалик, соғлиқни сақлаш, жисмоний маданият, ижтимоий таъминот, халқ таълими, маданият ва шунга ўхшаш соҳалардаги асосий воситалар киради.
4.6. V бўлимнинг II «Тугалланмаган қурилиш» бўлинмасида корхонада пудрат ёки хўжалик усулида бажарилаётган қурилиш ишлари бўйича, шунингдек асосий воситаларни сотиб олиш бўйича харажатларнинг ҳаракати акс эттирилади. Бўлинманинг 4-устунида қурилаётган объектлар бўйича (пудратчи ташкилотларнинг тўловга қабул қилинган ва тўланган счёти) ва асосий воситаларни сотиб олиш учун қилинган харажатлар кўрсатилади. Бўлинманинг 5-устунида фойдаланишга киритилган қурилиш объектлари ва сотиб олинган асосий воситалар, шунингдек чиқим қилинган (асосий воситалар қийматини оширмайдиган) харажатлар қийматлари кўрсатилади.
4.7. V бўлимнинг (Маълумотнома) бўлинмасида кўрсатилади:
530-сатр бўйича бошқа корхоналарга ижарага берилган асосий воситаларнинг алоҳида турлари қиймати;
540-сатр бўйича ижарачи корхона мулки таркибида ҳисобга олинган, алоҳида тур сифатида, шунингдек тўлиқ ижарага олинган воситалар қиймати;
550-570-сатрлар бўйича қурилиш объектлари ва асосий воситаларни сотиб олишни, манбалар гуруҳлари бўйича корхона томонидан йил давомида уларни молиялаштириш учун маблағлар кенгайтирилган ҳолда берилади.
4.8. «Капитал қўйилмалар» бўлимида 06 ва 58-счётларда ҳисобга олинган корхоналарнинг узоқ муддатли ва қисқа муддатли молиявий қўйилмалар таркиби кенгайтирилган ҳолда келтирилади.
4.8.1. «Бошқа корхоналарнинг пай ва акциялари» моддасида мамлакат ичкарисида қилинган (шу жумладан шўъба корхоналар) бошқа корхоналар Устав фондига, акционерлик жамиятларининг акцияларига қўйилган суммалар, Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги корхоналарнинг капиталига (шу жумладан шўъба корхоналарига) ва шу кабиларга қўйилган суммалар кўрсатилади.
4.8.2. «Облигация ва бошқа қоғозлар» моддасида Давлат ва маҳаллий заём облигациялари (фоизли)га, шунингдек шунга ўхшаш қимматли қоғозларга қўйилган (инвестиция) суммалар кўрсатилади.
4.8.3. «Берилган қарзлар» моддасида корхона томонидан корхоналарга берилган қарзлар суммаси кўрсатилади.
4.8.4. «Бошқалар» моддасида корхоналарда 06 ва 58-счётларда ҳисобга олинган, ўзбек ва чет эл валюталарида депозитлар (жамғарма сертификатлари, банклардаги депозит счётлар ва бошқалар) га ва бошқа инвестиция йўналишларига қўйилган суммалар кўрсатилади.
4.9. «Ижтимоий кўрсаткичлар» бўлимида айрим ижтимоий кўрсаткичлар акс эттирилади.
4.9.1. Ижтимоий эҳтиёжларга: ижтимоий суғурта фондига: нафақа фондига: «Иш билан таъминлаш фондига ажратмалар» моддасида меҳнатга ҳақ тўлаш манбалари ҳисобидан давлат ижтимоий суғуртаси (Ўзбекистон Республикаси ижтимоий суғурта фонди ва Ўзбекистон Республикаси нафақа фонди)га ажратма маблағларининг ташкил топиши ва ишлатилиши, шунингдек аҳолини иш билан таъминлаш Давлат фондига мажбурий ажратмалар акс эттирилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 31 декабрдаги 615-сонли қарорига мувофиқ 1994 йил учун мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхона, муассаса ва ташкилотлар учун ҳамма асослар бўйича ҳисобланган иш ҳақига нисбатан 40 фоиз ҳисобида Ўзбекистон Республикаси социал суғурта фонди бадаллари таърифлари белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши (Мажлиси) қонунчилик Комитетидан, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан, Ўзбекистон Молия вазирлигидан, Давлат суғуртасидан, бошқаришнинг айрим масалалари бўйича берилган изоҳлар, суғурта тўловлари бўйича кўрсатилган ишлаб чиқариш тўловларида эътиборга олинади.
740-сатрда корхона ташкилотларнинг тиббий суғурта ажратмалари кўрсатилади.
4.9.2. 750, 763-сатрлар бўйича истеъмолга йўналтирилган воситалар ва ишчиларнинг ўртача сони кўрсатилади. Бу сатрни тўлдираётганда 1987 йил 17 сентябрдаги ташкилот, муассаса ва корхона хизматчилари иш ҳақи ва сонининг статистикаси бўйича 17-10-0370-сонли ва 1990 йил 13 сентябрдаги, истеъмолга йўналтирилаётган воситалар таркиби тўғрисидаги 17-24/672-сонли собиқ СССР Давлат статистика комитетининг 17 сентябр Йўриқномасига риоя қилиш белгиланган.
4.10. «Валюта маблағлари ҳаракати» бўлимида корхона валюта маблағларининг ҳисобот давридаги ҳаракати кўрсатилади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Хўжалик ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи
услубиётини ташкил қилиш бўлими бошлиғининг муовини
Б.Қ. ҚУДРАТОВ

Download 127,57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish