[
ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.07.00 Ҳисоб. Ҳисобот. Статистика (шунингдек, 07.29.00.00 га қаранг)]
[
ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Ҳисобга олиш, статистика ва ҳисобот]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СТАТИСТИКА ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
2021 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 11 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3286]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2021 йил 11 октябрдаги 10-мб-сонли «2022 йил учун статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3334, 25.11.2021 й.) асосан 2022 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат статистикаси тўғрисида»ги Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 сентябрдаги 690-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси тўғрисидаги низомга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси қарор қилади:
1. 2021 йил учун давлат статистика ҳисоботи шакллари 1 — 109-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис Б. БЕГАЛОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 9 февраль,
6-мб-сон
Ишлаб чиқарувчиларнинг саноат товарлари нархлари тўғрисида ҳисобот (1-илова)
Саноат корхонасининг харид қилинган моддий ресурслари ўртача нархлари тўғрисида ҳисобот (2-илова)
Транспортда юк ташиш (узатиш) тарифлари тўғрисида ҳисобот (3-илова)
Алоқа хизмати тарифлари тўғрисида ҳисобот (4-илова)
Харид қилинган асосий қурилиш материаллари, қисмлар ва конструкциялар нархлари тўғрисида ҳисобот (5-илова)
Ижтимоий соҳа объектлари қурилиши тўғрисида ҳисобот (6-илова)
Қурилиш ишларининг бажарилиши, қурилиш машина ва механизмларининг мавжудлиги тўғрисида _____йил учун ҳисобот (7-илова)
Жисмоний шахслар томонидан якка тартибда қурилган турар жойларни ва нотурар биноларни фойдаланишга топшириш тўғрисида _____ йил учун ҳисобот (8-илова)
Жисмоний шахслар томонидан объектлар қурилиши тўғрисида ҳисобот (9-илова)
_____йил учун Ўзбекистон Республикасига чет элдан киритилган инвестициялар ва Ўзбекистон Республикасидан чет элга йўналтирилган инвестициялар тўғрисида ҳисобот (10-илова)
Ўзбекистон Республикасига чет элдан киритилган инвестициялар ва Ўзбекистон Республикасидан чет элга йўналтирилган инвестициялар тўғрисида ҳисобот (11-илова)
Инвестиция фаолияти, бино ва иншоотларни фойдаланишга топшириш тўғрисида _____ йил учун ҳисобот (12-илова)
Инвестиция фаолияти, бино ва иншоотларни фойдаланишга топшириш тўғрисида ҳисобот (13-илова)
Товарлар сотиш ва қолдиқлар тўғрисида _____ йил учун ҳисобот (14-илова)
Деҳқон бозорлари, савдо мажмуалари ва ихтисослашган бозорлардаги савдо жойлари тўғрисида _____ йил учун ҳисобот (15-илова)
Биржа фаолияти тўғрисида _____ йил учун ҳисобот (16-илова)
Саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш тўғрисида _____ йил учун ҳисобот (17-илова)
Маҳсулотлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш чора-тадбирини амалга ошириш тўғрисида ҳисобот (18-илова)
_____ йил пахта хом ашёси ҳосилининг қайта ишлаш натижалари тўғрисида ҳисобот (19-илова)
Сув қувури иншоотлари иши тўғрисида _____ йил учун ҳисобот (20-илова)
Канализация иши тўғрисида _____ йил учун ҳисобот (21-илова)
Иссиқлик энергияси билан таъминлаш тўғрисида _____ йил учун ҳисобот (22-илова)
Қора ва рангли металл махсулотлари ресурс базаларининг ҳосил бўлиши, ишлаб чиқарилиши ва сотилиши тўғрисида ҳисобот (23-илова)
Ёқилғи етказиш ва унинг келиб тушиш манбалари тўғрисида _____ йил учун ҳисобот (24-илова)
Ёқилғи ва энергия келиб тушиши, сарфи ва қолдиқлари тўғрисида _____ йил учун ҳисобот (25-илова)
Нефть ва газ конденсатини ишлаб чиқариш ҳамда тақсимоти тўғрисида _____ йил учун ҳисобот (26-илова)
Электр энергия манбалари ва тақсимоти тўғрисида _____ йил учун ҳисобот (27-илова)
Электр энергия манбалари ва тақсимоти тўғрисида _____ йил учун ҳисобот (28-илова)
Пахта хом ашёси хариди ва тайёрланиши тўғрисида ҳисобот (29-илова)
Дон экинларини тайёрлаш тўғрисида ҳисобот (30-илова)
Пилла хариди тўғрисида ҳисобот (31-илова)
Қишлоқ хўжалиги фаолияти тўғрисида _____ йил учун ҳисобот (32-илова)
Қишлоқ хўжалиги фаолияти тўғрисида ҳисобот (33-илова)
Фермер хўжалиги фаолияти тўғрисида _____ йил учун ҳисобот (34-илова)
Фермер хўжалиги фаолияти тўғрисида ҳисобот (35-илова)
Деҳқон хўжаликлари фаолияти тўғрисида ҳисобот (36-илова)
Мева-сабзавот маҳсулотлари хариди тўғрисида ҳисобот (37-илова)
Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида _____ йил учун ҳисобот (38-илова)
Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар бўйича _____ йил учун ҳисобот (39-илова)
Ерларни яроқли ҳолга келтириш тўғрисида _____ йил учун ҳисобот (40-илова)
Ўрмон парвариши ишларини ўтказиш тўғрисида _____ йил учун ҳисобот (41-илова)
Овчилик хўжалиги фаолияти тўғрисида _____ йил учун ҳисобот (42-илова)
Шикастланганлик тўғрисида _____ йил учун ҳисобот (43-илова)
Туманлар ва шаҳарларнинг маъмурий-ҳудудий ўзгаришлари тўғрисида _____ йил учун ҳисобот (44-илова)
_____ йил учун меҳнат ҳисоботи (45-илова)
Меҳнат ҳисоботи (46-илова)
Меҳнат шароитлари аҳволи тўғрисида _____ йил учун ҳисобот (47-илова)
Бошқарув органи ходимлари сони тўғрисида ҳисобот (48-илова)
Ҳисобланган иш ҳақи миқдори бўйича ходимлар сонининг тақсимланиши тўғрисида ноябрь ойи ҳисоботи (49-илова)
Ходимларнинг лавозимлари ва касблари бўйича иш ҳақи тўғрисида _____ йил апрель ойи ҳисоботи (50-илова)
Оилалар тўғрисида _____ йил учун ҳисобот (51-илова)
Табиий, суюлтирилган газдан фойдаланиш бўйича _____ йил учун ҳисобот (52-илова)
Иқтисодий фаолият турлари бўйича ишлаб чиқарилган (кўрсатилган) хизматлар тўғрисида _____ йил учун ҳисобот (53-илова)
Шаҳар аҳоли пунктларини ободонлаштириш тўғрисида _____ йил учун ҳисобот (54-илова)
Ичимлик суви билан таъминлаш тўғрисида _____ йил учун ҳисобот (55-илова)
Уй–жой мулкдорлари ширкатларининг фаолияти тўғрисида _____ йил учун ҳисобот (56-илова)
Уй-жой олиш учун ҳисобда турган ва уй-жой олган оилалар сони тўғрисида _____ йил учун ҳисобот (57-илова)
Автомобиль транспорти ва хўжалик автомобиль йўллари узунлиги тўғрисида _____ йил учун ҳисобот (58-илова)
Автомобиль транспорти иши тўғрисида ҳисобот (59-илова)
Умумий фойдаланишдаги темир йўл транспорти хизматлари тўғрисида _____ йил учун ҳисобот (60-илова)
Умумий фойдаланилмайдиган темир йўл транспорти тўғрисида _____ йил учун ҳисобот (61-илова)
_________________________________________________________Транспорти тўғрисида _____ йил учун ҳисобот* ( 62-илова)
|
(трамвай, метрополитен, троллейбус)
| | | | |
_________________________________________________________Транспорти тўғрисида ҳисобот* ( 63-илова)
|
(трамвай, метрополитен, троллейбус)
| | | | |
Умумий фойдаланишдаги ҳаво транспорти хизматлари тўғрисида _____ йил учун ҳисобот (64-илова)
Қувур йўли транспорти хизматлари тўғрисида _____ йил учун ҳисобот (65-илова)
Қувур йўли транспорти фаолияти тўғрисида ҳисобот (66-илова)
Ахборот-коммуникация технологиялари тўғрисида ҳисобот (67-илова)
Ахборотлаштириш воситалари ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш тўғрисида _____ йил учун ҳисобот (68-илова)
Алоқа воситалари ва хизматлари тўғрисида ҳисобот (69-илова)
Логистика, транспорт-экспедиторлик фаолияти тўғрисида _____ йил учун ҳисобот (70-илова)
Мактабгача таълим муассасасининг _____ йил 1 январига ҳисоботи (71-илова)
Умумтаълим муассасасининг ____/____ ўқув йили бошига ҳисоботи (72-илова)
____/____ ўқув йили бошига бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим муассасалари ва академик лицейлар ҳисоботи (73-илова)
____/____ ўқув йили бошига олий таълим муассасасининг ҳисоботи (74-илова)
Мактабдан ташқари таълим муассасасининг_____ йил 1 январига ҳисоботи (75-илова)
Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ва етим болалар учун таълим муассасасининг _____ йил учун ҳисоботи (76-илова)
Кутубхона фаолияти тўғрисида _____ йил учун ҳисобот (77-илова)
Фильмлар ишлаб чиқариш тўғрисида _____ йил учун ҳисобот (78-илова)
Музей фаолияти тўғрисида _____ йил учун ҳисобот (79-илова)
Театр фаолияти тўғрисида _____ йил учун ҳисобот (80-илова)
Концерт ташкилотлари ва цирк жамоалари фаолияти тўғрисида _____ йил учун ҳисобот (81-илова)
Ҳайвонот боғи, ботаника боғи, маданият ва истироҳат боғи фаолияти тўғрисида _____ йил учун ҳисобот (82-илова)
Маданият марказлари фаолияти тўғрисида _____ йил учун ҳисобот (83-илова)
Республикадаги маданий мерос объектлари тўғрисида _____ йил учун ҳисобот (84-илова)
Ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатиш ва жойлаштириш тўғрисида _____ йил учун ҳисобот (85-илова)
Жисмоний тарбия ва спорт бўйича _____ йил учун ҳисобот (86-илова)
Спорт таълими муассасалари бўйича _____ йил учун ҳисобот (87-илова)
Илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмаларни бажарилиши ҳамда олий тоифали илмий ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш тўғрисида _____ йил учун ҳисобот (88-илова)
Инновация фаолияти тўғрисида _____ йил ҳисоботи (89-илова)
Пенсионерлар сони ва уларга тайинланган пенсиялар тўғрисида _____ йил 1 январига ҳисобот (90-илова)
Ота-она қарамоғисиз қолган болаларни аниқлаш ва жойлаштириш бўйича _____ йил учун ҳисобот (91-илова)
Турар- жойга муҳтожлар сифатида ҳисобга қўйилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳамда турар- жой учун берилган ордерлар тўғрисида _____ йил учун ҳисобот (92-илова)
Ногиронлиги бўлган шахслар ва ногиронлик сабаблари тўғрисида _____ йил учун ҳисобот (93-илова)
Аҳолига тиббий ёрдам кўрсатувчи муассасалар фаолияти тўғрисида _____ йил учун ҳисобот (94-илова)
Ҳомиладор, туғадиган ва туққанларга тиббий ёрдам кўрсатиш, ҳомиладорликни тўхтатиш ва контрацепция тўғрисида _____ йил учун ҳисобот (95-илова)
Болаларга тиббий ёрдам кўрсатиш тўғрисида _____ йил учун ҳисобот (96-илова)
Одам иммун танқислиги вируси билан касалланган беморлар ва қонни оивга текшириш натижалари тўғрисида _____ йил учун ҳисобот (97-илова)
Профилактик эмлашлар тўғрисида _____ йил учун ҳисобот (98-илова)
Ногиронлиги бўлган шахслар учун реабилитация марказлари фаолияти тўғрисида _____ йил учун ҳисобот (99-илова)
Юқумли ва паразитар касалликлар тўғрисида _____ йил учун ҳисобот (100-илова)
Нодавлат нотижорат ташкилотининг фаолияти тўғрисида _____ йил учун ҳисобот (101-илова)
Нотижорат ташкилотининг фаолияти тўғрисида _____ йил учун ҳисобот (102-илова)
Тижорат банки фаолияти тўғрисида _____ йил учун ҳисобот (103-илова)
Суғурта ташкилоти фаолияти тўғрисида _____ йил учун ҳисобот (104-илова)
Ташкилотнинг молиявий аҳволи тўғрисида ҳисобот (105-илова)
Асосий воситаларнинг мавжудлиги ва ҳаракати ҳамда бошқа номолиявий активлар тўғрисида _____ йил учун ҳисобот (106-илова)
Ташкилот хўжалик фаолиятининг асосий кўрсаткичлари тўғрисида _____ йил учун ҳисобот (107-илова)
Микрофирма ва кичик корхонанинг _____ йил учун ҳисоботи (108-илова)
Кичик қурилиш ташкилотлари ва микрофирмаларда мавжуд қурилиш машина ва механизмлар тўғрисидаги _____ йил учун ҳисобот (108/1-илова)
Объектлар, қувватларни ишга тушириш ва уларнинг қурилишига йўналтирилган инвестициялардан фойдаланиш тўғрисида _____ йил учун ҳисобот (108/2-илова)
Экспорт-импорт тўғрисида _____ йил учун ҳисобот (108/3-илова)
Оқова сувларни марказлаштирилган ҳолда чиқариб юборишни, ободонлаштириш ва ёритиш ишларини амалга оширувчи, аҳолига ва маиший-коммунал эҳтиёжларга сув, иссиқлик энергияси ҳамда иссиқ сув етказиб берувчи микрофирма ва кичик корхоналарнинг _____ йил учун ҳисоботи (108/4-илова)
Микрофирма ва кичик корхонанинг қишлоқ хўжалиги фаолияти тўғрисида _____ йил учун ҳисоботи (108/5-илова)
Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида микрофирма ва кичик корхонанинг _____ йил учун ҳисоботи (108/6-илова)
Ахборот-коммуникация технологиялари тўғрисида _____ йил учун ҳисобот (108/7-илова)
Аҳолига тиббий хизмат кўрсатувчи микрофирма ва кичик корхона фаолияти тўғрисида _____ йил учун ҳисобот (108/8-илова)
Ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатиш ва жойлаштириш тўғрисида микрофирма ва кичик корхонанинг _____ йил учун ҳисоботи (108/9-илова)
Логистика, транспорт-экспедиторлик фаолияти тўғрисида _____ йил учун ҳисобот (108/10-илова)
Ташкилот фаолияти тўғрисида ҳисобот (109-илова)
Ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахсларнинг улгуржи ва чакана савдо товар айланмаси тўғрисида ҳисобот (109/1-илова)
Ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахсларнинг саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш тўғрисида ҳисобот (109/2-илова)
Ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахслар томонидан кўрсатилган хизматлар тўғрисида ҳисобот (109/3-илова)
Махсус иқтисодий зона, кичик саноат зона, технопарк иштирокчиси бўлган ташкилотлар ва кластерлар фаолияти тўғрисида ҳисобот (109/4-илова)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.02.2021 й., 10/21/3286/0110-сон)